Расмий хабарлар I Официальные новости
28.1K subscribers
31.4K photos
6.92K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🕵🏻‍♂️ Шу билан бирга йирик тадбиркорлик субъектларига карантин чекловлари амал қилган даврда тегишли ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида санитария-гигиена ва эпидемиологик талабларга риоя этилиши учун масъул бўлган ходим белгилаш тавсия этилади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Уй шароитида карантинни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида услубий кўрсатма ҳам тасдиқланди.

❗️Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда коронавирус инфекцияси енгил, ўртача оғир ва оғир ўтаётган беморларни даволаш стандартлари тасдиқланиши ҳамда фуқароларга тавсия этиладиган дори воситаларининг ягона рўйхати шакллантирилиши белгиланди.

Шу билан бирга коронавирус инфекциясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида:

💊 республикадаги барча дорихоналарни зарур дори воситалари билан таъминлаш ҳамда дорихоналарда дори воситаларининг нархлари барқарорлигини таъминлаш;

💨 🛏 коронавирус инфекциясини даволашга мўлжалланган шифохоналарни кислород билан таъминланган ҳолда шайлигини тайёрлаш;

🚑🧪 коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни клиник белгиларига асосан тест жавобларини кутмасдан тиббий ёрдамни ташкил қилиш бўйича зарур чоралар белгиланди.


🏥 Мутасаддиларга коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни шифохонага жойлаштиришнинг аниқ ва шаффоф мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда беморларни шифохонага жойлаштиришда ушбу мезонларга қатъий амал қилиш устидан аниқ топшириқлар берилди. Бунда, қандли диабет, онкологик, юрак қон-томир, аутоиммунлик кассаликлари, метаболик синдроми мавжуд ҳамда 55 ва ундан юқори ёшдаги беморларни биринчи навбатда шифохонага жойлаштирилиши белгиланди.

🏪 Шу мақсадда коронавирус билан касалланганларни даволаниш учун жойлаштириш муассасаларининг захирасини тайёрлаш ҳамда фуқароларни тўғри тақсимлаган ҳолда жойлаштириш мақсадида барча ҳудудларда махсус тақсимлаш марказлари фаолияти ташкил этилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни амбулатор даволашга ихтисослашган «махсус поликлиникалар» фаолияти йўлга қўйилади.

Фуқароларга қулайлик яратиш, шунингдек, уларга малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатишни таъминлаш мақсадида «махсус поликлиникалар» ва махсус тақсимлаш марказларининг туну кун фаолият кўрсатиши белгиланди.

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини коронавирус пандемияси даврида карантин талабларига мувофиқ ўтказиш тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинди ва маҳаллий ҳокимликларга тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топшириғи берилди.

🏠 Фуқароларга Қурбон ҳайитининг карантин талабларига мувофиқ, уй шароитида, оила даврасида, ҳашаматсиз ва камтарона, тартибли ҳамда халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тавсия этилди.

💰Юқоридагилардан ташқари Республика махсус комиссиясининг қарори билан ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолиятини жадаллаштириш, шунингдек, таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали, ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларини қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган, ота-оналаридан бири ёки иккиси ҳам ногирон бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

🔎💵 Коронавирус пандемияси даврида тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга қонун ҳужжатларида тўланиши назарда тутилган қўшимча тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб берилишини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди ва унинг вазифалари белгилаб берилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беҳзод Мусаев — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари билан суҳбат

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 🎤 Азиз Абдухакимов — Заместитель премьер-министра Республики Узбекистан, член специальной республиканской комиссии

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бир кунда қанча электр энергияси истеъмол қилинади?

⚡️ Ўзбекистонда бир кунлик электр энергияси истеъмоли ўртача 195,6 млн кВт•соатни ташкил этмоқда (23.07.2020 ‼️Табиий газ: 46,557 млн. м3; кўмир: 6 280 тонна; сув: 8,1 млн. м3);

🔎 *Мисол учун қуввати 7 Вт лампани кВт айлантирамиз: 7 Вт ÷ 1000 = 0,007 кВт. Демак, 1 та 7 Вт ли лампочка 1 соат ичида 0,007 кВт•соат электр энергияси истеъмол қилади;

🎯 Натижани 24 соатга кўпайтирамиз ва бир кунда 1 та электр чироғи узлуксиз ишлатилганда: 0,007 кВт × 24 соат = 0,168 кВт•соат электр энергияси истеъмол қилиши маълум бўлади;

✔️ Ўзбекистондаги кунлик ўртача истеъмолни 24 соат давом этган 7 Втли электр лампочкаси истеъмоли мисолига таққослаб кўрсак: 195,6 млн кВт•с ÷ 0,168 кВт•с = 1 164 285 714 дона электр лампочкаси ҳосил бўлади.

🇺🇿 Фараз учун, Ўзбекистонда бир кунда ≈ 24 соат давомида 1 миллиард 164 миллион 285 минг 714 дона чироқ ёниб туради...

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Суриядан ўзбекистонликларни олиб келиш бўйича ўтказилган "Меҳр операция"си ҳақида бадиий фильм суратга олинади

“Ўзбеккино” миллий агентлиги Бадиий кенгаши Рашид Маликовнинг Суриядан ўзбекистонлик аёллар ва болларни олиб келиш бўйича ўтказилган "Меҳр операция"сига бағишланган “Тутқунлик” кинолойиҳаси сценарийсини кўриб чиқди ва тасдиқлади.

"Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати хабар беришича,
2019 йилда амалга оширилган мураккаб ва хатарли операция Ташқи ишлар вазирлиги, махсус хизматлар ва бошқа идораларнинг биргаликда амалга оширган ҳаракатлари натижаси бўлган эди. Фильмда турли вазиятлар туфайли Сурияга бориб қолган инсонлар тақдири, оилалар тарихига асосий урғу берилади. Фильмда воқеалар параллел ривожлана боради. Ёш фельдшер йигит, эрини орқасидан боришга мажбур бўлган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли ўспирин йигитча...

Фильм продюсери - Рустам Саъдиев. Ҳозирда ушбу режиссёр «Барон-2» фильмидаги ишларини якунлаш арафасида. Айни пайтда "Тутуқунлик "фильмининг суратга олишга фаол тайёргарлик кўрилмоқда. Режиссёрлик сценарийси ва актёрлар танлови бошланган. Пандемия ва у билан боғлиқ чекловлар кино ишлаб чиқариш жараёнига ўз тузатишларини киритди, албатта. Фильмни бутунлай Ўзбекистон ҳудудида суратга олишга қарор қилинди, яъни барча Суриядаги жанг саҳналари мамлакатимизда суратга олинади. Бу лойиҳа фильм ижодий жамоаси учун жиддий тажриба ва синов вазифасини ўтайди. Фильм устида ишлаш 2021 йилнинг биринчи ярмида якунланиши кутилмоқда.

«Яқин Шарқдаги ҳарбий можаролар зонасидан ўз фуқароларини қутқаришга жазм қилган давлатлар саноқли. Бу албатта, кинода акс эттирилиши керак бўлган тарихимиздаги ажойиб воқеа», - дея фикр билдирди режиссер Рашид Маликов.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Тиббиёт ходимлари ишга қабул қилинади

14 кунлик фаолият учун иш ҳақи жойида берилади:

👨🏻‍⚕️ Шифокорлар — 25 млн сўм
👩🏻‍⚕️ Ҳамширалар — 15 млн сўм
🧑🏻‍⚕️ Кичик тиббиёт ходимлари — 10 млн сўм

☎️ 1109

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+165) 2020 йил 26 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 391 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Тошкент шаҳрида, 25 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 14 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 67 нафари, Сурхондарё вилоятида 44 нафар, Андижон вилоятида 38 нафар, Тошкент шаҳрида 13 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 11 нафар, жами 173 нафар бемор тузалди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Биз ҳар доим гавжум ҳолатда кўрадиган "Қўйлиқ деҳқон бозори"

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
💵 Карантин билан боғлиқ харажатларга ажратилган маблағлар ҳақида маълумот

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА штабида Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: "Навоийазот" акциядорлик жамияти

Обновляющийся Узбекистан: акционерное общество "Навоиазот"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💪Иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин? Шифокор маслаҳатига албатта қулоқ тутинг.
—————
💪Как укрепить иммунитет? Обязательно следуйте советам врача.

Тошкент шаҳри Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+289) 2020 йил 27 июль соат 11:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 820 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 134 нафари
Тошкент шаҳрида, 79 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Бухоро вилоятида, 18 нафари Сирдарё вилоятида, яна 18 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 11 105 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 9 598 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 152 нафари оғир, 65 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
"Volkswagen" ўзининг Ўзбекистонда сотувга чиққан моделларини нархини эълон қилди.

Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, нархлар қуйидагича:

🚖Cargo (юк версияси) — 172,1 млн сўм.
🚖Kombi (комбинированная) — 190 млн сўм.
🚖Trendline (йўловчи) — 221,9 млн сўм.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Долларнинг расмий курси пасайди

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 10207,69 сўм. -2.70

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги
матбуот котиби Севара Зокирова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳоли мурожаатлари юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Етказиб бериш фаолияти билан шуғулланишим учун стикер керак. Ёрдам беринг.

🚕Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатида етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари (фирма автомобили) киритилган. Шу сабабли, фаолият турингизни тасдиқлаш учун корхонанинг таъсис ҳужжатларини олиб юриш тавсия этилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришнинг 2030 йилгача стратегияси ва концепцияси тайёрланмоқда

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, унда:

📝 камбағаллик тушунчаси, уни аниқлаш мезонлари ва баҳолаш усуллари,

🛒 ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари,

🎓 таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой таъминоти ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича илғор хорижий тажриба (хусусан, Хитой тажрибаси) дан фойдаланиш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда одамларнинг муайян қисми етарли даромад манбаига эга эмаслиги ва камбағаллиги узоқ йиллар “ёпиқ мавзу” бўлиб келди, - дейди Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Акмалхон ОРТИҚОВ. - Президентимиз жорий йилда Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу ҳақда очиқ-ойдин гапирди ва тарихимизда биринчи марта камбағалликни қисқартириш устувор вазифа сифатида белгиланди. Дастлабки ҳисоб-китоблар юртимизнинг 12-15 фоиз ёки 4-5 миллион аҳолиси камбағал эканлигини кўрсатди.

✍️ Аҳолининг ночор қисмига кўмак бериш мақсадида комлекс ва ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган, вазирлар, ҳокимлар ва секторлар раҳбарларининг вазифалари белгилаб берилган.

🦠 Лекин пандемия кўп соҳаларда иш ўринларини яратишга, камбағалликка қарши курашишга катта зарар етказиб келяпти.

💴 Унинг таъсирини юмшатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди. Унинг доирасида халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг қарорларига асосан, карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оилаларга, якка ёлғиз ва ногиронларга ҳамда ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган 321 мингга яқин оилаларга 127 млрд. 700 млн. сўмдан зиёд маблағлар сарфланди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Давлат экология қўмитаси ва “MEROS” хайрия жамоат фонди жорий йилнинг 28 июлидан бошлаб 2 августга қадар мамлакат бўйлаб “Дарахтларни суғориш ҳафталиги” акциясига старт бермоқда. Бу ҳақда Қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Қўмита атроф муҳитга бефарқ бўлмаган мамлакатимиз аҳли дарахтларни суғориш жараёнидан фото лавҳа тайёрлаб, ижтимоий тармоқларга #parvarish2020, #полив2020 хэштэги остида жойлаштириб, мазкур акцияни интернет оламида онлайн оммалаштириш ҳамда “яшил” челленжда иштирок этишга таклиф этди.

Instagram ижтимоий тармоғида энг креатив фото муаллифи жамоатчилик томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади ва акция ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official