Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Yer_hisobot

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ:

🟢 ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби;

🟢 ер ҳисоботини юритиш тартиби;
ер ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш;
🟢 ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш тартиби;
🟢 ер фонди тоифаларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

🔺2024 йил 1 январга қадар “Yer hisobotавтоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилади.

🌟 Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси “Yer hisobot” ААТ оператори ҳисобланади.

🔵Ер ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш, ерларни тоифаларга ажратиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш натижалари ваколатли давлат органларининг қарорлари асосида Yer hisobot” ААТга киритиб борилади.

🗣Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари реал вақт режимида “E-qaror” электрон тизими орқали “Yer hisobot” ААТга тақдим этиб борилади.

‼️Маҳаллий ижро этувчи хокимият органларининг ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ва унинг натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк