Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев: "Хотиржамликка берилиш мумкин эмас"

🛬 Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқароларимиз сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Афсуски, уларнинг, айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган.

Беморларнинг қарийб 50 фоизини ҳам хориждан келган фуқаролар ташкил этади.

⬇️ Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқин ватандошимиз чегара постлари орқали юртимизга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда.

Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Шавкат Мирзиёев:

Пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатишга қаратилган 16 та ҳужжат қабул қилдик. Лекин жойларда ушбу қарорлар ижросини ташкил этиш оқсамоқда, яратилаётган шароит ва имтиёзларни фуқаролар ва тадбиркорларга манзилли етказа олмаяпмиз.

🔍 Олий Мажлис палаталари жойларда халқ депутатлари кенгашлари билан бирга пандемияга оид Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси юзасидан парламент ва кенгашларнинг таъсирчан назоратини йўлга қўйиш кутилган натижа бериши мумкин.

Шунингдек, туман, шаҳар, вилоят ҳокимлари, вазирлар ҳар ойда бир марта Президент қарорлари ижроси бўйича брифинг ўтказиб, оммавий ахборот воситалари, парламент вакиллари ва кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб борсин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Ҳозирча Хоразмда коронавирусга чалинганлар қолмади

🏥 Айни соатларда Хоразм вилоятида 3 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 2 нафар, жами 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

🕺 Бугун жами 29 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2636 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг энг катта ҳаракатимиз - одамларни соғ-саломат сақлаш ва, шу билан бирга, иқтисодиётни тиклаш

Шавкат Мирзиёев: Главное наше стремление - сохранить людей здоровыми и вместе с тем восстановить экономику

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги 14 кун таҳлилига асосан:

🏥 49 042 нафар шахс — карантинга олинган,

🦠 734
нафар фуқарода — коронавирус аниқланган.

🧪 Вирус юқтирган 734 нафар фуқародан 283 нафари — Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги Карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида қайд этилди.

✈️ Хориждан чартер рейслар билан олиб келинганлар орасида энг кўп касалланганлар14 май куни Санкт-Петербург шаҳридан олиб келинган фуқароларда аниқланиб, 86 нафарни ташкил этди.

🚧 Чегара ўтказиш постлари орқали кириб келганлар орасида энг кўп касалланиш ҳолати — Қозоғистон Республикасидан “Ғишткўприк” чегара постидан кириб келган фуқаролар орасида аниқланди. Уларнинг сони — 99 нафар.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

🏥 Юртимиз ҳудудига кириб келаётган, шунингдек, касалланганлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этилган ҳолда карантин муассасаларига жойлаштирилмоқда.

🔍 Шахсий гигиеник ва бир марталик воситалар билан таъминланиб, мунтазам тиббий кузатувга олинади.

Давлат бюджетидан стационар шароитда тиббий кузатувда бўлган ҳар бир фуқаронинг бир куни учун ўртача 153 минг 700 сўм сарфланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида Инвестиция дастурининг январь-апрелдаги ижроси таҳлил қилиниб, прогноз кўрсаткичларини сўзсиз бажариш чора-тадбирлари муҳокама этилди.
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қуриш, экспертизадан ўтказиш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Аҳоли даромадини оширишга хизмат қиладиган кичик лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

На видеоселекторном совещании под председательством Президента проанализировано исполнение Инвестиционной программы за январь-апрель и обсуждены меры исполнения ее прогнозных показателей.
Даны поручения по внедрению международных стандартов разработки проектной документации, в области строительства и экспертизы.
Особое внимание уделено также вопросам увеличения инвестиций в малые проекты, способствующие повышению доходов населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ОКМК мис ва олтин ишлаб чиқариш ҳажмини 3 бараварга оширади

✍️ 26 май куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

🏭 Унга кўра, металлургия комплекслари ва 2 та мис бойитиш фабрикаси барпо этиш орқали

📈 мис ва олтин ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, мис ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 400 минг тонна, олтин – 50 тонна ва кумуш 270 тоннагача етказилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+9) — 2020 йил 26 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари — Карантин марказида, қолган 6 нафари — Самарқанд вилоятида карантинга олинган фуқаролар ичида аниқланган.

Соғайганлар — 2636 (+29).

💉 Даволанмоқда — 640 нафар.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Основные итоги видеоселекторного совещания под председательством Президента по вопросам инвестиций

🔵 Шавкат Мирзиёев в ходе видеоселекторного совещания остановился на вопросах практической реализации принимаемых решений ответственными госорганами, прежде всего, на местах.

❗️Глава государства подчеркнул оторванность некоторых чиновников от реальных чаяний и забот народа. Неисполнение принимаемых решений на местах расценено как предательство.

🔰 Президент особо остановился на исполнении контрольных функций парламентом, местными кенгашами, общественностью и масс-медиа.

☑️ Палатам Олий Мажлиса, кенгашам народных депутатов рекомендовано в полной мере использовать предоставленные им законом контролирующие функции, за ходом и эффективностью реализации решений Президента, прежде всего, принятых в период пандемии и направленных на выход из кризиса.

📢 Со стороны парламента будет обеспечен системный мониторинг за ходом реализации решений и инициатив Президента и правительства, депутаты областных, районных и городских кенгашей будут регулярно заслушивать представителей органов исполнительной власти.

⚡️ Хокимы районов, городов и областей, министры ежемесячно будут проводить брифинги о выполнении президентских актов, представлять отчеты средствам массовой информации, представителям парламента и широкой общественности.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Основные итоги видеоселекторного совещания под председательством Президента по вопросам инвестиций

За последние 3 года сданы в эксплуатацию 430 крупных производственных мощностей на сумму 17 млрд. долл.

💰 Инвестиционная программа на 2020 год включает в себя более 3 тысяч проектов, реализация которых предусматривает освоение капиталовложений в размере 235 триллионов сумов, в том числе прямых иностранных на 7 миллиардов долларов.

📈 В текущем году 34% прямых вложений из-за рубежа приходится на нефтегазовый, энергетический, горнодобывающий и металлургический секторы, 52% — на региональные проекты.

〰️〰️〰️〰️

⚡️ С учетом пандемии 450 миллиардов сумов, заложенные в Инвестиционной программе, были перераспределены. В частности, 150 миллиардов сумов направлены на освоение 40 тысяч гектаров земель и создание 80 тысяч постоянных рабочих мест.

❗️Будут приняты меры по увеличению инвестиций в небольшие проекты, направленные на повышение доходов населения. Тем самым будет сокращено количество бедных семей.

🌀 Президент отметил, что важно инвестировать в людей, создавать новые рабочие места, а строительство мостов и других объектов можно отложить.

〰️〰️〰️〰️

❗️ С 2021 г. всё, начиная от проектирования до ввода в эксплуатацию крупных объектов за счет бюджета, будет осуществляться в соответствии с мировыми нормами.

🌐 Планируется имплементация международных стандартов разработки проектной документации, строительства и экспертизы.

Предусматривается четкое определение ответственности проектных организаций за авторский надзор, заказчиков — за технический.

🗝 Будут сняты ограничения по выделению средств на проектирование.

〰️〰️〰️〰️

📌 Подход к привлечению иностранных инвестиций будет изменён

❗️ Преференции, предоставляемые только иностранным инвесторам, теперь будут распространяться и на местных инвесторов. К примеру, если гражданин Узбекистана инвестирует в проект стоимостью более 25 миллионов долларов, внешние инженерно-коммуникационные сети будут построены за счет бюджета.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Савол_жавоб
#Банк_тизими

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Марказий банк Бошқаруви раисининг матбуот котиби Акмал Назаров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ассалому алайкум. Мен Юлдашева Омадхон. 2018 йили Алоқа банкидан 20 фоиз кредит шартномаси билан уй олганман. Шу вақтгача кредитимни ўз вақтида тўлаб келдим. Уй бекасиман. Турмуш ўртоғим Россия Федерациясида ишлаш учун кетган. Турмуш ўртоғим жўнатган пул билан кредитимни ўз вақтида тўлаб келгандим. Ҳозирги пандемия сабабли турмуш ўртоғим ҳам ишлолмаяпти. Банкдан менга кредитимни музлатиш учун иш жойимдан маълумотнома керак деган сўровнома келди. Мен уй бекасиман. Қаерга мурожаат килишим керак?

➡️ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2020 йил 7 апрелдаги 213/1-сонли баённомасига кўра, кредитларнинг тўлов муддатларини узайтириш мижоз томонидан асослантирилган изоҳ кўрсатилган ҳолдаги мурожаатнома юборилган тақдирда кредит шартнома шартларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини маълум қиламиз.

Бунда карантин даври якунланганидан сўнг томонларнинг келишувига кўра кредитнинг асосий қисми ва ҳисобланган фоизларини қайтариш юзасидан кредит шартномаси шартларига ва бошқа ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Сиз ҳозирги шароитингизни банкка асослантирилган ҳолда маълум қилсангиз маълумотнома тақдим этиш сўралмайди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида фермернинг ҳосили бузиб ташлангани хақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди

❗️ Воқеа жараёнини тасвирга олган фуқаронинг маълум қилишича, 2019 йил сентябр ойида бўш ердан унумли фойдаланиш мақсадида фермер экин экади. 2020 йил 21 май куни тегишли идоралардан келган мутасадди ходимлар ҳеч қандай ёзма огоҳлантиришсиз пишиб етилаётган ҳосил майдонини буздириб ташлашади ва ҳосил (пиёз) йўқ қилинади.

Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан олиб борилган дастлабки ўрганишлар натижасига кўра, Яккабоғ туманидаги “Дархон” МФЙ ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Худойназаров Муродулла Бобомуродович” фермер хўжалигига 102,1 гектар ер майдони ажратиб берилган.

Жорий ҳосил йилида бошоқли дон ва чигит етиштириш учун режага асосан ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланмаган;

🔍 Ер кодекси талабларини бузган ҳолатда, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда 6,1 гектар майдонга беда ва 1,40 гектар майдонга пиёз экилган, 1,0 гектар ер майдони эса самарасиз бўш қолдирилган.

⚠️ 2020 йилнинг 21 май куни тегишли идоралар ходимларидан иборат вакиллар фермер хўжалиги ерига келиб, шартнома режасида кўрсатилган экинлар ўрнига ноқонуний равишда экилган экинларни бузиш ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда М. Худойназаров ҳокимят вакилларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уларга қаршилик кўрсатишни бошлаган.

Ички ишлар органлари ходимлари фуқароларнинг қаршиликларини бартараф этиш борасида ҳаракат қилишаётган вақтларида, шу жойда бўлган фуқаро Ф.М.Дагаров содир бўлаётган жараённи ўзининг қўл телефони ёрдамида видеотасвирга олиб, интернет ижтимоий тармоғига жойлаштирган.

Яккабоғ туман ҳокимлиги Ахборот хизматига Ўзбекистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Яккабоғ туман Кенгаши раиси Аброр Тўхтамишов қўйидагиларни маълум қилди:

“Албатта, қонун ўзбошимчаликни кечирмайди. Туман Ер ресурслари ва Давлат кадастри бўлими, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши тегишли идоралар ходимларидан иборат вакиллар ва фермер хўжалиги раиси иштирокида тузилган далолатнома асосида ноқонуний экилган экинлар бузилиб, ўрнига шартнома режасида кўрсатилган экинлар экилиши белгиланиб олинди”.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий муносабат: пиёда юриш акциясида короновирус касаллиги аниқланган ҳудуддан ҳеч ким иштирок этмаган

Жорий йилнинг 25 май куни Избоскан туманида ўтказилган ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган “Соғлом хаёт учун 5000 қадам” пиёда юриш акцияси юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати муносабат билдирди:

🔍 Избоскан туманида ўтказилган акция карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, туман Давлат санитария эпидемиология осойишталик маркази мутахассисларининг махсус назорати остида ташкил этилган.

🚿 Бундан ташқари, акция ўтказиладиган ҳудудда, акция бошланишидан олдин зарарсизлантириш ишлари олиб борилган.

🌡 Тадбир аввалида барча акция иштирокчиларини махсус тиббий кўрикдан ўтказилиб, антисептик воситалари билан дезинфекция қилинган ҳолда иштирок этишга рухсат берилган.

🚧 2020 йил 24 май куни туманнинг “Жонобод” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқарода короновирус касаллиги борлиги аниқланган бўлиб, шу куннинг ўзида ушбу ҳудуд тезкорлик билан карантинга олинган.

“Жонобод” МФЙ туман марказидан 6 км, акция ўтказилган ҳудуд (“Куйган ёр” МФЙ)дан 12 км узоқликда жойлашган бўлиб, ташкил этилган пиёда юриш акциясида ушбу ҳудуддан ҳеч ким иштирок этмаган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Импорт бензин акцизи ошиши ёки бирхиллаштирилиши мумкин

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан маҳаллий нефтни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бензин маҳсулоти импортига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизга ошириш юзасидан билдирилган таклиф кенг муҳокама қилинмоқда.

📝 «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси ўринбосари Улуғбек Ашуровнинг маълум қилишича , компания импорт бензин учун акциз солиғини 4 баробарга оширишни сўраб Энергетика вазирлигига 7 май куни расмий хат билан чиққан.

"Мақсадимиз — ўзимизнинг, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизни ҳимоя қилиш", — дейди компания расмийси.

🧮 Монополияга қарши курашиш қўмитаси қайд этишича, импорт бензин учун акциз солиғининг оширилиши етарлича иқтисодий асослантирилмаган, шу сабабли бу иш мақсадга мувофиқ эмас.

“Халқаро тажрибада ривожланган мамлакатларда акциз солиғи давлат бюджети учун даромад манбаи сифати кўрилади. Бунда, акциз солиғи товарнинг маҳаллий ёки импортдан келтирилганлигидан қатъий назар ягона ставкада белгиланади” – дейилади қўмитанинг матбуот хизмати томонидан эълон қилинган хабарда.

Акциз солиғини белгилаш масаласи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши томонидан кўриб чиқилиши лозим.

☝️ Кенгаш мазкур масалани кўриб чиққан тақдирда, Қўмита юқоридаги позицияси билан иштирок этади ва ҳимоя қилади.

📈 Ушбу Кенгаш эса, ўз навбатида, мазкур солиқ ставкасини уч баравар оширишни таклиф қилган.

Молия вазирлиги ҳам бу мавзуга ойдинлик киритишга ҳаракат қилган:

📊 Ҳозирда ўзимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинадиган нефт маҳсулотлари акциз солиғи ставкалари бир хил эмас.

"Агар бензин ишлаб чиқарувчилари АИ-92 русумли 1 тонна бензин учун 250 минг сўм акциз солиғи тўласалар, импорт қилувчилар ушбу бензин маркаси божхона қийматининг 5 фоиз миқдорида акциз солиғи тўлагани учун бюджетга 121 500 сўм ўтказади".

Молия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур солиқнинг ягона ставкасини белгилаш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

Ҳозирча импорт бензин акцизини ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈(+43) - 2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 31 нафари Навоий вилоятидан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Тошкент шаҳридан ҳамда 2 нафари Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🕺 Айни пайтда юртимизда 2636 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 683 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришдаги хизматлар учун бериладиган «SALOMATLIK» ордени таъсис этилди

26 май куни “Salomatlik” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Қонун билан “Salomatlik” ордени таъсис этилди ҳамда орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎖Унга кўра, “Salomatlik” ордени билан Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади.

Орден билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

📌 “Salomatlik” ордени икки даражадан иборат бўлади.

❗️Мукофотлаш, қоида тариқасида, қуйидаги тартибда: аввал II даражали орден, орадан камида 3 йил ўтганидан кейин I даражали орден билан тақдирлаш тарзида амалга оширилади.

I даражали “Salomatlik” ордени билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 30 баравари миқдорида, II даражали “Salomatlik” ордени билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 25 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти олади.

I ва II даражали “Salomatlik” ордени билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.

▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official