Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Республика бўйлаб давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Уларга саломатлиги тўғрисидаги хулосалар, баъзи ҳолатларда эса чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилмоқда.

❗️Хизматчилар саломатлигини кўрикдан ўтказиш жараёнлари жорий йилнинг 20-февралига қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔎Ветеринария ва чорвачилик соҳасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили

АОКАда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров
иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔎Ветеринария ва чорвачилик соҳасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили АОКАда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🥩🥛 25,2 тонна гўшт маҳсулотлари ва 21,2 тонна сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилиб, ўрнатилган тартибда йўқ қилинди

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров 2022 йили соҳада амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди:

🔹🔹🔹🔹
Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш учун умумий қиймати 9,7 трлн. сўмлик 2 031 та лойиҳа амалга оширилиб, 120 минг нафардан ортиқ доимий ва мавсумий иш ўрни яратилди.

Мазкур лойиҳаларга Ҳалқаро молия институтларининг 150 млн доллар имтиёзли кредитлари ҳамда 30 млн доллар грант маблағлари жалб этилди.

Аҳолига сифатли ва хавфсиз гўшт маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида туман ва шаҳарларда замонавий ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари сони 110 тага етказилиб, ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган сўйилган ҳайвон гўштларининг ягона электрон маълумотлар базаси «VIS-Billur» тизими йўлга қўйилди.

Давлат ветеринария хизмати томонидан 120 млрд сўмга яқин пуллик ветеринария хизматлари кўрсатилди.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Туркиядаги зилзилада 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, 4 нафар ҳамюртимиз бедарак йўқолган

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, бугун, 7 февраль Тошкент вақти билан соат 10:00 ҳолатига кўра, зилзила оқибатида Малатя провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, тўрт нафар ҳамюртимиз бедарак йўқолган. Уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

📍Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси қошида 24 соат фаолият юритадиган штаб ташкил этилган:

☎️ +90-538-035-85-34

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Барча мактабларда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади

🔰Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, таълим сифатини ошириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

🗓 2023 йил 1 сентябрдан ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади.

🔘 2023/2024 ўқув йилидан:

🔸босқичма-босқич янги ўқув дастурлари амалиётга киритилади;

🔸республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади;

🔸давлат грантлари коллеж ва техникумларнинг дуал таълим шакли бўйича ҳам ажратилади.

🔘 2023 йил 1 апрелдан мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида:

🔸янги давлат боғчаларини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки бошқа уйларни сотиб олиб ташкил этишга рухсат этилади;

🔸давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган ерда хусусий боғчани қурган хусусий шерикка ушбу бинони мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйишга оид чекловлар бекор қилинади.

Манба

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📝 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йилдаги фаолияти якунлари

АОКАда Марказ ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💻 Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асари қўлёзмаларининг 220 та электрон нусхаси тўпланди

АОКАда ўтказилган брифингда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов 2022 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди:

📝 Хорижий давлатларнинг қўлёзма фондларида сақланаётган Имом Бухорий қаламига мансуб 2838 та қўлёзма асарнинг рўйхати шакллантирилди.

Малайзия Ислом илмий университети ва Туркиянинг Памуккале университети билан Англашув меморандумлари имзоланди.

📝Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлаштиришнинг янги мавсуми бошланди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Автомактаблар учун лицензия эндиликда Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади.

Илгари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган.

Шунингдек, ИИВ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарномани қабул қиливчи орган этиб белгиланмоқда.

Президент томонидан имзоланган тегишли қонун 5 майдан кучга киради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❄️ 8-13 февраль кунлари 6 вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор кўчки хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 8-9 февраль кунлари «Қамчиқ» ва «Тахтақорача» довонларида беқарор об-ҳаво бўлишини маълум қилиб, 8-13 февраль кунлари республиканинг 6 вилоятидаги тоғли ҳудудларда қор кўчки хавфи эълон қилинишини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси ва Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда инфляция даражасини пасайтириш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Маълумки, инфляция фақатгина макроиқтисодий кўрсаткич эмас, аҳоли даромади ва турмуш тарзига таъсир қилувчи омил ҳисобланади. 2022 йил якуни билан юртимизда инфляция 12,3 фоизни ташкил этган эди. Барча иқтисодий механизмларни қўллаб, жорий йилда бу кўрсаткични 10 фоиздан пастга тушириш мақсад қилинмоқда.

Аҳоли даромадларини оширишда уларнинг бўш пул маблағларини молия бозорига жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада яратилаётган қулайликлар ўз натижасини бермоқда. Жумладан, охирги уч йилда аҳолининг банкдаги омонатлари 2 бараварга ошди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Мактабларда бир синфдаги ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги белгиланган

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистондаги мактабларда бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафаргача қисқартирилиши тўғрисидаги хабарлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги изоҳ берди.

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига 1,2 миллион ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватлар яратилиши топширилган.

Айни дамда бир синфда ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги белгиланган бўлиб, блогерлардан ёлғон маълумотлар тарқатмасликни сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 8 февраль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📌 Мавзу: Орол денгизининг қуриган тубида 2022 йилда амалга оширилган ва 2023 йилда бошланган ишлар
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Отабек Ашуров, Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📌 Мавзу: “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизмати томонидан 2022 йил давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Рустамбек Эшбеков, Акционерлик жамияти ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🗣 Орол денгизининг қуриган тубида 2022 йилда амалга оширилган ва 2023 йилда бошланган ишлар

АОКАда Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Ашуров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚠️Лойиҳа ташкилотлари қурилишларни ҳудуднинг белгиланган сейсмик балига кўра (7, 8, 9 ) лойиҳалаштиради

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида журналистнинг “Бизда қурилаётган уйлар қанчалик зилзилага бардошли, тажрибалар ўтказилганми? Неча баллгача “гарантия” бера оласизлар?”, мазмунидаги саволига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосарининг жавоби ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шуни таъкидлаш лозимки, тақдим этилган видеолавҳада гап қурилишда жавобгар аввало, буюртмачи эканлиги хусусида бормоқда. Боиси буюртмачи техник назорат бўйича мутахассисни бириктиради ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсни шартнома асосида жалб қилади.

🟠Шаҳарсозлик кодексининг 5-боб, 26-моддасида қурилишни назорат қилишда фунционал мажбуриятлар белгилаб қўйилган. Бунда шаҳарсозлик фаолияти субектлари томонидан қурилишга тайёргарлик кўриш ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилиш-монтаж, ишга тушириш, созлаш ишларини бажариш қатъий назорат қилинади. Шунингдек, объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш даврида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда шаҳарсозлик норма ва қоидалари талабларига риоя этилиши текширилади.

➡️Объектларни қуриш чоғида қурилиш устидан давлат назорати, буюртмачининг техник назорати, ишлаб чиқувчининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорати бўлиши талаб этилади. Белгиланган қонунчиликка кўра, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, фуқаро ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи конструктив қоидабузарликлар аниқланган ҳолларда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатиб қўйилади ҳамда демонтаж ишларини амалга оширилиши талаб қилинади.

Агар сифатсиз қурилиш материаллари, конструкциялар ҳамда буюмлар қўлланилган бўлса, уларни ишлаб чиқаришни, реализация қилиш ҳамда қўллашни тўхтатиб туриш ҳақида тегишли давлат органлари ва ташкилотларга тақдимномалар юборилади.
Бу жараёнларда қурилишда назорат инспекцияси томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, илмий-техник ва илмий-тадқиқот ташкилотлари экспертлари иштирокида давлат назорати тартибида текширувлар ўтказилади.

📎 Жумладан, объектдаги ички назорат ишлари пудратчи томонидан камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида амалга оширилишини эслатиб ўтмоқчимиз.
Фуқаролик кодексининг тегишли моддаларида қурилиш ишларида сифатга кафолат бериш ҳамда улар лозим даражада бажарилмаган тақдирда пудратчининг жавобгарлиги ҳам белгилаб қўйилган.

✔️ Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, лойиҳа ташкилотлари томонидан қурилишлар ҳудуднинг белгиланган сейсмик балига кўра (7, 8, 9 ) режалаштирилган ҳолда лойиҳалаштирилади. Экспертиза органлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларда обектнинг лойиҳа смета ҳужжатлари, йиғма экспертиза хулосаси (бунда ёнғин хавфсизлиги ва сейсмик бардошлилиги инобатга олиниши зарур) олинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Туркия Республикасига етиб боришлари билан зилзила юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини бошлаб юбордилар.

Бугун, 8 феврал куни соат 8:00 га қадар 132 м.кв. майдонда 430 метр.куб вайроналарни тозалаш ишлари бажарилиб, натижада 9 нафар инсон турли хилдаги тан-жароҳатлари билан қутқарилди ва уларга жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 12 нафар қурбоннинг жасади вайроналар остидан олиб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк