Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.6K photos
7.01K videos
53 files
29.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Светлана Ортиқова сайёр қабул ўтказди

Ҳудудларда аҳолини давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш мақсадида Бош прокурор ўринбосари С.Ортиқова 4-6 июнь кунлари Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида сайёр қабул ўтказди, дейилади Бош прокуратуранинг телеграмдаги расмий каналида.

🤝 Сайёр қабулда жами 85 нафар фуқароларнинг мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида қаноатлантирилди, қолган мурожаатлар бўйича ўрганиб, ҳал этиш учун мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🏫 Президент ташрифи доирасида Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

Марказ очилиш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожантириш вазири Ш. Содиқов иштирок этди.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

🏫 В ходе визита Президента прошло открытие Учебного центра цифровых технологий в Маргилане.

В открытии центра принял участие Министр по развитию информационных технологий и коммуникаций Ш.Садиков.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
​​🔺2020 йил 6 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4094 (+30) нафарни ташкил этмоқда. Бу борада ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 19 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролари орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, яна 3 нафари Андижон вилоятида (1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари Қирғизистон Республикасидан чегара пост орқали келган), 1 нафари эса Қашқадарё вилоятида ишловчи қозоғистонлик фуқарода аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3268 (+21) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (79 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 809 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📍Тошкент ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган “Дўстлик – Қўйлиқ” метро линияси қуриб битказилди. Метронинг ушбу участкасида 7 та бекат барпо этилди. Буни ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Янги йўналишнинг узунлиги 11 километр.

🚝Ушбу йўналишда поездларнинг ўртача юриш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади. Ҳаракатланиш оралиқ вақти 4 дақиқадан иборат.

Бекатлар 5 та вагон тўхташи учун мўлжалланган. Ҳар бир бекат миллий меъморчилик услубига хос тарзда қурилди, улар кўриниши ва безатилиши жиҳатидан бир-бирини такрорламайди.

Метро линияларининг эстакада йўналишида ҳаракатланадиган замонавий ва юқори сифатли, йўловчилар учун барча қулайликларга эга вагонлар келтирилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Утилизация йиғими нима?

🗂 Экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали тушунтириш берди.

🔰 Утилизация йиғими:

🚙 Давлат божхона қўмитаси томонидан – ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига жойлаштирилганда;

🚜 Давлат солиқ қўмитаси томонидан – Ўзбекистон ҳудудида реализация қилинадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ишлаб чиқарилганда (йиғилганда, тайёрланганда) ундирилади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 2020 йилнинг 1 августидан транстпорт воситасининг тури, тоифаси, ишлаб чиқариш муддатидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 30 бараваридан 1500 бараваригача утилизация йиғими ундирилиши белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Бир кунда пойтахтимизнинг деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида ўртача 130 тадан ортиқ карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланмоқда.

***

❗️ За день в торговых комплексах и на продуктовых рынках нашей столицы выявляется более 130 случаев нарушения правил карантина.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Фарғонада 2000 дан ортиқ эркак ўқитувчи мактабларга қайтди

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессиясида маълум қилди:

Камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий воситаси бу — таълим. Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасида қилган ислоҳотлари ўқитувчини мактабга қайтаришдан, унинг обрўсини тиклашдан, ойликларни оширишдан бошладилар. Фарғона вилоятининг ўзида 2000 дан ортиқ эркак ўқитувчи мактабларга қайтди.

Вилоятда 129 та мактабда оддий иситиш печлари йўқ эди, 85 та мактабга ичимлик суви олиб келинди, 109 та мактаб девори ўралди. 3 йилда мактаблар сони 27 тага кўпайди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Бизнес-омбудсман Президент берган топшириққа асосан 3 ой давомида Фарғонада бўлади

🤝 Бизнес-омбудсман тадбиркор муоммоларини ўрганади ва уларга ёрдам кўрсатади.

Бугундан бошлаб барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи oрганлар ва банк ҳодимлари иштирокида ишчи гурухлар тузилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкент шаҳрида яна 98 та касалланиш ҳолати аниқланди

📈 (+121) - 2020 йил 7 июнь соат 18:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4302 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 98 нафар Тошкент шаҳрида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 3330 (+62) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 955 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Наманган-Андижон-Фарғона вилоятларини боғловчи ҳалқа темир йўл қурилади

🚈 Вагонлар кондиционерлар, USB-кабеллар, Wi-Fi, буфет, мото-велосипедлар учун махсус жойлар, биоҳожатхона кабилар билан таъминланади.

🎫 Йўлкира нархи 5 000 сўмдан 45 000 сўмгача бўлади.

Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг 7 июнь куни Фарғонада бўлиб ўтган сессиясида маълум қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор ислоҳотчи бўлса, ижро органи раҳбарлари ҳам ўрганади, жамият ўзгаради, муҳит ўзгаради

Шавкат Мирзиёев: Если предприниматель будет реформатором, руководители исполнительных органов научатся, общество и среда изменятся

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Тошкентда автобуслар 6:00 дан 22:00 гача ҳаракатланади

Ниқобсиз йўловчилар салонга киритилмайди

21 та
автобус йўналишлари вақтинчалик фаолият юритмайди

🚌 Пойтахт администрацияси ахборот хизмати хабар беришича, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибига кирувчи жами 16 та автокорхоналарга жами 152 та автобус йўналишлари бириктирилган бўлиб, ушбу йўналишларга режа бўйича жами 1230 та автобуслар (Мерседес Бенц, МАН, САЗ ва Исузу) ишга чиқарилиши режалаштирилган.

🚫 Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент, Зангиота туманлари “қизил” ҳудуд деб эълон қилингани муносабати билан автокорхоналарга бириктирилган – Тошкент вилоятининг юқорида келтирилган туманлари ҳудудигача ҳаракатланувчи 21 та (8т, 9, 16, 25, 42, 56, 65, 74, 84, 101, 103, 115, 120, 134, 135, 144, 145, 148, 188, 198, 199-сонли) автобус йўналишлари вақтинчалик фаолият юритмайди.

⛔️ Йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 3 та (75, 106, 160-сонли) автобус йўналишларининг фаолияти фақатгина Тошкент шаҳри ҳудудида Тошкент вилояти ҳудудига ҳаракатланмаган ҳолда ташкил этилади.

🕙 Фаолияти қайта тикланадиган йўналишларнинг ҳаракати Махсус комиссия баёни қарорига кўра, соат 6:00 дан 22:00 гача ташкил қилинади.

🔍 Барча автобус саройлари раҳбарлари томонидан йўналишларнинг сўнгги бекатларида навбатчилик ташкил қилинади.

🚿 Йўналишларнинг сўнгги бекатларида автобусларни доимий равишда ҳар бир қатновга жўнашдан олдин тўлиқ дезинфекция қилинади.

🧤 Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланади ва ўз вақтида алмаштирилиши таъминланади.

😷Автобуслар салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритилади.

Информация о порядке возобновления автобусных маршрутов на русском языке

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚠️ Янги ўқув йилидан масофавий ўқитиш жорий этилади

🏢 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади. Бу жорий йилдаги давлат Дастурида кўзда тутилган.

✍🏻 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Адлия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан 2020 йил 1 августга қадар:

👩🏻‍🎓 масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартиби белгиланади;

💻 дастурий-аппарат комплекси яратилади;

⚙️ тегишли ОТМларнинг ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этилади ва зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 2020 йил 8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4352 (+21) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🦠Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 5 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида, қолган 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, яна 3 нафари эса аҳоли орасида) аниқланган.

🕺 Айни пайтда юртимизда 3354 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 981 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Долзарб

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, бугун, 8 июнь кунидан эътиборан “яшил” ҳудудларда жойлашган масжидларда ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда ҳамда тиббиёт ва СЭОМ талабларига мувофиқ равишда кунлик 5 вақт фарз намозларни адо этишга рухсат берилди.

Дин ишлари бўйича қўмита.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Маҳсулотлар Европа стандартларига ўтади

🤝 Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмаси ташаббуси билан “Cortina Group” дистрибьютор компанияси билан чарм-пойабзал соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича онлайн-мулоқот ташкил этилди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.

👞👕 “Cortina” компанияси дунёга машҳур пойабзал дистрибьютори саналади. Мазкур ташкилот фақатгина лицензияланган ва шахсий брендлар остида ишлаб чиқарилган пойабзал, кийим-кечаклар савдоси билан шуғулланади. Компания йилига 30 млн. жуфт пойабзал ва 5 млн. дона кийим-кечакни дунё бўйича тарқатади.

💠 Онлайн мулоқотда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг янги босқичга кўтариш ва маҳсулотлар сифатини Европа стандартларига мослаштириш ҳақида фикрлашди. Бундан ташқари, Ўзбекистон корхоналарига европалик малакали мутахассисларни жалб қилиш ва хорижий стандартларни кенг жорий этиш муҳокама қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти давлат рўйхатидан ўтказилди

Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу Стандарт баҳолаш фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан мулкни баҳолаш тартиби, қиймат турлари, баҳолаш объекти, баҳолашга оид ёндашувлар ва баҳолаш усулларини белгилаш, шунингдек барча мулкчилик шаклларидаги мулк қийматини баҳолашни ўтказиш тартибини белгилайди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 10153,19 сўм. +4,88

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Чап тармоқ" каналига сув келди.

Сардобадан репортаж.

Манба: Сув хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Кўчада ҳаво иссиқ, ҳарорат уйда 36,7 даража (симобли иссиқ ўлчагичда) кўрсатиб, бирор жамоат жойига киришда 37,2 даражани кўрсатяпти. Бу ахир иссиқ ҳавода юриш таъсирида ошиши мумкинку?

❗️Пирометр — масофадан туриб иссиқликни ўлчаш асбаби. Пирометр тана ҳароратини ўлчашда юқори хатоликка йўл қўймайди — бу ҳолат ±1,0% кўрсаткичга тенг.

🔫 Шундан келиб чиққан ҳолда, пирометр ҳам янглишиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official