Расмий хабарлар I Официальные новости
28.1K subscribers
31.4K photos
6.94K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Карантин сабаб, 11 266 нафар тадбиркор давлат мулки объектини ишлатмаётган даври учун ижара тўламаяпти

Республика миқёсида давлат мулкини ижарага олиб ишлатаётган тадбиркорлар жами 13898 нафар.

Манба: Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 июнь Халқаро архивлар куни

Видео: "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Раддия

Амир Темур хиёбони яқинида жойлашган бўш турган бинолар очиқ савдога қўйилади

❗️ Ижтимоий тармоқларда давлат объектлари ҳеч қандай тендерсиз хусусий секторга нол қийматида бериб юборилаяпти деган асоссиз фикрларни қамраб олган турли материаллар тарқалди.

Айрим объектлар уни тезроқ ишга тушириш, лойиҳани ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб, фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан, истисно тариқасида тўғридан–тўғридан сотилиши мумкин. Лекин, улар умумий сотилаётган объектлар сонига нисбатан жуда ҳам кам миқдорни ташкил этади. Қайд этиш керакки, улар узоқ йиллар давомида фаолият кўрсатмай келаётган ёки бўш турган корхона ва объектлардир.

🏢 Тошкент шаҳри Амир Темур хиёбони Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишувида жойлашган Газеталар ишлаб чиқариш мажмуасининг бўш турган бинолар қисми ҳамда Бухоро кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган собиқ Свердлов номидаги концерт зали ҳақида тўхталадиган бўлсак, мазкур бинолар фойдаланилмай, эски кўринишга келиб қолган ва шаҳар кўркини бузиб турган бинолар ҳисобланади.

📩 Агентликга айнан ушбу объектларга «Forsa Barsa» МЧЖ томонидан 5 йил муддат ичида 15 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, уларни тўлиқ реконструкция қилиш мажбуриятини олган ҳолда объектлар негизида гастроль-концерт фаолиятини ташкил этиш ва камида 150 та янги иш ўрнини яратиш шарти билан тўғридан-тўғри сотиб олиш бўйича мурожаат келиб тушган.

Лекин, бу таклифлар рад этилган. Ушбу объектлар оммавий савдолар орқали сотилади. Ва энг яхши таклиф берган инвестор унга эга бўлади.

Манба: Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат тест маркази тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхатини эълон қилди:

👉 https://dtm.uz/post/view/binolar-ro-yxati

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат тест маркази абитуриенлар учун йўриқномани тақдим қилди

Youtube орқали кўриш.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Транспорт

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ҳозирда чартер рейслар амалга оширилмоқда. Лекин нимагадир АҚШга чартер рейс қўйилмаган. АҚШдан Ўзбекистонга келмоқчи бўлган фуқаролар кўп. Илтимос, АҚШга чартер рейс қўйилиши тўғрисида батафсил тўхталиб ўтсангиз.

➡️
Чартер рейслар фақатгина Республика махсус комиссияси қарори билан йўлга қўйилади.

Қачон чартер қўйиш масаласи Ўзбекистондаги стационар карантин ўринларининг сони ва бошқа омилларни кўриб чиққан ҳолатда белгиланади.

❗️ЭСЛАТМА:

Чартер рейслар тўғрисидаги маълумотлар Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқлангач Транспорт вазирлиги расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади. Турли-туман информацион сайтлар томонидан эълон қилинаётган норасмий маълумотларга ишонманг.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ҳудудида 500 мвт қувватга эга шамол электр станцияси қурилади

Бу ҳақда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати маълум қилди.

🤝 Лойиҳа юзасидан Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar Energy» компанияси ўртасида видеоконференция шаклидаги битим имзоланди.

Ушбу инвестицион лойиҳанинг умумий қиймати 825 млн. АҚШ доллари ҳисобида баҳоланган бўлиб, у инвестор томонидан 100% тўғридан-тўғри молиялаштирилиши назарда тутилган.

💡 Ишлаб чиқариладиган энергия ресурслари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан ягона харидор сифатида қабул қилиниб, Ўзбекистон электр энергетика умумтизими орқали истеъмолчиларга етказиб берилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи таълим гранти” лойиҳаси асосида:

2018 йилда 226 нафар;
2019 йилда 186 нафар;
2020 йилда 120 нафар

💰 боқувчисини йўқотган, ногирон, меҳрибонлик уйида тарбияланган талабаларнинг шартнома маблағлари лойиҳа доирасида тўлаб берилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Электр энергиясининг 2020 - 2030 йиллар давомида ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши истиқболлари

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Прогноз производства и потребления электроэнергии на
2020 - 2030 годы (инфографика на русском языке)

Манба: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазирлиги ҳудудлардаги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳити рейтингини эълон қилди

Вазирликнинг ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур рейтинг синов тариқасида ишлаб чиқилган, яъни демо версияда. Ушбу демо рейтинг дастлабки натижаларига асосан кучли 5 талик қуйидаги ҳудудлардир:

1️⃣ Тошкент шаҳри
2️⃣ Навоий вилояти
3️⃣ Бухоро вилояти
4️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси
5️⃣ Самарқанд вилояти

📊 Баҳолашда иккита асосий манбага: тегишли идораларнинг расмий статистик маълумотлари ҳамда тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаларига таянилди.

Тизимда синов тариқасида ўтган 2019 йилнинг якунлари бўйича ҳудудларнинг, жумладан ҳар бир туман ва шаҳарда ишбилармонлик муҳити баҳоланди.

Баҳолаш жами 29 та кўрсаткичлар (индикаторлар) асосида амалга оширилиб, шундан 25 таси тегишли идораларнинг статистик маълумотлари, қолган 4 таси 17 мингдан ортиқ тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида ҳисобланди.

Рейтинг натижалари интернет тармоғида жойлаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
53% авариялар грунтли тўғонларда содир бўлади

Дунёдаги мавжуд тўғонларнинг 70 фоизини грунтли тўғонлар ташкил этади. Ўзбекистонда ҳам 55 дан ортиқ сув омбори мавжуд бўлиб, фақат Андижон сув омборидан бошқа барчаси грунт тўғонларни ташкил этади.

🎤 Бугун АОКА штабида ўтказилган брифингда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти директори Илҳом Маҳмудов дунё ва мамлакатимиздаги сув омборлари, уларнинг турлари, барпо этилиши, хусусиятлари тўғрисида маълумот берди.

Йирик тўғонлар бўйича халқаро комиссия маълумотига кўра, тўғонларда рўй берадиган авариялар 53% - грунт тўғонлари, 23% - бетон гравитация тўғонлари, 3% - аркали темир бетон тўғонлари ва 17% - бошқа тўғонларга тўғри келади.

Гидротехник иншоотларда авария содир бўлиши икки омилга боғлиқ:

🌧 табиий (шамол, ёғингарчилик кўп бўлиши ва зилзила);

⚠️ антропоген (лойиҳадаги камчиликлар, қурилиш меъёрларига риоя қилмаганлик).

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🌎 Ўзбекистонликлар БМТ томонидан ўтказилаётган глобал сўровда фаол иштирок этмоқда. Сиз ҳам қатнашинг!

Шу кунларда БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилмоқда. Унда ўзбекистонликлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикр ва таклифларни билдирилмоқда.

🔺Якунда барча овозлар умумлаштирилиб, энг фаол давлатлар рейтинги тузилади. Таклифлар БМТ Бош котиби Антониу Гутериш томонидан барча давлат раҳбарларига шахсан тақдим этилади.

Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд, уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Сиз ҳам унда иштирок этинг ва дунё ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Иштирок этиш: https://un75.online/?lang=uzb

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Банк_тизими

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Марказий банк Бошқаруви раисининг матбуот котиби Акмал Назаров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ассалому алайкум. Мен талабаман. Банкдан таълим кредити олсам бўладими ва қандай ҳужжатлар керак. Ҳозир контракт пулини тўлашга шароитим йўқ.

➡️
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ таълим кредитлари, тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон фуқаросининг ўқиши учун талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига берилади.

Низомнинг 9-бандига мувофиқ, таълим кредитини олиш учун қарз олувчи тижорат банкигa қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) таълим кредити бериш тўғрисидаги ариза;

б) талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт).

Контрактда ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим.

Ўқиш учун тўлов миқдори кейинги йилларда ўзгарган ҳолларда контрактларга тегишли ўзгартиришлар киритилади, бу ҳақда олий таълим муассасаси ўн кун муддатда банкка ёзма равишда маълум қилади, сўнгра қарз олувчи, банк ва олий таълим муассасаси ўртасидаги кредит шартномасига зарур ўзгартиришлар киритилади;

в) кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;

г) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Қaрз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+34) - 2020 йил 9 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4482 нафарни ташкил этмоқда.

Бу
хақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 24 нафари хориждан келган, 10 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган) фуқаролар орасида қайд этилган.

🕺Айни пайтда юртимизда 3444 (+87) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизнинг тўққиз худудидаги тиббиёт муассасаларида жами 1020 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон олимлари яратган SARS CoV-2 типидаги вирусга қарши дори ССВга топширилди

💊 19 500 дона "Рутан" дори воситасини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этди.

🦠 Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти яратган гриппга қарши оригинал "Рутан" дори воситаси Хитой олимлари томонидан ўтказилган синовлар натижасида SARS CoV-2 типидаги грипп вирусини 78,3 фоизга таъсирини сусайтириш хусусиятини намоён қилган.

Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Шундан келиб чиқиб, "Рутан" дори GMP талабларига жавоб берувчи Хитой-Ўзбекистон тиббий технопаркида тайёр дори воситаси сифатида ишлаб чиқилди. 11 мингта ўрам "Рутан" дори воситаси коронавирусга қарши гуманитар ёрдам сифатида Эронга юборилиб, лаборатория синовларидан ижобий ўтган.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official