Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.6K photos
7.02K videos
53 files
29.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📈 (+51) 2020 йил 15 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5154 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 28 нафари пойтахтимизда ( шундан 12 нафари аҳоли орасидан ва 16 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотдагилар), 7 нафари Бухоро вилоятида (барчаси мулоқот орқали юқтирган), 10 нафари Хорозм вилоятида (шундан 1 нафари ахоли орасидан, қолган 9 нафари эса инфекцияга чалинганлар билан мулоқотдаги фуқаролар орасида ) қайд этилган. Касаллиги аниқланган барча беморларга шифокорларимиз томонидан тиббий муолажалар ўтказилмоқда.

🕺 Айни пайтда юртимизда 3996 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар (77 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 1139 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир беморни ўз назоратига олган.

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бу йилги синовларда тестлар таркибига ҳам ўзгартириш киритилмоқда.

“Бу йил саволлар таркибига ҳам алоҳида эътибор қаратдик. Одатда 30 та савол қуйидагича тақсимланган, яъни 6 та оддий, 18 та ўрта ва 6 та мураккаб. Бу йилги тестларда оддий саволлар 3 тага кўпайтирилди, мураккаб саволлар эса 3 тага камайтирилди. Яъни абитуриентга 9 та оддий, 18 та ўрта, 3 та мураккаб савол тушади, - деди Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚠️ Қурилиш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди

🚧 Айни кунларда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Қибрай туманларидан ўтувчи автомобиль йўли қурилишида янги йўл ўтказгич ва автойўл кўприклари қурилиш ишларининг биринчи босиқичи сифатида Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи кўприк бунёд этилмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Янги кўприк хавф остида” номли хабар юзасидан, қуйидагиларни маълум қиламиз, дейилади вазирлик ахборот хизматининг хабарида.

📝 Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги 3632-сон қарори асосида амалга оширилаётган ушбу объект қурилиш ишларига буюртмачи ташкилот “Кўприкқурилиштаъмирлаш дирекцияси” УК, бош лойиҳа ташкилоти: “Кўприкқурилишлойиҳа” УК ва бош пудратчи ташкилот: 13-Кўприкқурилиш отряди” УКдир.

🏗 Ҳозирги кунда объектда қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа ҳужжатлари талаблари асосида 98% га бажарилган.

❗️Ижтимоий тармоқларда ёзилганидек, кўприк бош томонида кўприк ўқининг чап томонида ноқонуний шахслар томонидан шағал қазиб олиш ишлари олиб борилаётгани юзасидан эса ушбу фаолият тури бўйича лицензия мавжудлиги ва бажарилаётган ишларни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Геология қўмитаси, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси ваколати дооирасидаги ишлар эканини маълум қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

⚡️ Вазирлик беморлар нега 14 кунлик реабилитацияга кузатилмаётганига изоҳ берди

⚠️ ССВ ахборот хизмати хабарида айтилишича, сўнгги кунларда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаган тиббиёт ходимлари ва даволаниш курсини тугатган беморлар 14 кунлик реабилитация курсларисиз тўғридан тўғри уйларига кузатила бошлангани ҳақида маълумотлар тарқалди.

👨🏼‍⚕️ тўлиқ даволанишдан кейин, вирус организмдан батамом чиқиб кетганидан сўнг 14 кунлик реабилитация амалиёти фақат Ўзбекистонда эҳтиёт чораси сифатида қўлланди, холос. Ҳатто дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам нафақат бу амалиёт, балки коронавирусга чалинганлар ҳам фақат оғир ҳолатлардагина шифохонага ётқизилади, қолган пайт керакли дори-дармонлар тавсия қилиниб, уйда даволаниш буюрилади.

🦠Ўзбекистонда вирусга чалинган ҳар қандай бемор белгиланган муддатда жиддий кузатув остида тўлиқ бепул даволанади. Даволаниш сўнгида вирус бўйича текширувлар манфий натижа берганидан кейин ҳам бу намуналар пойтахтимиздаги СЭОМнинг махсус вирусология лабораторияларида қайта таҳлилдан ўтказилади ва фақат шундан кейингина узил-кесил ташхис қўйилади.

💉 Ўз навбатида, ушбу беморларни даволаган тиббиёт ходимлари ҳам ана шундай такрорий текширув таҳлилларидан ўтишади.

❗️Энди реабилитация амалиёти тўхтатилганига келсак, тажриба бу амалиётга зарурат йўқлигини кўрсатди. Чунки реабилитацияга вирусдан батамом халос бўлганлар жўнатиларди ва улар орасида касаллик қайталаниш ҳолати ҳам кузатилмади. Шундан кейин бу тажрибадан воз кечилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
“ТИКА” Сардоба фожеасидан зарар кўрганлар учун гуманитар ёрдам юборди

🇺🇿🇹🇷 Сардоба сув омборида содир бўлган техноген ходисаси сабабли талофат кўрган ҳудудларга Туркия Республикасидан келтирилаётган гуманитар ёрдам бериш мақсадида 6 та юк мошинаси (фура) авто-карвони Сирдарё вилоятига етиб келди.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

🤝 Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мехмет Суреййа Эр ҳамда “ТIKA” Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги раҳбари Жамалиддин Туней бошчилигидаги меҳмонлар делегациясини Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва бир гуруҳ фаоллар кутиб олишди.

🛌 Меҳмонлар томонидан, Сардоба сув омборида содир бўлган техноген ходисаси сабабли талофат кўрган ҳудудлардаги қайта тиклаётган янги замонавий уйлар, реконструкция қилинаётган хонадонлар эгаларига 4000 дона ётоқхоналар учун комплект (матрасс, кўрпа, ёстиқ, чойшаблар) олиб келинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Авазбек Олимов бошқа сўкинмасликка ваъда берди

Интернет ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Авазбек Олимов ҳақидаги видеога аниқлик киритилди.

Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда "Ўзбекконцерт" ДМ санъаткор Авазбек Олимовдан тарқалган видео юзасидан изоҳ сўради. А.Олимов ҳақиқатдан ҳам хунук ҳолат содир бўлганини тан олди. Йўл қўйган хатосини инкор этмасдан, ўз тушунтириш хатида бу ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги ваъда берди.

А.Олимовга қаерда, қай ҳолатда бўлишидан қатъий назар, ўзини маданият соҳаси вакилига муносиб тутиши лозимлиги уқтирилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Ёш тадқиқотчилар: 100 ҳақиқий ҳикоя» алманахи

«Ziyo Forum» илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш халқаро жамғармаси 35 ёшгача бўлган ўзбек олимларини «Ёш тадқиқотчилар: 100 ҳақиқий ҳикоя» лойиҳасида иштирок этишга таклиф қилади.

📌 Лойиҳа мақсади — илм йўлини танлаган ёшларнинг муваффақиятлари ва дуч келаётган қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилиш, уларнинг илмий тадқиқот ишларига манзилли эътибор қаратиш.

📚 Жамланган материаллар ҳар йили алманах-китоб шаклида чоп этилади, ушбу ўзига хос каталогнинг босма нусхаси билан бирга алоҳида веб-ресурсда интернет талқини яратилади.

〰️〰️〰️〰️

✏️ Иштирок этиш учун 30 июнга қадар Жамғарманинг сайтида ушбу ҳавола орқали ариза қолдириш мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Альманах «Молодые исследователи: 100 подлинных историй»

Фонд развития науки и образования Ziyo Forum приглашает ученых из Узбекистана возрастом до 35 лет принять участие в проекте «Молодые исследователи: 100 подлинных историй».

📌 Цель проекта — рассказать об успехах и сложностях научной молодежи, привлечь внимание и адресную помощь к их научным исследованиям.

📚 Собранный материал планируется выпускать как печатный альманах — ежегодный глянцевый каталог и его интернет-версию на отдельном веб-ресурсе.

〰️〰️〰️〰️〰️

✏️ Заявку на участие можно оставить на сайте Фонда по ссылке https://tinyurl.com/ycynj4hk до 30 июня 2020 года.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🦠 Бугун мамлакатимизда 183 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 144 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар, 29 нафари аҳоли орасида (шундан 25 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида), қолган 10 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

Бугун 76 нафар фуқаро соғайди. Шундан 33 нафари Навоий вилоятидаги, 24 нафари Тошкент шаҳридаги, 17 нафари Самарқанд вилоятидаги, 2 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

🕺Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5263 нафар бемордан 4019 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши иккинчи босқичида бунёдкорлик ишлари тугатилди.

🚇 Узунлиги 2,9 км бўлган "Туркистон" ва "Юнусобод" метро бекатларида қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари ниҳоясига етиб, "Шаҳристон" бекатига уланди. Метро поездларининг синов тариқасида ҳаракатланиш ишлари амалга оширилди.

Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

🚉 Юнусобод линияси янги бекатлар билан ҳисоблаганда 8 та бекатдан иборат.

ℹ️ Аҳмад Дониш кўчасида қурилган «Тукистон», «Юнусобод» ҳамда мавжуд «Шаҳристон», «Бодомзор», Минор", "Абдулла Қодирий", "Юнус Ражабий", "Минг ўрик" дан иборат.

Ушбу йўналиш "Юнус Ражабий" бекатидан Чилонзор йўлининг "Амир Темур" ҳамда "Минг ўрик" бекатидан эса Ўзбекистон йўлининг «Ойбек» бекатига уланади.

🚄 Ушбу линиянинг янги бекатлари фойдаланишга топширилгач бир кунда «Юнусобод» бекатида қўшимча 5 минг йўловчига, «Туркистон» бекатида эса 2 ярим минг йўловчига хизмат кўрсатилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Шифокорларнинг фармацевтика ташкилотлари билан “ҳамкорлигига” чек қўйилади

✍🏻 Ўзбекистон Республикасининнг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Таклиф этилаётган қўшимчалар тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар раҳбарлари ва ходимларининг ҳуқуқбузарликлар содир этиши ҳамда ваколатларини суиистеъмол қилишга ундовчи усуллардан фойдаланиши олдини олишга қаратилган.

Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

❗️Унга кўра, тиббий муассасалар раҳбарлари ва тиббиёт ходимларига қуйидагилар таъқиқланади:

👨🏼‍⚕️🤝 дори воситаларининг савдо номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган, дори воситаларини ишлаб чиқариш ва (ёки) сотиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишни амалга оширувчи ташкилотлар, дорихоналар, уларнинг филиалларидан ҳамда уларнинг номидан фаолият юритувчи вакиллар ёки бошқа жисмоний ва юридик шахслардан молиявий мукофотлар, моддий ва номоддий кўринишдаги ҳар қандай рағбатлар олиш;

📄 фармацевтика ташкилотлари, дорихоналар ва уларнинг вакиллари билан дори воситаларини тайинлаш ёки беморларга тавсиялар бериш бўйича шартномалар тузиш;

📝 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланмаган рецепт бланкаларида рецепт ёзиш ва бериш.

Киритилаётган ўзгартиришлар билан батафсил танишинг.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈(+30) 2020 йил 16 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5293 нафарни ташкил этмоқда.

Бу
ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 15 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 4 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

🕺Айни пайтда юртимизда 4019 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 1255 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Республика таълим марказига янги директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири буйруғи билан Шуҳрат Сатторов Республика таълим маркази директори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февраль ойидан бери Шуҳрат Сатторов мазкур марказда директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шуҳрат Сатторов 2004-2008 йиллардаЎзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика, 2008-2009 йилларда Пуна университети (Ҳиндистон Республикаси)нинг Оммавий алоқалар ва журналистика факультетида таҳсил олган.

2018-2020 йилларда Жанубий Кореянинг Ёнсей университетида Давлат, бизнес ва тадбиркорлик факультетида магистратура йўналишини тамомлаган, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Марказий банк Android фойдаланувчилари учун мобиль иловани ишга туширди

Бу ҳақда регляторнинг ахборот хизмати маълум қилди.

📱Ушбу мобиль илова расмий веб-сайт фойдаланувчиларига қўшимча қулайлик яратиб, Марказий банкининг барча ахборот ва интерактив хизматларини қулай форматда кўрсатади.

ℹ️ Мобиль илова орқали асосий пул кўрсаткичлари ҳақидаги янгиликлар ва маълумотлардан ташқари, курсни сана бўйича саралаш функцияси орқали осонгина топиш, шунингдек, энг кўп сўраладиган саволларга жавоблар билан танишиб бориш ва бошқа имкониятлардан фойдаланиш мумкин.

🏦 Иловада Ўзбекистоннинг географик харитасида жойлашуви кўрсатилган банк инфратузилмаси объектларининг интерактив харитаси мавжуд.

➡️📱 Мобиль иловани юклаб олиш

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Бугундан Россиядаги меҳнат мигрантлари патент олиши талаб этилади

⚠️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Пандемия хавфи туфайли Россия ҳукумати мамлакат ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар, жумладан, патентларнинг амал қилиш муддатини 2020 йил 15 июнгача узайтирган эди.

👷🏼‍♂️ Шу боис бугундан, яъни 16 июндан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқароларининг ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома, патент расмийлаштириш зарур бўлади.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясида вақтинча бўлиш, вақтинча ёки доимий яшаш, яшаш жойида рўйхатда туриш муддатлари 2020 йилнинг 15 сентяригача тугаши кўзда тутилган бўлса, ушбу муддатларни тугатмаслик;

Россия Федерациясидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатдан ихтиёрий чиқиб кетиш, депортация қилиш муддатларини 2020 йилнинг 15 сентябрига қадар узайтириш белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Озодбек Назарбеков Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ректори лавозимига тайинланди

Эндиликда Маданият вазири ректорлик фаолиятини ҳам биргаликда давом эттиради.

Манба: Маданият вазирлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official