Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Пойтахтимизда аҳоли орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани сабабли шаҳардаги эпидемиологик вазият тобора кескин тус олиб кетишининг олдини олиш мақсадида Юнусобод тумани ҳокими Раҳмонбек Усманов туман аҳолисига МУРОЖААТ қилди.

✔️Аҳолига инфекция билан касалланишнинг олдини олиш, унинг тарқалишига йўл қўймаслик, даволаниш билан боғлиқ саволлар ҳамда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш юзасидан 4 та секторда туну-кун 24 соат ишлайдиган Штабларнинг телефон рақамлари эълон қилинди.

〰️〰️〰️〰️〰️

RU: Хоким Юнусабадского района Рахмонбек Усманов в целях предотвращения обострения эпидемиологической ситуации в городе из-за увелечения количества случаев заражений среди населения столицы выступил с ОБРАЩЕНИЕМ.

✔️Объявлены телефонные номера 4 штабов, работающих круглосуточно по нормализации эпидемиологической ситуации и отвечающих за профилактику заражения коронавирусной инфекцией, предотвращение ее распространения, а также оказывающих консультации по лечению болезни.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шамуратов туман аҳолисига мурожаат қилди.

RU
: Хоким Сергелийского района Бахтиёр Шамуратов выступил с обращением к населению.

☎️ Туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги COVID-19 тезкор штаби телефон рақами
/Номера оперативного штаба по COVID-19:

71-281-82-36
71-208-72-23

〰️〰️〰️〰️〰️

📞 Туман Сектор раҳбарлари штаблари телефон рақамлари
/
Номера руководителей секторов района:

1-сектор: 71-257-97-00
2-сектор: 71-202-07-61
3-сектор: 71-257-00-01
4-сектор: 71-258-29-02

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 UZ: Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев туман аҳолисига мурожаат қилди.

✔️
Аҳолига инфекция билан касалланишнинг олдини олиш, унинг тарқалишига йўл қўймаслик, даволаниш билан боғлиқ саволлар ҳамда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш юзасидан 4 та секторда туну-кун 24 соат ишлайдиган Штабларнинг телефон рақамлари эълон қилинди.

〰️〰️〰️〰️〰️

📢 RU: Хоким Мирзо Улугбекского района Шавкатбек Эргашев выступил с обращением к населению.

✔️ Объявлены телефонные номера 4 штабов
, работающих круглосуточно по нормализации эпидемиологической ситуации, а также оказывающих консультации по лечению болезни.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
📈 (+283) 2020 йил 17 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15349 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 144 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 25 нафари Самарқанд вилоятида, 21 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 8783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 6490 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 58 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Андижон шаҳридаги "Digital City" технопарки

Обновляющийся Узбекистан: технопарк "Digital City" в городе Андижане

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

"Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатиладиган "Ойдин ҳаёт" кўрсатувида тиббиёт фанлари номзоди, доцент Дилфуза Ҳасанова коронавирусдан уй шароитида қандай даволаниш ҳақида тавсиялар берди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
⚡️Давлат хизматлари ва ФҲДЁ соҳаларига оид муаммоларни бевосита ДХА раҳбари билан биргаликда муҳокама қилинди.

Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Нўъмон Муҳаммадиев барчани онлайн мулоқотга чорлади.

🔗 Онлайн-мулоқот Давлат хизматлари агентлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида, Н. Муҳаммадиев дастлаб ижтимоий тармоқларда соҳага оид кўп учраётган саволларга тўхталиб ўтди. Сўнг, виртуал маконда фуқароларимиз йўллаган саволларга батафсил жавоб берилди.

Мулоқот тафсилотлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.👇👇👇
https://www.facebook.com/davxizmat/videos/282471079839389/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📞 Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида аҳолига тиббий ва психологик ёрдам кўрсатувчи Call center ишлаб турибди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

🧑🏽‍💻 Мазкур марказ орқали тиббиёт коллежларининг ўқувчиси бўлган 15 нафар волонтёр аҳоли билан мулоқот олиб бормоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

🌡 Агарда сиз уй шароитида даволанаётган бўлсангиз ёки тиббий-психологик кўмакка эҳтиёж сезсангиз 1260 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!

❗️Карантин шароитида озиқ-овқат ва бошқа зарур кундалик эҳтиёж молларига муҳтожлик туғилса, 1197 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова кучайтирилган карантин шароитида фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Абитиуриентман, ҳужжатларни онлайн топшириш имконим мавжуд эмас, Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ҳужжат топширсам бўладими?

⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёни билан қуйидаги 8 та туман Давлат хизматлари марказлари орқали муқобил равишда
2020/2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди:

🔹Мўйноқ тумани ДХМ;
🔹Конимех тумани ДХМ;
🔹Томди тумани ДХМ;
🔹 Узун тумани ДХМ;
🔹 Бойсун тумани ДХМ;
🔹 Сўх тумани ДХМ;
🔹 Фарғона тумани ДХМ;
🔹Сардоба тумани ДХМ.

❗️2020/2021 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда ҚОЛГАН БАРЧА ҲУДУДЛАРДА — Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my gov uz) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz) орқали амалга ошириш мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Карантинда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари ишлаяптими? Уларга қандай мурожаат қилишим мумкин?

🌐Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилмоқда.

👩‍💼ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш учун) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилмоқда.

❗️Шунингдек, идораларимиздаги ходимлар меҳнат таътилига чиқарилганлиги ва ходимларнинг бир қисми масофадан туриб ишлашга ўтганлиги сабабли идоралар фаолиятида айрим узилишлар бўлиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Автотранспортда ҳаракатланиш учун стикер-рухсатномалар берилган автомашиналар асосли равишда алмашганда (сотилганда, носоз ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда ва ҳакозо) стикер-рухсатномада қайд этилган автотранспорт воситаси русуми ва давлат рақами ёзувларига Давлат хизматлари марказлари томонидан ўзгартириш киритиладими?

⚡️Махсус комиссиянинг 33-баёнига кўра автотранспортда ҳаракатланиши учун берилган стикер-рухсатномаларни автотранспорт воситаси алмашганда (сотилганда, носоз ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда ва ҳакозо) Давлат хизматлари марказлари томонидан қайта расмийлаштриилиши бўйича топшириқ берилмаган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Субсидияга онлайн ариза бердик, комиссияни ижобий хулосаси чиқди. Бундан кейинги босқичда қандай йўл тутишимиз керак?

🤝Давлат хизматлари марказидан субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган талабгор хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан ошмаган қийматли уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.

📈Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор тижорат банкига уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ва банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.

💰Субсидия олиш жараёнида Давлат хизматлари марказлари Сиздан фақатгина ариза олиб қолиб тайёр натижани тақдим этишга ваколатли.

Қолган масалалар, яъни кимга, қайси ҳамда қанча миқдорда субсидиялар ажратишни ташкил этиладиган КОМИССИЯ томонидан ҳал қилинади. Бу ишга Давлат хизматлари маркази аралашмайди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
#Қабул2020

❗️Давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул учун ҳужжат топшириш арафасида турган абитуриентлар учун 2 та муҳим тавсия:

👉 1. Ҳозирги кундаги пандемия шароитини ҳисобга олинг. Ҳужжатларингизни magistr.edu.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтказиш жараёнида ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҳудуд сифатида бугунги кунда ЯШАБ ТУРГАН ҲУДУДИНГИЗНИ белгиланг.

👉 2. Ўқишга кириш учун тегишли мутахассислик ва олий таълим муассасасини танлашда яхшилаб ўйлаб бир қарорга келинг. Шошилманг, магистратурага ўқишга кириш учун magistr.edu.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтганингиздан сўнг танловингизга ЎЗГАРТИРИШ КИРИТА ОЛМАЙСИЗ!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълумоти

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.

Унда 15 июль куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш, раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Махсус комиссия йиғилишида коронавирус инфекциясининг одамлар орасида кенг тарқалиши олдини олиш ва ушбу касалликка чалинган беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди.

📌 Жумладан, пандемия даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни тезкор ва самарали ташкил этиш ва беморларни керакли дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича биринчи галда қилинадиган ишларга эътибор қаратилди.

Комиссия йиғилишида уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, уларга етказиб бериладиган дори-дармонлар руйхати тасдиқланди.

‼️ Бундан буён коронавирус касаллигидан уйида давланаётган беморларга “Гидроксихлорохин”, “Азитромицин”, “Парацетамол”, “Витамин С” каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.

☝️Коронавирус инфекцияси бўйича тест натижалари мусбат натижа берган ҳамда касаллик енгил кечаётганлиги сабабли шифокорлар тавсиясига асосан уйида даволанаётган беморлар мазкур тиббий воситалар билан бепул таъминланади.

💊 Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли идораларга зудлик билан мазкур дори-дармонларнинг 50 мингта тўпламини шакллантириш ва уйида даволанаётган беморларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Президентнинг тегишли фармонига (ПФ-6028, 16.07.2020й) биноан, Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Бунга қадар Амрилло Иноятов Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Қашқадарё вилояти ҳокими яна бир бор мурожаат билан чиқди

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, бу галги мурожаат вилоятдаги хусусий клиникалар, шошилинч тиббий ёрдам хизмати ва дорихоналар раҳбарларига бўлди.

Вилоятда 450 дан зиёд хусусий клиника, 943 та дорихона фаолият юритади. Шундан, 49 та дорихона йирик ҳисобланиб, халқаро миқёсда савдоларни амалга ошириб келади. Бу эса, воҳа аҳлининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириши билан бир қаторда, нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишига ҳам йўл қўймайди.

Шунингдек, кеча Республика махсус комиссиясининг қарори билан коронавирусга чалинган беморларни даволашда зарур бўлган кислород концентраторларини божхона тўловларидан озод этиш, коронавирусга тест олиш ва даволашга хусусий клиникаларга ҳам рухсат берилгани аҳолига қулайлик туғдиради.

Мурожаатда таъкидланганидек, дорихона раҳбарларига транспорт логистикаси, кредит маблағлари (1 %лик) ва дориларни сақлаш учун омборхоналар масаласида ёрдам берилади.

Вилоят раҳбари шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб, бирор бир қўнғироқ жавобсиз қолмаслиги ва чақирув жойига 15 дақиқада кечикмасдан боришни таъминлаш кераклигини билдирди. Зарур бўлса, маҳаллий бюджетдан махсус автомашиналар сотиб олишга тайёрлигини айтиб ўтди.

Мурожаат давомида вилоят ҳокими “Донишмандларимиз “Эл бошига иш тушса, ботирлари синалар”, деганларидек, оғир дамларда ҳар биримиз елкама-елка бўлиб, тозалик, покизаликка эътибор қаратиб, ҳамжиҳат ҳаракатда бўлсак, халқимиз бошидаги синовларни катта йўқотишларсиз мардона енгиб ўтамиз”, дея барчани фаолликка чақирди.

Маълумот ўрнида, агар ҳудудингизда коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва унинг тарқалишига қарши курашиш, беморларни даволаш масалаларида эътиборсизлик ҳолатларга дуч келсангиз, вилоятда ташкил этилган “Call-markaz”га мурожаат қилинг: 75 220-03-00.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

🦠 Мутахассис каронавирус клиник белгиларисиз ёки енгил кечаётган беморлар уй шароитида даволанганда нималарга аҳамият қаратиш кераклиги ҳақида муҳим маълумотларни берди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
#Савол_жавоб
#Мудофаа

📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Мудофаа вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Баҳром Зулфиқоров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Фарғонаданман, 20 июлда бир ойлик армияга сафарбарлик дейишганди. Бир ойлик армия сафарбарлиги ҳам тўхтатиладими?

✍️ Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши
ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 7 июлдаги тегишли қарорига асосан, 2020 йил
10 июль кунидан республикамизда карантин чекловлари жорий этилганлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги тавсиясига асосан сафарбарлик чақируви резерви ойлик йиғинларини ўтказиш вақтинчалик тўхтатилди.

Армияга кетган болалар нима бўлади, уларга жавоб бериладими?

✍️ Жавоб: Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролар ҳарбий хизмат муддатини тўлиқ ўтаганидан сўнг Қуролли Кучлар резервига бўшатилади ва яшаш жойларига қайтарилади.

Карантин кучайтирилди. Армияга кетганлар ўз вақтида уйларига қайтиб келишадими?

✍️ Жавоб: Мамлакатимизда юзага келган эпидемиологик вазият сабабли жорий йилда фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тадбирлари 9 июнь куни якунланган бўлиб, ҳозирда улар муддатли ҳарбий хизматни ўтамоқдалар.

☑️ Мазкур муддатли ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизмат муддатини тўлиқ ўтаб бўлганидан сўнг, Қуролли Кучлар резервига бўшатилади ва яшаш жойларига қайтарилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк департамент директори Акмал Назаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда аҳолидан тушган долзарб саволларга батафсил жавоб берилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
#Биласизми

Оммавий ахборот воситаларида фақат рецептсиз бериладиган дори-дармон воситаларини реклама қилишга рухсат этилади

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар беришича, “Виферон – самарали восита”, “Анви Макс – афсонавий куч”, “Кагоцел - проверено опытным путем”, “Бисорол – надежные лекарственные препараты”, “Опеферр – “Надежность – несомненное преимущество терапии” препаратлари ва бошқа дори воситалари рекламасида “100 фоиз беморлардаги шамоллашга ёрдам беради”, каби сўзлар мавжуд бўлиб, улар қонунчилик талабларига мувофик эмас.

Батафсил

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси томонидан ўтказилган мониторинг натижасида фуқароларнинг темир йўлдан фойдаланиш қоидаларини қўпол равишда бузиши, қолаверса, автомобил ҳайдовчилари томонидан темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда инспекция ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари асосида темир йўлларда фуқароларнинг бепарволик оқибатида содир этган қилмишлари ва темир йўл транспорт тизимининг бенуқсон ҳаракатланишига келтирган зиёнлари учун жарималар белгиланган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
❗️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси

📲 Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 1-сектор раҳбарларининг қўл телефонига бевосита қўнғироқ қилиб, пандемия шароитида ўзингизни қийнаётган муаммоларни айтишингиз, шунингдек, таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

🤝Сектор раҳбарлари ҳар қандай муаммони ечишга тайёр.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатиладиган "Ойдин ҳаёт" кўрсатувида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков кўпчиликни қизиқтираётган долзарб саволларга жавоб берди.

Нима учун аҳолида тест-таҳлил топшириш жараёнидан норозилик туғилаяпти? Тизимни ўзгартириш учун қандай чоралар кўрилаяпти?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube