Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Олтинкўл туманидаги “Кўҳна водий баҳори” фермер хўжалигида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.
Ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратишга кўрсатма берилди.
Шу ерда пахтачилик, ғаллачилик ва мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Андижанскую область.
Глава государства посетил хозяйство «Кухна водий бахори» в Алтынкульском районе, где ознакомился с состоянием развития пшеницы и хлопчатника.
Дано указание создать андижанский опыт выращивания сои между рядами хлопчатника.
Здесь же прошла презентация проектов по развитию хлопковых, зерновых и плодоовощных кластеров, а также различных направлений животноводства.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Гиясов жавоби:

Агар карантин муддати чўзилса автомактабларда онлайн дарс олиб бориш жорий қилиниши мумкинми?

❗️Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, назарий ва амалий машғулотлар бўйича таълим бериш, ҳайдовчилик кўникмасини шакллантириш, қолаверса ҳайдовчилик касби одамларнинг ҳаёти ва соғлиги билан боғлиқ бўлганлиги инобатга олиниб, бугунги кунда автотранспорт ҳайдовиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича масофавий ўқитиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас.

Лекин, зарурат туғилганда ўқитиш концепциясига асосланган ҳолда масофавий таълимнинг ўқув жараёнини таъминловчи ўқитиш методи ва услублар мажмуаси шакллантирилса, масофавий таълимни жорий этиш мумкинлиги маълум қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
“ViaMobi” МЧЖ “Билайн” абонентлари зарарини қоплаб бериши керак

📲 Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги “Beeline Uzbekistan” мобиль оператори томонидан “Ғолиб бўл ва ютиб ол!” акцияси бўйича сохта реклама орқали истеъмолчиларга нотўғри маълумот берганлиги учун “ViaMobi” МЧЖга нисбатан қарши иш қўзғатди.

Матнни мослаштириш (таржима қилиш) жараёнидаги хато туфайли SMS-хабарларнинг маъноси ўзгариб кетган. Натижада абонентлар “Сиз ғолиб бўлишингиз мумкин” ўрнига “Ҳисобни тўлдирганингиз учун Сизга 500 балл тақдим этилди. Сизнинг рақамингиз 100 000 000 сўмлик супер ютуқнинг эҳтимолий соҳиби сифатида танланди” мазмунида юборилган нотўғри матнни олганлар.

Ушбу реклама акциясида 749 минг истеъмолчи иштирок этган бўлиб, жорий йилнинг март ойи ҳолатига умумий даромад миқдори 1 млрд сўмни ташкил этади.

Шу муносабат билан “ViaMobi” МЧЖ томонидан тақдим этилган реклама берувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Реклама тўғрисида”ги қонунларни бузганлик учун иш қўзғатилди.

❗️ “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

📞 Истеъмолчилар диққатига – Ғолиб бўл ва ютиб ол!” акцияси иштирокчилари нотўғри реклама натижасида етказилган зарар қопланиши тўғрисида Агентлик ва “ViaMobi” МЧЖга мурожаат қилишингиз сўралади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:

Мени фарзандим туғма ногирон бўлганлиги туфайли нафақа олади. Май ойида қайта кўрикдан ўтиши керак экан. Яъни, комиссиядан ўтмаса пенсия тўхтатиб қўйилар экан. Болам ёшлиги сабабли шифохонага олиб боролмаяпман. Шу ҳолатда пенсияси тўхтатиб қўйиладими?

❗️Меҳнат кодексининг 234-моддасига мувофиқ, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-банди, 3-хатбошисига кўра, агар туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунга қадар бир баравар миқдорда тўланади, яъни бундай ҳолатда бола парвариши бўйича нафақа кичик фарзанд учун тўланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Ўзбекистонда 174 та туман ва 29 та шаҳар бор, сўнгги йилларда уларнинг баъзиларини номи ўзгарган, айримлари қайтадан ташкил топган. Ҳудудлар кесимидаги янгиланган маълумотлар билан танишинг.
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Гиясов жавоби:

Ҳозирда менинг отам эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда ушлаб турилибди. Суд ишлари карантин туфайли тўхтатилган дейишмоқда. Агар, карантин муддати яна сурилса, дадамни ҳибсда ушлаб туриш давом этаверадими?

❗️Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 245-моддасига кўра, қамоқда сақлаб туришнинг муддати кўпи билан уч ойни ташкил қилади. Мазкур муддатни тегишли тартибда беш ой ва етти ойгача узайтириш мумкин.

Қонун ҳужжатларида жиноят ишларини карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши муносабати билан тўхтатиш назарда тутилмаган.

Дастлабки тергов ёки суриштирув тугатилганидан сўнг жиноят иши тегишли тартибда суд органларига юборилади. Суд органлари томонидан шахсга жазо муддатини тайинлашда, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган даври албатта ҳисобга киритилади.

Шахснинг айбдорлигини ёки айбсизлигини фақатгина суд ҳал этади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
​​​​​🔺 2020 йил 21 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2964 (+14) нафарни ташкил қилмоқда.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

🔺 По состоянию на 21 мая 2020 года 16:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2964 (+14).

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги: Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган, Фарғона ва бошқа вилоятларда чигиртка тарқалишига қарши курашиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Гиясов жавоби:

Йўналишли таксиларнинг (маршрутка) санитар қоидаларига риоя қилган ҳолда йўлга қўйилиши режалаштирилмоқдами? Ташкилот ва корхоналарда ишлайдиган одамларнинг кўпчилиги таксида юриши жуда қимматга тушмоқда?

❗️Коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, санитария қоида ва меъёрлари талаблари сақланган ҳолда, белгиланган чекловлар босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сирдарё вилоятида олиб борилган қидирув ишлари натижасида 5 160 бош тирик ва 5 940 бош нобуд бўлган катта ва кичик шохли уй ҳайвонлари топилди.

🐄 Тирик қолган чорва молларининг 5 154 таси таниб олиш далолатномаси ва тилхатлар асосида ўз эгаларига қайтарилди.

Манба

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг

‼️ “Сардоба” сув омборида юз берган фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш борасида ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Эслатма

Ҳудудлар кесимида туман ва шаҳарларнинг карантин даражаси бўйича тоифаларга (“қизил”, “сариқ”, “яшил”) ажратилган рўйхати (15.05.2020 йил ҳолати).

Махсус комиссия қарорига асосан маълумотлар янгилаб борилади.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

#Назаметку

Список городов и районов по уровню карантина в разрезе регинов (по состоянию на 15.05.2020 год).

Информация будет обновляться на основе решений Специальной комиссии

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official