Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.4K photos
6.92K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Карантин тугаганда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги касб ва хорижий тилга ўқитиш бўйича курслар ташкил этади

❗️ Коронавирус пандемияси сабабли хорижга кета олмаган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида Агентлик уларни касбга ва тилга ўргатиш тизими ишлаб чиққан.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ҳозирги вақтда рўйхатлар шакллантирилмоқда, республикада карантин чекловлари бекор бўлгач, курслар ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ўзини ўзи банд қилган аҳоли даромад солиғидан озод қилиниши белгиланди.
Давлат идоралари кўрсатаётган айрим хизматларни хусусий секторга ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.
Тадбиркорлик субъектларига кредит бериш шартларини соддалаштириш, истеъмол кредитлари беришни кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам поддержки предпринимательства.
Определено, что самозанятые граждане будут освобождены от уплаты подоходного налога.
Указано на необходимость упрощения кредитования субъектов предпринимательства, расширения потребительского кредитования.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти босқичма-босқич тикланади

💼 Эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, ҳозирги кунгача 110 мингга яқин тадбиркорлик субъектининг фаолиятига рухсат берилган, 600 мингдан зиёд ходимлар иш жойига қайтди.

Республика комиссиясига соҳалар ва ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, қолган 40 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ҳам босқичма-босқич рухсат бериш вазифаси қўйилди.

Пандемия туфайли камбағал аҳоли ва ишсизлар сони ошиши, оилалар даромади камайиши тайин. Шу сабабли қисқа фурсатда янги иш ўринлари яратиш учун кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш зарур.

❗️ Барча ҳокимларни огоҳлантираман. Бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди, балки қонун олдида жавоб беради, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️ Ўзини ўзи банд қилаётган, қўлида касб-ҳунари бор одамларга муносиб шароит яратиш мақсадида янги тизим жорий этилиши белгиланди.

❇️ Сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, таржимон, дизайнер, компьютер дастурчиси каби ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади.

📲 Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун телефон орқали солиқ идораларини хабардор қилиш кифоя. Илғор хорижий тажриба асосида бундай фуқароларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш бўйича мобил илова ишлаб чиқилади.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Самозанятые будут освобождены от подоходного налога

❇️ Парикмахеры, сапожники, пекари, кузнецы, плотники, портные, таксисты, переводчики, дизайнеры, программистысамозанятые представители более 60 профессий будут освобождены от уплаты подоходного налога.

📲 Чтобы воспользоваться этой льготой, достаточно будет уведомить налоговые органы по телефону. На основе передового зарубежного опыта будет разработано мобильное приложение для регистрации и учета самозанятых граждан.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бир қатор давлат хизматларини хусусий секторга ўтказиш бўйича топшириқ берилди

Маълумки, йил бошида хусусий нотариусликка рухсат берилгани натижасида 617 та давлат нотариуси хусусий бўлди ва бюджетдан берилаётган 200 миллиард сўм иқтисод қилинди.

📈 Худди шунингдек, ҳозирги кунда давлат идоралари кўрсатаётган кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, ер ажратишда топосуратга олиш каби хизматларни хусусий секторга ўтказилса, минглаб янги иш ўринлари яратилади.

📜 Шавкат Мирзиёев раислигида 19 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига аниқ ҳисоб-китоб асосида, хусусий секторга ўтказиш мумкин бўлган давлат хизматлари рўйхатини шакллантириш юзасидан топшириқлар берилди.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Ряд государственных услуг планируется передать в частный сектор

Как известно, в результате разрешения частной нотариальной практики 617 государственных нотариусов стали частными, что позволило сэкономить бюджетные средства на сумму 200 миллиардов сумов.

📈 Если передать частному сектору услуги, предоставляемые в настоящее время государственными органами, такие как подготовка кадастровых документов и топографическая съемка, это позволит создать тысячи новых рабочих мест, указано на совещании, проведенном под председательством Президента.

📜 Министерству экономического развития и сокращения бедности, Министерству юстиции поручено составить на основе точных расчетов перечень государственных услуг, которые могут быть переданы в частный сектор.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини ўзи банд қилган аҳоли даромад солиғидан озод қилинади

Самозанятые будут освобождены от подоходного налога

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​​​​🔺 2020 йил 19 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2802 (+11) нафарни ташкил қилмоқда.

Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари хориждан келган фуқароларда (улардан 7 нафари Россиядан келган ва 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) ҳамда 1 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2314 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, 475 нафар бемор даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

🔺 По состоянию на 19 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2802 (+11).

Из подтвержденных новых случаев 10 выявлено у граждан, прибывших из-за рубежа (7 граждан прибыли из России, а 3 – являются водителями международных грузовых автомобилей дальнего следования), 1 – у того, кто находился на карантине.

В нашей стране в данное время от коронавирусной инфекции полностью выздоровели 2314 граждан, лечатся 475 пациентов, из них у 6 человек состояние тяжелое.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ўқув йили якунидаги имтиҳонлар бекор қилинди

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўз телеграм-каналида эълон қилди.

Президентимиз томонидан карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш бўйича белгиланган вазифани амалга ошириш ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимосларини инобатга олиб, бу ўқув йили якунидаги имтиҳонлар бекор қилинади.

Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади. Шу билан биргаликда kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларимизга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади.

Карантин вақтида «онлайн-мактаб» орқали фарзандлари билан бирга дарс тайёрлаган барча ота-оналарга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахбороти

Давлатимиз раҳбари топшириғига биноан Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасида тўпланган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш масаласи ишлаб чиқилди.

Мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги Элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги Бош консулхоналари томонидан «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида бўлиб турган ватандошларимиз рўйхати тузилди ҳамда ташкилий ва транспорт масалалари ҳал қилинди.

Ватанимизга мазкур рўйхатга киритилган жами 1100 нафар ҳамюртимиз олиб келинади. Хусусан, 2020 йил 18 май ва 19 май кунлари 550 нафардан ватандошимизнинг автобусларда Ўзбекистонга қараб йўлга чиқиши режалаштирилган. Улар етиб келишлари билан 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Ватандошларимизнинг Россия-Қозоғистон чегараси орқали Ўзбекистонга олиб келиш истисно тариқасида ва дипломатик ваколатхоналаримиз томонидан аввалдан шакллантирилган рўйхат асосида амалга оширилмоқда. Қўшимча рўйхат тузиш кўзда тутилмаган.

Шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти ёки бошқа Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз.

Фуқароларимизни Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга олиб келишнинг қайта бошланиши тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
⁉️ Автокредит, умуман чакана кредитлар қайси банкларда бор, нечи фоиздан деб сўраётганлар учун тавсия — depozit.uz веб-сайти очилган.

‼️ Ушбу сайтда деярли барча банкларнинг маҳсулотлари
бор экан.

Кириб, керакли маълумотларни олишин мумкин.

🔰 Бу ерда эса автокредитлар тўғрисида батафсил:👇👇👇
https://depozit.uz/credits/auto

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🔺 2020 йил 20 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2880 (+25) нафарни ташкил қилмоқда. Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 20 нафари хориждан келган шахслар орасидан қайд этилди.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

🔺 По состоянию на 20 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2880 (+25). Из подтвержденных новых случаев 5 выявлено у граждан, находившихся на карантине, 20 – у граждан, прибывших из-за рубежа.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Hudud Inform
❗️ Айрим қурилиш техникалари божхона тўловларидан озод этилади

“Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4718-сон, 19.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар божхона тўловларидан (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади:

2021 йил 1 январгача бўлган муддатда импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари (27 турдаги);

2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда кўп қаватли монолит уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган бетон қуйиш қолиплари, бетон тайёрлаш машина ва механизмлари.

🔺Божхона тўловларини тўловчилар 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда импорт қилинадиган қурилиш соҳасида фойдаланиладиган машина ва механизмлар, технологик жиҳозлар, кичик механизация воситалари, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар бўйича божхона тўловларини (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг бўлажак мажлиси тўғрисида

2020 йил 21 май куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг видеоконференсалоқа шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади.

Мажлисда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари иштирок этади.

Тадбир давомида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия вазирлари учинчи учрашуви кун тартиби юзасидан фикр алмашиш, Афғонистондаги вазият, савдо-иқтисодий ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари ҳамда коронавирус пандемияси оқибатларининг олдини олишда ҳамкорликни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2019-2020 ўқув йили якунларига кўра олий таълим муассасалари талабаларининг синов имтиҳонлари ва битирув малакавий иши ҳимояси қандай тартибда бўлиб ўтади

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

Мамлакатимизда, айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий сони 2880 нафарга етди. Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этилиши давом этяпти. Охирги бир куннинг ўзида 24 нафар, бугунги кунга қадар 2338 нафар, яъни 82 фоиздан ортиқ бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, 9 ҳудудда жойлашган шифохоналарда 529 бемор даволанмоқда.

🔬 Ҳозирда 48 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда бўлиб турибди. Улардан 17 мингдан ортиғи стационар шароитда карантинга қамраб олинган. 19 май куни 13 мингга яқин, умуман эса 528 мингдан кўпроқ лаборатория текширувлари ўтказилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йил 19 май ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 41,2 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

По состоянию на 19 мая 2020 года на таможенных складах хранятся продовольственных товаров в общей сложности на 41,2 млн. долларов США. Все товары после прохождения обязательных таможенных процедур в кратчайшие сроки будут выпущены в свободное обращение.

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#карантиндан_сўнг

Шаньси провинцияси Тайюань шаҳри мактабларида карантиндан кейин дарслар қайта тикланди. Ўқувчилар ота-оналари билан бирга “Муҳаббатингни кўрсатиш учун масофа сақла” деган ёзувли “қанот”лар ясадилар.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

#после_карантина

Школы китайского города Тайюаня пров. Шаньси возобновляют занятия после карантина. Ученики с родителями сделали "крылья" с надписью "Держи дистанцию, чтобы показать свою любовь".

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official