Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.97K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📌Карантин пайтида билимларингизни текширинг ва 5 миллион сўм совринга эга бўлинг.

❗️Қоидалар қуйидагича:

📆15 майгача викториналарда қатнашинг

🖊 Ҳар бир викторинада 30 та савол

1 та савол учун 1 дақиқа вақт

🥇Финалда ғолиб барча савол-жавобларда энг юқори балл тўплаганлар орасидан аниқланади

💰Соврин қиймати: 5 миллион сўм.

"iQUIZ"га обуна бўлинг!
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​❗️1-7 май кунлари бизнесга ёрдам учун MAKON ANTI CRISIS биринчи бепул онлайн-марафони ўтказилади

🌀 Марафондан мақсад:

кичик ва ўрта бизнесни мослаштириш ва ривожлантириш соҳаси бўича 25 дан зиёд маҳаллий ва хорижий эксперт-амалиётчиларнинг инқирозга қарши маслаҳатлари ҳамда ҳаракатлар режаларини таклиф қилиш.

💻 Бизнесингиз иккиланиш ва мавҳумлик ичида бўлса, карантин даврида талаб ва даромадлар ўзгарган бўлса, сиз янги воқеликда бизнесингизни қандай ривожлантириш устида мудом бош қотираётган бўлсангиз ва ишни нимадан бошлашни билмаётган бўлсангиз, уйингизда ўтириб онлайн-эфирни кўринг ва машҳур экспертлар маслаҳатларидан баҳраманд бўлинг.

👓 YouTube каналда янгиликларни кузатиб боринг

Манба

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️1-7 мая пройдет первый бесплатный онлайн марафон в поддержку бизнеса MAKON ANTI CRISIS

🌀 Цель марафона:

предложить антикризисные советы и план действий более двадцати пяти лучших отечественных и зарубежных экспертов-практиков по адаптации и развитию малого и среднего бизнеса.

💻 Если ваш бизнес в неопределенности, во время карантина изменились спрос и доходы, вы постоянно думаете о том, как развивать свой бизнес в новой реальности и не знаете с чего начать, смотрите онлайн эфир у вас дома и слушайте советы известных экспертов.

👓 YouTube канал марафона

Источник

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
✔️Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади.

‼️Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#расмий_муносабат

Янгийўл туманида ноқонуний бунёд этилган қурилмаларнинг бузилиши бўйича расмий муносабат

🌍Бугун ижтимоий тармоқларда, Тошкент вилояти Янгийўл туманининг “Бунёдкор” маҳалласидаги ноқонуний қурилмаларнинг эгалари, аҳоли вакиллари томонидан норозилик мазмунидаги мурожаатлар кенг муҳокама қилинмоқда.

📌Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, яъни, уй-жой қуриш ва бошқа мақсадларда эгалланишига қарши назорат тадбирлари бошланган.

🎥Хусусан, Янгийўл туманида ҳам бу тадбирлар жорий йил давомида мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўз вақтида бу ҳуқуқбузарликлар ҳақида "O‘zbekiston24" телеканалида махсус репортаж эфирга узатилган.

Янгийўл туман, “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи 48 нафар фуқаролар томонидан 2019 йил февраль-апрель ойларида 7,07 гектар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган юқори унумдор ерларга ўзбошимчалик билан бир хонали ноқонуний қурилмалар қуриб олинган.

▶️Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: юртдошларимиз чинакам сабр-тоқат ва масъулият, меҳр-оқибат фазилатларини намоён этмоқда

Шавкат Мирзиёев: наши соотечественники проявляют истинное терпение и ответственность, доброту и заботу

#Mirziyoyev #murojaat #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент раислигида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маҳсулот етиштириш ва қайта ишлашни кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. “Томорқа хизмати”ни такомиллаштириш, хонадонларда кичик ҳажмли музлаткичлар ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Хусусий сектор иштирокида замонавий деҳқон бозорлари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по вопросам гарантированного обеспечения населения основными видами продуктов питания и сохранения стабильности цен.
Определены меры по наращиванию заготовки и переработки продукции. Поставлены задачи по совершенствованию службы “Томорка хизмати”, организации малых холодильных хранилищ.
Указано на необходимость организации современных дехканских рынков с участием частного сектора.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #oziqovqat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
— Республикамизда санитар-эпидемиологик вазият аста-секин барқарорлашиб бораётганини ҳисобга олиб, мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда, карантиндан босқичма-босқич чиқиш бўйича навбатдаги қадамларни қўйиш вақти келди.

Чунки ҳаёт давом этмоқда.

Биринчидан, санитария-эпидемиология ҳолатининг ижобий динамикаси, об-ҳаво шароити ва фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовли ва ҳудудларида ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш керак. Бунда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш талаб этилади.

Иккинчидан, пишиб етилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида аҳоли талабларидан келиб чиқиб, фермер ва деҳқонларимиз томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш учун вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат бериш лозим.

Учинчидан, аҳоли орасида касалликка чалиниш динамикаси пасайиб бораётганини инобатга олиб, фуқароларимиз томонидан шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни ҳам секин-аста юмшатиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.

Республика комиссияси тегишли чекловлар ўрнатилган ҳудудларда аҳоли томонидан эрталаб соат7:00 дан 10:00 гача ҳамда кечқурун 17:00 дан 20:00 гача шахсий автомашиналардан фойдаланишга рухсат берилишини таъминласин.

Шу билан бирга, ҳурматли олимларимизга, илмий-тадқиқот институтлари ходимларига, профессор-ўқитувчиларимизга санитария-гигиена нормаларини таъминлаган ҳолда ўз лаборатория ва кафедраларида кундалик ишларини давом эттиришларига ижозат бериш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Албатта, вазиятимиз яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, 10 майдан кейин биз карантин режимини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишларимизни янада дадилроқ давом эттирамиз.

Лекин такрор ва такрор айтаман: ҳамма жойда санитария талабларига амал қилишга биринчи даражали масала деб қарашимиз керак.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from ONLINE Bog'cha via @PostBot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан "Болажон" телеканали орқали эфирга узатиаётган онлайн боғча машғулотларининг пайшанба, 30 апрель кунидаги анонслари билан танишинг!

08.30 «Ilk qadam» Рақс жилоси (Такрорий эфир)

09.00 «Aqlvoy» (Ўзбек тилида)

10.10 «Ilk qadam» "Ижодий устахона" Ўзбек тилида

11.50 «Ilk qadam» "Творческая мастерская"

17.00 «Aqlvoy» Рус тилида

Эфир вактида кўришга улгурмаган болажонлар машғулотларни қуйидаги канал ва саҳифалар орқали кўриб шуғулланишлари мумкин:

https://t.iss.one/onlinebogcha

https://www.youtube.com/channel/UCpJpXE2yAWALMA6Yym2-bPA
2020 йил 29 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2002 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 29 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2002.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Юртимизда коронавирусдан вафот этганлар сони 9 нафарга етди

1959 йилда туғилган пойтахтлик Г. шу йилнинг 15 апрель куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) билан ётқизилган. Ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг, беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Бемор 14 кун сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. У ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Махсус_комиссия_хабари

⚡️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

⚠️ Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилиниб, қуйидаги тартиблар жорий этилмоқда.

Унга кўра, 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00 дан:

🔹 фуқароларга – иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга;

🔹 фуқароларга – шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;

🔹 олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор ўқитувчиларига – илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклашга рухсат берилди.

Шунингдек, туманлараро (шаҳарлараро), вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи юридик ва жисмоний шахсларларнинг барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситаларида ҳаракатланишига ички ишлар органлари томонидан маҳсулотларни тезкор ва қулай йўналишлар орқали ўз манзилларига етиб боришига кўмаклашиш белгиланди.

❗️ Таъкидлаб ўтиш жоизки, жамоат жойлари, бозорлар ва рухсат берилган савдо хизмат шохобчаларида ҳамда автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш давомида барча Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тегишлича санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши талаб этилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
​​РОССИЯ
«Давлат тили тўғрисида»ги Россия Федерал қонунига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар, Россия ҳудудида фаолият юритувчи ҳар қандай ташкилот давлат тили (рус тили)да иш юритиши, ташкилотни номлашда ҳам давлат тилидан фойдаланиши белгиланган. Россияда 190 дан ортиқ миллат ва элат яшайди. Қонунни бузиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

ГEРМАНИЯ
“Маъмурий амалиётлар тўғрисида“ги қонунга кўра, маъмурий амалиётлар учун расмий тил сифатида немис тили белгиланган. Агар масъул идорага немис тилидан бошқа тилда мурожаат қилинса, орган дарҳол унинг немис тилига таржимасини талаб қилиши керак. Немис тилидан бошқа тилда мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

ИРЛАНДИЯ
Давлат тили сифатида ирланд ва инглиз тили қабул қилинган. Давлат органларида давлат тиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинаётганини текшириш бўйича алоҳида орган мавжуд. Агар давлат органи ушбу ташкилотга ҳужжатларни тақдим қилмаса, улар билан ҳамкорлик қилмаса, ушбу орган мансабдор шахси учун 2000 еврогача жарима ёки 6 ой қамоқ жазоси белгиланган. Бу текширувлар натижасида тил тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилгани аниқланса, давлат органи мансабдор шахси жавобгарликка тортилиши мумкин.

ФРАНЦИЯ
Конституцияда фақат француз тили давлат тили деб белгиланган. Тубон қонунига кўра, давлат ташкилотлари томонидан иш юритиш истисносиз француз тилида олиб борилади, терминларнинг французча муқобили турганда, инглизчаси ёки бошқа тилдагисини ишлатиш тақиқланади. Франция аҳолисининг 51 фоизи француз тилидан бошқа тилда гаплашади. Қонун талабларига риоя қилмаганлик жисмоний шахсга 700 евро, юридик шахсга 3750 евро жарима солинишига сабаб бўлади, бошқа тилда пешлавҳаси ёки ёрлиғи ёзилган мулк мусодара қилиниши ҳам мумкин.

ГРУЗИЯ
“Давлат тили тўғрисида“ги қонунга кўра, давлат корхона ва ташкилотларида фақат грузин тилида иш юритилади, зарурат туғилса, ҳужжатлар бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин, аммо бу таржималар расмий ҳужжат ҳисобланмайди.

ОЗАРБАЙЖОН
Конституцияга кўра, давлат тили озарбайжон тили ҳисобланади. «Давлат тили тўғрисида»ги қонунга кўра, ташкилотларда иш юритиш давлат тилида олиб борилади. Қонун талабига риоя қилмаслик тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

ТУРКИЯ
Барча ёзишмалар, ёзув ва ҳисоб-китоблар ҳеч қандай истисноларсиз турк тилида олиб борилиши талаб этилади. Ушбу талабга риоя қилмаганлик маъмурий жаримага тортилишга сабаб бўлади. Турк юридик шахслари ўртасида тузилган турк тилида бўлмаган шартномалар бекор қилинади.

ҚАТАР
2019 йилда қабул қилинган янги қонунга кўра, Қатарда барча давлат органлари ва расмий ҳужжатларда араб тилидан мажбурий фойдаланилади. Қонун талабларига амал қилмаганлик учун 50 000 қатар риали (14 000 АҚШ доллари атрофида) миқдорида жарима белгиланган.

Маълумот Давлат тилини ривожлантириш департаментининг расмий веб-сайти til.gov.uz дан олинди.

Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
Шторм огоҳлантириш: 1-2 май кунлари айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин

1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.

1 майда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

2 майда республикада ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Шамолнинг тезлиги 15-29 м/с гача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

30 апрель-3 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA