Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 10 апрель кунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
– Карантин ва чеклаш тадбирларини вақтида киритмаганимизда, беморлар ва йўқотишлар бундан анча кўп бўлиши аниқ эди. Хавф ҳали ўтиб кетгани йўқ. Ҳали олдинда жуда катта синовлар кутмоқда. Темир интизом ва юксак масъулият билан кечаю кундуз иш давом этиши керак, – деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 апреля в начале видеоселекторного совещания особо остановился на принимаемых мерах по противодействию пандемии коронавируса.
- Если бы не были вовремя введены карантин и ограничительные мероприятия, заболевших и человеческих потерь было бы намного больше. Впереди нас ожидают большие испытания. Работа должна продолжаться круглосуточно, с железной дисциплиной и чувством ответственности, - отметил в частности глава государства.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #xalqarohamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Савол: Карантин даврида фуқаролар адвокатлик хизматларидан қай йўсинда фойдаланишлари мумкин?

Фуқаролар карантин даврида санитар қонунчилик меъёрлари ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларига риоя этган ҳолда, адвокатлик хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, суд-тергов органлари томонидан адвокатларнинг ўзларининг автотранспорт воситаларига ҳамроҳлик қилган ҳолда суд-тергов тадбирларида иштироки таъминлаб берилмоқда, шунингдек Адвокатлар палатаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига автотранспорт воситаларини бошқариш учун тегишли рухсатномалар (стикерлар) тақдим этилган.

Бундан ташқари, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатнинг шошилинч иштирокини таъминлаш мақсадида зарур ҳолларда, адлия органлари томонидан хизмат автотранспорт воситалари билан таъминланади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
332 нафар фуқарога 671 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар етказилди

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг 1197 қисқа рақамига бўлган қўнғироқлар асосида Тошкент шаҳри бўйича жами 332 нафар фуқаро учун 41 968 066,61 сўмлик 671 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлари жамланди ва 9 та туман тиббиёт бирлашмалари ходимларига мурожаат қилган фуқароларга етказиб бериш учун топширилди.

Хусусан, 2020 йил 9 апрель куни Мирзо Улуғбек, Сергели ва Яшнобод туманларидан келиб тушган қўнғироқлар асосида жами 59 нафар фуқаро учун 4514358,76 сўмга тенг 123 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ушбу туманларнинг тиббиёт бирлашмаларига топширилди.

Бугун, 10 апрель куни Учтепа туманидан келиб тушган қўнғироқлар асосида жами 48 нафар фуқарога мўлжалланган 5 936 855,62 сўмлик 108 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар Учтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг масъул ходимларига етказилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Пахтачилик ва ғаллачиликда кластер тизимини ривожлантириш, ҳосилдорликни ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президентимиз бугунги оғир шароитда барча раҳбарлар ва фермерлар бир бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан шуғулланиши лозимлигини таъкидлади.
Сувни тежаш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш, ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития кластерной системы и повышения урожайности в хлопководстве и зерноводстве.
Президент отметил, что все руководители и фермеры в нынешних сложных условиях должны действовать как единое целое и работать над наращиванием заготовки продукции.
Затронуты также вопросы бережного расходования воды, борьбы с болезнями и вредителями, организованного проведения сбора урожая.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #agrarsoha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2020 йил 10 апрель соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 641 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 10 апреля 2020 года 22:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 641.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Азиз Абдуҳакимов: Карантин қўл қовуштириб ўтириш учун сабаб эмас - Ўзбекистонда “онлайн туризм” ва “масофавий спорт” ривожлантирилади

✔️Карантин қўл қовуштириб ўтиришга сабаб бўла олмайди;
✔️Ўзбекистонда илк маротаба ҳудудлар бўйлаб виртуал саёҳат қилиш имконини берувчи online-tourism.uz сайти очилади;
✔️Туризм соҳаси тадбиркорларига давлат томонидан берилган енгилликлар ва пандемиядан кейинги чора-тадбирлар;
✔️Мамлакатимизда масофавий спорт ривожлантирилади;
✔️Бош вазир ўринбосарининг коронавирус билан боғлиқ карантин даврини ўтказишга оид тавсиялари ва бошқалар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтидаги Азиз Абдуҳакимов билан интервьюда!

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Хабар берганимиздек, куни кеча республикамизнинг турли ҳудудларида қор ва ёмғир ёғиши ҳамда кучли шамол натижасида электр энергияси таъминотида қатор ноқулайликлар келиб чиқди.

Юзага келган муаммоларни бартараф этиш мақсадида электр таъминоти корхоналарининг тезкор бригадалари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ана шу ҳақда Энергетика вазири матбуот котиби қисқача тушунтириш бериб ўтди. Батафсил:👇
▶️ Youtube
▶️ Telegram

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йил 10 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 669 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 10 апреля 2020 года в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 669.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на внеочередном саммите Совета сотрудничества тюркоязычных государств


#Mirziyoyev #sammit #Turkiykengash #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏘Тошкент вилоятида барпо этилган карантин ҳудудидан 482 нафар фуқаро ўз уйларига кузатилди.

Уларнинг 14 кунлик таасуротлари кандай? Бу ердаги шароит борасида улар қандай фикрда?

Репортажимизни томоша қилсангиз, барчаси ҳақида билиб оласиз.

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Бугунги кунда Ўзбекистонда 80 мингдан ортиқ киши карантинда сақланиб турибди. Бу, албатта, кимнингдир инжиқлиги ёки хоҳиши туфайли эмас, шунчаки мураккаб вазият тақозоси.

Аммо мана шу вазиятни тушунмайдиган, ҳолатни кўра-била туриб норозилик билдирадиган, қаршилик кўрсатадиган ва қочиб кетишга уринганлар чиққани жуда қизиқ бўлди. Қочиб кетганлар тутиб келингани ва жазога тортилгани алоҳида мавзу. Kun.uz сайтининг ушбу мақоласида яратилган шароитлардан норози бўлганлар ҳақида сўз юритилади.

Ушбу синовли давр ҳатто йирик давлатларни ҳам гандираклатиб қўйгани, ривожланган Ғарб давлатларида вирусдан вафот этганларнинг жасадларини вақтинча сақлаш жойлари етишмаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Дунёда кечаётган шундай жараёнларда мамлакатимизда коронавирусга қарши курашиш, унинг янада тарқалиб кетмаслигини таъминлаш, мавжуд вазиятда, энг аввало, инсон омилига бирламчи эътибор кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларга айрим ватандошларимизнинг "муносабати" мазкур интернет нашрининг навбатдаги мақоласида таҳлил қилинган.

Kun.uz сайтида эълон қилинган мазкур мақолаларни ўқишни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА штабида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарма бошлиғи Умидилла Ибрагимов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Умидилла Ибрагимов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳозирда темир йўлда қуйидаги йўналишларда юк ташувлари амалга оширилмоқда:

📍 Транскавказ коридори бўйлаб Қорақалпоғистон орқали Қозоғистоннинг Ақтау йўналиши, Озарбайжоннинг Боку портидан Грузия ва Туркия йўналиши бўйлаб мультимодаль темир йўл ташувлари амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналиш масофаси Грузиянинг Поти портига қадар 2667 километрни ташкил этиб, юкларни етказиб бериш муддати 13 суткани ташкил қилмоқда.

📍Иккинчи йўналиш — Қозоғистон орқали Россиянинг Новороссийск портига қадар ҳаракатланиши мумкин. Мазкур йўналиш масофаси эса 3550 км бўлиб, юкларни етказиб бериш муддати ўртача 11 суткани ташкил қилади.

📍Учинчи йўналиш — Қозоғистон ва Россия ҳудудидан транзит орқали Болтиқ денгизи ҳудудларига, хусусан, Санкт-Петербург, Таллин, Рига, Клайпеда портларига юк етказиб бериш имкониятларимиз бор бўлиб, мазкур йўналиш масофаси ўртача 4500 км. Юк етказиб бериш муддати 14 суткага бориб етади.

〰️〰️〰️〰️〰️

🇪🇺 Бундан ташқари, Европа иттифоқи давлатларига Беларус Республикасининг Брест темир йўл станцияси орқали ҳам юкларни етказиб бериш имкониятимиз мавжуд.

🇦🇫 Жанубий йўналишда — Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига юкларни етказиб бериш имконияти бор, мазкур йўналиш масофаси — 933 км бўлиб, юкларни етказиб бериш муддати — 5 сутка.

🇷🇺 Шимоли-шарқий йўналишда — Қозоғистон, Россия ҳудудлари орқали Находка портига юкларни етказиш имконимиз бор. Мазкур йўналиш масофаси — 8683 км бўлиб, юкларни етказиш муддати — 22 суткани ташкил этади.

🇨🇳 Шарқий йўналишда — Қозоғистоннинг Харгос пости орқали Хитойнинг Ляньюньгань ва Шанхай портларига чиқиш мумкин. Мазкур йўналиш масофаси ўртача — 5932 км бўлиб, юк етказиб бериш муддати — 15 суткага бориб етади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Қуйидаги жадвал орқали 2018-2019 йилларда экспорт сифатида асосий юклар жўнатилган давлатларни ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг 2020 йилдаги темир йўл орқали экспорт салоҳиятини кўриш мумкин.

👇👇👇

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
ЭЪЛОН

❗️Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Меҳнат мигрантларини кетишдан олдинги кўниктириш ва касбга тайёрлаш масалалари бошқармаси ташаббуси билан онлайн тарзда қисқа муддатли кўниктириш ва ўқиш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус пандемияси сабабли эълон қилинган карантин муносабати билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетиши режалаштирилган фуқароларга жўнашларидан олдинги кўниктириш ва ўқитиш жараёнлари учун “телеграмм иловаси” орқали Кўниктириш ва ўқитиш номли онлайн гуруҳ ташкил этилди.

Ушбу телеграм гуруҳда, Хорижга ташкилий юборилиши режалаштирилган фуқароларга керак бўладиган тавсиялар, маълумотлар, техника хавфсизлиги, хорижий давлатлар маданияти, тили ва бошқа керакли мавзулар бўйича маълумотлар жойлаштириб борилади.

Маълумот учун:☎️ (71) 202-33-55

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мамлакатимизда коронавирусга қарши воситалар (вакцина, дори) ишлаб чиқиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда? Фармацевтларимиз бу борада айнан нима иш қилишмоқда?

❗️Республикамизда коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқиш чора-тадбирлари йўқ. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест ишлаб чқилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида клиник синовдан ўтказилмоқда. Апрель ойи охирига қадар 50 мингта тест тайёрлашни режалаштиришмоқда. Шунингдек, оғир аҳволдаги беморларни даволашда касалликдан тузалган беморларнинг донорлик қони зардобидан фойдаланиш ҳам режалаштирилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Айтингчи, ОИВга қаерда таҳлил топшириш мумкин? Карантин вақтида ҳеч бир давлат клиникаси қабул қилмаяпти, хусусий клиникалар эса қимматлик қилади?

❗️ОИВга таҳлилни ОИТС марказлари, шунингдек, туманлараро ОИТС диагностика лабораторияларида топшириш мумкин. Ҳозирги вақтда уларнинг барчаси ишламоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин даврида руҳий қўллаб-қувватловчи "Call-марказлар" ташкил этиладими Ҳозирги вақтда "Call-марказлар" мавжудми?

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида "Call марказ" мавжуд. Алоҳида руҳий қўллаб-қувватловчи "Call марказ" йўқ. Махсус ташкил этилган даволаш шаҳарчаларида зарурат учун телефон алоқалари ўрнатилган.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Айтишларича, пластик карточка ва нақд пул ўзида вирусни сақлар экан. Супермаркетларда касса олдига иккита одам қўйиб, биттаси пул ва пластик карточкаларни қабул қилса, иккинчиси (қўлини тез-тез дезинфекция қилиб турган ҳолда) харид қилинган нарсаларимизни кассадан ўтказиб турса бўлмайдими?

❗️Ҳақиқатдан ҳам нақд пулларда коронавирус қўзғатувчиси узоқ муддат сақланиб қолиши ҳақида маълумотлар бор. Шу муносабат билан банк тизимида нақд пулларни зарарсизлантириш бўйича жуда кўп ишлар қилинмоқда.

❗️Нақд пул тарқатиш пайтида камида 10 кун сақланган пулларни муомалага чиқаришаяпти. Янги пластик карточкаларни беришда ҳам шундай тизим мавжуд. Нафақадаги одамларга нафақа пуллари махсус пакетларда тарқатилмоқда. Нақд пул ва пластик карталар билан ишлайдиган мутахассислар дока ниқобларда, бир маротабалик қўлқопларда фаолият олиб боришмоқда.

❗️Ҳозирги вақтда фаолият юритаётган катта савдо мажмуалари ва деҳқон бозорларига кираверишда харидорларни термометриядан ўтказиш, қўлларини дезинфекция қилиш, ниқоб тақиш устидан мунтазам равишда назорат ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, кассалардаги сотувчиларнинг перчаткаларда ишлаши, уларни доимо дезинфекция қилишлари жорий этилган.

✔️Биз барча шу каби ҳолатларни қўллаб-қувватлаймиз ва бу ҳақда тадбиркорларга тегишли кўрсатмалар берилган ва ижроси назоратга олинган.

Кассаларда иккинчи сотувчини қўйиш — бу ҳақда тадбиркорлар ўйлаб кўриши керак экан.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📣 Банк омонатчилари диққатига!

🗓
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан карантин шароитида мижозларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, омонат муддати 2020 йилнинг апрель, май, июнь ойларида тугайдиган миллий ва хорижий валютадаги муддатли ҳамда жамғарма омонатлари бўйича 2020 йил 10 апрелдан бошлаб:

илгари имзоланган омонат қоидалари, шартномалар муддати ва шартларини сақлаб қолган ҳолда улар муддатини
3 (уч) ой муддатга узайтириш;

онлайн бўлмаган омонатлар бўйича омонатчиларга банкга келмасдан ўзининг банкда сақланаётган ҳар қандай омонатини бошқа турдаги омонатга расмийлаштириш имконияти берилди.

◀️ Омонат муддатидан олдин талаб этилганда тегишли омонатнинг ҳақиқатда сақланган муддатига мувофиқ эълон қилинган фоиз тўловлари омонатчига у хоҳлаган шаклда тўлаб берилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA