Forwarded from Bosh prokuratura
Расмий баёнот
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг 64/18-сонли муассасаси (Сангород)да қийноққа солинган маҳкум Ф.Хидиров вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Аниқланишича, маҳкум Хидиров Фаррух Анварович 2020 йил 03 июнь куни Навоий вилоятида жойлашган 11-сон жазони ижро этиш колониясидан даволаниш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг Маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхонасига келтирилиб, сил касалликлар бўлинмасига даволаниш учун жойлаштирилган.
2020 йил 18 июнь куни соат 05:45да шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай у вафот этган.
Маҳкум Ф.Хидиров 27.11.1975 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида туғилган. Муқаддам тўрт маротаба судланган.
Сўнгги, яъни 5-маротаба 18.10.2010 йилда жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан махрум қилиниб, ўта хавфли рецидивист деб топилган.
Шифокорларнинг берган тиббий хулосасига кўра, мархум маҳкум Ф.Хидиров иккала ўпка яллиғланган сили, сурункали вирусли гепатит (С), ўпка юрак етишмовчилиги ҳамда бошқа бир қатор инсон ҳаёти учун ўта хавфли бўлган касалликларга чалинган бўлиб, уларнинг аксарияти унинг саломатлигига бир мунча аввалроқ жиддий салбий таъсир ўтказиб юборган.
Хусусан, унинг шифохонада вафотига юқорида кўрсатиб ўтилган инсон ҳаёти учун ўта хавфли касалликларнинг сурункали кучайиши оқибатида юзага келган асоратлар сабаб бўлган.
Маҳкум Ф.Хидировнинг ўлими ҳолати юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, унинг вафот этганлиги ҳолатида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли 26.06.2020 йилда жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ўз навбатида Ўзбекистон қонунчилигида ёлғон ва нотўғри ахборотларни тарқатганлик учун тегишли жавобгарлик белгиланганлигини, шунингдек ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқлари қаторида мажбуриятларини ҳам тўлиқ англаб етиши лозимлигини билдириб ўтамиз.
👉 @uzbprokuratura

Ўзбекистон футбол бўйича Осиё кубогини қабул қилмоқчи
⚽️ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Осиё футбол конфедерацияси 2027 йилги Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш учун таклиф юборган беш аъзо ассоциация номини расман тасдиқлади.
🇺🇿 Қитъа биринчилигини қабул қилиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам давогарлик қилмоқда.
🔈 Шунингдек, Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширганлиги маълум қилинди.
⏳ XIX Осиё кубогининг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилиниши режалаштирилган.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

27-ўлим: Коронавирусдан зарарланган қашқадарёлик эркакнинг шифокорга кеч мурожаат қилиши унинг вафотига сабаб бўлди
Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли С.Ҳ. шу йилнинг 7 июнь куни Тошкент вилояти Янгийул туманига бориб, 12 июнь куни Тошкент-Қарши тезюрар (Афросиёб) поездида яшаш манзилига қайтган. Орадан уч кун ўтиб, яъни жорий йилнинг 15 июнь куни тана ҳарорати кўтарилган ва у узоқ вақт уй шароитида даволаниб келган.
Бемор (эркак киши) бундан аввал, охирги 5 йил давомида қандли диабетнинг оғир кечиши ташхиси билан диспансер назоратида туриб, даволаниб юрган.
29 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли шифокорга кеч мурожаат қилгач, Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси реанимацияга бўлимига икки томонлама ўткир пневмония оғир даражаси, юрак ва нафас етишмовчилиги ва қандли диабет оғир кечиши ташхиси билан ётқизилган.
Мутахассислар томонидан стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

📈 (+110) 2020 йил 1 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8781 нафарни ташкил этмоқда.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 10 нафар Сирдарё вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Самарқанд ва 1 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
✅ Айни пайтда юртимизда 5847 (+165) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
💉 Ҳозирда мамлакатимизда 2907 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат герби 1992 йил 2 июлда "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида" ги қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида қабул қилинди.
"Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, янги давлат гербининг бир нечта вариантлари таклиф қилинди, аммо охирида Ўзбекистон Бадиий академиясининг бир гуруҳ рассомлари ва график усталари томонидан яратилган герб чизмаси маъқулланди. У Ўзбекистон Миллий архивининг алоҳида қимматли ҳужжатлари орасида сақланмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
"Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, янги давлат гербининг бир нечта вариантлари таклиф қилинди, аммо охирида Ўзбекистон Бадиий академиясининг бир гуруҳ рассомлари ва график усталари томонидан яратилган герб чизмаси маъқулланди. У Ўзбекистон Миллий архивининг алоҳида қимматли ҳужжатлари орасида сақланмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+123) 2020 йил 2 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8904 нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
✅ Айни пайтда юртимизда 5847 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.
💉 Ҳозирда мамлакатимизда 3030 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 9 нафари ўта оғир аҳволда.

⚡️ Бўш турган объектлардан фойдаланишни ташкил этадиган марказ тузилди
✍🏻 Давлатимиз раҳбарининг “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълумот берди.
🔷 Қарорга кўра, фаолият кўрсатмаётган, ишлатилмай турган нотурар объектлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхоналари негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ташкил этилмоқда.
👥 Марказнинг жами ходимлар сони 309 нафарни ташкил этади.
🔶 Марказ Агентликнинг тугатилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУКнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан шартномавий муносабатлар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Батафсил

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Косон туманида 18 ёшли М.Жўраева ўз жонига қасд қилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганлиги юзасидан Бош прокуруатра баёноти
2020 йил 9 май куни Косон тумани, И.Каримов кўчасида жойлашган уйда ижарада яшаб келган М.Жўраева (2002 й.т.) ўзини осиб, вафот этган.
Текшириш давомида, марҳума М.Жураеванинг турмуш ўртоғи билан ўрталарида доимий равишда уриш-жанжал бўлиб келганлиги, турмуш ўртоғи уни ҳақорат қилиб уриб тан жароҳати етказиб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 08.06.2020 йилда Косон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⚡️ Қатор ташкилотларнинг монопол ҳуқуқ ва имтиёзлари бекор қилиниши мумкин
✍🏻 Монополияга қарши курашиш қўмитаси рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига бериладиган эксклюзив ҳуқуқлар, имтиёзлар, индивидуал солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Лойиҳаларда «Ўзметкомбинат» AЖнинг қора металларни, “Ўзавторсветмет” AЖнинг рангли металларни, «Давлат белгиси» ДУКнинг турли хил қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришидаги монопол ҳолати ва эксклюзив ҳуқуқларини, “Ўзстандарт” Aгентлигига тегишли ўлчов воситаларини текшириш ва штрих-кодларни бериш бўйича корхоналари каби монополияларни бекор қилиш кўзда тутилган. Бундан ташқари муайян соҳаларда лойиҳалаш ишлари учун индивидуал дизайн институтлари, алоҳида давлат идораларига хизмат кўрсатадиган индивидуал суғурта компаниялари монопол ҳолати бекор қилиниши кўзда тутилган.
🔷 Шунингдек, бизнес учун тенг бўлмаган шарт-шароитларни, хусусан, «Ўзбекипаксаноат», «Ўзёғмойсаноат», «Ўзэлтехсаноат», «Паррандасаноат», «Ўзбекистонасаларичилари», картошка ишлаб чиқарувчилар, «Ўзчармсаноат» каби турли бирлашмалар аъзоларига, “Халқ банк”, “Микрокредитбанк”, “Aгроэкспортбанк” тижорат банклари, индивидуал пахта ва тўқимачилик кластерларга бериладиган имтиёз ва преференцияларини бекор бўлиши кўзда тутилган.
🔶 Ушбу рўйхатни тўлдириш учун аҳолидан таклифларни кутиб қоламиз, дейилади хабарда.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш жараёни муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.
—
Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и России.
Шавкат Мирзиёев искренне поздравил Владимира Путина с успешным проведением общероссийского голосования по поправкам в Конституцию РФ.
Лидеры вновь подчеркнули приверженность дальнейшему укреплению узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества, наращиванию многопланового сотрудничества.
#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

ТайинловДавлат тест маркази директорига ўринбосар тайинланди
✍🏻 Ҳукумат қарори билан Сардор Бахтиёрович Раджабов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
❗️ Тайинловга қадар Сардор Ражабов Давлат тест марказининг Чет тилларини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
"Омонқўтон" МФЙ ҳудудидаги 600 ёшдан катта бўлган кенглиги 22 одамнинг кулочига тенг бўлган чинор дарахти туман ҳокимлигига давлат кадастрига киритиш учун тақдим этилди.
Бу ҳақда Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
🌳 Ургут тумани ҳудудларида мавжуд бўлган жами юзлаб тут, ёнғоқ, чинор ва тол дарахтлари тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан "Давлат табиат ёдгорлиги" деб эълон қилинмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бу ҳақда Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
🌳 Ургут тумани ҳудудларида мавжуд бўлган жами юзлаб тут, ёнғоқ, чинор ва тол дарахтлари тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан "Давлат табиат ёдгорлиги" деб эълон қилинмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Академияда “Ахборот хавфсизлигини бошқариш” таълим йўналиши очилди
🔷 Ўзбекистон халқаро ислом академиясида замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янги — “Ахборот хавфсизлигини бошқариш” бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги очилди. Бу ҳақда Академия ахборот хизмати хабар бермоқда.
🔶 Хабарда, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий билимлар ва хорижий тилларни ўрганишга қизиқувчи абитуриентларни мазкур янги йўналишга ҳужжат топширишлари мумкинлиги, қайд этилган.
❗️2020/2021 ўқув йилида “Ахборот хавфсизлигини бошқариш” таълим йўналишига жами 25 нафар талаба қабул қилиниши назарда тутилмоқда. Шундан 12 нафар талаба давлат гранти асосида таълим олиш имкониятига эга бўлади.

Ҳудудлар раҳбарлари қайси ОТМларни битирган?
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати хабарига кўра, 6 нафар ҳоким (Тошкент шаҳар, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятлари) Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиларидир. Шунингдек, вилоят раҳбарлари орасида ҳудудий ОТМларни тамомлаганлари ҳам бор.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати хабарига кўра, 6 нафар ҳоким (Тошкент шаҳар, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятлари) Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиларидир. Шунингдек, вилоят раҳбарлари орасида ҳудудий ОТМларни тамомлаганлари ҳам бор.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти қайси ОТМларни тамомлаган?
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати хабарига кўра, Бош вазирнинг 5 нафар ўринбосаридан 4 нафари Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Шу билан бирга, уларнинг 3 нафари хорижий ОТМларда таълим олган. Жумладан, Бош вазир ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Колорадо штати иқтисодиёт институти (АҚШ)ни, Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Рединг университети (Буюк Британия)ни, Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Хитоцубаси университети (Япония)ни тамомлаган.

📈 (+92) - Коронавирусга чалинганлар сони 9 мингга яқинлашди
🔺2020 йил 2 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8996 (+92) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 30 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 47 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (барчаси аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.
🕺 Айни пайтда юртимизда 5847 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.
💉 Ҳозирда мамлакатимизда 3122 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби ахбороти
Мамлакатимизнинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси «Маштаково» ва «Сагарчин» назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани кузатилмоқда.
ТИВ ахборот хизмати маълумотига кўра, мазкур масала мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.
ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни Республика махсус комиссиясига киритди.
1 июндан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 25 та чартер рейслари ташкиллаштирилди ҳамда ҳафта охиригача Новосибирск, Қозон, Екатеринбург, Москва, Ростов-Дон шаҳарларига навбатдаги рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.
Шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.

Университетнинг янги филиалига хужжатлар қабул қилиш бошланди
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти абитуриентларини 2020/2021 ўқув йили учун ҳужжат топширишга таклиф этади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.
⚖️ Филиал Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия тизимига замонавий ва юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.
💼 Филиалда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш” мутахассислиги бўйича олий ноюридик маълумотга эга бўлган кадрлар ҳам қайта тайёрланади.
🔰 Филиалда ўқиш:
▪️ кундузги таълим шаклида;
▪️ уч йил;
▪️ давлат гранти асосида амалга оширилади.
🌐 Қабул қилинган ҳужжатлар бўйича ҳар кунлик маълумот Филиалнинг www.sbtsul.uz расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, Филиал дипломи ички ишлар органларига Ички ишлар вазирлиги Академиясида махсус касбий тайёргарликни ўтмасдан, “лейтенант” махсус унвони берилган ҳолда хизматга қабул қилиш учун асос бўлади.
✅ Филиалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
👉 Телеграм канали: @tdyu_ixtisoslashtirilgan_filiali
👉 Facebook: https://fb.com/sbtsul
👉 Савол-жавоблар учун телеграм-бот: @sbtsulfikrbot