Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Коронавирусга қарши вакцина қачон тайёр бўлади?

💉 Олимларнинг фикрича, вакцинани оммавий микдорда ишлаб чиқиш учун 2 ойдан 2 йилгача вақт кетиши мумкин.

🦠 Шу хафта Россиянинг Гамалеи номидаги микробиология институтида коронавирусга карши ишлаб чиқилган вакцина билан институтнинг барча ходимлари эмлангани ва ҳозирча ҳеч қандай асоратлар кузатилмагани ҳакида хабар беришди.

☝️Бироқ бу ҳозирча тажриба экани таъкидланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Бугун 23 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2659 нафарга етди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат хизматлари агентлиги директорининг матбуот котиби Севара Закирова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Шифокорлар тахминига кўра, июнь ойининг 15 санасида фарзандли бўламиз. Наманган вилоятидан келиб, ҳозирда хизмат сафари муносабати билан Тошкент шаҳридамиз. Фарзандим эсон-омон туғилиб олса, суюнчи пулини олиш учун Наманганга боришимиз керакми?

➡️ Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарорига асосан, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш учун фуқаролар экстерриториаллик тамойили асосида исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари ёки уйдан туриб ҳам my.gov.uz сайти орқали онлайн ариза беришлари мумкин. Ушбу турдаги давлат хизматлари фуқароларга бепул кўрсатилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+22) 2020 йил 27 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3355 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Тошкент шаҳрида, яна 4 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Карантин марказида, қолган 11 нафари ҳам карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔍 Жами касалланганларнинг 16 нафари хориждан кириб келган фуқароларда, қолган 6 нафари эса юртимизда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.

🕺 Айни пайтда юртимизда 2659 (+23) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сув тошқинидан талофат кўрган Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларида қурилаётган кўп қаватли уй жойларни марказлашган ичимлик суви ва оқава тизими билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

✍️ Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 19 майдаги 294 сонли қарори билан тасдиқланган дастурга асосан, 2020 йилда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра:

🚰 65,6 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 14 та ичимлик сув иншоотлари ва 106,5 км ичимлик сув тармоқлари қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш;

🛁 64,2 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 4 та оқава сув иншоотлари ва 15,0 км оқава сув тармоқлари қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Карантин даврида нотариус орқали квартирани сотиб олиш ва сотиш тўғрисида гувоҳнома олсам бўладими?

➡️
Албатта, олсангиз бўлади. Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 20 апрелдаги 21-сон баёнининг 5-бандига кўра, нотариусларнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда ишлашига рухсат берилган.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки
e-notarius.uz сайти орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш имконияти мавжуд.

Шунингдек,
e-notarius.uz сайти орқали барча нотариал ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва нотариус калькулятори хизматидан фойдаланиб, давлат божи ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблаш имконияти яратилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев туризм ва давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларидаги лойиҳалар билан танишди.
“Яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш, енгил конструкцияли дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. Туризм соҳасига қўшимча имтиёзлар белгиланди.
Унумсиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 та корхонани қайта ташкил этиш, 500 дан зиёд бозорни хусусий секторга бериш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами по туризму и приватизации государственных активов.
Даны указания по возобновлению внутреннего туризма между регионами с "зеленым" статусом, организации баз отдыха с использованием легких конструкций. Определено предоставление туристической отрасли дополнительных льгот.
Поставлена задача ликвидировать 711 неэффективных предприятий, реорганизовать 262 предприятия, передать более 500 рынков частному сектору.

#Mirziyoyev #taqdimot #davlataktivlari #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️Шавкат Мирзиёев:

"Битта ҳолат аниқланса, бутун меҳмонхонани карантинга олишга зарурат бўлмайдиган тизим ишлаб чиқиш зарур"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 май куни туризм ва давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Президентимиз биринчи босқичда “яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш зарурлигини таъкидлади.

🏕 Тоғли жойлар ва кўл бўйларида енгил конструкцияли дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. Ҳокимлар билан биргаликда кўчма дам олиш масканлари дислокацияси тасдиқланиб, электрон порталга жойлаштирилади.

🤝 Иккинчи босқичда коронавирус касаллиги жиловланган давлатлар рўйхатини шакллантириб, улар билан туризм алоқаларини босқичма-босқич тиклаш кераклиги таъкидланди.

Туризм фаолиятини қайта тиклаш учун, энг аввало, меҳмонхоналар қандай ишлайди, туристлар аэропортда қандай қабул қилинади, уларнинг мамлакат ичида ҳаракатланиши қандай ташкил этилади, деган саволларга аниқ жавоб бўлиши керак. Белгиланадиган меъёрлар содда, лекин касалликнинг олдини олиш учун етарли бўлиши лозим. Мисол учун, битта ҳолат аниқланса, бутун меҳмонхонани карантинга олишга зарурат бўлмайдиган тизим ишлаб чиқиш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Самарасиз ишлатилаётган активлар хусусийлаштирилади

📉 Бугунги кунда мамлакатимизда 2 965 та давлат иштирокидаги корхона мавжуд. Уларнинг аксарияти эски усулда, самарасиз ишламоқда. Ушбу корхоналарнинг ярмидан кўпи ҳатто дивиденд тўлаш имконига эга эмас.

💼 Йил бошидан бери 299 та давлат активлари 348 миллиард сўмга сотилди. Янги инвесторлар ушбу объектларга жами 3,3 триллион сўм инвестиция киритиб, 4 700 нафар янги иш ўринлари яратиш мажбуриятини олган.

🏢 Хусусан, собиқ “Чорсу” меҳмонхонаси, “Самарқандкимё” корхонаси, “Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги давлат улуши, Қўнғирот сода заводи сотилди. Бу объектларга 425 миллион доллар инвестиция киритилиб, 800 та янги иш ўринлари яратилади.

Тақдимотда давлат активларини хусусийлаштириш, бўш турган объектлар ва ер майдонларини аниқлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этишга доир режалар ҳақида маълумот берилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Туризм соҳасига қўшимча имтиёзлар берилади

Маълумки, жорий йил 16 мартдан мамлакатимиз ташқи ва ички туристлар учун ёпилган эди. Оқибатда 1,5 мингдан ортиқ туроператор, 1,2 мингта меҳмонхона ўз фаолиятини тўхтатди.

📉 Бу гидлар, миллий ҳунармандчилик, зиёратгоҳ ва сиҳатгоҳлар, умумий овқатланиш, транспорт ва бошқалар билан қўшиб ҳисоблаганда 250 мингдан ортиқ аҳоли даромадига жиддий таъсир қилди.

Туризм йўналишида тадбиркорлар кўрган зарарни яқин 1-2 йил ичида тўлиқ қоплаш қийин.

❗️ Шу боис Президентимиз бу соҳага қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш лозимлигини таъкидлади.

Хусусан, туристик йиғимлардан озод қилиш бўйича аввал берилган имтиёз йил якунига қадар узайтирилади.

Шунингдек, соҳа корхоналари фойда солиғини ҳисоблашда 2020-2021 йилдаги кўрган зарарларини кейинги йиллар фойдасидан чегириб ташлашга рухсат берилади.

💵 Меҳмонхоналарга кўрсатган хизматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади. Бундан ташқари, уларга айланма маблағ учун кредит фоиз тўловларининг 10 фоизигача бўлган қисмига субсидия берилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔺 2020 йил 27 май соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3369 (+14) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида (Шофиркон туманидаги битта оила аъзолари) аниқланган. Мазкур ҳолат ушбу вилоятга коронавирус инфекцияси қайтганини кўрсатмоқда. Шунингдек, 5 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. 2 нафари эса Тошкент вилоятидан (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган).

❗️Айни пайтда юртимизда 2668 (+32) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Манба —
@ssvuz

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжоннинг миллий байрами - Республика куни муносабати билан Президент Илҳом Алиевга табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Азербайджана Ильхаму Алиеву в связи с национальным праздником - Днем Республики.

#Mirziyoyev #qutlov #Ozarbayjon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📈 (+27) 2020 йил 28 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3396 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 7 нафар аҳоли орасида, Самарқанд вилоятида 1 нафар аҳоли орасида, Тошкент вилоятида эса 1 нафар аҳоли орасида, 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида коронавирус инфекцияси аниқланган.

🕺Айни пайтда юртимизда 2668 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 714 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
“E-IJRO AUKSION” орқали Тошкент шаҳридаги сотиб олинган мулкни (автомобилни) Тошкент шаҳридан олиб келиш учун йўлга қандай ҳужжат берилади ва қаерга мурожаат қилиш керак?

➡️
Республика комиссиясининг 2020 йил 14 апрелдаги йиғилиш қарорига асосан, карантин билан боғлиқ ҳолларда аукцион (танлов) ғолиблари аукцион объектининг тўлиқ қийматини белгиланган вақт ичида тўлай олмаган тақдирда, асослантирилган мурожаатларига асосан закалат миқдори қайтарилиши ёки аукцион объекти учун тўланадиган тўлов муддати жорий йилнинг 1 июнига қадар узайтирилиши;

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида реализация учун чиқарилган барча турдаги автотранспорт воситаларининг электрон савдолари жорий йилнинг 1 июнга қадар вақтинча тўхтатилиши;

электрон савдо натижалари тўғрисидаги баённомалар QR-код (матрик штрихли код) қўллаш орқали расмийлаштирилиши белгиланди.

Электрон онлайн аукционлар тўғрисида саволингиз бўлса уни
e-auksion.uz сайтининг асосий саҳифасида турган онлайн-чат тизимидан рўйхатдан ўтган ҳолда операторларга йўллашингиз мумкин.

Эндиликда
E-AUKSION.UZ тўғрисида мурожаатингиз бўлса, 71-202-21-11, 71-202-21-22 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йил 27 май куни видеоконференцалоқа шаклида “Ўзбекистон - АҚШ - Афғонистон” биринчи уч томонлама мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Ҳейл ва Афғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар иштирокида ўтди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари “Ўзбекистон - АҚШ - Афғонистон” уч томонлама шакли Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, уни минтақавий иқтисодий жараёнларга фаол жалб этишга қаратилган амалий таклифларни тайёрлаш бўйича долзарб маслаҳатлашув механизми эканлигини қайд этдилар.

“Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линияси, “Мозори-Шариф – Кобул”, “Мозори-Шариф – Ҳирот” темир йўллари қурилиши каби муҳим лойиҳаларни жадал тадбиқ этиш зарурлиги таъкидланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўрикзор савдо комплекси қачон очилади?

🦠Жорий йилнинг 23 май мазкур комплексда бир нафар тадбиркорда коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли бозор карантинга ёпилган эди.

🚿Учтепа туман Санитария эпидемиологик ва осойишталик маркази томонидан бозорда дезинфекция тадбирлари тўлиқ амалга оширилиб, комплекс савдо қилиш учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official