Расмий хабарлар I Официальные новости
28.1K subscribers
31.4K photos
6.93K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️«SRK Consulting» компаниясининг хулосасига кўра, “Ёшлик-1” кони дунёда маъдан таркибида олтин ҳажми бўйича йирик кон, дея тан олинди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинати билан ҳамкорликда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.


Унда иштирокчилар “Олмалиқ КМК” АЖ Ахборот хизмати фаолияти ҳамда комбинат томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, Ўзбекистон тарихидаги энг йирик инвестиция лойиҳаларидан бири бўлган “Ёшлик 1” конини ўзлаштириш жараёнлари билан танишдилар.

Маълумки, Олмалиқ кон-металлургия комбинати – мис-молибден, полиметалл ва олтин таркибли маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда етакчи саналиб, мис маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги 30 та йирик корхона сафига киради.

Бу ерда йилига 148 минг тоннадан ортиқ мис катоди, 90 минг тонна рух метали, шунингдек, олтин ва кумуш қимматбаҳо металлари, молибден, вольфрам, рений, селен, теллур ва кадмий каби ноёб металлар ишлаб чиқарилади. ОКМК 17 хил маҳсулотни 16 та хорижий давлатга экспорт қилади.

Маъдан таркибида олтин ҳажми бўйича комбинат заҳиралари 1-ўринда, мис конларидаги маъдан ўртача олтин таркиби бўйича 2-ўрин, маъдан ҳажми бўйича 3-ўрин, таркибидаги мис ҳажми бўйича 6-ўринни эгаллайди.

35 мингдан зиёд ишчи-ходим фаолият юритаётган комбинат таркибида 6 та кончилик корхонаси, 5 та бойитиш фабрикаси, мис эритиш ва рух заводлари, Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалари илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, марказий таъмирлаш-мехника заводи, оҳак заводи, саноат темирйўл транспорт бошқармаси, автомобиль ва технологик транспорт бошқармалари, истеъмол моллари ишлаб чиқариш бошқармаси, шунингдек, 20 дан ортиқ ёрдамчи цех ва лабораториялар мавжуд.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📈 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзсувтаъминот” АЖдан сувни тежаш бўйича ўзига хос тарғибот.

Унутманг, барчамиз сувни тежашга, уни келажак авлодга етказишга масъулмиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Олмалиқда "Матбуот котиблари боғи" ташкил қилинди

Бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ўтказилган пресс-тур давомида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда матбуот котиблари томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш акцияси ҳам бўлиб ўтди.

Комбинат спорт мажмуаси ҳудудида ташкил қилинган боғда кўплаб мевали ва манзарали дарах кўчатлари ўтқазилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Тошкентда “Гендер-сезгир журналистика” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Миллий масс-медиа фонди ташкил этган давра суҳбати давомида қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Маърузачиларнинг ҳар бири онлайн зўравонлик ҳолатлари ҳақида мисоллар келтирди. Афсуски, бутун дунёда аёл журналистлар интернетда зўравонликка учраса, улар кўпинча касбини тарк этадилар.

ЙХҲТ вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли давлат органлари, нодавлат сектор, дипломатик корпус, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар халқаро ташкилотлар экспертлари томонидан тилга олинган салбий ҳолатлар сабабларини таҳлил қилиб, уларни олдини олиш учун зарурий чора-тадбирларни муҳокама қилишди.

Хулоса ўрнида, давра суҳбати иштирокчилари журналист хотин-қизларга нисбатан онлайн таъқиб ва зўравонлик жамиятда ҳукм сураётган нотўғри қарашлар сабабидан юзага келувчи муаммоларнинг бир қисми эканини ҳамда мазкур ҳодисаларга қарши кураш жиддий чоралар кўришни талаб қилишини таъкидладилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
17 ноябрь куни соат 20:15да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради. Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган.

Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамдардлик билдирди.

Мудофаа вазирлиги


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун

Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.
Жаҳон ареналарида миллий рамзимиз – Ўзбекистон байроғи ҳамиша баланд ҳилпирайверсин!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларига ташриф буюриб, спорт ва транспорт инфратузилмаси объектларининг қурилишини кўздан кечиради, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📊 Темир йўл транспортидан бир кунда ўртача нечта йўловчи фойдаланади?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 7,4 млн йўловчи ташилган.

Йўловчи ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 751,4 мингтага ошган.

2023 йил январь-сентябрь ойларида бир кунда ўртача 27,2 минг нафар йўловчи темир йўл транспортидан фойдаланган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,8 мингтага ошган.
Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Олимпийского городка.

#Mirziyoyev #tanishuv #sport #shaharcha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter