Расмий хабарлар I Официальные новости
26.2K subscribers
33.2K photos
7.7K videos
53 files
31.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
С. Саидалиев (Саидазиз Медгородок) ва бошқаларга оид суд ҳукми эълон қилинди.

С. Саидалиевга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев ички йўлларни сақлаш ва таъмирлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимизда жами 184 минг 582 километр автомобил йўли бор. Шундан қарийб 142 минг километри ички хўжалик йўлларидир.

Таҳлилларга кўра, йўлларни сақлашга йўналтирилган маблағ таъмирлаш харажатини бир неча баробар қисқартиради. Агар ўз вақтида пул ажратилиб, ички йўллар тўғри эксплуатация қилинса, уларни таъмирлаш муддатлари ҳам камида 2 баробар узаяди.

Шу боис мутасаддиларга ички йўлларни сақлаш ва таъмирлашни молиялаштириш бўйича янги механизмларни жорий этиш бўйича кўрсатма берилди. Аҳоли талабидан келиб чиқиб, ички йўлларни таъмирлаш ва янгиларини қуриш ишларини давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 6 август, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Болалар омбудсманининг 2024 йил 6 ойлик фаолияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Рушана Алиакбарова, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Ўзбекистонда норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш натижалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги директори, Халқаро валюта жамғармаси вакиллари

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Носир Боймирзаев, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Мустақиллик байрами муносабати билан авиачипталар учун эълон қилинадиган чегирмалар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Дилором Каимбаева, «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📈 Болалар омбудсманининг 2024 йил 6 ойлик фаолияти

АОКАда Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Рушана Алиакбарова иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

📹 Брифинг
〰️〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Диққат, огоҳ бўлинг

Ижтимоий тармоқларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги номидан турли ҳақиқатга тўғри келмайдиган эълонлар тарқалмоқда.

Унда энг ёмони телефон ҳамда банк карта рақамингизни беришингизни ҳам сўрашмоқда.

Мана шу каби эълонларга кўзингиз тушса асло улар билан боғланманг! Банк карта рақамингиз ва телефонингизни ёзманг. Ушбу эълонларда келтирилган иловаларга ҳам кирманг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔍 Ўзбекистонда норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш натижалари

АОКАда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги директори, Халқаро валюта жамғармаси вакиллари иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

📹 Матбуот анжумани
〰️〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 Болалар омбудсманининг 2024 йил 6 ойлик фаолияти АОКАда Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Рушана Алиакбарова иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 📹 Брифинг 〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Болалар омбудсманига шахсан болалардан келиб тушган мурожаатлар 26 та (5,5 %) бўлиб, вояга етмаган қиз болаларнинг улуши 17 тани ташкил этган

АОКАда Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Рушана Алиакбарова иштирокида ўтказилган брифингда жорий олти ойлик фаолият юзасидан маълумот берилди:

2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Болалар омбудсмани котибиятига бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши юзасидан жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан болалар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари томонидан жами 471 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг 227 таси ёки 48,2 фоизи Болалар омбудсмани котибияти қабулида, шундан Болалар омбудсмани шахсий қабулида 87 та мурожаат қабул қилинган.

465 та мурожаат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан, 3 таси чет эл фуқароси томонидан, 3 таси Россия Федерациясининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан йўлланган.

Ўз навбатида, келиб тушган мурожаатларнинг 422 таси Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган. 15 таси тегишлилиги бўйича юборилди.

Энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳар (170), Тошкент (76) ва Қашқадарё (55) вилоятларидан келиб тушган бўлса, энг кам мурожаатлар Қорақалпоғистон Республикаси (6), Наманган (9) ва Андижон (10) вилоятларидан келиб тушган.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар юзасидан Болалар омбудсмани ва тегишли органлар билан ҳамкорликда 54 та ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилиб, ҳуқуқий чоралар кўрилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM