Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.84K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Рўзиева Зилола Бекмуродовна 1986 йил 21 июлда Бухоро вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

З.Рўзиева 2007-2019 йилларда “Ўзбекистон балиқчилиги” журналида меҳнат қилган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
#эълон

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020 йил 21 июль куни соат 11.00 да
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 30 уй) Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарлари Х. Ёдгоров, И. Муслимов ва Б. Исаков иштирокида мамлакатимиз судларининг жорий йил биринчи ярмидаги фаолияти ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги муҳим ва долзарб масалалар бўйича матбуот анжумани ўтказилади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Маълумот учун телефон: (71) 239-02-55.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати


Каналга уланиш 👉@oliysuduz
📈 2020 йил 21 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 590 (+276) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 82 нафари
Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 57 нафари Андижон вилоятида, 42 нафари Наманган вилоятида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 29 нафари Жиззах вилоятида, 23 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 9 463 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 8 035 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 76 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Кадастрда яна бир нечта раҳбар ишдан олинди.

💼 Яқинда Давергоедезкадастр қўмитаси тозалаш ишлари бошлангани ва 7 та раҳбар лавозимини суиистеъмол қилгани, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан ёндошиб тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмаганлиги ва энг асосийси халқнинг муаммоларига чуқур ўрганиб ечим топмагани учун ишдан бўшатилган эди.

Жорий йилнинг 17 июль санасида яна 9 таси раҳбар лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Давергоедезкадастр қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

🔍 Булар Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Шоманай, Тахтакўпоир, Беруний, Элликқалъа тумани ва Нукус шаҳри, Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳамда Бухоро вилоятининг Когон туман “Ермулккадастр” корхоналари раҳбар ва ходимлари бўлиб, улар балин тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналистлар уюшмаси қошидаги Ҳуқуқшунос қаламкашлар кенгаши ишлаяпти(ми)?

✔️ Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган матбуот анжуманида Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров жавоб қайтарди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Aгар мен коронавируснинг ҳамма аломатларини ўзимда кузатсам ва тест топширишга СЕСга борсам, аммо мендан тест олишдан бош тортишса, бу ҳақида кимга мурожаат қилишим керак?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
⚡️ МТРК тизимидаги "Оилавий" телеканали ҳам коронавирусга қарши тарғиботга ихтисослаштирилган телеканаллар сафига қўшилди.

📡 Жорий йилнинг 20 июлидан кенг қамровли ва дунёнинг ўнлаб давлатларида намойиш этиладиган “OILAVIY” телеканалида ҳар куни соат 10.00дан бошлаб “COVID-19: ДОЛЗАРБ САВОЛЛАР” дастури тўғридан-тўғри эфирга узатила бошланди.

🩺💊 Малакали мутахассислар, мутасаддилар ҳамда ССВ Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари жонли эфирда бугуннинг долзарб мавзуси – коронавирус пандемияси билан боғлиқ исталган саволларга бевосита жавоб беради.

☎️ Телеграмдаги @mtrk_COVID_19 манзилига савол йўллаш имкони мавжуд. Шунингдек, жонли эфир пайтида томошабинлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан 71-214-13-72, 71-214-14-40 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин. Ҳеч бир савол эътиборсиз қолдирилмайди.

❗️ “Oilaviy” телеканали эълонларини кузатиб боринг, янгиликлар ва зарур тафсилотлардан мунтазам хабардор бўлинг.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент вилояти прокурорига бириктирилган 6 та туман-шаҳарда 631 нафар фуқароларда короновирус инфекцияси аниқланиб, ҳозирги кунгача 287 нафари тўлиқ тузалган — Тошкент вилояти прокурори катта ёрдамчиси Арслонбек Тошпўлатов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Вилоятдаги 691 та дорихона мудирлари билан нарх-навони сунъий оширмаслик, дориларнинг захирасини шакллантириш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?

Хусусий дорихона мудирлари билан каронавирус инфекциясига қарши курашишда зарур бўлувчи дори воситаларини келтиришда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича режалар қандай?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

🔷 Унда коронавирус инфекциясига чалинган беморларга амбулатор шароитда ташхис қўйиш, уларни эрта аниқлаш, даволаш ва реабилитация қилиш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
📈 (+165) 2020 йил 21 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 755 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 104 нафари
Тошкент шаҳрида, 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 54 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 9 463 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 8 199 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Уйда даволанган бемор билан суҳбат

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
#Тайинлов

🔰 Матбуот котиби университет проректори этиб тайинланди

‼️ Низомий
номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ёшлар ва маънавият масалалари бўйича проректори лавозимига Мадраҳимова Феруза Рузимбаевна тайинланди.

Бунга қадар ушбу лавозимда Кўйсинов Одил Алмуратович фаолият юритган. Ҳозирда О.Кўйсинов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган.

Ф.Мадраҳимова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "O'zbekiston" телеканали бош муҳаррири ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимларида фаолият олиб борган. Фалсафа бўйича PhD доктори.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
📣 ЭЪЛОН: ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани «Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси»га куйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
👩🏻‍⚕️👨🏻‍⚕️ Шифокорлар:

▫️Анестезиолог-реаниматолог;
▫️Инфекционист;
▫️Эпидемиолог;
▫️Врач-лаборант;
▫️Врач-рентгенолог ва бошқа барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар;

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
👩🏻‍⚕️ Ҳамширалар:

▫️Реанимация ҳамшираси;
▫️Палата ҳамшираси ва бошқа барча йўналишлар бўйича ўрта тиббиёт ходимлари;
▫️Кичик тиббиёт ходимлари.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
💰 14 кунлик иш фаолияти учун иш ҳақи жойида берилади.
Мурожаат учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ходимлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

☎️ Мурожаат учун телефонлар:

(71) 241-12-02
(71) 241-18-70
(71) 241-54-54

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Президент ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Сунъий йўлдош каналларини ижарага олиш ва сигналларни қайта ишлаш тизимини ташкил этишга кўрсатма берилди.
Қишлоқ хўжалиги майдонларини электрон танлов ва аукцион асосида ажратиш тартиби жорий қилиниши белгиланди.

Президент провел совещание по вопросам обеспечения полноты земельного учета и государственных кадастров, внедрения цифровых технологий в сферу.
Даны указания по аренде спутников и организации системы обработки их сигналов.
Определено внедрение порядка выделения сельскохозяйственных земель на основе электронного конкурса и тендера.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #kadastr

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Саноат хавфсизлиги қўмитаси қўлбола кислород ускуналаридан фойдаланиш хавфли эканини маълум қилди

🧨 Кислород баллонларидан фойдаланишнинг хавфли омиллари - бу унинг тез ёниш хусусияти, шу жумладан, ёнғинга хавфлилиги ва портловчи газ хусусиятларига эга эканлиги ҳисобланади, дейилади қўмита ахборот хизмати баёнотида.

🩸 Ёғ ва мойлар билан реакцияга киришганда, кислород иссиқлик чиқиши билан дарҳол оксидланади, бу эса ёнғин ва портлашга олиб келади.

🚭 Кислород баллонларини сақлаш ва улардан фойдаланишга фақатгина уларнинг барқарор, йиқилишига йўл қўйилмаган (тик) ҳолатдагина рухсат этилади. Кислород баллонлари яқинида чекиш, очиқ олов манбаларидан фойдаланиш мумкин эмас.

Ёдингизда тутинг!

🚿 Кислород баллонларидан фойдаланилганда, асбоб-ускуналар, ходимларнинг қўллари ва кийимлари ёғ ва мойдан тозаланган бўлиши лозим! Кислород баллонлари билан ишлашда спирт, лейкопластир, дезинфекциялаш воситаси ёки бошқа ёниши мумкин бўлган манбаларни ишлатиш тақиқланади. Синтетик матодан тикилган кийимларда ишлаш мумкин эмас.

❗️ Кислород баллони билан ишлашда қўллар тоза (крем ва бошқа мойлардан тозаланган) бўлиши керак, қўлларни спирт ​​билан артиш мумкин эмас. Гипербарик оксигенациядан олдин, беморнинг юзида косметик моддалар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак.

Уй шароитида ҳамда тиббиёт ходимларининг назоратисиз кислород баллонидан фойдаланиш тақиқланади.

Батафсил

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
🇺🇿 Президент ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

❗️ Геодезия, картография ва кадастр соҳасида қатор муаммолар тўпланиб қолган.

🔻 Мамлакатимизда ер хатлови охирги марта 40 йил олдин ўтказилган. Масалан, 140 та туман маъмурий чегаралари ҳозиргача аниқ эмас.

🔻 Қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш тартиби 20 йил олдин қабул қилинган ва ҳозирги ислоҳотлар талабига жавоб бермайди.

🔻 Буларнинг оқибатида соҳада талон-торожлик ва коррупция авж олган. 66 та туманда 150 минг гектар экин ери ўзбошимчалик билан эгаллангани, охирги икки йилда 122 нафар кадастр ходими жиноий жавобгар бўлгани бунинг далили.

⚡️ Шу боис тизимни ислоҳ қилиш бошланди.

❗️ Шавкат Мирзиёев кадастр идораларининг энг асосий вазифаси ернинг ҳисоби ва балансини юритиш бўлиши кераклигини қайд этди.

Йил якунига қадар ер тури, контури, чегараси ва фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар жамланган ахборот тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди. Энди ер ажратиш тўғрисидаги қарор мазкур тизимга киритилсагина ҳақиқий ҳисобланади.

Сунъий йўлдош каналларини ижарага олиш ва сигналларни қайта ишлаш тизимини ташкил этишга кўрсатма берилди. Бу эса космосуратларни йиллар бўйича таққослаш орқали ҳосилдорликни таҳлил қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини мунтазам ўрганишда қўл келади.

Йил якунига қадар қишлоқ хўжалиги майдонларини электрон танлов ва аукцион асосида ажратиш тартибини жорий қилиш, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда ер тоифаларини оптималлаштириш бўйича топшириқ берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг тупроқ сифатини баҳолаш, ерларни ривожлантириш, экинларни жойлаштириш билан боғлиқ вазифаларини, шунингдек, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказиш таклифи билдирилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига йил якунигача 10 минг гектар ер майдонининг тупроқ таҳлилини ва агротехнологик хариталарини тайёрлаш вазифаси қўйилди.

❗️ Соҳадаги яна бир камчилик – баъзи турдаги кадастрлар тўлиқ шаклланмаган. Масалан, автомобиль йўллари кадастри 23 фоиз, маданий мерос объектлари 32 фоиз, қувурлар 32 фоиз, шаҳарсозлик кадастри 63 фоиз шаклланган, холос.

Шу боис IT-технологияларни ривожлантириш бўйича Бош вазир маслаҳатчисига ишчи гуруҳ тузиб, кадастрлар базасини тўлиқ ишлаб чиқиш топширилди.

❗️Шавкат Мирзиёев соҳанинг кадрлар салоҳияти пастлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси тизимидаги 27 фоиз ходимлар мутахассислиги соҳага тўғри келмаслигини қайд этди.

⚡️ Шу йўналишда хорижий олий ўқув юрти филиалини ташкил қилиш муҳимлиги, Италиянинг Пиза университети ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университети билан ҳамкорлик ўрнатиш кераклиги таъкидланди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
🇺🇿 Президент провел совещание по вопросам обеспечения полного земельного учета и государственного кадастра, внедрения в сферу цифровых технологий

❗️ В сфере геодезии, картографии и кадастра накопилось множество проблем.

🔻 В последний раз инвентаризация земель в нашей стране проводилась 40 лет назад. К примеру, все еще неясны административные границы 140 районов.

🔻 Порядок выделения земель сельскохозяйственного назначения был принят 20 лет назад и не соответствует требованиям нынешних реформ.

🔻 В результате в сфере усилились хищения и коррупция. Об этом свидетельствует и тот факт, что в 66 районах было самовольно занято 150 тысяч гектаров посевных земель, а за последние 2 года были привлечены к уголовной ответственности 122 сотрудника службы кадастра.

⚡️ В связи с этим в системе начаты коренные реформы.

❗️ Шавкат Мирзиёев отметил, что главной задачей органов кадастра должно быть ведение учета и баланса земель.

Поставлена задача запустить до конца года информационную систему, содержащую данные о типе, контурах, границах и пользователях земельных участков. Теперь решение о выделении земли действительно только в том случае, если оно включено в данную систему.

Поручено арендовать каналы спутников и наладить систему обработки сигналов. Это будет способствовать анализу урожайности, мелиоративного состояния земель путем сравнения космических снимков, снятых в разные годы.

До конца года будут внедрены процедуры выделения земель сельскохозяйственного назначения на основе электронного конкурса и аукциона, оптимизации категорий земель с привлечением международных экспертов.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Предложено передать Минсельхозу функции Госкомземгеодезкадастра по оценке качества почвы, развитию земель, размещению культур, а также Научно-исследовательский институт почвоведения и агрохимии.

Минсельхозу поручено подготовить к концу года анализ почвы и агротехнологические карты земель площадью 10 тысяч гектаров.

❗️ Еще одним недостатком в сфере является неполнота отдельных видов кадастров. Так, кадастр автомобильных дорог сформирован на 23 процента, объектов культурного наследия - на 32 процента, трубопроводов – на 32 процента, градостроительный кадастр - на 63 процента.

В связи с этим поручено создать рабочую группу и разработать полную базу кадастров.

❗️ Шавкат Мирзиёев отметил низкий кадровый потенциал сферы — специальность 27% работников системы Госкомземгеодезкадастра не соответствуют профилю комитета.

⚡️ В связи с этим подчеркнута важность создания филиала зарубежного вуза, необходимость установления сотрудничества с Пизанским университетом (Италия) и Московским государственным университетом геодезии и картографии (Россия).

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube