Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.89K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️ 2020 йил 30 май ҳолатига Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда

🟡Тошкент шаҳрининг «ранги» ўзгармади:

🟡Бектемир тумани (ўрта хавфли)
🟡Мирзо Улуғбек тумани (ўрта хавфли)
🟡Миробод тумани (ўрта хавфли)
🟡Олмазор тумани (ўрта хавфли)
🟡Сергели тумани (ўрта хавфли)
🟡Учтепа тумани (ўрта хавфли)
🟡Яшнаобод тумани (ўрта хавфли)
🟡Чилонзор тумани (ўрта хавфли)
🟡Шайҳонтоҳур тумани (ўрта хавфли)
🟡Юнусобод тумани (ўрта хавфли)
🟡Яккасарой тумани (ўрта хавфли)

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йил 30 май кунидан ҳудудлар кесимида туман ва шаҳарларнинг карантин даражаси бўйича тоифаларга
(🔴“қизил”, 🟡“сариқ”, 🟢“яшил”) ажратилган рўйхати билан танишинг.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Знакомьтесь с обновленным списком городов и районов по уровню карантина (🔴"красный", 🟡"желтый", 🟢"зеленый") в разрезе регинов по состоянию на 30 мая 2020 года.

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлигининг мурожаати:

Карантин қоидаларига риоя қилинг!

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

🇷🇺 Обращение Министерства внутренних дел на русском языке

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқларда Сариосиё тумани «Маданкон» маҳалласида истиқомат қилувчи С. С.нинг фарзандларига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ололмаётгани, карантин даврида ҳеч қайси ташкилот ишламаётганлиги ҳамда мутасаддилардан ёрдам сўраётгани ҳақида видео тарқалганди

Ушбу материал юзасидан Давлат хизматлари агентлиги директорининг матбуот котиби расмий баёнот берди.

❗️Унда айтилишича, бугунги кунда карантин чоралари кўрилаётган бўлса ҳам, Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ.

ДХМларда кечиктириб бўлмайдиган хизматлар кўрсатилиб, ФҲДЁ бўлимларида фақатгина туғилганлик ва ўлим ҳақида гувоҳнома берилиши йўлга қўйилган.

Мазкур мурожаатга аниқлик киритиш учун ДХА Сурхондарё вилояти бошқармаси Сариосиё туманининг 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Д. Саматова ва фуқаро яшаб турган маҳалланинг хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосари Ю. Махатовалар фуқаро билан учрашди.

Маълум бўлишича, С. С.нинг 2014 йилда туғилган ўғли ва 2015 йилда туғилган қизининг ҳужжатлари ҳали-ҳануз олинмаган экан.

Сабаби — ушбу болаларнинг ота-онаси қонуний никоҳдан ўтмаган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган, бола туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотномалар эса мавжуд эмас.

❗️Мазкур ҳужжатларсиз эса ФҲДЁ туғилганлик ҳақида гувоҳномани бера олмайди.

Ўрганиш давомида 2020 йил 3 март куни С. С. номига Сариосиё туман ИИБ ва ФРБ томонидан биометрик талабнома шакллантирилганлиги, бироқ карантин муносабати билан фуқаро шу кунгача тайёр паспортини ололмаганлиги аниқланди.

Давлат хизматлари агентлиги Сариосиё тумани 2-сон ФҲДЁ бўлими масъуллари томонидан қисқа фурсатларда туман тиббиёт бирлашмасидан бола туғилганлиги ҳақидаги маълумотнома нусхаси олиниб, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан С.С. фарзандларига гувоҳнома расмийлаштириб берилади.

Бу ҳақида фуқарога ҳам батафсил тушунтириш берилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇸 АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқларни тартибга солиш тўғрисидаги қарорни имзолади

🚫 Унга кўра, федерал органлар Twitter, Facebook, Instagram ва YouTube каби йирик ижтимоий медия компанияларнинг ўз фойдаланувчилари постларини таҳрирлаш ва ўчиришларига йўл қўймайди.

📝 Мазкур қарор билан федерал органларга Алоқа воситаларида одоб-ахлоқ тўғрисидаги қонуннинг 230-бўлимига ўзгартириш киритиш ваколати берилмоқда. Унга кўра, ижтимоий медиа компаниялари ўз платформаларида фойдаланувчилар томонидан жойлаштирилган контент учун жавоб бермайди, лекин уларга номақбул, ҳақоратли ёки зўравонликка чорловчи материалларни эркин равишда таҳрирлаш, ўчириб ташлаш, ўзгартириш ва бошқа чоралар кўриш ваколати берилади.

Трампнинг сўзларига кўра, Twitter, Facebook, Instagram ва YouTube каби компаниялар ўзларининг платформаларида ўн минглаб америкаликларнинг постларини "номақбул" деб белгиламоқда, гарчи улар ҳеч қандай қоидаларни бузмаётган бўлса ҳам. Бу, Трампнинг фикрича, цензуранинг яққол намунасидир.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонлик ёш муҳандис-мутахассислар ўпкани сунъий вентиляциялаш аппарати прототипини яратди.

“Ўзавтосаноат” АЖ қошида ташкил этилган “Research and Development Center” ишланмалар маркази мутахассислари Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети (ТПУ) талабалари билан биргаликда прототип устида иш олиб борди.

🎛 Аппаратнинг техник характеристикалари ўз ичига намлик, босим, кислород ва ҳарорат даражаси сенсорларини олади – уларнинг кўрсаткичлари аппарат хотирасида сақланиб қолади. Бундан ташқари, ЎСВ аппарати тозалаш тизими билан таъминланган – ишланган ҳаво фильтр орақли ўтади, уни алмаштириш қийинчилик туғдирмайди.

🔋 Прототип узлуксиз озуқа манбаи билан жиҳозланган, у аппаратнинг камида бир соат ишлашини таъминлайди.

❗️ Таннархи бозордаги шу каби аппаратларнинг бир неча баробар арзон бўлган қурилма буткул “Ўзавтосаноат” тузилмаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва йиғилган.

Youtube

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔺Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 58 ҳолатнинг 33 нафари карантин муассасаларидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 21 нафари (Тошкент шаҳри 11, Самарқанд вилояти 8, Наманган вилояти 2) эса аҳоли орасидан аниқланди.

❗️Кун давомида 55 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

‼️Айни пайтгача касалликка чалинган 3546 нафар бемордан 2783 нафари соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 749 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Бугун мамлакатимизда уй карантинига 1379 нафар фуқаро олиниб, 698 нафар фуқаро чиқарилди.

Стационар карантинга эса 1267 нафар фуқаро олиниб, 1479 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 31 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3554 (+8) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида карантинда бўлган фуқарода, 4 нафари эса Бухоро вилоятида аниқланган бўлиб, шундан 3 нафари Шофиркон туманида коронавирус аниқланган ҳайдовчи билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.

🟢Айни пайтда юртимизда 2783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

❗️Сўнгги соатларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 3 нафар беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилганлиги учун реанимация бўлимига олинган.

🟡Ҳозирда мамлакатимизда 757 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Кореядан меҳнат таътилга келган ва авиақатновлар бекор қилингани сабабли иш жойига қайта олмаётган фуқаролар юзасидан кореялик ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориляптими?

Бу борада Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов тушунтириш берди.

Биз бундай муаммоларга дуч келган фуқаролар учун хавотирга тушдик. Шу боис, Корея Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Инсон ресурслари департаменти билан музокаралар олиб бора бошладик. Эндиликда, Кореяга кетишни режалаштирган, яъни таътилга келиб, қайтиб кетиши лозим бўлган ўзбекистонлик Кореяда 14 кунлик ўзини изоляция қилиши талаб этилади. Бунинг учун у манзилини тақдим этиши керак. Сўнгра, Инсон ресурслари департаменти кўрсатилган манзил бўйича бориб, карантин талабига мос келиши ёки йўқлигини аниқлайди. Хулоса ижобий бўлсагина, етарли фуқаролар бўлса, чартер рейслар ташкил этиш масаласи кўриб чиқилади.

Бунда яна бир масала ҳам ҳал этилдики, бу карантинда қолиш учун маблағни ким тўлайди, деган мавзудир. Бу харажатни ёки ўзбек меҳнат мигранти ёки Корея иш берувчиси тўлаши лозим. Бу тўловни ишчиларимиз тўлашга рози бўлди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси матбуот котиби Махмудова Луиза Учқуновна 1964 йил 31 майда Бухоро вилоятида туғилган.

1982-2019 йилларда оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамда Ўзбекистон нодавлат электрон оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондида турли лавозимларда меҳнат қилган.

2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Иннавацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ушбу расмларда Сергелидаги ўзгаришларни яққол кўрса бўлади:

I. 2016 йил қуруқ ер бўлган жойда ҳозирда тўлақонли шаҳарча барпо этилиб, минглаб оилалар ўз хонадонларига эга бўлаяптилар.

II. Охирги 2 йилда 4 та янги мактаб қурилаяпти, туманнинг бошқа ҳудудларида 6 та мактаб реконструкция ва капитал таъмирдан чиқаяпти (умумий 14244 ўқувчи ўрни, шундан 7440 янги яратилаяпти). Солиштириш учун 2014-2016 йилларда (3 йилда) атиги 2 та мактаб мукаммал таъмирдан чиққан (2810 ўқувчи ўрни таъмирланган).

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
​БЕПУЛ ТАЙЁРЛОВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 2020-2021 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 1-13 июнь кунлари давомида бепул масофавий тайёрлов курси ташкил этилмоқда.

Тайёрлов курси учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2020 йилнинг 2 июнига қадар [email protected] электрон почта ёки телеграмдаги @HIM_tayyorlovkursiBot манзили орқали қабул қилинади.

❗️Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсига фақат ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирган абитуриентлар иштирок этишлари мумкин.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

▫️ Паспортнинг электрон нусхаси;
▫️ Ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжатнинг электрон нусхаси

Тайёрлов курси қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

▪️ Ҳадис истилоҳлари;
▪️ Ҳадис шарҳлари;
▪️ Араб тили.

Тайёрлов курси абитуриентлари учун дарс машғулотларини Ҳадис илми мактаби ўқув жараёнларига Миср Араб Республикасининг нуфузли Ал-Азҳар университетидан жалб этилган 2 нафар профессор-ўқитувчилар Ҳадис илми фанлари доктори Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон ва Балоғат ва мунозара фанлари доктори Али Саад Али Саад ҳамда Мактабни малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

☎️ Мурожаат учун телефон: (+99866) 240-20-51.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси раислиги доирасида МДҲга аъзо мамлакатлар ҳукумати раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоконференция шаклида ўтган мажлисда коронавирус пандемияси шароитида кўрилаётган биргаликдаги чоралар мухокама қилинди.

https://www.youtube.com/watch?v=e7GhKTHkrw8

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Жорий йилнинг ўтган даврида Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларда 37 233 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, 29 363 та мурожаатнинг муддати бузилган, 434 та ортиқча ҳужжат талаб қилиб олинган ва 2 582 нафар фуқарога тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатилган, 808 нафар фуқаронинг аризасига асоссиз рад жавоби берилган34 та ҳолатда ваколатли идоранинг қонуний талабини бажармаган ва 4 012 та ҳолатда бошқа қонунбузилишларга йўл қўйилган.
 
Ушбу ҳолатлар бўйича ваколатли органларга ижро қилиниши мажбурий бўлган 231 та тақдимнома ва 1 035 та огоҳнома киритилди ҳамда 958 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди.
 
Кўрилган чораларга асосан 953 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланилди ва 186 нафар шахс эса интизомий жавобгарликка тортилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#ТЕЗКОР
Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди

Китоб туманида кронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати қайд этилгани, гумонланувчи кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлгани муносабати билан ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ СИФАТИДА туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди.

Вазиятга аниқлик киритилгунга қадар карантин талаблари кескин кучайтирилиб, кириш-чиқиш йўллари тусилди. Автотранспорт ва пиёда ҳаракатланиш қатъий назоратга олинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 ИИВ ва МГ махсус куч ва воситалари синовдан ўтказилди

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🚑 Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 7 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 2790 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Карантин чоралари амал қилиб турган вақтда суднинг даъвони таъминлаш ҳақидаги ажримига мувофиқ, мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари томонидан жавобгарнинг уйидаги мол-мулклар хатланадими? Агар хатлаш чоралари амалга оширилмаса, қандай нормага мувофиқ суднинг ажрими ижро қилинмайди? Карантин даврида жавобгарнинг уйидаги мол-мулкни хатлашни амалга оширишни тақиқловчи норматив ҳужжат борми?

➡️
Бугунги карантин даврида давлат ижрочиларига қуйидаги мажбурий ижро этиш чоралари қўлланиши ҳамда фаолият йўналишлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилиши кейинга қолдирилди:

- ундирувни турар жойлардаги (яшаш хонадонидаги) мол-мулкига қаратиш, шу мақсадда уларни хатлаш ва олиб қўйиш;

- ижро ҳужжатида кўрсатилган муайян ашёларни қарздор жисмоний шахсдан олиб қўйиш ва ундирувчига топшириш;

- қарздорни кўчириб чиқариш;

- ундирувчини кўчириб киритиш;

- ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказиш;

- иморат (қурилма)ни бузиб ташлаш;

- болани олиб бериш ва топшириш.

Давлат ижрочиларига юқоридаги ижро ҳаракатларини
фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардагина карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, ҳудудий бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати билан амалга оширилиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈(+29) 2020 йил 31 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3583 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 28 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқарода аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2837 (+54) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сардобаликлар учун янги магистрал газ тармоғи қурилмоқда

“Учтом” қўрғони ҳудудида янги Газ тақсимлаш станцияси (ГРС) ва 14,2 км магистрал газ тармоқ қурилмоқда. Мазкур станция ишга тушгач, яқин атрофдаги учта аҳоли пунктини табиий газ билан таъминлаш имконияти яратилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official