#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Томорқа ер эгаларига кредит ажратилади
“Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–54-сон, 16.12.2021 й.) қабул қилинди.
💰 Қарорга кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги қарз маблағлари босқичма-босқич 4 йиллик имтиёзли давр билан 9 йил муддатга йиллик 2 фоиз ставкада йўналтирилади.
🔘 Шу асосда томорқа ер эгаларига:
● қоида тариқасида, 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар, “дала дўконлари” қуриш, артезиан қудуқларини қазиш;
● кичик интенсив боғдорчилик, лимончилик ва узумчилик;
● полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик учун кредит ажратилади.
🔰 2026 йил 1 январгача:
👉 томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилади;
👉 сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби амал қилади.
☑️ Қарорга кўра, 2022 йилда сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларини суғориш учун жами 113 та туманда 2 150 та вертикал суғориш қудуқлари ишга туширилади.
🗓 2022 йил 1 апрелгача фуқаролар учун мўлжалланган, аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини маркетплейс усулида сотишни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича онлайн маслаҳатлар кўрсатувчи махсус платформа фаолияти йўлга қўйилади.
➡️ Платформага уланиш ва хизматлардан фойдаланиш бепул бўлади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

ННТга грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари амалий ёрдам кўрсатади
Ҳукумат қарори (328-сон, 13.06.2022 й.) билан Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
✅ Асосий мақсад ННТнинг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари томонидан юридик ва техник ёрдам кўрсатиш, лойиҳани аҳолининг ижтимоий муаммоларини самарали ҳал этишга йўналтиришда услубий кўмак кўрсатишдан иборат.
🔰 Низомга мувофиқ:
▫️нодавлат нотижорат ташкилотининг халқаро грант лойиҳасига тегишли соҳада ваколатли давлат органи миллий ҳамкор сифатида жалб этилади;
▫️миллий ҳамкор халқаро грант лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳани амалга оширишда вужудга келадиган муаммоларни тезкор ҳал этиш, лойиҳанинг мазмунидан келиб чиқиб уни амалга оширишда бошқа давлат органларини жалб қилиш ва бошқа вазифаларни бажаради;
▫️халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда ННТга давлатнинг кўмагини самарали ташкил этиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилоти билан келишилган ҳолда “йўл харитаси” тасдиқланади.
➡️ Низом билан давлат органлари зиммасига нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бирга ижтимоий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юклатилди.

❗️Олис ҳудудларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади
“Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (522-сон, 23.09.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида республика бўйича:
🔹2,967 та кўп квартирали уйлар;
🔹299 та газ тақсимлаш пунктлари;
🔹1,815.3 км ичимлик суви тармоқлари;
🔹2,420 та ижтимоий соҳа объектлари (жумладан, 13 та мактаб, 74 та шифохона ва поликлиника, 7 та ОТМ, 47 та маданият объектлари, 11 та спорт объектлари мукаммал) таъмирланади;
🔹149 км газ қувурларини тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади;
🔹6,209 та маҳаллага 314,400 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади;
🔹1,680,000 тонна кўмир маҳсулотлари захираси яратилади (шундан ижтимоий соҳа объектларига 518,000 тонна кўмир етказиб берилади);
🔹443 та олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади.
🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📺 Youtube | Медиабанк

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кўкрак нишонларини бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (526-сон, 27.09.2022 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” ва “Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди
🔰 Кўкрак нишонлари билан қуйидагилар тақдирланади:
▫️ “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” кўкрак нишони билан – ветеринария соҳасини ривожлантириш, соҳада назоратни кучайтириш ва хизматлар сифатини ошириш, эпизоотик осойишталик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар;
▫️“Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишони билан – чорвачиликни ривожлантириш, чорва моллари наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган шахслар.
📝 Номзодлар бўйича таклифлар ҳар йили 1 июлгача Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига берилади.
📁 Қўмита раиси томонидан номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишилик комиссиялар тузилади.
☑️ Комиссиялар номзодлар бўйича таклифларни ўрганиб 1 августгача якуний хулосаларни қабул қилади.
📋 Хулосалар асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.
🗓 Кўкрак нишонлари ҳар йили 1 сентябрь – Мустақиллик байрами арафасида тантанали топширилади.
💰Кўкрак нишонлари билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ва эсдалик совғалар берилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Денов ва Урганч дзюдо спорт мактаблари ташкил этилади
“Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (580-сон, 06.10.2022 й.)
🔰 Қарорга кўра, республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш, Денов ва Урганч дзюдо спорт мактабларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
🔢 Дзюдо мактаблари ўқувчиларининг умумий контингенти ўқувчиларнинг вазн тоифалари ва синфларини ҳисобга олган ҳолда 210 нафардан кўп бўлмаган ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади.
🗓 Дзюдо мактабларига синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади.
🗓 2022/2023 ўқув йилига қадар Дзюдо мактабларида бошқа спорт турлари бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар ушбу мактабларни тўлиқ тамомлагунга қадар ўқитилиши таъминланади.
✅ Дзюдо мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанларидан таълим олиши мазкур Дзюдо мактабларида ташкил этилади.

✅ Фармонга кўра, аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратишнинг оширилган миқдорлари

2023 йилнинг Давлат бюджети тасдиқланди
“2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–813, 30.12.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Қонун билан 2023 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.
✅ Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий давлат дастурларининг белгиланган миқдорлари Қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади.
☑️ Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:
🔹 республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;
🔹 3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.
❗️Ўзбекистон номидан ва Ўзбекистоннинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг суммаси ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.
🗓 2023 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди.
➡️ Қонунга кўра, жумладан солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
▫️жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
▫️жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
▫️мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
▫️сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
▫️норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.
Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (50-сон, 02.02.2023 й.) билан Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔢 Низомга кўра, қишлок хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон ва сув фонди ерлари ҳамда тоғ-кон ва бошқа саноат корхоналарига ажратилган ерлар – ер деградациясига қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш жараёнларини мониторинг қилиш объекти ҳисобланади.
📝 Ерлар деградацияси ва унга қарши курашиш тадбирларига оид маълумотлар “Ер деградацияси геоахборот тизими”нинг электрон харитасига (қатламлар ва атрибутлар асосида) мунтазам онлайн тарзда киритиб борилади.
🔰 Мониторинг ҳамда тупроқ тадқиқоти натижаларига кўра ер майдонлари деградацияси даражаси қуйидагича баҳоланади:
▫️ернинг тузилиши бузилмаган;
▫️антропоген таъсирда бузилган;
▫️деградацияга учрамаган;
▫️кучсиз деградацияланган;
▫️ўрта деградацияланган;
▫️кучли деградацияланган;
▫️ўта кучли деградацияланган.
🗓 Мониторинг натижаларига кўра ўрганилган ҳудудда деградация ҳолатлари аниқланган тақдирда, 5 иш кунида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма лойиҳаси ишлаб чиқилади.
📁 Мажбурий кўрсатма 3 иш кунида тегишли масъул вазирлик ва идоралар ёки саноат корхоналарига ижро учун юборилади.

✔️ Жиззахлик ёшлар 2023-2024 йиллар давомида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги ҳунармандчилик мактабларига ўқув курсларига юборилади
“2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–146-сон, 02.05.2023 й) қабул қилинди.
✔️ Қарорга кўра, қуйидагилар Жиззах вилоятини 2023–2025 йилларда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
⏺ маҳаллаларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллаларни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш;
⏺ инфратузилмавий шарт-шароитларни яратиб бериш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;
⏺ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш;
⏺ фойдаланилмаётган давлат активлари ҳамда мавжуд табиий ресурслар захираларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–146-сон, 02.05.2023 й) қабул қилинди.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Бола туғилганидан бошлаб мактабга онлайн ҳисобга қўйилади
🔰 Фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:
▫️мактаб директорига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;
▫️туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади;
▫️ҳудудларда энг тажрибали мактаб директорларидан иборат Директорлар кенгашлари тузилади;
▫️мактаб директорлари Директорлар кенгаши тавсиясига асосан ҳудудий бошқармалар томонидан очиқ танлов асосида лавозимга тайинланади.
📋 2024 йил 1 январдан мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади.
❕Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.
🔘 Фармонга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинади:
🔸маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини лавозимга тайинлашда туман (шаҳар) маънавият ва маърифат маркази томонидан тавсия бериш амалиёти;
🔸жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ишга қабул қилишда спорт соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлимлари ҳамда спорт мактаблари методистлари томонидан йўлланма бериш тартиби.
✅ 2024 йил 1 январдан:
▫️бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади;
▫️мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.
➡️ Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил қилинади.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

⚡️ 2024 йил 1 январдан бошлаб алоқа соҳасидаги маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро тармоқларни лойиҳалаштириш хусусий секторга ўтказилади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–76-сон, 24.05.2023 й) қабул қилинди.
✔️ Фармонга кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари портали рақамли хизматлар ва сервислар кўрсатиш ҳамда уларнинг натижасини олишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.
⏺ Ягона портал орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш босқичлари «3 қадам» тамойили асосида мақбуллаштирилади;
⏺ 2023 йил 1 декабрга қадар фуқаролар рақамли хизматлардан мустақил равишда фойдаланишлари учун имконият яратиш мақсадида давлат хизматлари марказларида биринчи босқичда 14 та «Рақамли хизмат нуқта»лари ташкил этилади;
⏺ 2024 йил 1 январга қадар рақамли хизмат ва сервислар, электрон тўловлар, медиа ресурслар имкониятини бирлаштиришни назарда тутувчи Ягона портал орқали хизматларни тақдим этишнинг янги дастурий таъминот шакли жорий этилади.
⏺ 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари, 2024 йил 1 майдан бошлаб ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар тўлиқ «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими негизида ишлаб чиқилган «edo.ijro.uz» модули орқали электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–76-сон, 24.05.2023 й) қабул қилинди.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🌏 2023 йил 1 сентябрга қадар Ангрен, Оҳангарон, Янгийўл, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарларида, 2023 йил якунига қадар эса Жиззах ва Урганч шаҳарларида «Рақамли геопортал» ахборот тизими ва «Халқ назорати» платформаси ишга туширилади
Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бюрократик тартиботларни қисқартириш, шунингдек, давлат бошқаруви, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини ҳамда ҳудудларни рақамли транформация қилиш мақсадида:
✔️ 2023 йил якунига қадар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилаётган хизматлар сонини 570 тага етказилади.
✔️ «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали 2023 йил 1 декабрдан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотлар рўйхати талаб қилиш бекор қилинади.
✔️ «Рақамли геопортал» ахборот тизими ва «Халқ назорати» платформасига вазирлик ва идораларнинг 70 та маълумотлари интеграция қилинади
✏️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бюрократик тартиботларни қисқартириш, шунингдек, давлат бошқаруви, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини ҳамда ҳудудларни рақамли транформация қилиш мақсадида:
✏️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
📣 2023 йил 1 июндан бошлаб қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар Вазирликнинг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими орқали амалга оширилади
“2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–113-сон, 05.04.2023 й) қабул қилинди.
✔️ Қарорга кўра, «Агросервис оператор» ДУК халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан интенсив боғ ва токзорлар, агрологистика объектларини ҳамда технологик линияларни (замонавий иссиқхоналар, лабораториялар, кичик агрологистика марказлари, қайта ишлаш қувватлари), озиқ-овқат саноатидаги линияларни қуриб, тайёр ҳолда ташаббускорларга лизинг асосида топширади. Бунда лизинг тўлови 10 фоизи олдиндан тўлаш, 10 фоизи ташаббускорлар улуши, 80 фоизи 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан амалга оширилади.
⏺ 2023 йил 1 ноябрга қадар халқаро молия институтларининг 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, Марҳамат, Тошлоқ, Мингбулоқ, Нукус, Элликқалъа, Урганч, Бухоро, Хатирчи, Булунғур, Жомбой, Қамаши, Яккабоғ, Шеробод, Денов, Шароф Рашидов, Боёвут, Оҳангарон ва Чиноз туманларида хусусий секторни жалб қилган ҳолда мева-сабзавот, картошка, полиз экинларини интенсив усулда етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонларини ташкил қилинади;
⏺ 2024 йил 1 январга қадар халқаро молия институтларининг 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ҳузурида халқаро аккредитациядан ўтган озиқ-овқат ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги лабораторияни ташкил этилади;
⏺ 2023 йил 1 ноябрга қадар Билим ва инновациялар миллий маркази ҳузурида Юқори Чирчиқ туманида, аграр бизнес соҳасидаги мутахассислар, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан агрокластерлар, фермерлар, деҳқон хўжаликларининг билимларини ошириш, уларда янги замонавий технологияларни қўллаш бўйича кўникмаларни шакллантириш, шунингдек, бизнес лойиҳаларини тайёрлаш бўйича аграр соҳада бизнес мактаб ташкил қилинади.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–113-сон, 05.04.2023 й) қабул қилинди.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🗺 2024 йил 1 январдан бошлаб Бўстонлиқ ва Зомин туманларидаги туристик-рекреацион зоналарда экологик тоза ҳудуд режими татбиқ этилади
Ўзбекистон Президентининг “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига (ПҚ–171-сон, 31.05.2023 й) мувофиқ:
023 йил 1 июлдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган дебитор қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун суд органларига даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади.2023 йил 1 июлдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган дебитор қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун суд органларига даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади;
⏺ Шунингдек, 2024 йил 1 мартдан бошлаб экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларига «экомаҳалла», «экоқишлоқ» ва «экоовул» мақоми берилади. Бунда, фуқаролар йиғинига тегишли ҳудудда:
✔️ электр энергияси қуёш батареяларига алмаштирилади;
✔️ йўналишли электробус ҳаракатланиши йўлга қўйилади;
✔️ «яшил боғ» ва «яшил жамоат парк»лар ташкил этилади;
✔️ савдо шохобчаларида пластик пакетлар савдоси тақиқланади;
✔️ маиший чиқиндиларни саралаш, шунингдек, қайта ишланадиган чиқиндиларни қабул қилиш учун фондоматлар ўрнатилади;
✔️ «экомаҳалла», «экоқишлоқ» ва «экоовул» мақоми ҳудудда яшовчи фуқаролар розилиги билан Вазирлик томонидан берилади.
📄 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Президентининг “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига (ПҚ–171-сон, 31.05.2023 й) мувофиқ:
023 йил 1 июлдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган дебитор қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун суд органларига даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади.2023 йил 1 июлдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган дебитор қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун суд органларига даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади;
📄 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш фақат ДХМ ва my.gov.uz орқали амалга оширилади
Ҳукумат қарори (376–сон, 14.08.2023 й.) билан Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
✅ Қарорга кўра:
🔹 давлат ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш фақат давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади.
Бунда талабаларга навбатни онлайн кузатиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.
Батафсил

🏵 Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этилади
“Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО-Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-286, 25.08.2023 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, Париж шаҳридаги (Франция) ЮНЕСКО бош қароргоҳида 2023 йил 4-8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирлар ўтказилди.
📌 Шунингдек, Қарорда белгиланган вазифаларга мувофиқ:
⏺ Фанлар академияси билан биргаликда Кўргазмада тақдим этиш учун дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзмалар нусхаларидан иборат Кўргазмага бағишланган махсус каталогнинг инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилиши таъминланди;
⏺ Маданият вазирлиги билан биргаликда Кўргазма доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг концерт дастури юқори савияда ташкил этилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО-Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-286, 25.08.2023 й.) қабул қилинди
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
✅ "Ўзбекистон – 2030" стратегияси: эркин ва фаровон турмуш, кучли иқтисодиёт, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш гарови
Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида"ги Фармонида (ПФ–158-сон, 11.09.2023 й) қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган:
⏺ барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;
⏺ аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;
⏺ аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;
⏺ халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;
⏺ мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.
📄 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида"ги Фармонида (ПФ–158-сон, 11.09.2023 й) қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган:
📄 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Миллий футбол маркази ҳамда футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади
“Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 03.11.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида қуйидагилар ташкил этилади:
🔹Миллий футбол маркази;
🔹Футбол бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби негизида Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази;
🔹Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази.
✅ Шунингдек, Футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш маркази Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази этиб, Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси Республика футбол академияси этиб қайта номланади.
🗓 2025 йил 1 январдан ҳудудий футбол академиялари, мактаблари ва бошқа давлат футбол-таълим муассасалари тренерларининг Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказидан мажбурий равишда тегишли лицензияларни олгандан сўнг фаолият кўрсатиш амалиёти жорий қилинади.
🏢 2024 йил сентябрда Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан ҳудудларда футзал жамоалари ташкил этилади, шу жумладан профессионал футбол клублари ҳузуридаги футзал бўйича асосий, ёшлар ва аёллар жамоалари фаолияти йўлга қўйилади.
☑️ 2024 йил 1 январдан профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган футболчи ва мутахассисларга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ижобий хулосаси асосида уларнинг хусусий секторда амалга оширадиган футболни ривожлантириш лойиҳалари учун миллий валютада 1,5 миллиард сўмгача 5 йилдан кам бўлмаган муддатга имтиёзли кредит ажратилади.
📝 Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказида “футбол тренери”, “футбол ҳаками”, “футбол таҳлилчиси”, “футбол селекционери” (скаут), “спорт психологи”, “футбол менежери”, “футбол маркетологи” каби мутахассисликларга ўқитиш йўлга қўйилади.
📋 2024/2025 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалида “спорт шифокори”, “спорт диетологи”, “спорт фармакологи” билан бирга “спорт психологи” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.
📄 2024 йил 1 мартгача республикадаги барча стадион ва футбол майдонларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.
❗️ 2024 йил 1 июнгача футбол учрашувларини намойиш қилиш, футболни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади.