Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
2020 йил 23 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 23 апреля 2020 года 22:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1758.

----------------------------------

Манба — @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори қошида қуввати 10,7 МВтга тенг бўлган гидроэлектр станциясини қуриш ишлари бошланди.

Лойиҳага кўра, ушбу гидроэлектр станциясининг ўрнатилган умумий қуввати 10,7 МВтга тенг бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 41,1 миллион киловатт соатни ташкил қилади.

Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувни томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Muslim.uz
ҲАР БИР ҲУДУДНИНГ САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ВАҚТЛАРИ ЯНГИ ТАҲРИРДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мўмин-мусулмонларимизга қулайлик қилиш мақсадида, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди учун Рамазон ойида оғиш ёпиш ва очиш вақтларини алоҳида-алоҳида кўрсатилган жадваллари тайёрланди.

Мазкур вақтлар Республикамизнинг Тошкент, Бекобод, Гулистон, Жиззаҳ, Самарқанд, Қарши, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус, Термиз, Андижон, Наманган, Фарғона, Ангрен, Қўқон, Ғиждувон, Қува, Бойсун, Хива, Зомин, Чортоқ, Ғазалкент, Ургут, Шаҳрисабз, Каттақўрғон, минтақаларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтлари ифодаланган инфографикалар қуйида эълон қилинади. Ушбу ҳудудлардаги Тошкент шаҳрига нисбатан вақт тафовутлари қиёслаб чиқилди, жузъий камчиликлар тўғриланди. Шунингдек, оғиш ёпиш ва очиш дуолари ҳам келтирилган.

🔸Оғиз ёпиш дуоси (Аудио)
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🔸Оғиз очиш дуоси (Аудио)
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⚡️ 119 млн сўмлик дори воситалари етказиб берилди

1197 қисқа рақамларига бўлган қўнғироқлар асосида
2020 йил 23 апрель куни пойтахтимизнинг Олмазор, Учтепа ва Яшнобод туманларидан қўнғироқ қилган 87 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, кам таъминланган, шунингдек кекса ёшдаги юртдошларимиз учун 6 155 046 сўмлик 155 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар жамланди ҳамда туман тиббиёт бирлашмаларига мурожаат қилган фуқароларга етказиб беришлари учун топширилди.

‼️ Бугунги кунга қадар Тошкент шаҳри бўйича жам 1412 нафар фуқаролар учун 119 336 898 сўмлик 2802 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар жамланиб, 11 та туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари орқали мурожаат қилган фуқароларга етказиб берилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг матбуот котиби Абдуллаев Нодир Насирович 1972 йил 24 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган.

Нодир Абдуллаев 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

1994-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида, Ўзбекистон Иқтисодиётини ривожлантириш тадқиқотлари марказида ҳамда турли соҳаларда меҳнат қилган.

2020 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Хоразм вилояти ҳокимлигининг матбуот котиби Карриев Шоназар Садикжанович 1987 йил 24 апрелда Хоразм вилоятида туғилган.

Шоназар Карриев 2011 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

2012-2019 йилларда “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газетасида турли лавозимларда меҳнат қилган.

2019 йилдан буён Хоразм вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Хопкинс университети маълумотларига (24.04.2020) кўра, коронавирусга чалинганлар 2 707 356 (+80 427), вафот этганлар 190 743 (+7 407), тузалганлар 738 257 нафар.

Қуйида энг кўп (касалланган/вафот этган/тузалган) ҳолатлар кузатилган давлатлар келтирилмоқда:

1. 🇺🇸 АҚШ - 868 945 / 49 887 / 80 174;
2. 🇪🇸 Испания - 213 024 / 22 157 / 89 250;
3. 🇮🇹 Италия - 189 973 / 25 549 / 57 576;
4. 🇫🇷 Франция - 159 460 / 21 889 / 42 762;
5. 🇩🇪 Германия - 153 129 / 5 575 / 103 300;
6. 🇬🇧 Буюк Британия - 139 246 / 18 791 / 712;
7. 🇹🇷 Туркия - 101 790 / 2 491 / 18 491;
8. 🇮🇷 Эрон - 87 026 / 5 481 / 64 843;
9. 🇨🇳 Хитой - 83 884 / 4 636 / 77 983;
10. 🇷🇺 Россия - 62 773 / 555 / 4 891.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йил 24 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1778 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 24 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1778.

Манба @ssvuz
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#oziq-ovqat_narxlar

Давлат Статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 21 апрель куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди:

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг)

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)

Картошка 3 000 сўмдан 15 000 сўм (янги картошка) гача (кг)

Пиёз 1 500 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Сабзи 1 000 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

Тухум 6 000 сўмдан 11 000 сўмгача (10 дона)

Гуруч 4 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Ўсимлик ёғи 9 000 сўмдан 14 000 сўмгача (литр)

Шакар 5 500 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/uzboziqovqat
ФАРҒОНАДА 19 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, УЛАР ОРАСИДА УЧ ОЙЛИК ЧАҚАЛОҚ ҲАМ БОР

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 582 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби – Фурқат Маҳмудхўжаев иштирокидаги брифингдан асосий тезислар
👇 👇 👇

☑️ Президентнинг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ—5886-сон Фармонига мувофиқ, янги тартиб доирасида субсидиялар:

📌 Шаҳарларда — дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ва биринчи беш йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун — Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

📌 2020 йил 1 мартдан бошлаб субсидиялар олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.

📌 Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомда келтирилган асосий кўрсаткичлар асосида аниқланади.

~ ~ ~ ~

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланган бўлса-да квартираларни иситиш одатдагидан узоқроқ муддат давом эттирилди. Шуни маълум қиламизки, квартираларни иситиш қўшимча тарзда давом эттирилган давр учун аҳолидан тўлов олинмайди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Бугун, 24 апрель 14:00 да АОКА ҳузуридаги штабда "Ўздавкарантин" инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида брифинг бўлиб ўтади.

Унда тадбиркорлар учун инспекция томонидан карантин даврида яратилган қулайликлар, мурожаатларга аниқ ечимлар ҳақида маълумот берилади.

Шунингдек, қўшимча экпорт бозорига рухсат берилган маҳсулотлар ҳақида ҳам билишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA