Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.6K photos
7.02K videos
53 files
29.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Берлин шаҳридаги жаҳонга машҳур Жеймс Симон галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” номли ноёб кўргазмани очдилар.

2024 йил 14 январь кунига қадар давом этадиган кўргазмада Берлин давлат музейлари тўпламларидан 65 та ва Ўзбекистон музейлари тўпламларидан 285 та экспонат намойишга қўйилган. Уларнинг кўпи мамлакатимиз ташқарисида илк бор кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Германияга ташрифи муносабати билан икки мамлакат делегациялари аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари иштирокида қабул маросими бўлиб ўтди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга икки кунлик ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Ташриф доирасида иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, фан ва инновация соҳаларида 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат имзоланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣4 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📌 Мавзу: Ичимлик ва оқова сув таъминотидаги муаммо ва ечимлар. Дебитор қарздорлик ҳамда тармоққа ноқонуний уланишни бартараф этиш чоралари
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

📌 Мавзу: Ўта хавфли юқумли касалликларнинг
олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🚰 Ичимлик ва оқова сув таъминотидаги муаммо ва ечимлар. Дебитор қарздорлик ҳамда тармоққа ноқонуний уланишни бартараф этиш чоралари

АОКАда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
ССВ ҳузуридаги марказга матбуот котиби тайинланди

Худаяров Лочинбек Эркинович
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК матбуот котиби - Директорнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Л.Худаяров тайинловга қадар, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимида бош мутахассис лавозимида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Республика миқёсида ичимлик ва оқова сув таъминотида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги 1,36 трлн сўмни ташкил этмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди:

🫥Шундан жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 1,13 триллион сўмни ташкил этса, 224 миллиард сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келмоқда.

‼️Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар:

🔹Тошкент шаҳри– 256 миллиард сўм;
🔹Андижон вилояти – 153 миллиард сўм;
🔹Тошкент вилояти – 147 миллиард сўм.

💵 Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ичимлик ва оқова сув тармоқларига 407 та ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, унинг натижасида жами 3,9 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Қонунчилигимизга киритилган ўзгаришларга кўра энергия ресурслари, жумладан ичимлик ва оқова сув тармоқларига фойда олиш мақсадида ноқонуний уланиш жиноят деб қаралмоқда.

📝Батафсил
🔹🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡Ўта хавфли юқумли касалликларнинг
олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар

АОКАда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўта хавфли юқумли касалликлардан ҳимояланиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

АОКАда ўтказилган брифингда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова бу борада атрофлича маълумот берди:

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тақдим этган маълумотларига кўра, дунё бўйича 2022 йилда 620 та ўлат ва 67 та куйдирги касаллиги, 3068 та Ласса иситмаси, 339 та Эбола иситмаси, 446 та Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликлар қайд этилган.

Хусусан, ўтган йилда вабо касаллиги Афғонистон, Покистон, Африканинг бир қатор давлатлари, Ҳиндистон, Ироқ, Хитой каби мамлакатларда рўйхатга олинган.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши самарали тадбирлар натижасида ўлат, вабо, сариқ иситма, вирусли геморрагик иситмалар, парранда гриппи каби карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларни республика ҳудудига четдан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмай келинаяпти.

✍️ Аммо, амалга оширилаётган тадбирларга қарамасдан, ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича республиканинг табиий ўчоқли худудларида ўта хавфли зооантрапоноз, яъни ҳайвонлардан одамларга юқувчи юқумли касалликлар рўйхатга олиниши давом этмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Қутуриш касаллигини олдини олиш

Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллигини юқтириб олмаслик

Куйдирги касаллигидан ҳимояланиш

Бруцеллёз касаллигига чалинмаслик

Вабо касаллигини юқтириб олмаслик чоралари

📌 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги ISO 37001:2016 халқаро сертификатни қўлга киритди.

“Cert international”
ташкилоти томонидан 2022 йилнинг 7 декабрь ҳамда 6-8 апрель кунлари ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича аудиторлик текшируви ўтказилди. Текширув натижасига мувофиқ Кадастр агентлиги марказий аппарати ISO 37001:2016 халқаро сертификатига лойиқ деб топилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📊 Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти: давлат божи 50 фоизга камайтирилади

🔎Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қатор қонунчилик ҳужжатлари депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Жумладан, “Телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) фаолияти билан шуғулланиш учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама ва савол-жавоблардан сўнг депутатлар томонидан қабул қилинди.

📈 Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, телерадиоэшиттириш тизимини модернизация қилишга, миллий мазмундаги дастурларни тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга, шунингдек истеъмолчиларга замонавий миллий мазмундаги дастурларни тақдим этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

📝 Хусусан, телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатишга доир лицензия берганлик учун давлат божининг миқдорини 50 фоизга камайтириш белгиланмоқда. Давлат божини йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилмоқда.

✔️Шунингдек, маъмурий ислоҳотлар натижасида қайта ташкил этилган ижро этувчи ҳокимият органининг номини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан ўтказган телефон орқали мулоқотида қўшма кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ва савдо муносабатларининг суръатини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🏓 2023 йил 1-чоракда Ўзбекистон республика валюта биржаси томонидан амалга оширилган ишлар рақамларда

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Боланинг бегонаси бўлмайди: атрофингиздаги воқеаларга бефарқ бўлманг!

Аёл ва бола ҳуқуқлари, уларни турли тазйиқ ва қийноқлардан, оилавий ва педофиллардан ҳимоя қилиш дунё ҳамжамияти томонидан энг кўп умумеътироф этиладиган инсоний муносабатлардан саналади.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ҳуқуқий ҳимоя яратилган. Аммо унинг кенг миқёсда амалда бўлиши жамиятнинг ҳар бир аъзоси, кенг жамоатчилик вакилларининг ўзаро ҳамжиҳатлигига боғлиқдир.

Қиз фарзанд — жамият гултожи. Уни ҳар томонлама асраб-авайлаш, уларнинг сифатли таълим ва касб-ҳунар эгаллашлари учун муносиб шарт-шароитларни яратиб бериш, шу билан бирга атрофимиздаги турли ғаразли ниятдаги шахсларнинг тажовузидан ҳимоя қилиш жамиятдаги ҳар бир онгли кишининг фуқаролик бурчи бўлмоғи лозим.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Конституцияни_ўрганамиз

⚡️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: инсон ҳуқуқларига оид 10 та энг муҳим кафолат

✔️ Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

✔️ Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир.

✔️ Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунларнинг, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

✔️ Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас.

✔️ Инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

✔️ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

✔️ Ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга.

✔️ Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

✔️ Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.

✔️ Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзордаги боғча раҳбари хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги учун лавозимидан озод қилинди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 230-мактабгача таълим ташкилоти директори боғча ҳудудига бегона шахсни киришига йўл қўйиб берганлиги, тарбияланувчи болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги, ички меҳнат тартиб- қоидаларини бузганлиги ва ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан бекор қилинди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири топшириғига асосан таълим ташкилотидаги муҳит назоратга олинган, ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хабар беришича, айни дамда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✍️“Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти таҳлили ва 2023 йилги 1-очиқ стипендия танлови тафсилотлари

АОКАда Жамғарма раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар кадрлари бошқарувга оид кўникмалари ва касбий билимларини оширишади

Бугун Давлат бошқаруви академиясида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва Академия ҳамкорлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар кадрлари учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди.

Мақсад — Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлар шароитида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар кадрларининг назарий ва амалий билимларини ошириш ҳамда жамоада самарали ишлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

◽️Тингловчилар 2 кунлик махсус Дастур давомида бошқарувга оид кўникмалари ва касбий билимларини оширишади. Тизимдаги долзарб муаммолар муҳокама этилади, тўпланган тажрибалар ўзаро алмашилиб (нетворкинг), ечимлар таклиф қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк