Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.75K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Савол_жавоб
#Банк_тизими

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Марказий банк Бошқаруви раисининг матбуот котиби Акмал Назаров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ассалому алайкум. Мен талабаман. Банкдан таълим кредити олсам бўладими ва қандай ҳужжатлар керак. Ҳозир контракт пулини тўлашга шароитим йўқ.

➡️
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ таълим кредитлари, тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон фуқаросининг ўқиши учун талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига берилади.

Низомнинг 9-бандига мувофиқ, таълим кредитини олиш учун қарз олувчи тижорат банкигa қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) таълим кредити бериш тўғрисидаги ариза;

б) талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт).

Контрактда ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим.

Ўқиш учун тўлов миқдори кейинги йилларда ўзгарган ҳолларда контрактларга тегишли ўзгартиришлар киритилади, бу ҳақда олий таълим муассасаси ўн кун муддатда банкка ёзма равишда маълум қилади, сўнгра қарз олувчи, банк ва олий таълим муассасаси ўртасидаги кредит шартномасига зарур ўзгартиришлар киритилади;

в) кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;

г) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Қaрз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+34) - 2020 йил 9 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4482 нафарни ташкил этмоқда.

Бу
хақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 24 нафари хориждан келган, 10 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган) фуқаролар орасида қайд этилган.

🕺Айни пайтда юртимизда 3444 (+87) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизнинг тўққиз худудидаги тиббиёт муассасаларида жами 1020 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон олимлари яратган SARS CoV-2 типидаги вирусга қарши дори ССВга топширилди

💊 19 500 дона "Рутан" дори воситасини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этди.

🦠 Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти яратган гриппга қарши оригинал "Рутан" дори воситаси Хитой олимлари томонидан ўтказилган синовлар натижасида SARS CoV-2 типидаги грипп вирусини 78,3 фоизга таъсирини сусайтириш хусусиятини намоён қилган.

Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Шундан келиб чиқиб, "Рутан" дори GMP талабларига жавоб берувчи Хитой-Ўзбекистон тиббий технопаркида тайёр дори воситаси сифатида ишлаб чиқилди. 11 мингта ўрам "Рутан" дори воситаси коронавирусга қарши гуманитар ёрдам сифатида Эронга юборилиб, лаборатория синовларидан ижобий ўтган.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сўх туманининг 91,2 фоиз аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Солиев мутахассислар билан биргаликда Фарғона вилояти Сўх туманида бўлиб, аҳолининг соҳадаги муаммоларини ўрганди.

Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🚰 Бугунги кунда туманда 76 фоиз аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Маълум бўлишича, аҳоли 4 дона булоқдан ҳам сув истеъмол қилади.

💧 Ўтган йили “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари натижасида 1 627 нафар аҳоли илк бор ичимлик сув таъминоти билан таъминланди.

💵 2020-2021 йилларда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. Хусусан, “Офтобру”, “Тул”, “Ҳушёр”, “Қақир” каби 16 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 25 миллиард сўм маблағлар доирасида 30,5 километр ичимлик сув тармоғи тортилади.

📈 11 дона ичимлик сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш, 9 дона янги ичимлик сув қудуғи қазиш, 7 дона ичимлик сув ҳавзасини қуриш каби ишлар режалаштирилган. Мазкур ишлар натижасида Сўх туманида истиқомат қилувчи 33 минг 800 нафар фуқаролар ёки 91,2 фоиз тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Солиқ

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат солиқ қўмитаси раисининг матбуот котиби Елена Исмаева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Карантин пайтида давлат томонидан тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилган эди. Биз тадбиркорлар машина бозорида ишлаймиз, лекин бозор маъмурияти бизга ҳамма солиқларни тўлашга мажбурлигимизни таъкидламоқда. Биз уч ой уйда ўтирган бўлсак, қайси пулимизга солиқ тўлаймиз. Шунга қонуний жиҳатдан чора кўришингизни сўраймиз.

➡️
Биринчидан, шуни қайд этиш керакки, бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти мулкчилик шаклидан қатъий назар солиқларни ундириш ваколатига эга эмас.

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли фармонининг 5-бандига мувофиқ, карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган ЯТТлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилган.

Бунда фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинади ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани топшириш талаб этилмайди.

Хусусий мулкчиликка асосланган бозор (савдо комплекси) маъмурияти билан тадбиркор ўртасида ижара ёки бошқа тўловлар бўйича муносабатлар икки томонлама тузилган шартномалар асосида тартибга солинади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Шу борадаги 8 та асосий йўналиш кўрсатиб ўтилди.
Бюджет тушуми ва харажатларини оптималлаштириш, ташқи қарз олишда белгиланган чекловдан ошмаслик бўйича кўрсатма берилди.
Камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идоралар бириктирилиши белгиланди.
Хусусий мулкчиликни ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения стабильности экономики. Определены 8 ключевых направлений действий.
Даны указания по оптимизации доходов и расходов бюджета, соблюдению установленного ограничения внешних заимствований.
Отмечено, что за селами с высоким уровнем бедности будут закреплены министерства и ведомства.
Подчеркнута необходимость реформирования судебно-правовой системы в части защиты частной собственности.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Ўзбекистон 2020 йилни иқтисодий ўсиш билан якунлаши мумкин

📉 Коронавирус пандемияси туфайли вужудга келган глобал инқироз барча мамлакатлар иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатяпти. Жаҳон банкининг прогнози бўйича 2020 йилда ялпи глобал маҳсулот 5,2 фоизга, АҚШда ялпи ички маҳсулот 6,1 фоизга, Россияда 6 фоизга, Европа Иттифоқида 9,1 фоизга тушиши кутилмоқда.

📈 Шу билан бирга, Хитойда 1 фоиз, Ўзбекистонда эса 1,5 фоиз иқтисодий ўсиш бўлиши тахмин қилинмоқда.

9 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича 8 та асосий йўналиш белгиланди.

▪️Биринчи – иқтисодиёт ва бюджет барқарорлигини таъминлаш;

▪️иккинчи – камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини ошириш;

▪️учинчи – банк тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш;

▪️тўртинчи – тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпайтириш;

▪️бешинчи – экспорт салоҳиятини ошириш ва валюта тушумларини таъминлаш;

▪️олтинчи – саноатда рақобатбардошликни кучайтириш;

▪️еттинчи – кичик бизнесни ривожлантириш;

▪️саккизинчи – рақамли технологияларни барча тармоқларда кенг жорий қилиш.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идоралар бириктирилади

Бугун Шавкат Мирзиёев миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Давлатимиз раҳбари Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идораларни бириктириб, муҳтожларга кўмаклашиш тизимини яратиш, оилавий тадбиркорлик ва томорқачиликни ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

🎓 Давлат гранти ҳисобига таҳсил олган талабалар 3 йил муддатга шундай ҳудудларга меҳнат фаолияти учун йўналтирилиши таклифи билдирилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Қирғизистон Республикасининг Боткен вилоятида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов бошчилигида чегара қўшинлари, хавфсизлик хизмати, ички ишлар, божхона бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда вилоят прокурорлари, қўшни республика ҳукумати аъзолари иштирокида амалий учрашув бўлиб ўтди.

Қирғизистон делегацияси аъзолари улар томонидан мамлакат ҳудудидан анклав Сўх тумани ҳамда Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларига аҳолининг эркин бориб-келишида ҳеч қандай тўсиқ ёки муаммолар бўлмаслигини,

🚚 бу ҳудудларга озиқ-овқат, халқ истеъмоли ва қурилиш моллари етказувчи юк машиналарининг ҳаракати асло чегараланмаслигини алоҳида таъкидлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+38) 2020 йил 9 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4520 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Карантин муассасаларида, 13 нафари халқаро юк ташувчи автомашиналар ҳайдовчилари ва 17 нафари эса аҳоли орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

Айни пайтда юртимизда 3459 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди.

🌡 Ҳозирда мамлакатимизда
даволанаётган 1043 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Ички_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Автомобилда тиббий ниқобсиз бўлиш мумкинми?

➡️
Шахсий автомобиль ҳайдовчиси машинада тиббий ниқобсиз бўлиши мумкин (такси ҳайдовчиларига тааллуқли эмас), аммо шу билан бирга қуйидаги шартларга риоя қилиш керак: биринчидан: ҳайдовчи автомобиль салонида ёлғиз бўлиши керак; иккинчидан, ҳайдовчи фақат автомобиль ҳаракатланиш вақтида ниқобсиз бўлиши мумкин.

Яъни, агар ҳайдовчи йўл четида тўхтаса, тиббий ниқобни тақиб олиши керак.

❗️ЭСЛАТМА

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Карантин чекловларининг юмшатилиши коронавирус инфекцияси бартараф этилганидан далолат бермайди. Унутманг, кўплаб инсонларнинг саломатлиги сизнинг мулоҳазали бўлишингизга ва сантария-эпидемиология хавфсизлигига риоя қилишингизга боғлиқ.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+27) - 2020 йил 10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4547 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аъборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди.

Айни пайтда юртимизда 3459 нафар
бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмокда

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 1070 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Фарғонада 500 дан ортиқ агросаноат хизматларини кўрсатадиган марказ очилади

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🏤 Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси доирасида замонавий инновацион “Агрохизматлар маркази” фаолияти илк бор Фарғона вилоятида йўлга қўйиладиган бўлди.

Мазкур ҳудудий марказ томонидан “ягона дарча тамойили” асосида давлат-хусусий шерикчилик шартларида 500 дан ортиқ агросаноат мажмуига оид хизматлар кўрсатилади. Шундан 40 дан ортиқ янги турдаги инновацион технологиялар асосидаги қатор хизматлар, жумладан, геоахборот тизимлари, дрон хизматлари, халқаро стандартлар, “Organic”, “Global G.A.P” ва “Halol” сертификатлари жорий этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистоннинг 2030 йилга мўлжалланган генерацияловчи қувватлари

Манба: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official