Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов:

{... Кредит таътили тугагандан кейин фуқаролар кредитларни илгари қанча миқдорда тўлаб келишган бўлса, ўша миқдорда тўлашда давом этишади. Яъни кредит графиги олти ойлик узайтириб берилади. Ўртада танаффус бўлади, холос.

Тасаввур қилайлик, фуқаро график бўйича кредитини 2021 йилнинг 1 январида тўлиқ сўндириши белгиланган бўлса, кредит таътилидан сўнг, бу муддат 2021 йилнинг 1 июлигача узайтирилади. Бу ўз-ўзидан қарз олувчига қўшимча тўловлар юкини юзага келтирмайди. Биз барча тижорат банкларимизга мижозларига кредит таътили беришда ишни мана шу йўналишда амалга ошириш бўйича кўрсатма берганмиз...}


#Иқтибос | Расмий хабарлар | Официальные новости

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Фарход Олимжонов – Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи:

‼️ Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида тиббий буюмлар учун хом ашё экспорти ва цемент маҳсулотлари импортига чекловлар жорий этиш тўғрисида”ги 247-сон қарорига асосан жорий йилнинг 1 майдан 31 декабргача тиббий ниқоблар учун хом ашё товарларини экспорти учун вақтинча чеклов ўрнатилган.

#Иқтибос

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Мавлуда Асқарходжаева – Маданият вазири матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси:

☑️ Маданият вазирлиги ва тасарруфидаги ҳудудий бошқармалар, республика ташкилотларида меҳнат қилаётган ходимлари томонидан 7 млрд. 112 млн. сўм маблағлар "Ўзбекистон меҳр-шавқат ва саломатлик" фондига йўналтирилди.

☑️ Шу билан бирга, 2 млрд. сўм миқдордаги дори-дармон маҳсулотларини халқимизга етказиб бериш учун “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ёрдам сифатида тақдим этилди.

#Иқтибос

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA