Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди.
Куннинг иккинчи ярмида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Эртага, 24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев отбыл в Москву с рабочим визитом.
Во второй половине дня запланировано проведение двусторонних переговоров лидеров двух стран, в ходе которых будут рассмотрены актуальные вопросы узбекско-российских отношений стратегического партнерства и многопланового сотрудничества.
Завтра, 24 июня, глава нашего государства примет участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-й годовщины Великой Победы над фашизмом.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚠️ Хусусий тиббиёт муассасаларида ҳам коронавирусга таҳлил топшириш мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати берган маълумотга кўра, ҳозирги кунда шифохоналардаги беморлар, уй ва стационар карантинда тиббий кузатувда бўлган барча фуқаролар тиббий кўрсатмага мувофиқ, мунтазам лаборатор текширувлардан ўтказиб келинмоқда.

🦠 Бундан ташқари, мамлакатимизда бошқа фуқаролар учун ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусологик лабораторияларда “Covid-19” инфекциясига бепул таҳлилдан ўтиш имконияти яратилган. Кечанинг ўзида 16 897 та, эпид мавсум давомида эса 1 055472 та тест синови бепул ўтказилди.

💉 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини эрта аниқлаш кўламини кенгайтириш ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек, қатор ташкилот ва фуқароларнинг бу ҳақдаги мурожаатларини эътиборга олиб, жорий йил 24 июндан бошлаб давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари ҳамда фуқаролар учун ушбу инфекцияга таҳлил топширишда ихтиёрий, пуллик асосда нодавлат тиббиёт ташкилотлари хизматларидан ҳам фойдаланиш имконияти яратилди.

🌡 Эндиликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказлари билан тегишли тартибдаги шартномани имзолаган ҳамда лабораторияси талабга жавоб бериши тўғрисидаги хулосани олган барча нодавлат тиббиёт ташкилотлари коронавирус инфекциясини фақат полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида текширишлари мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Магистратурага кириш имтиҳонлари қачон ўтказилади?

⚠️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, магистратурага кириш имтиҳонлари 2020 йил 3-20 август кунлари ўтказилади.

📚 2020 йил 25 июнга қадар магистратурага кириш синовлари учун тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларнинг илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни ҳамда хорижий тилни билиш даражасини аниқлайдиган тестлар базаси (тўплами) шакллантирилади.

📙 Истисно тариқасида, коронавирус пандемиясига қарши курашиш чора-тадбирларидан келиб чиқиб, 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари 2020 йил 3-20 август кунлари ўтказилади.

📂 Ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва ветеринария соҳалари бўйича мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди

✍🏻 Давлат комиссиясининг 1-сонли баёнига мувофиқ, тегишли вазирлик ва маҳаллий ҳокимликлар буюртмалари асосида республика ҳудудларидаги соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ветеринария соҳаларида олий маълумотли кадрларга мавжуд юқори эҳтиёжни қоплаш мақсадида мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати.

🔷 Бунда 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосида жами 2537 та ажратилди.

Жумладан,

👉 соғлиқни сақлаш соҳаси учун туманлар кесимида – 1 507 та;
👉 халқ таълими соҳаси учун туманлар кесимида – 805 та;
👉 ветеринария соҳаси учун ҳудудлар кесимида – 225 та.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Сарҳисоб
#27_июнь

‼️ Матбуот котиблари муҳим шахсга айланиши лозим

✍️ Шуҳрат Орипов, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

🗞 Меҳнат фаолиятим давомида турли таҳририятларда – газета, журнал, телевидение, веб-сайтда ишлаш насиб қилди. Охирги 10-12 йилда эса оммавий ахборот воситалари билан ишлаб келмоқдаман. Тажрибадан келиб чиқиб айтаманки, оммавий ахборот воситасида ишлаш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бу – шаклан яқин, лекин мазмунан турли йўналишдаги фаолиятдир. Бирор бир таҳририятда муваффақиятли ишлаган журналист оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўйича етарли самарага эриша олмаслиги мумкин. Айтмоқчи бўлганим, фаол ва яхши матбуот котиби бўлиш ҳамма журналистга ҳам насиб қилавермайди. Буни шу кунларда айрим ҳамкасбларимиз фаолиятида кўрмоқдамиз.

🔰 Охирги йилларда жамиятимизда матбуот котиби деган лавозим тез оммалашаяпти. Авваллари матбуот котибларини кўпчилик танимасди, таниса ҳам, уларни эшитишга жамоатчиликда ҳам, ОАВда вакилларида ҳам мойиллик йўқ эди. Кундалик фаолиятимизда бу салбий тенденция тез ўзгараётганлигини кўрмоқдамиз. Бунда, айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлмоқда.

Қарор қабул қилинганидан кейинги ўтган бир йил давомида содир бўлаётган ўзгаришлар кўп ва қувонарли:
✔️ Ўзбекистонда матбуот котибларининг “армияси” шаклланмоқда;
✔️ давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларида Ахборот хизмати фаолиятига, ОАВ билан ишлашга муносабат ўзгармоқда;
✔️ аҳоли давлат идоралари ва ташкилотлар тарқатаётган ахборотни ўқимоқда ва ахборот маконидаги чанқоқлик шу орқали қондирилмоқда;
✔️ жамиятчилик матбуот котибларини танияпти ва уларга ишона бошлади;
✔️ Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш, баҳолаш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича янгича тизим ҳамда ёндошувлар шаклланмоқда ва ҳоказо.

❇️ Авваллари матбуот котиблари ОАВлари ортидан излаб юрарди ва кўпинча ҳамкорлик биртомонлама бўларди. Ҳозирда матбуот котиблари яхши маънода “қидириладиган шахс” бўлиб қолди. Журналистлар, блогерлар билан доимий ҳамкорликка интилиш бор ва энг муҳими, ҳар икки томонда бунга мойиллик бор.

☑️ Тўғри, бу борадаги муаммолар ҳам етарли, лекин муҳими, бу муаммоларни бартараф этиш учун доимий ечим изланмоқда ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бу борада фаоллик кўрсатмоқда. Матбуот котиблик заҳматини, турли мураккабликларини ўз тажрибасида кўрган бир журналист сифатида мени Агентлик мисолида ахборот сиёсати соҳасини ривожлантиришга жиддий бел боғлаган ва бунга астойдил ҳаракат қилаётган бутун бошли бир жамоанинг борлиги қувонтиради.
💢 Жаҳоннинг илғор давлатларида матбуот котиблари аллақачон VIP (Very important person) шахсларга, яъни жуда муҳим одамларга айланиб улгурган. Жамоатчилик уларнинг баёнотини кутади, уларни излайди ва қадрлайди.

🔰 Юртимизда бу йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида келгусида матбуот котибларимиз ҳам том маънода жамиятимиздаги муҳим шахсларга айланишига ишонаман.

🔰 Ҳамкасбларимни янада фаолликка, дадилликка ва хатолардан чўчимасликка чақирган бўлардим. Матбуот котиби энг зарур пайтда, энг зарур ва рост гапни айтиши лозим. Шундагина у профессионал сифатида обрў қозониши мумкин.

🔰 Фурсатдан фойдаланиб ҳамкасбларимизни, мамлакатимиздаги кўпсонли журналистларни яқинлашиб келаётган касб байрами билан самимий муборакбод этаман.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Келаси ҳафтадан Ўзбекистонда аҳолида антитаначаларни аниқлаш учун тест олиниши режалаштирилмоқда

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди:

〰️〰️〰️〰️

🔎 «Биз ҳозирга қадар коронавирус билан зарарланганларни аниқлаб, уларни даволаш, вирус юқтирган беморлар билан мулоқотда бўлганларни эса карантинга олиш масалалари билан шуғулландик.

🕑 Коронавирусни аниқлаш учун ПЗР таҳлили лозим бўлади, холос. Антитаначалар шаклланиши учун эса вирус юқтирган беморлар тузалиб чиққан бўлиши лозим.

🧪 Карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш учун антитаначаларни аниқлаш керак бўлади. Бунинг учун Ўзбекистонда ҳам келаси ҳафтадан аҳоли орасида иммунофермен анализини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда».

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сенатор аёл раҳбарлик қилаётган туман ғалла сотиш режасини бажарди

❇️ Боёвут туманининг бободеҳқонлари 22 июнь кунига қадар ҳар гектаридан ўртача 26,5 центнердан ҳосил олишиб, давлатимиз ғалла хирмонига 37 150 тонна дон етказиб беришди ва ғалла топшириш бўйича шартномавий режани бажарди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

🌾 Туман ҳокими, сенатор Дилфуза Ўролова бош сектор раҳбарларининг ғалла ўрим-йиғим мавсумини якдиллик билан тизимли ташкил этиши самараси ўлароқ юқори марраларга эришилди.

🔶 Бугунги ғалабадан руҳланган фермерлар далаларидаги ғаллани сўнгги мисқоли қолгунча ўриб олишга бор кучини сафарбар қилган. Ҳали далаларда ҳосил борлигини инобатга олиб, ҳосилдорликни 27,5 центнерга етказиш йўлида астойдил меҳнат қилишмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+35) 2020 йил 23 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6535 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 4520 (+70) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1996 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UZ: ШҲТ Бош котиби В. Норов:
- ШҲТнинг агротехнологиялар бўйича алмашинувлар ва ўқувлар демо-базасини яратиш улкан аҳамиятга ҳамда катта истиқболга эга

===============================

RU: Генсекретарь ШОС В. Норов:
- создание демо-базы ШОС обменов и обучения агротехнологиям имеет большое значение и широкие перспективы

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
АҚШ қандай ҳудуд тоифасига киритилган, умуман тоифалар бўйича бўлинган давлатларнинг тўлиқ рўйхатини қаердан олиш мумкин?

🔴 АҚШ "қизил" ҳудудга киритилган. Хорижий давлатларнинг тоифаланган рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигидан олиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига келди.
Москва шаҳридаги "Внуково" аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Ҳукуматининг расмий шахслари кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун кечқурун Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан музокаралар бўлиб ўтади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Российскую Федерацию с рабочим визитом.
В столичном аэропорту Внуково главу нашего государства встречали официальные представители Правительства России.
В соответствии с программой пребывания сегодня вечером в Кремле пройдут переговоры с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дақиқаларда Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари аланга олган трансформаторни оловини ўчиришмоқда. Воқеа Паркент бозори яқинида содир бўлган. Жабрланганлар йўқ.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш тартиби белгиланди

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги ВМ-402-сонли қарори билан олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, тавсияномалар қуйидаги мезонлардан бири асосида берилади:

👉 кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;

👉 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;

👉 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;

👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;

👉 олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).

❗️Тавсиянома олиш тартиби:

1️⃣ Ҳар йили февраль ойида хотин-қизларга тавсияномалар бериш бўйича ишчи гуруҳи тузилади.

2️⃣ Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган хотин-қизларнинг ҳужжатларини ҳар йили 10 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига тақдим этади.

3️⃣ Ишчи гуруҳ томонидан саралаб олиниб, қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхати ҳар йили 15 июнга қадар Давлат тест марказига тақдим этилади ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларга 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

⚠️Тавсиянома абитуриент рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Нурафшон Ўзбекистонда биринчи “Smart City”га айланади

🔹Тошкент вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Нурафшонни ҳам мамлакатимиздаги биринчи ақлли шаҳарга айлантириш режалаштириляпти. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

⚡️Умумий майдони 217 гектардан иборат бўлган Тўйтепа шаҳарчаси ўрнида вужудга келган Нурафшон шаҳрининг жами майдони бугунги кунда қарийб 16 баравар кенгайган бўлиб, айни пайтда 3248 гектарга тенг.

👨‍👩‍👧‍👦Мавжуд 22 та маҳалла фуқаролар йиғинида 48 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Бугун шаҳардаги улкан қурилиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, шаҳар маркази Тошкент йўли кўчасида 213 та объект бузилиб, жой эгаларига маҳаллий бюджет ҳисобидан 24 миллиард сўм товон пули тўлаб берилди.

🌆Марказий кўчада 172 та бино ва иншоот қад кўтариши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 36 тасида қурилиш ишлари олиб бориляпти.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official