Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.9K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
ЖССТ Ҳиндистоннинг яна бир йўталга қарши сиропи ҳақида огоҳлантирмоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Cold Out йўтал ва шамоллашга қарши сироп хавфи ҳақида огоҳлантирди. Унда токсинларни топилган. Бу охирги 10 ой ичида ҳинд…
Хавотирга ўрин йўқ: "Cold Out"дори воситаси юртимизда давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

Ушбу йўталга қарши қўлланилувчи дори воситаси ҳақида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази қуйидагиларни маълум қилди.

ЖССТ маълумотларига кўра, "Cold Out" сиропи “Fourrts Laboratories” (Ҳиндистон) томонидан “Dabilife Pharma” учун ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг таркибида токсинлар борлиги қайд этилган.

Шунингдек, Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мазкур дори воситаси Ироқда ўтказилган алоҳида синовларда муваффақиятсизликка учрагач, эркин савдодан қайтариб олинган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ҳиндистоннинг “Fourrts Laboratories” томонидан ишлаб чиқарилган мазкур дори воситаси Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини маълум қилиб, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан юртдошларимиз хавотирга тушмасликларини сўради.

Таъкидланишича, 2023 йил февраль ойидан бошлаб, юртимизда ишлаб чиқарилаётган ва мамлакатимизга кириб келаётган сироб шаклдаги дори воситалари таркиби диэтиленгликол (ДЭГ) ва этиленгликол (ЭГ) заҳарли моддалари бўйича чуқур текширилиб, ССВ томонидан бу борада қатъий назорат ўрнатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ж.Ҳатамов тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Ҳурматли юртдошлар!

🌐 «Тараққиёт стратегияси» маркази «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилганини эълон қилади.

📲 Барча юртдошларимиз «Ўзбекистон – 2030» стратегияси лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини Марказнинг махсус 2030.strategy.uz ёки Ҳукуматнинг regulation.gov.uz порталлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги @dscuzbekistan телеграмм канали орқали билдиришлари мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Ж.Ҳатамов тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Тўхтабоев Шерзод Жалолович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Тўхтабоев тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш жараёнлари назоратда: Call-марказларга келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинмоқда, ечим берилмоқда

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати ҳамда ҳудудий филиалларида очиқ танловлар фаолияти юзасидан ишонч телефонлари ишлаб турибди.

Ўтган бир ҳафта давомида ушбу рақамларга 78 та мурожаат келиб тушди.

◽️Жумладан:

32 та — платформада шахсий кабинет билан боғлиқ бўлган техник муаммолар;
6 та — малака талабига мослигини кўриб чиқиш муддати кечиктирилиши бўйича;
10 та — малака талаби натижасидан норозилик бўйича;
10 та — тест ва суҳбат босқичини белгилаш муддатларининг бузилиши бўйича;
12 та — суҳбат босқичини ташкил этилишидан норози бўлиб;
8 та — суҳбат натижасини шахсий кабинетга юбориш муддатини кечиктирилиши бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг 10 таси ижобий ҳал этилди, 68 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали қаноатлантирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 "Ўзбекинвест" ЭИСК" АЖ томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар АОКАда акциядорлик жамияти бош директорнинг биринчи ўринбосари Рустам Холиқов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🪙 2023 йилнинг биринчи ярмида 45,5 миллиард сўм миқдорида суғурта товонлари тўланган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбекинвест" ЭИСК" АЖ бош директорнинг биринчи ўринбосари Рустам Холиқов маълум қилди.

⚫️Август ойида «Ahbor-Reyting» агентлиги “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компаниясига миллий даражаси бўйича «uzА++» барқарор прогноз тўлов қобилияти рейтингини берди.

⚫️Кам таъминланган оилалардан бўлган 600 нафардан зиёд фуқаро суғурта агенти сифатида иш билан таъминланди.

⚫️2023 йилнинг 6 ойи давомида суғурта агентлари томонидан 16,7 миллиард сўмлик полислар сотилган.

⚫️Жисмоний шахсларни суғурта қилиш сегментида мукофотларнинг хажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баравар кўпайиб, 41 миллиард сўмни ташкил этди, 467 мингдан ортиқ шартнома тузилди.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📈 Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва мазкур жараёнларни мониторинг қилиш

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва мазкур жараёнларни мониторинг қилиш АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган энг муҳим муаммолар ҳақида 450 дан ортиқ видеоролик ишлаб чиқилган ва YouTube ижтимоий тармоғига жойланган

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва мазкур жараёнларни мониторинг қилиш ҳақида маълумот берди:

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида адлия органлари томонидан жойларда жами 200 мингдан ортиқ тарғибот тадбири ўтказилди.

“Инсон қадри учун” тамойили асосида жорий йилнинг 2–30 июнь кунлари “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият” ҳуқуқий акцияси ўтказилди. Акция доирасида адлия органлари томонидан 5 мингга яқин ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг электорал маданиятини янада юксалтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошчилигида тегишли идоралар билан ҳамкорликда 14 та ҳудудий тарғибот гуруҳлари шакллантирилиб, жойларда жами 2 750 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, телевидение орқали 56 та, радиода 82 та чиқишлар қилинди, 2 138 маротаба семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди, веб-саҳифа ва ижтимоий тармоқларда 108 дан ортиқ маълумотлар жойлаштирилди, 20 дан кўпроқ таҳлилий маълумотлар ва мақолалар газета ва журналларда чоп этилди.

🗞 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Aвтомобиль йўллари қўмитасига матбуот котиби тайинланди

Жумаева Нилуфар Ҳикматуллаевна
— Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Aвтомобиль йўллари қўмитаси раисининг Aхборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Н.Жумаева тайинловга қадар, “Ўзбекистон” телеканалида катта муҳаррир лавозимида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🗂 Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 2023 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги режалар

АОКАда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Каримов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🗂 Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 2023 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги режалар АОКАда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Каримов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰 Жорий ярим йилликда илмий ва инновацион фаолиятга 1,3 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий грант маблағлари жалб қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инновацион ривожланиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Каримов маълум қилди.

📢 Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 2023 йил I ярим йиллик даврида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг эҳтиёжлари ҳамда муаммоларининг ечимига қаратилган 5 турларда 27 та тематик мавзулар, 2 та халқаро лойиҳалар ва 1 та олима аёллар танловлари эълон қилинди.

🪙 Шунингдек, умумий қиймати 150,15 млрд сўмлик 140 та халқаро қўшма лойиҳа Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Венгрия, Япония ва Беларусь каби давлатлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

📊 Хисобот даври мобайнида умумий қиймати 112,1 млрд. сўмлик 326 та ишланма тижоратлаштирилди, шундан 68,33 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, 43,78 млрд. сўмлик хизмат кўрсатилди.

🏗 Сирдарё ҳамда Навоий вилоятларида ёшлар технопарклари бинолари тўлиқ битказилиб фойдаланишга топширилди. Ҳозирги кунда Жиззах, Наманган, Бухоро, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида Ёшлар технопарклари бинолари қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида дунё бўйича 30-ўринга кўтарилди, Марказий Осиёда эса 1-ўринни сақлаб қолди

Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.

Статистика агентлиги Open Data Watch ташкилоти билан 2019 йилдан бошлаб, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори кўмагида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) рейтингида:

2015 йилда 125 та мамлакат орасида 3 балл билан 125-ўринни;

2016 йилда 173 та мамлакат орасида 13 балл билан 168-ўринни;

2017 йилда 180 та мамлакат орасида 18 балл билан 167-ўринни;

— 2018 йилда
178 та мамлакат орасида 19 балл билан 168-ўринни;

— 2020 йилда
187 та мамлакат орасида 63 балл билан 44-ўринни эгаллаган.

— 2022 йилда 192 та мамлакат орасида 66 балл билан 40-ўринни эгаллаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга спорт соҳасидаги йирик тадбирлар ва режалар ҳақида ахборот берилди.

Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилмоқда.

Улар ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаси ҳисобланади, битирувчиларга мураббий ва селекционер мутахассислиги бўйича диплом берилади.

Ҳозирда марказлар учун бинолар қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳалар ишланмоқда. Мазкур спорт муассасалари 2024/25 ўқув йилидан фаолият бошлайди.

Давлатимиз раҳбари бу марказларда спортчиларни тайёрлаш бўйича энг илғор услубларни жорий этиш, диетологияни ривожлантириш, ўқувчиларнинг қатновига қулайлик яратиш зарурлигини таъкидлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқиб, яқин муддатларда қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини, Ўзбекистон-Россия ҳудудлар, таълим ва медиа форумларини ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Навоий вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Пирнафасов Бектемир Саидович 1975 йил 10 августда Навоий вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Б.Пирнафасов 1992-2021 йилларда “Навоий овози” газетасида, “Жаҳон” ахборот агентлигида, “Дўстлик байроғи” ва “Знамя Дружбы” газеталари таҳририятида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📣10 август, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Брифинг

Мавзу: “Ўзархив” агентлигида ахборот коммуникация технологияларининг жорий этилиши
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Анваржон Алиев, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Матбуот анжумани

Мавзу: Халқаро ҳунармандчилик фестивали, Халқаро кулолчилик форуми ҳамда кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш ва унга тайёргарлик масалалари
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Республика "Ҳунарманд" уюшмаси раҳбари ва мутасаддилари
😉😉😉😉😉

Брифинг

Мавзу: “Дин ишлари бўйича қўмитанинг жорий йил ўтган давридаги фаолияти таҳлили
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Илҳом Маърупов, Қўмита ахборот хизмати раҳбари

👉Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💻 “Ўзархив” агентлигида ахборот коммуникация технологияларининг жорий этилиши

АОКАда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM