Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Сардобаликлар учун янги магистрал газ тармоғи қурилмоқда

“Учтом” қўрғони ҳудудида янги Газ тақсимлаш станцияси (ГРС) ва 14,2 км магистрал газ тармоқ қурилмоқда. Мазкур станция ишга тушгач, яқин атрофдаги учта аҳоли пунктини табиий газ билан таъминлаш имконияти яратилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔺2020 йил 31 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3623 (+40) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган карантиндаги фуқаролар орасида тасдиқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 2837 (+54) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 771 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ижросидаги «Улуғимсан, Ватаним!» таронаси ижтимоий тармоқларда челленжга айланди

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar kuni!!!
Matbuot anjumani!!!

“30-iyun – Yoshlar kuni” munosabati bilan Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Toshkent shahar Kengashi tomonidan 1-30-iyun kunlari “Yoshlar oyligi” tashkil etish yuzasidan matbuot anjumani oʻtkaziladi.

Matbuot anjumani 1-iyun kuni soat 16.00da boshlanadi. Matbuot anjumanini toʻgʻridan-toʻgʻri Toshkent shahar Kengashining rasmiy kanallari orqali kuzating.


День молодежи !!!
Пресс-конференция !!!

С 1 по 30 июня проводится пресс-конференция "Месяца молодёжи" в Ташкентском городском совете Союза молодежи Узбекистан в честь "30 июня-День молодёжи"

Пресс-конференция начнется 1 июня в 16.00. Вы можете стать зрителем пресс-конференции в прямом эфире на официальных каналах Ташкентского городского совета.

Rasmiy sahifalarimiz/Наши официальные страницы:

Telegram facebook instagram youtube
Ўзбек-қирғиз чегара ҳудудида келиб чиққан низо назоратга олинди

Бугун — 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ҳар икки давлат фуқаролари ўртасида низо келиб чиққан. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари расмий телеграм каналида маълум қилинди.

"Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти, Сўх туманидаги Чашма булоғи ёнидан ўтган Қирғизистон билан чегара ҳудудида ўзбек ва қирғизлар ўртасида низо келиб чиққан. Юзага келган вазиятни бартараф этиш учун чегара ҳудудида ҳар икки давлатнинг маҳаллий ҳокимликларидан келган масъуллар ўртасида учрашув бўлиб ўтди", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда вазият назорат остида. Низонинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Самарқанд вилоятидаги “қизил” ҳудудларда, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ҳам эрталаб 7:00 дан 10:00 гача, кечаси 17:00 дан 20:00 гача автотранспорт, мототранспорт воситалари ва велосипедларга стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилади.

🛒 Машина салонида икки киши бўлиши, ишга, касалхонага, дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.

Самарқанд вилоят Эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+39) - 2020 йил 1 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3662 нафарни ташкил этмоқда.

🔍 Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги (Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Наманган вилоятида карантинда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятига, яна 2 нафари эса Россиядан Тошкент вилоятига чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

🕺Айни пайтда юртимизда 2837 нафар коронавирус инфекциясига чалинган (77 фоиз) фуқаролар соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 810 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг бизнес класс йўловчилари учун мўлжалланган йўл тўпламлари иккита халқаро танловда энг яхши деб эътироф этилди

📰 Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар берди.

✈️ “Uzbekistan Airways” нуфузли 2020PAX International Readership Awards мукофотини қўлга киритди, ушбу мукофот бутун дунё авиакомпаниялари ўртасида йўловчиларга энг қулай шароитларни таъминлаганлиги учун тақдим этилади. Авиакомоания “МДҲ мамлакатлари ичида бизнес класс йўловчиларига энг яхши тўпламноминацияси бўйича ушбу мукофотга сазовор бўлди.

🛩 Шунингдек, компания 2019 йил якунлари бўйича “Travel Plus Awards” танловида ҳам ўзининг етакчилик мавқеини яна бир бор тасдиқлаб, “Осиё-Австралия минтақасидаги энг яхши бизнес-класс тўпламиноминациясида ғолиб бўлди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати эслатмаси

❗️2020 ЙИЛ 1 ИЮНДАН:

1. Қуйидаги тадбиркорлик субъектлари юридик шахслар учун ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинди:

✔️кичик тадбиркорлик субъектлари;
✔️ бозорлар ва савдо комплекслари;
✔️кинотеатрлар;
✔️умумий овқатланиш корхоналари;
✔️жамоат транспорти корхоналари;
✔️ спорт-соғломлаштириш муассасалари;
✔️ йўловчи ташиш;
✔️маиший хизматлар кўрсатиш;
✔️биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижара бериш фаолияти билан шуғулланувчилар юридик шахслар.

*Имтиёз 2020 йил 1 сентябригача бўлган давр учун амал қилади.

2. Туроператорлар, турагентлар, жойлаштириш воситалари учун навбатдаги имтиёзлар:

📉2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар фойда солиғи
ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилади;

🧮 2020 ва 2021 йил якунлари бўйича зарарларни
Солиқ кодексида назарда тутилган миқдор билан чекламаган тарзда ўтказиш ҳуқуқи берилади;

🍷🍸алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни тўлашни 2021 йил 1 январгача бўлган муддатга давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилиш ва кейинчалик уларни 12 ой мобайнида тенг қисмларда тўлаш асосида фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади.

3. 🚭2020 йил 1 июндан қуйидаги товарларга акциз солиғи киритилади:

✔️импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари;
✔️чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган тамаки (снюс);
✔️чилим учун тамаки;
✔️никотинли тамакисиз снюс;
✔️таркибида никотин мавжуд суюқликларга.

❗️ Жорий йилнинг охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғи, шунингдек, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғининг амалдаги ставкалари сақлаб қолинади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сардоба" ҳужжатли фильми бугун соат 19.00 да Ички ишлар вазирлигининг YouTube даги расмий саҳифасида намойиш этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Карантин вақтида ишлаб чиқариш жараёни СЭС ходимлари томонидан текширилиши тўғрими?

АОКАҳузурида ташкил этилган штабда ўтказилган брифингда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков шу саволга жавоб берди:

❗️Карантин даврида, нафакат ишлаб чиқариш, балки барча тадбиркорлик субъектларида уларни хабардор этган ҳолда текширишлар ўтказилиши мумкин.

🔎 Текширувларда Бош давлат санитария шифокори томонидан карантин даврида вақтинчалик тасдиқланган 0372- сонли СанҚМ ва Республика махсус комиссиясининг баён қарорларининг ижроси ўрганилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Китоблик бемор коронавирусдан эмас, ёндош касалликлари туфайли вафот этган. Лекин у билан мулоқот қилган фуқаролар маълум муддат тиббий кузатувда бўлади

Бу хақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ахборот хизмати маълум қилди.

🛏 1963 йилда туғилган фуқаро Н.О. Китоб туманида яшаган. У жорий йил 9 май куни юртимизга қайтиб келган ва 10 май куни Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимига пневмония ташхиси билан ётқизилган.

🔬 Ўтказилган диагностик тахлиллардан сўнг беморда “Covid-19” инфекцияси аниқланмаган. Бундан аввал у жигар циррози ташхиси билан даволанган.

Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор вафот этган.

Шу йилнинг 31 май куни юборилган суртма намуналарини такрор текширув натижаларига кўра, марҳум беморда коронавирус инфекцияси аниқланмади. У ёндош касалликлар туфайли вафот этганлиги маълум бўлди.

🔍 Шундай бўлса-да, қатъий санитария қоидаларига кўра, марҳум билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган фуқаролар маълум муддат тиббий кузатувда бўлишади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Тайинлов

💼 2020 йил 30 май
куни Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Хуршид Мирзахидов Бишкек шаҳрига етиб келди, дея хабар берди ТИВ ахборот хизмати.

У бунга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Назначение

💼 30 мая 2020 года
в г.Бишкек прибыл вновь назначенный Чрезвычайный и Полномочный Посол Республики Узбекистан в Кыргызской Республике Хуршид Мирзахидов, сообщает пресс-служба МИДа.

Ранее он занимал должности министра по развитию информационных технологий и коммуникаций, председателя Национальной телерадиокомпании Узбекистана, заместителя председателя Комитета по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош ҳудудлари аҳолиси ўртасидаги можаро «Чашма» булоғининг ариқларини биргаликда тозалаш пайтида юзага келган. Бундан кейин олдиндан келишувсиз тозалаш ишларини олиб бормасликка келишиб олинди

ТИВ матбуот хизмати эълон қилган пресс-релизда қайд этилишича:

2020 йил 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси «Чашма» участкасида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош ҳудудлари аҳолиси ўртасида маҳаллий даражадаги ҳодиса юз берди.

🔍 Воқеа сабабларини икки томон расмий шахслари ўрганиши шуни кўрсатдики, «Чашма» булоғининг ариқларини биргаликда тозалаш пайтида юзага келган баҳслашув натижасида икки мамлакатнинг айрим фуқаролари ўртасида можаро келиб чиққан.

🏥 Ҳодиса натижасида икки томондан ҳам жабрланганлар бор. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.

Икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари раҳбарларининг музокаралари натижасида вазият тўлиқ назоратга олинди. Томонлар бундан кейин олдиндан келишувсиз тозалаш ишларини олиб бормасликка келишиб олдилар.

📃 Таъкидлаш жоизки, «Чашма» булоғи Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси аҳолисини ичимлик ва суғориш суви билан таъминлайди. Ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда «Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида келишув мавжуд.

🤝 2020 йил 1 июнь куни соат 09.00 да Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг Қирғизистон Республикаси ҳукумати раҳбари в.б. К.Боронов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди. Томонлар трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш ва чегарада юзага келадиган муаммоларни дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида 2017 йил 6-октабрда имзоланган Чегара ҳудудида ишонч чоралари бўйича Битим қоидаларига мувофиқ ҳал қилишга келишиб олдилар.

Ҳукумат раҳбарлари яқин вақт ичида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ўзбекистон Республикасининг чегарадош вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегараолди ҳудудларидаги ваколатли вакиллари Кенгашини ўтказишга келишиб олдилар.

Икки мамлакат делегациялари раҳбарлари биргаликда маҳаллий аҳоли билан ҳам учрашув ўтказди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Ташқи_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Авазбек Ходжиметов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Пандемия пайтида туристлар визаси тугаган бўлса, чартер рейс орқали чиқиши шартми ёки карантин тугаса кетса бўладими?

➡️
Республика махсус комиссиясининг жорий йилнинг 29 майдаги қарорига асосан муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистонда бўлишга жорий йилнинг 1 сентябрига қадар рухсат берилган.

Бунда хорижий давлатлар фуқароларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.

Пандемия сабабли халқаро авиақатновлар вақтинча тўхтатилиши муносабати билан Ўзбекистонда қолаётган хорижий давлатлар фуқаролари ўзлари истаган тарзда мамлакатимиздан чиқишлари мумкин.

Қўшимча маълумот олиш учун чет эл фуқароларига ўз мамлакатларининг Ўзбекистондаги элчихоналарига мурожаат қилишлари тавсия этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
АИ-80 маркали бензинни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқаришни тўхтатиш режалаштирилган

📰 "Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати хабар беришича, компаниянинг бошқаруви раиси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюриб, унинг фаолияти ва лойиҳалари билан танишган.

🏗 Бухоро нефтни қайта ишлаш заводиини модернизация қилиш ва реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида

⬆️ АИ-91, АИ-93, АИ-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш,

АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш,

☑️ Евро-5 талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга ўтиш кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+11) - 2020 йил 1 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3673 нафарни ташкил этмоқда.

Бу хақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

🔍 Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 7 нафари пойтахтимиз ( уларнинг 3 нафари аҳоли, 4 нафари эса стационар карантиндаги фуқаролар ораси) да қайд этилган бўлса, 1 нафардан Тошкент ва Сирдарё вилоятида аҳоли орасидан, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

🕺 Айни пайтда юртимизда 2859 (+22) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ушбу ҳафтада 9 та чартер қатнови амалга оширилади.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

✈️ Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш мақсадида, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ жорий ҳафтада "Uzbekistan airways" авиакомпанияси томонидан Туркия, Россия Федерацияси, БАА ва Миср Араб Республикаси шаҳарларига жами 9 та қатнов амалга ошрилади.

🕤 1 – 7 июнь кунларига белгиланган чартер рейслар жадвали:

1 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
2 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
3 июнь. Тошкент – Шаржа – Тошкент
3 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
4 июнь. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
5 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
6 июнь. Қоҳира – Тошкент – Қоҳира
6 июнь. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
7 июнь. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

Эслатиб ўтамиз, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ 25-31 май кунлари амалга оширилган 8 та қатнов орқали Россия Федерацияси ва Туркиядан жами 2118 нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Судьялар олий мактабида ахборот-ресурс маркази фойдаланишга топширилди.

Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

🖥 Марказ 20 дан ортиқ замонавий компьютер, масофадан туриб керакли маълумотларни олиш ва бошқа ахборот ресурс марказлари сайтларига уланиш имкониятига эга бўлган ускуналар билан жиҳозланган.

📚 Марказ Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг электрон ресурс марказига уланган бўлиб, фойдаланувчиларга миллий кутубхонанинг электрон фондидаги адабиётлардан фойдаланиш имконияти яратилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official