Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.89K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзэкспомарказдаги Саралаш ва тақсимлаш марказида беъморларга сифатли тиббий ҳизмат кўрсатилмоқда. Видеороликда беъморлар мавжуд шароитлар ҳақида ўз фикрини билдиришди (1 видео).
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
В Распределительном центре в Узэкспоцентре предоставляются качественные медицинские услуги пациентам. Они поделились своим мнением о созданных условиях в видеоролике (2 видео).

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги Гимнастика саройи мажмуасида Ички ишлар вазирлиги томонидан коронавирус беморларига тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида вақтинчалик шифохона фаолияти йўлга қўйилди.

👩🏻‍⚕️💉 Мазкур шифохонада ишлаш учун 533 нафар шифокордан ариза келиб тушди. Уларнинг 176 нафари — турли йўналишдаги мутахассислар, 148 нафари — тиббий ҳамширалар, 209 нафари — кичик тиббий ходимлар.

🔘 Беморлар учун қандай шароитлар яратилгани ва шифокорларнинг иш жараёни билан видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми:

🔹Ёш қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш борасида нима ишлар қилинаяпти

🔹Конвенцияда ёшлар деган категория қайси ёш оралиғини қамраб олади

🔹Ёшлар ҳуқуқлари бузилганда кимга мурожаат қилиши керак

〰️〰️〰️〰️
Акмал Саидов «Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» мавзусида ўтказилаётган форум доирасида муҳим масалалар юзасидан изоҳ берди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📑 «Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди

"Тараққиёт стратегияси" маркази ахборот хизмати маълумоти.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
"Савдо тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

📈 Экспертлар фикрича, ушбу қонун норасмий сектор улушининг кескин камайтириш, савдо фаолияти ҳуқуқий нормаларини тартибга солиш, давлат органларининг асоссиз аралашувига чек қўйиш, савдонинг талаб ва таклиф орқали ривожланинишини таъминлашга хизмат қилади.

🗣Қонуни лойиҳаси бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси очиқ порталида қолдиришингиз мумкин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати маълумоти.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Муҳим!

✍️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга
қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг
2-сон баёни қарорига мувофиқ:

Пандемия шароитини инобатга олиб, Республика Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар аввалги йилларда олинган мос фан бўйича ТЕСТ СИНОВЛАРИ БИЛАН АЛМАШТИРИЛГАНЛИГИ тўғрисида хабар берилган эди.

⚠️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, бунда, тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари тўлиқ тест синовлари орқали амалга оширилишини инобатга олиб, фақат мазкур таълим йўналишларига кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентларга муайян таълим йўналишига кириш учун тест топширадиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган қўшимча тўрттагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ҳуқуқи берилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
⚡️Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми якунланди

Форум БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси ҳамда ушбу Бошқарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими, БМТ Тараққиёт дастури, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, Фридрих Эберт фонди каби бир қатор халқаро шериклар билан ҳамкорликда ўтказилди.

Халқаро анжуман ниҳоясида Самарқанд форумининг бевосита ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга тадбир иштирокчилари ва жаҳон ёшларига йўллаган самимий тилаклари учун чуқур миннатдорчилик билдирилди.

Самарқанд веб-форуми иштирокчилари халқаро анжуманга пухта тайёргарлик кўрилганини алоҳида қайд этдилар. Бу, ўз навбатида, мунозара ва муҳокамалар самарадорлигини, умуман, халқаро анжуманнинг юқори савияда ўтишини таъминлагани эътироф этилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
🎥 Бугун АОКА анжуманлар залида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ва мутасадди ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

📥 Тадбир давомида журналистлар ва фуқаролардан келган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Бўзсув канали атрофи тозаланадими?

Қурилиш чиқиндилари нега анҳорларга ташланяпти?

Нега инспекторларга жарима қилиш бўйича "план" қўйилган?

Дарахтларни кесиш қачон тўхтатилади?

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида ташкил этилган 520 ўринли Саралаш ва тақсимлаш маркази коронавирус инфекциясига чалинган беморларга сифатли ёрдам кўрсатиш учун барча керакли шароитларга эга.

📹 Видеоролик орқали кўрсатилаётган хизматлар ҳақида беморлар фикри, тиббиёт ходимларига маош тўланиши бўйича батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Академик Тельман Ражабов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной академика Тельмана Раджабова


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 ЭЪЛОН!

Эртага, 14 август, соат 15:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

⚡️Мавзу
: "Темир дафтар" нима? Ижтимоий ёрдам олиш тартиби қандай? «Саховат ва кўмак» ҳаракати фаолияти таҳилили, шунингдек, "Сардоба фожеаси" оқибатларини бартараф этиш юзасидан кўрилган чораларга бағишланади

Иштирокчилар:

🎙 Ботир Парпиев – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари

🎙Дилшод Усмонов – "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси

🎙 Саодат Боймирзаева – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири матбуот котиби

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий муносабат

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, сўнгги пайтларда ОАВда, жумладан интернет, ижтимоий тармоқлар ва телеграмм каналларда “Коронавирусга қарши препарат янада арзонроқ ва қулайроқ. “Тисовир” (фавипиравир) кенг таъсир доирадаги вирусга қарши препарат!” реклама видеоролиги кенг тарқалган бўлиб, бу кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

🚫 Биринчидан, ушбу дори воситаси шифокор рецепти асосида бериладиган препарат ҳисобланади. Шу муносабат билан, уни ОАВ орқали кенг жамоатчилик учун реклама қилиш мумкин эмас.

Иккинчидан, рекламада қўлланилган “кенг таъсир доирадаги вирусга қарши препарат! У барча РНК типидаги вирусларни, шу жумладан, SARS-Co-V2 янги коронавирус инфекцияси қўзғатувчисини (Covid-19) ингибирлайди” ибораси умуман (илмий, амалий) асосланмаган, яъни нотўғри реклама ҳисобланади.

📌 Юқоридагиларга асосан, “ТИСОВИР” (фавипиравир) дори воситаси рекламаси амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда жойлаштирилган.

🔇 Агентлик томонидан реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан доимий равишда мониторинг кузатувлари ўтказиш ҳамда тегишли тезкор таъсир чораларини кўриш йўлга қўйилган. Хусусан, жорий йилнинг июнь-июль ойлари давомида 30 та шундай ҳолат аниқланиб, кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида улар фаолиятига чек қўйилган (рекламалар бартараф этилган).

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий ва Бош вазири Имрон Хонни ушбу мамлакатнинг Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Исламской Республики Пакистан Арифа Алви и Премьер-министра Имрана Хана с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Pokiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter