Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида жорий этилгани хақида батафсил - Молия вазирлиги ахборот хизмати видеоролигида.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ш.Мирзиёев раислигида пандемия даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди ⚡️ Президент фармонига мувофиқ, бюджетдан қўшимча 2 триллион сўм ажратилиб, ушбу маблағлар 1 миллион 700…
Под председательством Ш.Мирзиёева состоялось совещание по вопросам материальной поддержки слоев населения, нуждающихся в соцзащите и помощи в период пандемии

⚡️ В соответствии с Указом Президента из бюджета выделено дополнительно 2 трлн. сумов, которые будут направлены на поддержку 1,7 млн. малообеспеченных, 3,7 млн. пенсионеров и 500 тыс. получателей социальных пособий.

В частности, за последние 5 дней нуждающимся семьям была выплачена материальная помощь на сумму 148 млрд. сумов. В августе планируется выплатить 780 млрд. сумов 1,7 млн. человек, а также более чем 50 тыс. медицинских работников.

❗️ При этом даны указания по правильному формированию списков нуждающихся в материальной помощи семей, справедливому распределению выделенных средств.

🔹 Уделено особое внимание ответственности руководителей секторов и представителей махалли за доведение социальных выплат населению.

🔹 Надзорным органам поручено установить постоянный контроль за надлежащим распределением средств и принять меры по недопущению нарушений закона.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ В стране будет внедрен Единый социальный реестр. Система была апробирована в Сырдарьинской области и показала свою эффективность. До конца года она будет поэтапно внедрена во всех регионах.

❗️ Необходимость реестра обусловлена тем, что государство расширяет масштаб социальной помощи. Ожидается, что к концу года контингент получателей социальных пособий достигнет 1,2 млн., а в 2021 году – 1,5 млн.

Единый социальный реестр позволит оказывать все виды социальной помощи по одинаковым критериям и одному документу.

С 1 января 2020 года гражданам не придется собирать более 30 видов справок из 12 ведомств, как это делается сейчас. Значительно упростится предоставление 30 видов социальной помощи и услуг.

❗️ Список семей, нуждающихся в материальной помощи, должен составляться в махаллях с соблюдением справедливости и утверждаться местными кенгашами народных депутатов.

⚡️ Подчеркнута важность усиления махаллинского и общественного контроля за справедливым распределением средств, привлечения представителей старшего поколения и активистов к доведению социальной помощи.

Дано указание своевременно и без бумажной волокиты выдать 200 млрд. сумов, выделенных для вознаграждения 50 тыс. работников скорой медицинской помощи.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбони

Обновляющийся Узбекистан: Аллея литераторов в городе Ташкенте

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📈 (+267) 2020 йил 5 август соат 10:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 314 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 125 нафари
Тошкент вилоятида, 84 нафари Тошкент шаҳрида, 39 нафари Бухоро вилоятида, 12 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

▪️Шу билан бирга, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 70 ёшли А.М. (эркак) ҳамда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 51 ёшли А.Л. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 18 051 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 9 096 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 619 нафари оғир, 208 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳоли билан ишлаш бўйича Ягона ижтимоий реестр жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 4 август куни имзоланган қарорида назарда тутилган.

Унга кўра:

— 2021 йил 1 январдан бошлаб кам таъминланган оила мақомини олиш учун фуқаролар кўплаб ҳужжатлар йиғиб овора бўлмайди.

— Эҳтиёжманд оилаларга 30 турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар қулай тарзда тақдим этилади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Ягона ижтимоий реестр орқали моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашни амалга ошириш МЕХАНИЗМИ

(Бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларга)

🔹Даромад мезони:

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромаднинг юқори чегараси
358 минг сўм этиб ўрнатилган.

🔹Ҳисоблаш тартиби:

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик жами даромад мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисобланади ва оила аъзолари сонига бўлиш орқали аниқланади.

Аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилади:
оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад > 358 минг сўм;
оила таркибида меҳнатга лаёқатли ва меҳнат органларида «ишсиз» сифатида рўйхатда турмаган аъзоси бўлганда;
оила аъзоларининг номида охирги 7 йил давомида ишлаб чиқарилган транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
2 ёки ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
2 ва ундан ортиқ кўчмас мулк мавжуд бўлганда.

💻 Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор инсон омилисиз Ягона реестр томонидан автоматик равишда қабул қилинади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги ҳозирда қийналиб қолган ўзбекистонлик мигрантларга қандай ёрдам мавжуд?

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов барча долзарб саволларга жавоб берди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 Тошкент вақти билан 13:18 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Магнитуда М=5. Чуқурлик 10 км. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 181 км, 3 балл.
Наманган : 113 км, 4 балл.
Андижон : 143 км, 3 балл.
Фарғона : 83 км, 4 балл.
Гулистон : 177 км, 3 балл.
Жиззах : 255 км, 3 балл.
Самарқанд : 336 км, 2 балл.
Термиз : 453 км, 2 балл.
Қарши : 458 км, 2 балл.
Навоий : 464 км, 2 балл.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Пойтахтдан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтимизга 8371 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, Тошкент шаҳрининг Бош режасини қайта кўриб чиқиш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами по изменению территориального устройства сопредельных районов города Ташкента и Ташкентской области.
Предлагается перевести 1010 гектаров столичных земель Ташкентской области и 8371 гектар областных земель – городу Ташкенту.
Одобрив предложения, глава государства отметил необходимость пересмотра генерального плана столицы и создания удобных условий для населения.

#Mirziyoyev #taqdimot #Toshkent #hudud

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Ижтимоий тармоқларда фуқаро Тухтагул Турдиеванинг прокуратура ҳамда ички ишлар органлари фаолияти юзасидан қилган видеомурожаати тарқалди.

Унда ушбу фуқаро томонидан Навоий вилояти прокуратураси ва ички ишлар органларига ариза топшира олмаётгани, ҳеч ким ундан аризасини кўриб чиқишлик учун қабул қилмаётгани баён этилган.

Аниқланишича, “Однокласники” ижтимоий тармоғида номаълум шахс фуқаро Тухтагул Турдиевага мурожаат қилиб, унинг шаънига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, қадр-қимматини поймол қилган.

Бундан ташқари, унга телефон қилиб, “СМС”лар ёзиб, қўрқитиб, унинг психологик тинчлигини бузган.

Ўз ҳаёти ва соғлиги учун ҳавотир олган Турдиева 2020 йил 22 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Айни дамда Коронавирус пандемияси сабабли мамлакатимизда карантин чоралари жорий этилган. Қолаверса, бундай шароитда рақамли бошқарув ва рақамли муносабат тизимлари ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Яъни содда қилиб айтганда ўша мурожаатни ҳам йўллаш, уни қабул қилиш электрон тарзда амалга оширилмоқда. Шундай экан фуқароларимиздан замон талабидан келиб чиқиб, аҳоли учун янада қулайликлар яратиш мақсадида ишга туширилган электрон тизимлар имкониятларидан кенг фойдаланиш маъқулроқ эканлигини яна бир карра эслатиб ўтмоқчимиз.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official