Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар Топ-10 рейтингига Ravon Nexia R3 автомобили етакчилик қилди – май ойида мамлакатда 1007 дона модель сотилган.
Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АЖнинг ахборот хизмати маълум қилди.
📈 Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон автомобиль бозорида савдо 2019 йилнинг шу даври билан таққослаганда 6% ўсган. Ўтган йили Қозоғистонда 3536 дона Ravon Nexia R3 сотилган.
🚘 Бундан ташқари, Ravon маркаси Қозоғистон бозорида етакчилик қилаётган ТОП-5 брендлар рўйхатига кирган.
Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

Академик лицейларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланди
2020-2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи ўқувчиларини Республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга ҳужжатларини онлайн қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
✅ Академик лицейларда:
👉 аниқ фанлар;
👉 табиий фанлар;
👉 хорижий тиллар;
👉 ижтимоий гуманитар фанлар йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган таълим берилади.
Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида республикадаги барча академик лицейлар ҳақида маълумотлар умумлаштирилган махсус телеграм канал ташкил этилди.
Ушбу канал орқали юртимиздаги академик лицейларнинг расмий саҳифалари орқали ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин бўлади.
❗️Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.

#Савол_жавоб
#Мудофаа
📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Мудофаа вазирининг матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
❓Карантин муносабати билан ёшларни ҳарбий хизматга юбориш қандай амалга оширилмоқда. Ҳарбий қисмларда карантин чоралари кўрилганми?
➡️ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан йилига бир марта – март-апрель ойларида ўтказилар эди.
Бироқ, пандемия шароитида республикамиз ҳудудларида карантин тадбирлари жорий этилганлиги сабабли фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши бироз кечиктирилди.
Ҳозирги вақтда карантин тадбирлари бироз юмшаганлиги сабабли муддатли харбий хизматга саралаб олинган фуқаролар жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари СОVID-19 бўйича (анализ) топширишди.
Таҳлил натижаларига кўра, фуқаролар 9-июнь куни муддатли ҳарбий хизматга юборилди.
Хизматга юборилиш тартиби республикамизнинг учта ҳудуди бўйича бир вақтнинг ўзида поездлар йўналиши орқали амалга оширилди.
Фуқароларни юборишда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда бир марталик тиббий ниқоблар ва кўлқоплар, антицептик воситалар билан таъминланди, ижтимоий масофалар сақланган ҳолда тана ҳарорати текширилди.
Фуқаролар хизмат жойларига борганларидан кейин ҳам 14 кунлик карантинга олиниб, юқори малакали шифокорлар назоратида бўлишади.

Тошкентда санитария-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда
35 382 та корхона фаолиятини тиклади
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
35 382 та корхона фаолиятини тиклади
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан фуқаролардан талаб этилиши тақиқланган маълумотномалар рўйхати
Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Маҳалла
📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг матбуот котиби Саодат Боймирзаева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
❓Менинг эгизак фарзандимларим бор. Шуларнинг бирига икки ёшга тўлгунча она пули олганман. Иккинчисига ҳам она пулини олишим мумкинми?
➡️ Фуқароларнинг бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгилаб берилган.
Мазкур Низом талабларига кўра, болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича эса 12 ойга тайинланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан кейинги ойга ўтмаслиги керак.
Агар туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунга қадар бир баравар миқдорда тўланади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.
"Сизга ва 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омборининг тўғони қисман қулаши оқибатида жабрланганларга ҳамдардлик билдираман.
Шахсий эътибор ва тезкор чоралар кўриш орқали Сиз лидерлик хусусиятларни намойиш этдингиз.
Америка Қўшма Штатлари ушбу мушкул пайтда Ўзбекистон ва унинг халқига елкадошдир", - дейилади мактубда.
—
Президент США Дональд Трамп направил письмо Президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву.
"Я хочу выразить свои соболезнования Вам и пострадавшим от частичного обрушения плотины Сардобинского водохранилища 1 мая 2020 года.
Посредством личного внимания и весьма оперативного реагирования Вы продемонстрировали лидерство.
Соединенные Штаты стоят вместе с Узбекистаном и его народом в это нелегкое время", - говорится в послании.
#Mirziyoyev #maktub #AQSh #DonaldTramp
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Нотариус 8 млн. сўмдан 15 млн. сўмгача даромад оляпти
Кun.uz сайтида 2020 йил 9 июнь куни чоп этилган “Хусусий нотариусларнинг молиявий мустақиллиги ҳамон таъминланмади, ходимлар эса маош олмасдан ишламоқда” номли мақолага Адлия вазирлиги раддия берди.
Бугунги кунда фаолиятини бошлаган хусусий нотариусларнинг пул маблағлари ўзларининг ҳисоб рақамларига автоматик равишда туширилмоқда, дейилади вазирликнинг ахборот хизмати хабарида.
Фаолиятининг дастлабки кунларида айрим хусусий нотариуслар ҳисоб рақамига маблағ тушмаганлигининг асосий сабаби уларнинг банк ва ғазначиликка нотўғри маълумот тақдим этганлиги бўлган. Бу хатоликлар адлия органлари ва Нотариал палата кўмагида ғазначилик ва банк билан ҳамкорликда бартараф қилинмоқда.
Маълумотларни нотўғри тақдим қилган айрим нотариусларнинг май ойидаги давлат божидан қоладиган қисми нотариуслар ўз вақтида камчиликни тўғирламаганлиги учун банклар томонидан давлат нотариуси давридаги эски ҳисоб рақамларига ўтказиб юборилган. Ҳозирда бу маблағларни банклар билан таққослаш орқали нотариуслар ҳисобига қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Мақоладаги “май ойи пуллик хизмат маблағлари адлия органларининг ғазнасига туширилаётганлигини маълум қилишган” дейилган эътирозлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ҳисоб-китоб тизими шундай яратилганки, у ерда кимдир бошқа бировнинг маблағига эгалик қила олмайди, пулни ушлаб тура олмайди. Пуллар нотўғри кўчирилган бўлсаям, орқасига қайтарилади.
Бугунги кунда ҳар бир нотариус 8 млн. сўмдан 15 млн. сўмгача (солиқ тўлагандан сўнг қўлида қоладиган маблағ) даромад оляпти. Бу кўрсаткичлар республика бўйича бошқа соҳаларга қараганда анча юқори.
Бу ўзгаришлар айнан вазирлик ташаббуси билан амалга оширилди, шундай экан қандайдир ҳисоб рақамларидан келадиган пулларни адлия олмоқда дейиш бу ҳам аҳлоқий, ҳам қонуний нуқтаи назаридан умуман асоссиздир.
Тўлиқ матни

Тайинлов
2020 йилнинг 10 июнь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Маданият вазири Озодбек Назарбеков олиб борди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. 2017 йилдан буён Муассасага раҳбарлик қилиб келган Абдуқаҳҳоров Одилжон Абдуғаниевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан муассаса директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Джамалдинов Алишер Худайбердиевич вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Манба: "Ўзбекконцерт" ДМ

#Milliy oziq-ovqat sanoati_
❗️Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш қувватлари ошмоқда, ўтган 5 ойда 50 та янги лойиҳа ишга туширилди
Бу ҳақда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси матбуот хизмати хабар қилди.
Коронавирус эпидемияси таъсир ва оқибатларига қарамай, мамлакатимизда озиқ-овқат соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ишлари изчил давом этмоқда.
2020 йилнинг январь-май ойларида "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси, инвесторлар, маҳаллий ҳокимликлар кўмагида қиймати 268,2 млрд. сўмлик, қуввати 168 минг тонна бўлган 50 та ҳудудий лойиҳа ишга туширилди.
Эндиликда Жиззах вилоятидаги “Baxmal juice master” МЧЖ, Сирдарё вилоятидаги “Sub-Dry” МЧЖ, Фарғона вилоятидаги “Европринт Коканд” МЧЖ, “Eco export Trade” МЧЖ каби ана шундай янги корхоналар ҳисобига ҳудудларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ошишига эришилмоқда.
Йил якунига қадар ҳудудий лойиҳалар асосида жами 350 га яқин озиқ-овқат корхоналарини ишга тушириш режалаштирилган.

📈 (+32) 2020 йил 10 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4623 нафарни ташкил этмоқда.
Бу хақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Карантин муассасаларида, 9 нафари эса аҳоли орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.
✅ Соғайганлар - (+73) 3532 нафар
💉 Даволанаётганлар - 1072 нафар
⚰️ Вафот этганлар - (+1) 19 нафар
Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бу хақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Карантин муассасаларида, 9 нафари эса аҳоли орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.
✅ Соғайганлар - (+73) 3532 нафар
💉 Даволанаётганлар - 1072 нафар
⚰️ Вафот этганлар - (+1) 19 нафар
Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазирлиги ОАВ вакиллари ва блогерларни пресс конференцияга таклиф этмоқда
📌 Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 11:00 да Адлия вазирлиги биносида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Бош прокуратура вакиллари, Адлия вазирлиги раҳбарияти иштирок этиши кўзда тўтилмоқда.
Матбуот анжумани, шунингдек, Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўғридан-тўғри трансляция қилинади.
Қўшимча маълумот

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон жаҳонда сут ишлаб чиқариш кўрсаткичлари энг юқори давлатлар қаторида
"Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси ахборот хизмати хабар беришича, “Wawamustats” барча соҳаларда халқаро рейтингни аниқловчи статистика ташкилоти ҳисобланади. Ташкилот томонидан жаҳонда сут ишлаб чиқариш кўрсаткичлари энг юқори давлатлар кучли йигирматалиги аниқланган.
1962-2019 йилларни ўз ичига олувчи ушбу рейтингга кўра, Ўзбекистон 2015 йилдан кучли йигирматаликка кирган. 2017 йилда 9,9 млн литр сут ишлаб чиқариш кўрсаткичи билан 18-поғонани эгаллаган. 2019 йилга келиб мамлакатимиз 10,5 млн литр сут ишлаб чиқариш кўрсаткичи билан 17-поғонага кўтарилган.

📈 (+72) 2020 йил 11 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4695 нафарни ташкил этмоқда.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 18 нафари Навоий вилоятида, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида 3 нафардан аҳоли орасида, шунингдек Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида фаолият кўрсатувчи хорижий корхонанинг 28 нафар ишчисида аниқланди.
🕺Айни пайтда юртимизда 3532 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмокда
💉 Ҳозирда мамлакатимизда 1144 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 июнь кунидаги қарори билан Халқ таълими вазирининг ўринбосари тайинланди.
Бу ҳақда ХТВнинг ахборот хизмати маълум қилди.
Президент қарорига кўра, Каримжонов Рустам Олимжон ўғли Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу пайтгача Рустам Каримжонов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги “Инновация, технология ва стратегия” маркази давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Рустам Каримжонов 2019 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланган Сарвар Бабаходжаев ўрнига тайинланди.
Каналга уланиш: 👇

Хизмат текшируви натижасида ФҲДЁ мудираси лавозимидан озод этилди
Куни-кеча ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ФҲДЁ бўлимларидан бири билан боғлиқ видео тарқалди. Унда ФҲДЁ бўлими мудираси Н. Н. билан фуқаронинг аудио-суҳбатлари келтирилган.
✅ Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда чиқишидан аввал ушбу мазмундаги мурожаат Агентликнинг 1148 ишонч рақами орқали келиб тушган ва маълумот тарқалиши кунига мазкур муаммо ҳал этилиб бўлган эди.
🔍 Мурожаат келиб тушганидан сўнг, Агентлик масъуллари томонидан ўша заҳотиёқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. Натижада, 5 июнь кунидан ФҲДЁ мудираси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, Н. Н. лавозимидан озод этилди.
🖥 ФҲДЁлар Агентлик тасарруфига ўтганига ҳеч қанча вақт бўлмаганига қарамасдан, бугунги кунда ФҲДЁ бўлимларида ундирилаётган тўловларни амалга оширишда автоматлаштирилган «Биллинг» тизими жорий этилди.
Бу эса, маблағлар фақатгина расмий банк ҳисоб рақамларига келиб тушиб, ортиқча тўловларни олдини олишга хизмат қилади.
Пуллар тўлиқ тушаётганлиги ва қаерга сарфланиши тизим орқали назорат қилинади.
Шунингдек, бугунги кунда ФҲДЁ бўлимлари моддий-техник базаси ҳамда канцелярия моллари билан тўлиқ таъминланмоқда.
Ҳозирда соҳа ходимларининг меҳнатига адолатли ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда.

Марказий деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари (9 июнь ҳолати бўйича)
Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 9 июнь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини аниқлади:
🥩Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (37 000 сўм).
🍖Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса,
🥔Картошка 1 500 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да қайд этилган (1 500 сўм).
🧅Пиёз 500 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (500 сўм) рўйхатга олинди.
🥚Тухум 6 000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона)
Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да қайд этилди (6 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (13 000 сўм).
🍛Гуруч 4 500 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да рўйхатга олинган («Нукус 2» навли гуруч 4500 сўм).
🥃Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)
Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8 400 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди.
🍚Шакар 5 500 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 500 сўм) қайд этилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"E-Kadastr.uz" порталида янги қулайликлар.
Барча ер олиш истагида бўлганларга кўриш тавсия этилади.
Манба: Давергеодезкадастр қўмитаси.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Барча ер олиш истагида бўлганларга кўриш тавсия этилади.
Манба: Давергеодезкадастр қўмитаси.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолди
Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилди.
Ушбу қарор инфляция прогнозининг барқарор пасайиш тренди шаклланиб бораётганлиги ҳамда иқтисодиётнинг тикланиш шароитида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш билан изоҳланади.
Марказий банк инфляция прогнозининг пасайишидан келиб чиққан ҳолда, кейинги йиғилишларда асосий ставка даражасини пасайтириш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Келгусида ҳам Ҳукумат билан биргаликда 2023 йилга қадар инфляциянинг 5 фоизлик доимий мақсадли кўрсаткичига эришиш учун барча чоралар кўрилади.