Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида уларни давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали Мудофаа вазирлигига келиб тушган саволлар юзасидан АОКАда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилда Мудофаа вазирлиги бўйича қанча ҳарбий хизматчи уй-жой билан таъминланади?

АОКАда ўтказилган брифингда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган саволларга жавоб берди:

2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ипотека кредитлари ҳисобидан 1 480 та хонадондан иборат кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Бугунги кунда сафарбарлик чақируви резервининг тўлов бадали қанча?

Сафарбарлик чақируви резервига тўлов бадалининг миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7,03 баробари этиб белгиланган.

Сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари хизматга олингандан кейин томонларнинг келишувига кўра бир йил мобайнида бир йўла тўлиқ ҳажмда ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инфографика

📈 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш

📈 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўнгги 6 йил ичида Ўзбекистон ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланиш даражасини баҳолади.

✔️Таъкидлаш керакки, тадбиркорлик ривожланишнинг юқори ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Шундай қилиб, фаолият кўрсатаётган корхоналар

2022 йилда 592 мингтага етди (2017 йилда - 285 мингта)ўсиш 2,1 баравар;

2022 йилда уларнинг сони 94 мингтадан ошди (2017 йилда - 41 мингта)ўсиш 2,3 баравар

✔️2022 йилда кичик бизнеснинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши:

саноат (26%)
қурилиш (72%)
ЯИМ (52%)
бандлик (74%)
экспорт (30%)

📈 Марказ томонидан ҳар ойда ҳисоблаб чиқилган иқтисодий кўрсаткичларда, масалан, ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) ва ишбилармонлик муҳити индексида ижобий таъсирларни кузатиш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш масалалари бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча бошчилигидаги ушбу нуфузли глобал тузилма делегациясини қабул қилди.

Учрашувда барқарор тараққиёт соҳасидаги миллий вазифа ва мақсадларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва бу жараёнда БМТнинг Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ролини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан жорий йил 19-20 август кунлари амалий ташриф билан Будапешт шаҳрида бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишидаги “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари қарийб 3 йилдан буён йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ер ости метро тоннели ва бекатлари маълум муддат эксплуатация қилинганидан сўнг, режали профилактик ишларни амалга ошириш лозим.

Шу муносабат билан, Юнусобод йўналишининг “Туркистон”, “Юнусобод” бекатлари 2023 йил 26 август санасидан бошлаб 4 ой муддатга ёпилади ва бу муддат давомида режали профилактик ишлар амалга оширилади

Шунингдек, поездлар ҳаракати “Шаҳристон” ва “Минг Ўрик” бекатлари оралиғида одатий тарзда ҳаракатланиши давом этади ва бу йўналишда поездлар ҳаракати оралиқ вақти 5 дақиқагача қисқартирилади.

Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, “Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 06:00 дан тунги 00:00 га қадар амалга оширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамияти Бошқарув раиси ўринбосарлари тайинланди:

Саттаров Алишер Абдувохобович
уч йил муддатга “Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг трансформация, молиявий ва рақамлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Икрамов Шахзод Илясович уч йил муддатга “Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг парвоз ишларини ташкил этиш бўйича ўринбосари

 Ядгаров Шухратилло Шавкатович уч йил муддатга акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг “Uzbekistan Airways“ тижорат ва туризм бўйича ўринбосари .

❗️Тайинловлар “Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамиятининг овоз берувчи оддий акцияларига эга бўлган Ягона акциядори — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра амалга оширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга амалий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди.

Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Венгрия Бош вазири Администрацияси раҳбари – вазир Гергей Гуйяш ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия музокаралари бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк