Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🦠 Камбағалликни қисқартириш бўйича II Халқаро форум ўз ишини якунлади

Форум доирасида бўлиб ўтган 6 та тематик панел сессияда кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди, ривожланаётган мамлакатлар учун муаммолар ва таклифлар билдирилди.

📶 Шунингдек, COVID-19 пандемияси, жаҳон иқтисодиётидаги беқарорлик ва бошқа қатор муаммоларга қарамай, Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш соҳасида эришилган ютуқлар қайд этилди.

Форумда Ўзбекистоннинг камбағаллик ва тенгсизликка қарши курашдаги фаол ҳаракатлари юқори баҳоланди. 2,300 млн.дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар, хотин-қизлар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий ҳимоя тизими билан тўлиқ қамраб олингани қайд этилди.

✍️ Форум якунида бир қатор ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди ва янги қўшма лойиҳалар, жумладан, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва J-PAL ўртасидаги ҳамкорлик Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Йиғилишда болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, хусусий секторни жалб қилган ҳолда замонавий тўгараклар очиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, тизим фаолиятини трансформация қилиш, ўқитувчиларнинг малакаси ва рағбатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб 23-25 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Сингапур раҳбарининг ташрифи дастурида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Саммит кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, икки мамлакат етакчи компания ва банк институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларига кўмаклашиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Президент Ҳалима Яқуб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, юртимиздаги диний конфессиялар раҳбарлари билан ҳам учрашади, ишбилармон доиралар бизнес-форумининг очилишида ва қўшма таълим маркази фаолиятининг тақдимотида иштирок этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Келишув институти маъмурий суд ишларини юритишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини биласизми?

📣Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи Азиз Абидов иштирокида маълум қилди:

Эндиликда тарафлар маъмурий суд ишларини юритишнинг барча босқичлари ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида низони келишув битимини тузган ҳолда тўлиқ ҳажмда ёки қисман ҳал этиши мумкин.

Келишув битими тасдиқлашни рад қилиш асослари Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда 5 та, Фуқаролик процессуал кодексида 2 та, Иқтисодий процессуал кодексида
3 та экани кўрсатилган.

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс талаби бўйича тарафларнинг келишувига фақат жавобгарда маъмурий ихтиёрийлик мавжуд бўлганда йўл қўйилади.


📌Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Сингапур Президенти ва унинг турмуш ўртоғини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Маҳкамова, ташқи ишлар вазири Б.Саидов ва Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Умурзоқов кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон ва Сингапур делегацияси аъзолари “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди, мамлакатимизнинг истиқлол йилларидаги ривожланиши ва ушбу бетакрор мажмуанинг яратилиши тарихи билан танишди, миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий муассасалар ва давлат идораларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати бўйича тақдимот билан танишди.

Жорий йилда 2 минг мегаватт қувватли қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, яқинда Ўзбекистон Президентининг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида 4,4 миллиард долларлик, жами қуввати 4,8 гигаваттга тенг 11 та қуёш ва шамол станцияларини қуриш бўйича келишувга эришилди.

Йиғилишда мазкур келишувлар ижросини ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣 24 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани:

〰️〰️〰️
✔️Мавзу: 2022 йил сарҳисоби, трансформация стратегияси доирасида 2023 йил учун белгиланган вазифалар
Вақти: 15:00
Иштирок этади: "Халқ банки" АТ раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️〰️
👉Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
UNESCO билан экологик таълим ва табиий меросни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб "Кўксарой" қароргоҳида тантанали кутиб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
"Кўксарой" қароргоҳида давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк