Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент раҳбарларни коронавирус бўйича ҳақиқий ҳолатни яширмаслик ҳақида огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида ҳақиқий ҳолатни яширишга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

❗️Тўй-маросимларни бир неча кун давомида ёки бир кунда 3-4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари Қудратилла Одинаев иштирокидаги брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин даврида ходим уй шароитида карантинда эканлигини баҳона қилиб, ишга сабабсиз келмаса ва карантинга олинганлиги тўғрисида эса тегишли ҳужжат тақдим этилмаса унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланиши мумкинми?

🔰 “Коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни уй шароитида карантинга жойлаштириш ва сақлаш вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига кўра коронавирус инфекцияси аниқланган шахс билан мулоқотда бўлган шахслар 14 кун давомида ёки уларнинг соғлиғи ҳолатига кўра соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгилаб берилган муддат давомида уй шароитида карантинга олинади.

Мазкур Низомнинг 7-бандида мулоқотда бўлган шахс уй шароитида карантинга олинганда у билан бир уйда яшовчи барча шахслар карантинга олиниши ҳамда 10-бандида бир уйда бўлган бошқа шахслар орасида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда, қолган шахслар учун карантин муддати қайтадан бошланиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 16-банди 3-кичик хатбошига кўра коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

⛔️Юқоридагиларни инобатга олиб, карантин сабабли ишга келмаганлиги учун интизомий жазо чорасини қўллаш қонун ҳужжатларига зид ҳисобланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Яшаш жойи карантинга олинганлиги сабаб ишга боролмаган ходим иш хақи сақланиб қоладими?

📝 “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага кўра уй шароитида карантинга олинган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларига уларнинг яшаш жойидаги поликлиника томонидан берилиши белгиланган.

💰Шунингдек, Меҳнат кодексининг 285-моддасига асосан вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси бериш тартиби белгиланган.

❗️Юқоридагиларга асосан яшаш жойингиздаги поликлиника томонидан олинган меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим қилсангиз Сизга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўлаб берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен ишлаган шифохона коронавирус касаллигига ихтисослаштирилганлиги сабабли туғруқ таътили пулини оломаяпман, нима қилсам бўлади?

Меҳнат кодексининг 237-моддасига кўра, ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади.

❗️Шу сабабли, Сизга иш берувчи томонидан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари пуллари тўлаб берилиши шарт.

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Мактабларда ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сўровларда ота-оналарнинг 76 фоизи мактаб таълимини анъанавий, 24 фоизи эса масофавий шаклда давом эттиришни маъқул кўргани таъкидланди. Шу боис таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди.
Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, ҳам эпидемиологик хавфсизликни, ҳам таълим сифатини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам подготовки к учебному году в школах.
В соответствующем опросе 76 процентов родителей высказались за традиционную форму, 24 процента – за дистанционную форму обучения. Поэтому принято решение наладить обучение одновременно двумя способами.
На совещании обсуждены предстоящие меры, определены задачи по обеспечению как эпидемиологической безопасности, так и качества образования.

#Mirziyoyev #videoselektor #maktab #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Мактабларда янги ўқув йили 14 сентябрдан бошланади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 август куни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Халқ таълими вазирлигига ота-оналар ҳамда маҳаллий кенгашлар таклифларидан келиб чиқиб, янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш, мактабларда ҳаракатлар схемасини ишлаб чиқиб, тажрибадан ўтказиш бўйича топшириқ берилди.

Бу тажриба асосида ўқувчиларни мактабда ким кутиб олиши, қайси синф қайси эшикдан кириши, синфхоналарнинг ҳавоси қачон алмаштирилиши каби ҳар бир қадам аниқ белгилаб олинади. Бу салкам 6 ойдан буён ўқув даргоҳини соғинган болаларнинг тезроқ мослашиши ҳамда хавфсизлигида муҳим ўрин тутади.

Ҳозирги синовли даврда мактаб директори, синф раҳбари ва ота-она ўртасидаги мулоқотни ҳар қачонгидан ҳам кучайтириш, уйдан таълим оладиган ўқувчиларнинг ўзлаштиришини кундалик мониторинг қилиш лозимлиги таъкидланди. Бу ўқувчиларнинг яхши билим олиши, шу билан бирга соғ-саломат бўлишини таъминлайди.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Мактабларда таълим анъанавий, шу билан бирга масофавий шаклда йўлга қўйилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 август куни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан алоҳида сўровнома тузилиб, ҳар бир ота-онанинг фикри батафсил ўрганилди. Бу тадбирда 5 миллион 500 минг нафар ота-она иштирок этди. Уларнинг 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган. 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўришган.

Бундан ташқари, мазкур масала юзасидан дунёдаги вазият ҳам ўрганилди. Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда коронавирус касаллиги яна икки йилгача давом этиши мумкинлигини билдирди. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш пандемия сабабли кўп давлатларда тўхтаб қолган таълим жараёни оқибатлари келгусида дунё ҳамжамияти учун ўта оғир бўлиши мумкинлигини айтди. Бу дегани барчамиз пандемия шароитида коронавирус билан яшаш, ишлаш ва фарзандларимизни ўқитишга тайёр бўлишимиз керак.

Ўқитувчилар билан ўтказилган мулоқотларда ҳам аксарият педагоглар болажонларнинг кўзи ва қалбларини соғинганини, таълим ва тарбия беришга тайёр эканини, мактаблар очилишини орзиқиб кутаётганини билдиришган.

Шу хулосалардан келиб чиқиб, мактабларда таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди. Яъни, аксарият ота-оналар талабига кўра анъанавий, шу билан бирга масофавий шаклда йўлга қўйилади.

Мендан бугунги кун қаҳрамонлари ким деб сўрашса, бу соғлиқни сақлаш ходимлари билан бир қаторда ҳурматли устозларимиз, деб айтган бўлар эдим, – деди Президент йиғилишда.

@aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан чет эл фуқаролари ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с двадцатидевятилетием независимости Республики Узбекистан граждан иностранных государств и соотечественников, проживающих за рубежом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидан муҳим иқтибослар

———————

⚡️Важные цитаты из видеоселекторного совещания по вопросам подготовки к учебному году в общеобразовательных учреждениях, прошедшего под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева

@koronavirusinfouz
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с двадцатидевятилетием независимости Республики Узбекистан группы государственных служащих и работников производственной и социально-экономической сфер

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Карантинга яна қайтмаслик учун метин интизом билан, қудратли бўлиб чиқишимиз керак

Президент: Чтобы не возвращаться к карантину, мы должны быть сильными и дисциплинированными

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Таълим жараёнларини имкон борича тезроқ ва сифатли тиклаш – юртимиз келажагининг ҳаёт-мамот масаласи

Шавкат Мирзиёев: Скорейшее и качественное возобновление учебного процесса - вопрос, имеющий судьбоносное значение для будущего нашей страны.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш йўлидаги улкан хизматлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ватандошлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Мукофотланганлар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин: https://president.uz/uz/lists/view/3812

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с 29-летием государственной независимости Республики Узбекистан группы военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter