Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
“Саховат ва кўмак” жамғармаси

Маблағлар қандай шакллантирилади ва сарфланади?

Янада кўпроқ маълумотлар👇👇
@axborot_xizmatlariAOKA телеграм каналида
📈 2020 йил 1-чорак якуни бўйича Ўзбекистонда 82,2 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Саноатнинг Тошкент шаҳридаги бошқа кўрсаткичлари билан танишинг.

Янада кўпроқ маълумотлар👇👇
@axborot_xizmatlariAOKA телеграм каналида
1197 қисқа рақамига бўлган мурожаатлар асосида шакллантирилган рўйхатга таяниб, 2020 йил 24 апрель куни Бектемир, Миробод ва Сергели туманларида истиқомат қилувчи 65 нафар фуқаро учун 6159695 сўмлик 137 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар жамланиб, туман тиббиёт бирлашмаларига мурожаат қилган фуқароларга етказиб беришлари учун топширилди.

Ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳри бўйича жам 1477 нафар фуқаролар учун 125 496 592 сўмлик 2939 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар жамланиб, 11 та туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари орқали мурожаат қилган фуқароларга етказиб берилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқларини тиклаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари таҳлили асосида карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан таклифлар киритиш, қурилишларни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения и возобновления деятельности отраслей экономики.
На основе анализа ситуации в Ферганской и Кашкадарьинской областях даны указания по внесению предложений для поэтапного смягчения карантинных ограничений, ускорению строительных работ, заготовке сельхозпродукции.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Тижорат банклари томонидан ташкил этиладиган инкассация хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низом лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди

🔹Мамлакатимизда муқобил инкассация хизматларини ташкил этиш мақсадида Марказий банкнинг “Тижорат банклари томонидан ташкил этиладиган инкассация хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низоми лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси www.regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

🔹Ҳужжат лойиҳаси билан келгусида инкассация хизматларини бозор механизмлари асосида фаолият кўрсатиши ҳамда муқобил инкассация хизматлари ташкил этилиши, мижозларнинг нақд пуллари ва бошқа қимматликларининг бутлигини таъминлаган ҳолда, манзилларига етказиб бериш мақсадида тижорат банкларида ташкил этиладиган инкассация хизматларига талаблар белгиланмоқда.

Ҳужжат лойиҳаси билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз ҳамда таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🖥 Бугун — 24 апрель куни навбатдаги видеоселектор йиғилишида Президент масъулларга Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидаги вазиятни таҳлил қилиб, карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича таклиф киритиш топшириғини берди.

Президент қурилиш ва реконструкция ишлари учун ушбу вилоятларга ажратилган маблағларни ўзлаштириш ва лойиҳаларни амалга ошириш ишларини 📶 жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

🔄 Мазкур вилоятлардаги 56 минг гектардан ортиқ боғ ва токзорлар қатор ораларига тўлиқ экин экилишини ташкил қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.  

💲 Лалми ерларда қудуқ қазиб, аҳолига бўлиб бериш учун Фарғонага 15 миллиард сўм, Қашқадарёга 11 миллиард сўм ажратилгани қайд этилди.

🔃 Иккала вилоят ҳокимларига ғалладан бўшаган майдонларнинг 50-60 фоизига фермер ўзи ишчилари билан экин экиши, қолган қисмини карантин шароитида вақтинча ишсиз қолган ва кўмакка муҳтож аҳолига бўлиб беришни ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
⚡️⚡️ Фуқаролар уйдан туриб нотариат соҳасига оид саволларга жавоб олишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан биргаликда Телеграм мессенжерида @notariusmaslahatibot боти ташкил этилган.

Ушбу бот орқали келиб тушган саволларга жавоб бериш учун 30 дан ортиқ малакали нотариус бириктирилди.

Янада кўпроқ маълумотлар👇👇
@axborot_xizmatlariAOKA телеграм каналида
🔰 Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси қарори билан эпидемия шароитида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ўртасида ишсизлик ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш учун иқтисодиётнинг қатор йўналишлари фаолиятига рухсат берилмоқда

👉 Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA