Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Россиядаги ўзбекларнинг патенти карантин пайтида бекор бўладими?

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
га кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россияга ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига патент бериш масаласи юзасидан расмий нота юборган.

Россияда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш учун барча ташкилотларнинг фаолияти 30 апрелгача тўхтатилган.

Оқибатда Россия Федерациясида ишлаётган ватандошларимиз вақтинча ишсиз қолмоқда ва бу ҳолат уларнинг даромадларига таъсир қилади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ТИВ Россияга расмий нота юбориб, ишламайдиган давр охиригача патент тўловларини кечиктириш ва меҳнат мигрантларини маъмурий жавобгарликка тортмасликни сўради.

Ахборот хизмати хабарида ҳозирги вақтда ушбу масала Россия Федерациясининг ваколатли органлари томонидан кўриб чиқилаётгани айтилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Sevara Urinbayeva
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси фуқароларга уйда қолган ҳолда нотариат соҳасида барча мавжуд саволларига телеграм мессенджерда ташкил этилган @notariusmaslahatibot канали орқали малакали мутахассислар томонидан жавоб олиш имконияти яратилганлиги ҳақида маълум қилади.
2020 йил 9 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 582 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 9 апреля 2020 года 15:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 582.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Карантин даврида пенсионер яшаш манзилида бўлмаса ёки вақтинча рўйхатда турган жойда яшаса, унга пенсия маблағлари қандай етказилади?

Пенсия тўлови учун қайднома (ведомость)лар пенсия олувчининг яшаш манзили бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан махсус дастур орқали Халқ банкининг тегишли филиалларига жўнатилади.

📝Ушбу қайдномаларга асосан пенсия маблағлари мазкур филиалга молиялаштирилади ва филиал ходимлари томонидан уларни олувчиларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қайдномага имзо қўйдирган ҳолда нақд шаклда тўлаб берилади.

Карантин даврида Халқ банки томонидан пенсия тўловлари пенсионерларнинг яшаш манзилига етказилмоқда.

Фуқаро пенсияни тарқатиш жараёнида яшаш манзилида бўлмаса ва вақтинча бошқа ҳудудда истиқомат қилаётган бўлса, маблағлар Пенсия жамғармасига қайтарилади ҳамда тўланмай қолган ушбу маблағлар кейинги ойда қўшиб тўлаб берилади.

Шунингдек, фуқаро вақтинча истиқомат қилиб турган манзилида вақтинча рўйхатда турган бўлса, ушбу ҳудуддаги Пенсия жамғармасининг бўлимига пенсия тўловларини у вақтинча яшаб турган ҳудуд бўйича тўлов қайдномасига (манзилларини аниқ кўрсатган ҳолда) киритиш ва молиялаштиришни сўраб, мурожаат қилиши мумкин.

Шу ўринда пенсия пулларини нақд шаклда олаётган пенсионерларга Халқ банкининг шахсий пенсия-овердрафт карталарини очиш ва келгусида пенсия маблағларини банк карталарига 💳 ўтказиш тавсия этилади. Бу орқали улар бир қатор қулайликларга эга бўладилар:

🔹биринчидан, пенсионер қаерда бўлишидан қатъи назар пенсия маблағлари ойнинг дастлабки кунларида пенсия-овердрафт картасига тушади;

🔹иккинчидан, кейинги пенсия тўловигача пули тугаб қолган тақдирда, пенсионер ойлик пенсиясининг 50 фоизигача фоизсиз овердрафт кредити олиши мумкин;

🔹учинчидан, картадаги маблағларга йиллик 8 фоиз миқдорида даромад ҳисобланиши билан бир қаторда, уларни Халқ банкининг банкоматлари орқали фоизсиз нақдлаштириш имконияти яратилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from MINENERGY.UZ
​​СРОЧНО

МИНЭНЕРГО: ПРОБЛЕМЫ С ЭНЕРГОСНАБЖЕНИЕМ ВЫЗВАНЫ ПОГОДНЫМИ УСЛОВИЯМИ, ПРИНИМАЮТСЯ МЕРЫ

Министерство энергетики сообщает, что во многих регионах Узбекистана в связи с дождями и выпавшим снегом сегодня, 9 апреля, есть случаи отключения электроэнергии.

Под тяжестью нехарактерного для апреля мокрого снега были обломлены ветви многих деревьев. В результате есть случаи повреждения электросетей и автоматического отключения энергоснабжения. В среднем порядка 15 процентов потребителей по всей республике в результате оказались без энергоснабжения.

На протяжении всего дня ремонтные бригады АО «Региональные электрические сети» ведут необходимые восстановительные работы во всех регионах Узбекистана.

Министерство энергетики также отмечает, что ни одно отключение энергоснабжения не связано с дефицитом электроэнергии, так как в настоящее время производится избыточное количество электроэнергии. В условиях карантина, когда не работают многие объекты и производства, в Узбекистане наблюдается снижение общего количества потребляемой электроэнергии.

Меры по восстановлению энергоснабжения, там где оно прервано из-за неблагоприятных погодных условий, продолжаются по всей стране.

Пресс-служба Министерства энергетики Республики Узбекистан

@minenergy_uz
Forwarded from Gazetalar sharhi
2_5220009621271348853.pdf
11.5 MB
Карантин даврида мутолаа учун кенгроқ имкон яратиш мақсадида «Янги Ўзбекистон» газетасининг 2020 йил 9 апрель кунги сонини тўлиғича pdf форматда ҳавола этмоқдамиз.

«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталарининг бугунги сонида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига МУРОЖААТИ ҳам чоп этилибди.

https://t.iss.one/gazetalar_sharhi

УЙДА ҚОЛИНГ!!! 🙏🙏🙏
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЯНА 8 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, ВАЗИР ФИДОЙИ ШИФОКОРЛАРГА МИННАТДОРЛИК БИЛДИРДИ


👉 https://bit.ly/2wuuR24

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.

✔️ 10 кун давомида махсус рухсатнома (стикер) олиш учун фуқаролардан 194 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. 33 011 та стикер берилди.

✔️ Уларнинг 73 фоизи ёки 142 мингдан ортиғи белгиланган талабларга риоя этилмай тақдим этилганлиги учун рад этилди.

✔️ автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Яккабоғ тумани ва Шаҳрисабз шаҳрида жонлиқ сўйилиб, хатми Қурон қилинди

9 апрель - Буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган куни муносабати билан Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ва Шаҳрисабз шаҳрида жонлиқ сўйилиб, хатми Қурон қилинди. Халқимиз ва дунё халқларини коронавирус балосидан асраш сўралиб, дуо қилинди.

Жонлиқ гўштлари кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, дуоси мустажоб инсонлар ва меҳрибонлик уйларига хайрия қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ва Марказий Осиё минтақасидаги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ жорий эпидемиологик вазият юзасидан фикр алмашдилар.
Пандемиянинг икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг ривожланиш суръатига салбий таъсирини камайтириш учун олдиндан чора кўриш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Главы государств обменялись мнениями о текущей эпидемиологической ситуации в обеих странах и регионе Центральной Азии в связи с распространением коронавируса.
Особо отмечена необходимость принятия опережающих шагов для минимизации негативного воздействия пандемии на динамику развития двусторонних отношений добрососедства и стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган экспорт қилувчи корхоналар диққатига !!!

Экспорт қилувчиларга маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг ошган қисми инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан компенсация қилиб бериш орқали қоплаб берилади.

Маълумот учун: (71) 252 16 75, [email protected]

Халқаро юк ташувлар ҳамда экспорт ва импорт операциялари билан шуғулланадиган тадбиркорлар, энг мақбул транспорт йўналишларини аниқлаш ҳамда ташувлар давомида муаммолар юзага келган тақдирда

Транспорт вазирлигининг 1167 ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги нинг (71) 238-52-52 ишонч телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Самарқанд аҳлига мурожаати.

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги маҳсулотлар билан бепул таъминланади (1 киши учун бир ойда):

Ун (олий нав) – 3 кг;
Гуруч – 1 кг;
Гречка ёрмаси – 500 гр;
Макарон маҳсулотлари – 500 гр;
Мол гушти (суяксиз) – 1 кг;
Хонаки парранда гўшти – 1 кг;
Сариёғ – 200 гр;
Тухум – 15 дона
Қанд-шакар – 1 кг;
Кунгабоқар ёғи – 1 л;
Кўк ёки қора чой – 200 гр;
Атирсовун – 100 гр;
Кирсовун (65%) – 200 гр;
Кир ювиш порошоги – 150 гр;
Катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
9 апрель — Амир Темур туғилган кун

❗️СОҲИБҚИРОН ҲИКМАТЛАРИ

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен ҳаётим мобайнида беш нарсага қатъий эътиқод қўйдим ва ҳамишалиғ уларга амал қилдим. Улар ушбулардир:

✔️ АЛЛОҲ — ул ҳар нарсага қодир куч, сидқидилдан сиғинсанг истаган муроду мақсудингга етказади.

✔️ ТАФАККУР — фикрлаш ва мушоҳада қобилияти, қувваи ҳофизаси кучли инсон ҳар қандай мушкулу мушкулодни осон қилиш йўлини топа олади.

✔️ ҚИЛИЧ — ул йигитнинг йўлдоши, эл-юрт осойишталигининг посбони, ҳар қандай душманни маҳв этиш қуроли.

✔️ ИМОН — ул инсонни барча жонлилардан фарқлантириб тургувчи хусусиятдир. Имонли одам хиёнат қилмайди, қариндош-уруғлари, элу халқнинг ор-номусини ҳимоя қилади, ҳалоллик ва покликни фазилат билади.

✔️ КИТОБ (битик) — барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг асосидир, ҳаётни ўргатувчи мураббийдир.

〰️〰️〰️〰️〰️

▪️Хон бўлсанг-да боғ ярат, гадой бўлсанг-да боғ ярат — бир кунмас-бир кун мевасини татирсан.

〰️〰️〰️〰️〰️

▪️Шайх Баҳовуддин Нақшбандийнинг: «Кам егин, кам ухла, кам гапир» деган панду насиҳатларига амал қилдим.

〰️〰️〰️〰️〰️

▪️Дарвеш, фақир ва мискинларни ўзимга яқин тутдим, уларнинг кўнгилларини оғритмадим ва ҳеч бир талабларини рад этмадим.

Бузуқи ва оғзи шалоқ ғийбатчи одамларни мажлисимга йўлатмадим, сўзларига амал қилмадим.

〰️〰️〰️〰️〰️

▪️Ўғилларим, набираларим ва яқинларимни уйлантирмоқ ташвишида келин изламоққа эътибор бердим. Бу ишни давлат юмушлари билан тенг кўрдим.

Келин бўлмишнинг насл-насабини, етти пуштини суриштирдим. Хос одамлар орқали соғлиқ-саломатлигини, жисмонан камолатини аниқладим.

〰️〰️〰️〰️〰️

▪️Ўғилларим, набираларим ва яқинларимга бирон томчи шароб ичиб, хотинларига яқинлашишни маън этдим. Зеро, шаробнинг таъсирида бунёдга келган фарзанд насл-насибанинг бузилишига таъсир этгай, дебон шу покиза йўлни тутдим.

〰️〰️〰️〰️〰️

▪️Ҳар кимдан кенгаш олдим, ҳар кимдан фикр ўргандим: қайси бири фойдалироқ бўлса, уни кўнгил хазинасида сақлаб, ишлата билдим.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги об-ҳаводаги ўзгаришларнинг салбий таъсирини олдини олиш мақсадида тавсиялар берди

Вазирлик ҳаво совушининг салбий таъсирини олидини олиш мақсадида қуйидаги тавсияларни беради:

- боғ-токзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиниб, иложи борича кам миқдорда сув оқизилади, қатор ораларига гўнг аралаш хашак, пахол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, улар тутатилади. Бунинг учун боғ ва токзорларга бир текисда эни 1,25-1,5 м баландлиги 0,5-0,75 м дан тўп-тўп қилиб уйиб қўйилади;

- дарахтларнинг ёши ва қалин сийраклигига қараб ҳар бир гектарда 100-200 та уюм ҳосил қилиш керак. Тутун боғ ичига яхши ёйилиши учун уюмлар боғнинг шамол эсадиган томонига қўйилади, ҳаво харорати кузатилиб борилади;

- ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат +1 Сга тушиши билан уюмлар тутатилади. Бунда уюмларнинг алангаланмай, тутаб ёнишига алоҳида аҳамият бериш лозим. Совуқ такрорланишини ҳисобга олиб, уюмлар оралатиб тутатилади. Совуқ бўлмаса уюмлар ўғит сифатида фойдаланилади.

Шунингдек, мавжуд тутзор ва тут дарахтларини баргини асраб қолиш мақсадида атрофига маҳаллий гўнг ёки қуриган хас-хазонларни тўплаб тутатиш ва қондириб суғоришни ташкил этилади.

Эртаки муддатларда экилган картошка ниҳоллари ердан униб чиққан бўлса, шароитга қараб, эгат устини полиэтилен плёнка билан ёпиш ёки ёпишнинг иложи бўлмаган майдонларда кечки сув қўйишни ташкил қилинади ва майдоннинг атрофини гўнг аралаш хашак, пахол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, улар тутатилади.

Иситилмайдиган кўчатхоналарда етиштирилаётган сабзавот ва полиз экинлари кўчатларини совуқдан асрашнинг муҳим тадбири дугалар ўрнатиб, устини полиэтилен плёнкаси билан ёпилади, вақтинчалик иситиш мосламаларидан фойдаланиш хамда атрофини гўнг аралаш хашак, пахол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, улар тутатилади.

Иссиқсевар сабзавот экинларидан помидор, ширин қалампир, бақлажон кўчатларини ва бодринг, полиз экинларини уруғларини экишни вақтинчалик тўхтатиб туриш зарур. Агар помидор, ширин қалампир, бақлажон кўчатлари экилган бўлса кечки сув қўйишни ташкил қилинади ва майдоннинг атрофини гўнг аралаш хашак, пахол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, улар тутатилади.

Ҳар бир далада ҳаво ҳарорати кузатилиб, ҳарорат +1 Сга тушиши билан уюмлар тутатилади.

Совуққа чидамли сабзи, пиёз, саримсоқ, ош лавлаги, карам, кўкат сабзавотлар каби экинларга совуқ -2-3 С сезиларли таъсир этмайди.
Президент Шавкат Мирзиёев банк тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Жаҳон иқтисодиётида бошланаётган инқироз ҳолатларини ҳисобга олиб, банкларнинг лойиҳалар портфелини танқидий кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.
Маблағларни янги иш ўрни яратиш ҳамда уй шароитида ўзини ўзи банд қилиш лойиҳаларига йўналтириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Масофавий хизмат кўрсатиш турлари ва қамровини кенгайтириш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения стабильной работы банковской системы.
Поставлена задача критически пересмотреть портфель проектов банков с учетом зарождающихся кризисных явлений в мировой экономике.
Рекомендовано направлять средства на создание рабочих мест и стимулирование самозанятости в домашних условиях.
Даны поручения по расширению перечня и охвата дистанционных услуг.

#Mirziyoyev #yigilish #pandemiya #banktizimi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Капитал бозори Агентлиги
UZ: Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарат ва ҳудудларидаги филиаллари раҳбар ва ходимлари бир кунлик меҳнат иш ҳақини “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Азиз юртдошлар! Саломатлигимиз йўлида бирлашайлик!
_______________________________________________________________

RU: В качестве безвозмездной помощи сотрудники Агентства по развитию рынка капитала добровольно перевели свои однодневные заработные платы в общественный фонд «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик», созданный для борьбы с коронавирусом.

Уважаемые соотечественники! Давайте объединяться во имя нашего здоровья!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники