Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Коронавирус пандемияси даврида мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёз бериш тартиби

Бир қатор юридик шахслар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябрига қадар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиниши белгиланган эди.

❗️ Бунда, тадбиркор мазкур солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун жорий йилнинг 1 июнига қадар:

🧮 2020 йил учун тақдим этилган ер солиғи ҳисоб-китоби;

📲 2020 йил учун мол-мулк солиғи жорий тўлови маълумотномасида солиқ имтиёзини қўллаган ҳолда электрон тарзда солиқ органларига аниқлаштирилган ҳисобот (маълумотнома) тақдим этиши лозим.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, янги қурилаётган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида украин ширкати йилига 500 млн. дона дори ишлаб чиқариши ҳақида маълумот берилган эди.

Хўш бундан ташқари ушбу кластер саноат зонасида яна қандай муҳим лойиҳалар амалга оширилади?

📼 Бу ҳақда мазкур видеода батафсил сўз юритилган ⤴️

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби Нурбек Саломов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Коронавирус пандемияси даврида қандай маҳсулотларни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади?

🛄 Мамлакатимизга четдан олиб келинаётган 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва 7 турдаги гигиена воситалари йил якунигача божхона божи ва акциз солиғидан озод этилди.

➡️ Асос: Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ—5978-сон Фармони.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, иш ўринлари ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
- Бош вазир ўринбосарлари, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ҳар бир камбағал оила муаммоларини аниқ билиши, улар билан манзилли ишлаши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев проводит совещание с участием хокимов Андижанской области и районов, руководителей отраслей экономики.
Особое внимание на совещании уделено экономическому развитию, сокращению бедности, созданию рабочих мест.
- Заместители Премьер-министра, хокимы и руководители секторов должны знать проблемы каждой бедной семьи и работать с ними адресно, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #faollaryigilishi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Шавкат Мирзиёев: Бош вазир ўринбосарлари, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ҳар бир камбағал оила муаммоларини аниқ билиши, улар билан манзилли ишлаши керак.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.

🏛 Энди ҳар бир секторда «Камбағалликни қисқартириш штаби» ташкил этилиши белгиланди.

💼 Бу штабларга иқтисодиёт, молия, меҳнат, инвестиция, солиқ идоралари ва банк вакиллари бириктирилади. Уларнинг иш ҳақи миқдори эришилган натижаларга боғлиқ бўлади. Солиқ идоралари текширувчи эмас, солиқчига кўмакчи бўлади.

Статистлар берган рақамлар билан шу пайтгача тўғри йўналиш қилиб бўлмади, халқимиз манфаат кўрмади. Таклифлар туманлардан, одамларнинг ўзидан чиқиши керак. Вазирлар, раҳбарлар кабинетда эмас, ҳудудларда, узоқ қишлоқларда ишлаши зарур. Шундай оғир шароитда фидойи бўлмаган раҳбар - хиёнатчи. Шу халқ учун ойлик олиб юрибсизлар. Давлат идораси вакили халққа қанча яқин бўлса, жойларда шунча натижа бўлади, адолат мезони таъминланади, - дея таъкидлади Президент.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, бугун — 22 май куни чартер рейси билан «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси самолёти Истанбул шаҳридан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келди.

Мамлакатимизнинг Анқарадаги Элчихонаси маълумотларига кўра, Туркия томони COVID-19 пандемиясига қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам бериш учун 50 дона ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратини беғараз тақдим этди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📼 АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Коронавирусдан холи ҳудудлар сафига Бухоро вилояти ҳам қўшилди

🏥 Бугун Бухоро вилоятида 2, Самарқанд вилоятида 24, жами 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Бухоро вилоятида қайд этилган 442 нафар беморнинг барчаси соғайди.

Самарқанд вилоятида эса касалликдан фориғ бўлганлар сони 202 нафарга етди.

Ўзбекистонда коронавирусдан бутунлай соғайганлар сони 2438 нафарга етди.

__________

❗️ Бухара присоединилась к регионам, свободным от коронавируса

🏥 Сегодня в Бухарской области от коронавирусной инфекции вылечены и отправлены на реабилитацию 2, Самаркандской области – 24, всего 26 пациентов.

Таким образом, в Бухаре излечены все 442 больных коронавирусом.

В Самаркандской области количество выздоровевших достигло 202.

По всей стране от коронавирусной инфекции полностью излечились 2438 человек.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, қайта ҳисоб-китоб суммаси икки баробарга қисқартирилди.

Хусусан, Бухоро вилояти Шофиркон тумани Жўйработ МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи “LTD Mirak” МЧЖга тегишли “Шағал ва қум маҳсулотларини саралаш цехи”да энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан ўтказилган тадбирда жамият томонидан электр энергиясидан ноқонуний, яъни электр таъминоти корхонаси билан шартнома расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан фойдаланилиб келинаётганлиги аниқланган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
‼️ Сардоба тошқини оқибатида нобуд бўлган ва топилган чорва моллари ҳақида маълумот берилди

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов
Сардоба тошқини оқибатида талофат кўрган ҳудудлардаги чорва моллари ҳақида тўхталиб, олиб борилган қидирув ишлари натижасида 5 160 бош тирик ва 5 940 бош нобуд бўлган катта ва кичик шохли уй ҳайвонлари топилганини маълум қилди.

☑️ Тирик қолган 5 154 бош чорва моллари ҳар бир туманда белгиланган жойларга йиғилган ҳолда, ички ишлар органлари ходимлари томонидан таниб олиш далолатномаси ва тилхатлар асосида ўз эгаларига қайтарилди. Нобуд бўлган чорва моллари Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари билан ҳамкорликда дезинфекция қилиб кўмилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📼 Фавқулодда вазиятлар вазири матбуот котиби Мурод Содиқов иштирокида «Сардоба» мавзусига бағишланган навбатдаги брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Андижон вилоятида жорий йилда 789 та лойиҳа бўйича 7 триллион сўм инвестиция ўзлаштирилиб, 42 минг иш ўрни яратиш режалаштирилган

👕 Тўқимачилик йўналишида 13 та лойиҳа амалга оширилиб, ип-калавани қайта ишлаш даражаси 78 фоизга етказилади, 278 млн. долларлик экспорт таъминланади.

🏗 Қурилиш материаллари тармоғида 2020-2021 йилларда 74 лойиҳа самарасида 106 млн. долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

💴 Оилавий тадбиркорликка 353 млрд. сўм кредит, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 20 млн. доллар ажратилиши белгиланди.

💼 Бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳолини солиқдан озод қилинган 60 дан ортиқ турдаги касбга ўқитиш бўйича топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов АОКА штабида ўтказилган брифингда:

эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 44455 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этаётганини маълум қилди.

🌀 Улардан:
🏠 26 009 нафар фуқаро уй шароитида;
🏥 18 446 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган.
🧪 Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда ҳозирга қадар 551 мингга яқин тест синовлари ўтказилди
(‼️бир кунда 11,1 мингта).

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади

🏗 Жорий йилда Андижон вилоятида 6 196 та – ўтган йилгига нисбатан 2 баробар кўп уйлар қурилмоқда.

❗️ Давлатимиз раҳбари уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиб, Андижон вилоятида 819 та оилага субсидия ажратиш зарурлигини таъкидлади.

Бу йил 642 километр автомобиль йўли, 85 километр ичимлик суви тармоқлари қурилиши ва таъмирланиши белгиланди.

🎓 Таълим сифатини яхшилаш, ўқувчиларни 7-синфдан қизиққан касбига йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бу келгусида уларнинг бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Мени энг кўп ўйлантирадиган масала – ёшлар ва хотин-қизлар. Уларга эътибор, кўмак керак. Билими, қўлида касб-ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетади, дунёқараши ҳам бошқача бўлади. Ота-онаси, оиласи ҳам давлатдан рози бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🏥 Тошкент шаҳрида яна 25 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2463 нафарни ташкил этмоқда.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

🏥 В Ташкенте от коронавирусной инфекции полностью выздоровели и отправились на реабилитацию 25 пациентов.

В настоящее время по всей стране от коронавирусной инфекции полностью излечились 2463 человека.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Мактаб ўқитувчилари юритиши лозим бўлган ҳужжатлар сони қисқаради

✍️ “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га ўзгартириш киритилмоқда.

Бунда умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари томонидан юритиладиган ҳужжатлар сонини 3 тадан (синф журнали, йиллик тақвим-мавзуий режa, кундалик дарс ишланмалари (конспект) дафтари) – 1 тагача (синф журнали (босма ёки электрон) қисқартириш кўзда тутилмоқда.

📈 Ушбу ўзгартиришлар ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини оптималлаштириш, уларни асосий юкламадан ташқари бошқа ҳисобот ва ортиқча қоғозбозликдан озод қилиш ҳамда дарс ўтиш сифати ва мазмунига кўпроқ вақт ажратиши учун шароит яратади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Изоҳ: жами авф этилганлар 258 нафар, шундан 117 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Каналга уланиш: 👇

@Rasmiy_xabarlar_Official
🔺 2020 йил 22 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3028 (+22) нафарни ташкил қилмоқда.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 11 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди.

Карантинда бўлган фуқароларнинг 6 нафари чет этдан келган, 5 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олган.

Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг барчаси Самарқанд вилоятига тўғри келади.‼️

Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 552 нафар бемор даволанмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official