Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📢 27 ноябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти томонидан маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун ташкиллаштирилган малака ошириш курслари якунлари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Нодира Эгамбердиева, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директори
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: "Ўзкимёсаноат" АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ўзкимёсаноат" АЖ раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Беҳзод Бозоров, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Газ билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чора тадбирларр
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Абдусаттор Қаюмов, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун ташкиллаштирилган малака ошириш курслари якунлар

АОКАда Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзкимёсаноат" АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар

АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Матбуот анжумани

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун ташкиллаштирилган малака ошириш курслари якунлар АОКАда Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: Брифинг Telegram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👩2024 йилнинг май-ноябрь ойларида малака ошириш курсларида 2 313 нафар маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева маълум қилди.

Малака ошириш дастурига асосан ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий мавзуларда 20 га яқин маъруза матни, презинтация, тарқатма материал, 10 дан ошиқ видео дарслар тайёрланди ва ушбу платформага жойлаштирилди.

Малака ошириш курси 36 соатга мўлжалланган бўлиб, 18 соати онлайн ва 18 соати оффлайн тарзда ташкил этилиши кўзда тутилди.

2024 йилнинг май-ноябрь ойларида Республиканинг 12 та (Жиззах, Бухоро, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Навоий, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Фарғона, Қашқадарё, Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятлари) ҳудудларда маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун малака ошириш курслари ташкил этилган малака ошириш курсларида 12 та ҳудуддан жами 55 та туман (шаҳар)даги 2 683 та маҳалладан 2 313 нафар маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳудудларда жами 80 та гуруҳга (4 та дан – 10 та гуруҳгача), бўлинган ҳолда 6 кун мобайнида ўқув-семинарларда иштирок этилди ва “Рақамли таълим платформаси” орқали малака ошириш жараёнлари мониторинг қилиб борилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
"Ўзкимёсаноат" АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: Матбуот анжумани Telegram…
💰 2024 йил 9 ойи якуни билан Инвестиция дастурига асосан кимё саноатида 22 та лойиҳа доирасида жами 550,6 млн доллар инвестициялар ўзлаштирилди

АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар ҳақида маълумот берилди:

2024 йилнинг 9 ойида товар маҳсулоти ҳажми 13,4 трлн сўмни, ўсиш суръати 107 фоизни ташкил этди, жами соф ҳолда 1,096 млн тонна минерал ўғитлар, шундан 847,3 минг тонна азотли, 87,7 минг тонна фосфорли ва 161,1 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.

Жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар таннархи 1,6 трлн сўмга (12,6 фоиз) камайтирилишига эришилди.

Биржа савдоларига физик ҳолда жами 2,6 млн тонна, шундан 2,2 млн тонна азотли, 242 минг тонна фосфорли ва 149 минг тонна калийли ўғитлар савдога қўйилган бўлиб, амалда 1,5 млн тонна 4628,1 млрд сўмлик ёки 57,6 фоиз, жумладан 1,3 млн тонна азотли, 90,0 минг тонна фосфорли ва 74,0 минг тонна калийли ўғитлар харид қилинди.

Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб жойлардаги омборлардан кластер ва фермерларга минерал ўғитни ташишда транспортини логистика порталида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинди.

Экспорт географиясини кенгайтириш ва маҳсулот ташиш харажатларини оптималлаштириш мақсадида Шимолий ва Жанубий Америка давлатларидан импорт контейнерларни қайта экспортга юклаш механизми жорий қилинди. Натижада логистика харажати 210 доллардан 150 долларгача пасайиб (30 % га) жами 1,8 млн доллар иқтисодга эришилди.

“WPB” маҳсулот сотиш тизими орқали минерал ўғитларни дунёдаги энг йирик Африка, Европа, Жануби-Шарқий Осиё, Шарқий Осиё, Шимолий ва Жанубий Америка, Ҳиндистон каби бозорларга камида 250 минг тонна ёки 45 млн долларга ортиш имкониятини бермоқда.

Ушбу тизим орқали 66 минг тонна, 15,2 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Шунингдек, Танзаниянинг Дар-эс-Салам, Гананинг Тема портлари орқали Африка бозорларига экспортга чиқариш чоралари кўрилмоқда. Келгуси 2025 йилда умумий қиймати 605 млн долларлик кимё маҳсулотларини экспортга чиқариш мўлжалланмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 Жорий йилнинг ўтган даврида 1 840 млн. долларлик инвестициялар, 1 210 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди

АОКАда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоров иштирокида ўтказилган брифингда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди:

🔷Маҳаллийлаштириш дастури доирасида қарийб 2 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Натижада 6,5 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

🔷Ана шундай лойиҳалардан бири Урганч шаҳридаги “Khorezm Insulation Group” корхонасига тегишли бўлиб, қиймати 44 млн. долларга тенгдир.

🔷Лойиҳани тадбиқ этиш учун ташаббускор маблағлари билан бир қаторда 19,2 млн. доллар миқдорида банк кредитлари ҳамда 12 млн. доллар ҳажмида хорижий инвестициялар жалб қилинди. Заводга Германия, Туркия, Россия ва Хитой давлатларидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқарувчи замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди, 300 та иш ўрни яратилди.

🔷Йиллик қуввати 30 минг тоннани ташкил этувчи корхона учун базальт хом ашёси Қорақалпоғистон Республикасининг Қоратау тоғидан қазиб олинмоқда.

🔷Бундан ташқари, Бухоро вилояти Қоракўл туманида ҳам катта ҳажмдаги резервуарлар ва металл қувурлар ишлаб чиқариш лойиҳаси тадбиқ этилди. “Enter Steel Karakul” корхонасига тегишли лойиҳа доирасида 400 та иш ўрни барпо этилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 28 ноябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Шамсуддинов, Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан очиқликни таъминлаш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шаҳноза Умрзакова, "Ўзагросуғурта" АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ис гази ҳаёт учун хавфли

Ушбу хавфли ҳодиса қурбони бўлмаслик учун нима қилиш кераклиги ҳақида иложи борича кўпроқ маълумот олинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💬 Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар

АОКАда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM