Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
“Красногорск” қўрғонини Паркент, Тошкент ва Нурафшон шаҳарлари билан боғловчи автобус йўналишларида қатновлар йўлга қўйилди.

“Красногорск” қўрғони аҳолисига қулай ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш мақсадида бугун эрта тонгдан “Красногорск – Сўқоқ – Чанги – Паркент”, “Красногорск – Янгибозор – Тошкент” ҳамда “Красногорск – Янгибозор – Нурафшон” йўналишларида автобус қатновлари қайта тикланди.

Ушбу йўналишларда қатновларнинг йўлга қўйилиши натижасида юртдошларимиз учун туризм қишлоғи бўлган Красногорск (Қизилтоғ)га Тошкент шаҳри Қўйлиқ мавзесидан, Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳридан ҳамда Паркент тумани марказидан тўғридан-тўғри автобусларда етиб олиш имконияти яратилди.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқланди(ми?)

Бугун Телеграм тармоғидаги бир нечта янгиликлар каналида “Огоҳ бўлинг: Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқланди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга Қозоғистон телеканалининг «24KZ» телеканали орқали намойиш этилган лавҳа асос бўлди.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан аниқланган дастлабки натижаларига кўра Қозоғистон томони Ўзбекистондан импорт бўлган помидор маҳсулотларида помидор жигарранг вируси (Tomato brown rugose fruit virus) ва бошқа карантин касалликлар аниқланганлиги юзасидан маҳсулотларни орқага қайтариш ҳолати кузатилмаган ва эътирознома (нотификация) жўнатмаган.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон ва Қозоғистон карантин хизматлари ўртасида тезкор равишда музокара олиб борилиб, ушбу тарқалган хабарга изоҳ берган фитосанитария хизматининг Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудий инспекцияси раҳбари И.Бегасилов помидор жигарранг вируси аниқланиш ҳолати юзасидан импорт бўлган 43 тонна помидор маҳсулотида айнан Ўзбекистондан юкланган маҳсулотида хавфли вирус қайд этилмаганини телефон мулоқотида тасдиқлади.

Батафсил
✍️✍️✍️✍️✍️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи шахс ва унга тазйиқ ўтказган ва зўравонлик қилган шахс бир жойда ишласа ёки ўқиса, ички ишлар органи мансабдор шахси уларнинг ўртасидаги бевосита алоқани тақиқлаш бўйича ташкилотга тақдимнома киритади ва ташкилот раҳбари тақдимнома ижросини таъминлайди.

🗓 Ҳимоя ордери муддати суд томонидан 1 йилгача узайтирилиши мумкин.

Илгари муддат 30 кунгача ички ишлар органлари томонидан узайтирилган.


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Қон саратонининг олдини олиш усули топилди

🔬 АҚШнинг Вандербильт университети олимлари TCL1A генини блоклаш кекса ёшли кишиларда қон саратони ривожланишига тўсқинлик қилишини аниқлади.

🔎 Бунинг учун 5000 дан ортиқ кишининг тиббий маълумотлари таҳлил қилинди. Натижада тадқиқотчилар хавфли қон ҳужайралари бўлинишини қўзғатувчи генни топишга муваффақ бўлди.

📌 Мутахассислар хулосасига кўра, энди TCL1A генига йўналтириладиган дорилар орқали саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатиш мумкин.

📊 Муаллифлар фикрича, ёш ўтиши билан инсон организмдаги бўлинувчи ҳужайралар турли мутацияларга учрайди. Уларнинг аксарияти зарарсиз.

❗️Аммо кекса ёшли кишиларнинг 10 фоиздан ортиғида қон саратони ва юрак касалликларини келтириб чиқарувчи мутациялар ривожланади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📝Республика бўйича ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун тасдиқланган тарифлар

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📣 17 апрель, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:
〰️〰️〰️

📌 Мавзу: Мажбурий ижро бюро органлари фаолиятида амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, МИБ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Тошкентдаги 43-сонли автобусларнинг бирида салоннининг ички қисми аёллар ва эркаклар учун алоҳида ажратилгани ҳақидаги эълон ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу ҳолат "8-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги, рақами 433-бўлган, «ISUZU» русумли, 43-сонли автобус йўналишида кузатилган ҳамда автобус салонидаги мазкур эълон тезкорлик билан олиб ташланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муддатидан олдин овоз бериш тартиби

✔️ Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

🗓 Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26-апрел кунлари амалга оширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:

▫️22-апрел —шанба;
▫️23-апрел — якшанба;
▫️24-апрел — душанба (кўчирилган дам олиш).

Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.

❗️Агар 22 апрел — шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрел — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📁Мажбурий ижро бюро органлари фаолиятида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда МИБ ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📁Мажбурий ижро бюро органлари фаолиятида амалга оширилаётган ишлар АОКАда МИБ ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️ Telegram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️МИБ томонидан жорий йил 1-чоракда ноқонуний ишдан бўшатилган 255 нафар шахс ишга тикланиб, 29,5 млрд сўм тўланмаган иш ҳақи ундириб берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди:

🛡Жорий йилнинг 1-чорагида ижро этиш соҳасида 6,5 трлн. сўмлик ундирув амалга оширилган. Шундан давлат фойдасига 1,9 трлн сўм, тадбиркорлик субъектлари фойдасига 1,7 трлн. сўм ва банкларга
2,5 трлн сўм маблағлар ундирилган.

🛡 Фуқароларимиз манфаатлари учун 400 млрд. сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилди.

🛡 “Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорларнинг 487 нафар ундирувчи-
ларига 6,2 млрд. сўм зарар пуллари тўлаб берилди.

🛡 Ишсиз алимент тўловчиларнинг 6.159 нафари ишга жойлаштирилди, 11.200 дан ортиқ оилалар яраштирилди.

📌 Батафсил
✍️✍️✍️✍️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM