Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal (Пенсионный Фонд)
Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

⬇️ Каналга уланинг: https://t.iss.one/PensionFundRUz
Forwarded from Меҳнат вазирлиги матбуот котиби
Жорий йилнинг 3 февраль куни Новосибирск-Тюмень авиарейсида учган Хитой фуқаросида коронавирус аниқланган, натижада Нур-Султан-Новосибирск-Тюмень рейсининг барча йўловчилари (уларнинг орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор) касалхоналарга жойлаштирилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси мутахассислари авиарейсда парвоз қилган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси билан боғланди. Аниқланишича, улар Қозоғистон орқали автобусда Россияга етиб олмоқчи бўлган. Бироқ Қозоғистондаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Нур-Султан шаҳрида авиапарвоз хизматидан фойдаланган. Нур-Султон шаҳридан Тюменьга учган самолет йўловчилари қаторига Новосибирск шаҳрида Хитой фуқароси қўшилади. Орадан 3 кун ўтиб, унинг коронавирусга чалингани аниқланади. Шундан сўнг Россия ҳукумати мазкур вируснинг тарқалишига қарши курашиш мақсадида Нур-Султан-Новосибирск-Тюмень авиарейсида парвоз қилган барча йўловчилар билан боғланиб, уларни тиббий текширувдан ўтказишга киришади.

Ҳозирда Нур-Султан-Новосибирск-Тюмень авиарейсида парвоз қилган барча йўловчилар қатори ўзбекистонликлар ҳам тиббий текширувдан ўтказилган. Таҳлиллар ўзбекистонликларнинг бирида коронавирус учрамаганини тасдиқлади, қолган 2 нафар фуқаро эса таҳлил натижаларини кутмоқда. Бироқ уларнинг ҳеч бирида коронавирус белгилари (йўтал, тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, диарея, ўпка етишмовчилиги) кузатилмаган.

@mehnatpress
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озодалик - давр талаби

🌱"Файзли Тошкент" акцияси Учтепа туманидаги "Қўрғонтепа" ва "Тепақўрғон" маҳаллаларига етиб келди.

✔️Душанба ва сешанба кунлари ушбу акцияга 622 нафар ободонлаштириш бошқармаси ҳодимлари жалб қилиниб, салкам 170 тонна чиқиндилар олиб чиқилди.

✔️Қўшимчасасига 120 та дарахтга шакл ҳам берилди.

👉Эртага мазкур акция тумандаги 12 мавзеида давом этади.

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
Forwarded from ~
Комментарий по обращению общественности о ходе строительства Сергелийской ветки метро
В социальных сетях в Интернете и популярных среди пользователей мессенджерах обеспокоенная общественность публикует и распространяет путём рассылок посты с закреплёнными фотографиями со строительных площадок надземной Сергелийской ветки столичного метрополитена...
ПОДРОБНЕЕ ⬇️
https://railway.uz/ru/informatsionnaya_sluzhba/novosti/17714/
Forwarded from Feruza Madrakhimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2020 йилда педагог кадрлар аттестациясида иштирок этаётган ўқитувчилар учун

👉@fmadraximova
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Мева-сабзавот йўналишида 86 та кластер ташкил этиш, уларни айланма маблағлар билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Давлат режасини бекор қилиш, экинларни мажбурий жойлаштириш тартибидан босқичма-босқич воз кечиш борасида ишлар кўриб чиқилди.
www.president.uz/uz/3342

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития деятельности кластеров в сельском хозяйстве.
Даны поручения по организации 86 плодоовощных кластеров, обеспечения их оборотными средствами.
Рассмотрены мероприятия по отмене государственного заказа, поэтапному отказу от порядка обязательного размещения культур.
www.president.uz/ru/3342

#Mirziyoyev #Agroklaster

Facebook |Instagram |YouTube |Twitter
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ХИТОЙДАН КЕЛГАН ДАСТЛАБКИ ЧАРТЕР РЕЙСДА ФУҚАРОЛАРИМИЗ КУТИБ ОЛИНДИ

👉 https://bit.ly/2UoNjCT

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали - @ssvuz
1 000 000 АҚШ доллари банкнотасини
сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Л. бошқа фуқаронинг ишончига кириб уни алдаб, хорижий банклардан кредит олиб бериш ва ўзининг 1 млн. АҚШ доллари кўринишидаги купюрасини сотиш эвазига, ундан фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Банк маълумотига кўра, 1 000 000 АҚШ долларлик банкнота сувенир сифатида чиқарилганлиги, қонуний тўлов воситаси ҳамда валюта қимматлиги ҳисобланмаслиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Azizbek Nishonov)
​​#Коронавирус

КОРОНОВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА КУНЛИК МАЪЛУМОТ
(2020 ЙИЛ 4 ФЕВРАЛЬ ҲОЛАТИГА)


👉https://rses.uz/uzs/service/news/koronovirus-infekciasini-oldini-olis-borasida-olib-borilaetgan-tadbirlar-tugrisida-kunlik-malumot-2020-jil-4-fevral-olatiga

▶️Соҳага оид энг сўнги янгиликлар билан Агентликнинг расмий саҳифалари орқали танишиб боринг 🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
Forwarded from "O`zagrosug`urta" AJ
«Ўзагросуғурта» АЖ суғурта соҳасида Жаҳон бозорига чиқиш бўйича халқаро рейтингни қўлга киритди

☝️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4412-сонли Қарорида суғурта ташкилотлари халқаро рейтинг олиш масаласи қўйилган эди.

☝️ Мазкур рейтинг Жамият тарихида илк маротаба олинди.

☝️«Fitch ratings»нинг хулосасига кўра «Ўзагросуғурта» АЖга «ВВ-» (барқарор) рейтинги, яъни суғурталовчининг молиявий барқарор фаолият олиб бораётган суғурта компанияси мақоми берилди.

☝️«Ўзагросуғурта» АЖ Ўзбекистон суғурта бозорида энг кўп суғурта товонларини тўлаб берган (2019 й.да 97 млрд. яъни 38%) ҳамда нафақат қишлоқ хўжалиги соҳасида, балки иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ҳам хизмат кўрсатувчи универсал суғурта компанияси ҳисобланади.

Каналга уланиш:
@uzagrosugurta_aj
Forwarded from Bosh prokuratura
БОШ ПРОКУРОР САЙЁР ҚАБУЛИ

Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, оммавий сайёр қабуллар ўтказиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунга кўра, 2020 йил 3 февраль куни Бош прокурор Н.Йўлдошев томонидан Сурхондарё вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, унда жами 20 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари олинди.
(мурожаатларнинг 9 таси суд масалалари, 2 таси прокуратура ва 1 таси ички ишлар органлари фаолиятларига ҳамда 8 таси бошқа масалаларга оид)

Фуқаролар томонидан қабулда топширилган мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши таъминланади.

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi axboroti

Yevropa ittifoqining rasman bildirishicha, Buyuk Britaniyaning YI tarkibidan chiqishi munosabati bilan Yevroittifoq qonunchiligi hamda uchinchi davlatlar bilan tuzilgan xalqaro shartnomalar Buyuk Britaniyaga nisbatan o‘tish davri mobaynida (2020-yilning 1-fevralidan 31-dekabrigacha) avvalgidek kuchda qoladi.

Shundan kelib chiqqan holda, O‘zbekiston o‘tish davri yakunlanguncha Buyuk Britaniyani O‘zbekiston Respublikasi va Yevroittifoq o‘rtasida imzolangan barcha xalqaro shartnomalarni, jumladan 1996-yil 21-iyundagi Sherikchilik va hamkorlik to‘g‘risidagi bitimni bajarish nuqtayi nazaridan YIning a’zo davlati sifatida biladi.

https://mfa.uz/uz/press/statements/2020/02/23181/
https://t.iss.one/uzbekmfa


Announcement of the Ministry of Foreign Affairs of the Republic of Uzbekistan

According to the official notification of the European Union with regard to the UK withdrawal from the EU, the legislation of the EU, as well as international agreements with other countries, will continue to be applied to the UK during the transition period (from February 1 to December 31, 2020).

Therefore, until the end of the transition period, Uzbekistan will consider the UK as the EU member state in terms of the implementation of all international agreements signed between the Republic of Uzbekistan and the European Union, including the Partnership and Cooperation Agreement of June 21, 1996.

https://mfa.uz/en/press/statements/2020/02/23182/
https://t.iss.one/uzbekmfa
Forwarded from Капитал бозори Агентлиги
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги хабари

Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига фуқаролар томонидан www.topinvest.uz веб-сайти фаолиятининг қонунийлиги тўғрисида маълумот бериш мавзусида мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мурожаатларда таъкидланишича, "Topinvest" веб-сайти ўзини АҚШ биржаларида спекуляция ва инвестициялар билан профессионал равишда шуғулланувчи трейдерлар жамоаси сифатида тақдим этмоқда.

Веб-сайтдаги маълумотларга кўра, "TopInvest" трейдерлари ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар, шунингдек, бошқа трейдерларга муваффақиятли савдо йўлини танлашда ёрдам берадилар.

Веб-сайтнинг "Алоқа учун" саҳифасида "Topinvest"нинг ташкилий-ҳуқуқий шакли “маъсулияти чекланган жамият” (“Topinvest” МЧЖ) сифатида кўрсатилган.

Шунингдек, веб-сайтда “Topinvest” МЧЖ офисида 5 миллион сўм эвазига олти ҳафталик малака ошириш тренинги ўтказилиши тўғрисида эълон жойлаштирилган.

Агентлик мурожаатлар асосида мазкур веб-сайт фаолиятини ўрганиб чиқиб, “Topinvest” МЧЖ номли ташкилотнинг ва веб-сайтга алоқадор бошқа шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензиясига эга эмаслигини маълум қилади.

Шунингдек, Агентлик “Topinvest” МЧЖнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ҳам маълумотга эга эмас.

Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга мулкий зарар етказилишининг олдини олиш, шунингдек веб-сайтнинг қонунчилик доирасида фаолият юритиши бўйича тўлиқ маълумот олиш мақсадида Агентлик томонидан мазкур веб-сайт бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўрганиш учун юборилди.

Агентлик Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ўз маблағларини ноқонуний даромад олиш мақсадида капитал бозори элементлари ва атамаларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик билан шуғулланувчи шахсларга ишониб топширмасликни сўрайди, ҳамда қимматли қоғозларга инвестиция киритиш учун капитал бозорининг лицензияга эга иштирокчилари билан ҳамкорлик қилишни тавсия қилади.
Туғилган кун

Бугун Мудофаа вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Зулфикаров Бахром Билолидиновичнинг туғилган куни.

Б. Зулфикаров 1980 йил 5 февралда Фарғона вилоятида туғилган. 2001 йилда Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртини тамомлаган. 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси тингловчиси.

2001-2018 йилларда Мудофаа вазирлиги ва бир қатор ҳарбий қисм ҳамда билим юртларида фаолият юритган.

2019 йилдан Мудофаа вазирининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Сурхондарёда ёнғин содир бўлганлиги юзасидан баёнот

2020 йил 5 февраль куни соат 02:50 ларда Бойсун тумани, А.Термизий кўчасида жойлашган 1857 м2 ер майдонидаги маиший буюмлар бозорида ёнғин содир бўлган.

Оқибатда, савдо комплексидаги 51 та савдо расталари ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарига жиддий зарар етган.

Тан жароҳати олган фуқаролар мавжуд эмас.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Forwarded from Bosh prokuratura
Коррупцияга қарши кураш – фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолати

Батафсил:
https://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=170

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from GroundZero Kitob Olami
​​​​Приглашаем всех в GroundZero Kitob Olami 18 февраля в 18:30 на встречу "Женские блоги о социально значимых темах".

Сразу 6 приглашенных спикеров - женщины с активной жизненной позицией, активно выражающие свое мнение через социальные сети, поделятся своим опытом ведения блогов, расскажут, о чем пишут и почему им это важно, как через свои блоги возможно делать что-то полезное для общества.

Обсудим важность развития новой, и в то же время прогрессивной блогосферы в нашей стране.
В чем разница между журналистами и блогерами? Почему на сегодняшний день все больше людей предпочитают узнавать новости через блоги лидеров мнений? Чем живут наши женщины? И многие другие вопросы мы обсудим в панельной дискуссии вместе с нашими гостями.

Приглашенные спикеры:
🔺Камола Собирова - модератор встречи, пресс-секретарь Комитета Женщин
🔺Азиза Умарова
@Nazlobudnya_AU
🔺Акида Ханум
@aqidahanum
🔺Ирина Матвиенко
@nemolchiuz
🔺Шахноза Соатова
@shahnozxon
🔺Азиза Курбонова
@qurbonova_a
🔺 Азизабону Абдурахимова
@jajjing_kundaligi

Встреча пройдет на двух языках: русский и узбекский.
Отмечайте всех, кому может быть интересна и полезна дискуссия. Места ограничены.
Стоимость входа: 15,000 сум
Регистрация обязательна. Ссылка на регистрацию: https://bit.ly/W_Blogging


Barchangizni noodatiy “O’zbekiston blogsferasidagi ayollar” uchrashuviga taklif qilamiz. Uchrashuv vaqti va joyi: 18 fevral soat 18:30, “GroundZero Kitob Olami”.

Muloqotga ijtimoiy tarmoqlarda jamiyatda kechayotgan o’zgarishlarga faol munosabat bildirib boradigan 6 nafar ayolni taklif qilganmiz. Ular blog boshqaruvi bo’yicha o’z tajribasi bilan o’rtoqlashishadi: o’z bloglarida nimalar haqida yozadilar, bu ularga nima uchun kerak, blog yuritish orqali qanday qilib jamiyatga foyda keltirish mumkinligi haqida fikrlarini bayon qilishadi. Shuningdek, yurtimiz uchun yangi va shu bilan birga istiqbolli bo’lgan blogsfera imkoniyatlari xususida suhbatlashamiz.

Jurnalistika va blogerlik o’rtasidagi farq nimada? Nima uchun bugun ko’pchilik yangiliklarni faol blogerlar fikri orqali bilishga intilyapti? Ayollar-chi? Ular bugun nimalarni o’ylaydi, nimalar bilan yashaydi? Mehmonlar bilan bo’lib o’tadigan bahs-uchrashuvimizda shu va boshqa savollar bo’yicha "dardlashamiz"!

Taklif qilingan spikerlar:
Kamola Sobirova – uchrashuv moderatori, O’zbekiston Respublikasi Xotin-qizlar qo’mitasi rasining matbuot kotibi
🔺Aziza Umarova
@Nazlobudnya_AU
🔺Aqida Hanum
@aqidahanum
🔺Irina Matvienkо
@nemolchiuz
🔺Shahnoza Soatova
@shahnozxon
🔺Aziza Qurbonova
@qurbonova_a
🔺Aziza Abdurahimova
@jajjining_kundaligi

Uchrashuv o’zbek va rus tillarida bo’lib o’tadi.
Sizga qiziqmi? Unda albatta uchrashuvga keling va boshqalar bilan baham ko’ring. Joylar soni chegaralangan.
Kirish narxi: 15,000 so’m
Oldindan ro’yxatga o’tish shart. Ro’yxat uchun havola: https://bit.ly/W_Blogging