Расмий хабарлар I Официальные новости
Огоҳлантиришга қарамасдан маданий мерос объекти ҳудудида қурилиш ишлари тўхтамади. Ҳужжатлар прокуратурага топширилди. Бир қатор ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Навоий кўчасида жойлашган маданий мерос объекти “Анҳор кафеси” бузилаётганлиги ҳақида…
Қурилиш ноқонуний олиб борилаётганлиги учун тўхтатилган
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 99-моддасига кўра масъулларни қайта маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда ҳамда объектда қурилиш ишлари тўхтатилган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

📖 Собиқ Адлия вазири фаолиятига бағишланган китоб чоп этилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан нашр этилган «Муносиб яшамоқ бахти» (муаллифи Арслон Эшмуродов) номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Китоб I-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, таниқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Мардиевнинг мазмунли ва синовли ҳаёти ҳамда серқирра фаолияти тўғрисида ҳикоя қилади.
Қайд этиш керакки, А.Мардиев ўз вақтида Ўзбекистон адлия вазири ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими ва вилоят суди раиси вазифаларида ишлаган.
● Батафсил
🔹 🔹 🔹 🔹

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.
ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов хабар беришича, Ўтказилган текширув жараёнида аниқланишича жорий йилнинг 1 февраль куни Шайхонтоҳур туманида 113-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ф.Н. бошқарувидаги автомашинага 132-сонли мактаб ўқувчилари Г.Б, С.Н. лар ердаги муз бўлагини тепган.
Шундан сўнг 11-синф ўқувчилари муз бўлагини тепган болаларни ички ишларга олиб борамиз деб уларни оғзаки қўрқитишган. Болалар бошқа бундай қилмаслигини айтиб уйига кетишган.
Ҳозирги вақтда болалар соғ-саломат ота-онаси бағрида.
Автомашинани бошқариш ҳуқуқи бўлмаган мактаб ўқувчиларининг ота-онаси билан бирга ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик юзасидан профилактик суҳбат ўтказилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ДХХ наркотик моддаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйди
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро Андижон вилояти Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи шахс билан Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудига яшириб кетилган 1 кг 841 гр «гашиш» моддасини қабул қилиб олгани аниқланди.
Ушбу шахслар йўловчи автомашинада Олтиариқ туманида ҳаракатланаётган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.
Бошқа бир ҳолатда эса Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Қирғизистондан олиб келинган 964 гр «гашиш» моддасини 8 минг долларга сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (50-сон, 02.02.2023 й.) билан Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔢 Низомга кўра, қишлок хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон ва сув фонди ерлари ҳамда тоғ-кон ва бошқа саноат корхоналарига ажратилган ерлар – ер деградациясига қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш жараёнларини мониторинг қилиш объекти ҳисобланади.
📝 Ерлар деградацияси ва унга қарши курашиш тадбирларига оид маълумотлар “Ер деградацияси геоахборот тизими”нинг электрон харитасига (қатламлар ва атрибутлар асосида) мунтазам онлайн тарзда киритиб борилади.
🔰 Мониторинг ҳамда тупроқ тадқиқоти натижаларига кўра ер майдонлари деградацияси даражаси қуйидагича баҳоланади:
▫️ернинг тузилиши бузилмаган;
▫️антропоген таъсирда бузилган;
▫️деградацияга учрамаган;
▫️кучсиз деградацияланган;
▫️ўрта деградацияланган;
▫️кучли деградацияланган;
▫️ўта кучли деградацияланган.
🗓 Мониторинг натижаларига кўра ўрганилган ҳудудда деградация ҳолатлари аниқланган тақдирда, 5 иш кунида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма лойиҳаси ишлаб чиқилади.
📁 Мажбурий кўрсатма 3 иш кунида тегишли масъул вазирлик ва идоралар ёки саноат корхоналарига ижро учун юборилади.

«Бобурнома» Ўрта Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистон халқларининг XV аср охири ва XVI аср бошларидаги тарихига оид бебаҳо манбадир.
Шу боис XVIII асрдан бошлаб ушбу асар ўзбек тилидан лотин, голланд, француз, немис, инглиз, рус, ҳинд, турк тилларига таржима қилинган.
«Бобурнома»нинг энг қадимий қўлёзмаларидан Абдураҳимхон томонидан форс тилига қилинган таржима бизгача етиб келган.
Тўлиқ шаклдаги “Бобурнома” қўлёзмаларидан иккитаси ҳозирда мавжуд бўлиб, бири Лондондаги Британия музейида, иккинчиси Нью-Деҳлидаги Миллий музейда сақланмоқда.
Асар таркибида бўлган 69 та алоҳида миниатюралар Москвадаги Шарқ маданияти музейида сақланади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📺 "Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг водий вилоятлари - Андижон, Фарғона ва Наманганга уч кунлик ташрифи тафсилотлари;
- Тармоқда нимага гап? Жамиятни жунбишга солган воқеалар.
Кўрсатувни бугун, 4 февраль куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.
Эртага, 5 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг водий вилоятлари - Андижон, Фарғона ва Наманганга уч кунлик ташрифи тафсилотлари;
- Тармоқда нимага гап? Жамиятни жунбишга солган воқеалар.
Кўрсатувни бугун, 4 февраль куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.
Эртага, 5 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ахсикентдан ноёб тангалар, Қорахонийлар даврига оид бетакрор деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди.
Айтилишича, топилмалар ҳақида National Geographic туркум кўрсатувлар тасвирга олади. Айни кунларда археологлар Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент ёдгорлигида тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Реставраторлар гуруҳи томонидан деворий суратлар ва ганчкорлик буюмларини таъмирланмоқда, буюмлар музейга қўйилди.
— Минг йил аввалги машҳур қиличлар топилгани ва уларнинг Ватани айнан Ахсикент экани бизни ҳайратлантирмай қўймайди. Хитой манбаларида Ахсикент шаҳристони дарвозалари олтиндан бунёд этилгани ҳақида ёзилган. Маҳаллий аҳоли ўртасида ушбу дарвоза Сирдарё тубида қолиб кетгани ҳақида ривоятлар юради. Улар албатта тарихий ҳақиқатларга асосланган, - дея ўз фикрини ёзади хорижий экспертлар.

"Ғалаба – Хайратон" темир йўли қачон очилишига аниқлик киритилди
Сўнгги кунларда, 2022 йил декабрь ойида Афғонистоннинг махсус комиссияси билан кўриб чиқилиб, келишилган “Согдиана транс” ШК ва Афғонистон темир йўллари ўртасидаги янги шартнома шартларини Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари томонидан янгитдан шарҳланиши ва бунда ОАВда нотўғри маълумот тарқатилаётгани тушунарсиз вазиятни юзага келтирмоқда.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, Афғонистон томонидан Хайратон станциясида амалга ошириши лозим бўлган техник ишларини, ўзлари томонидан белгиланган муддатларда амалга ошира олмагани тўғрисида хеч қандай тушунтириш берилмаяпти.
Хайратон станциясига етказиб берилган вагонларни бўшатиш ва қайтариш ишларини ташкил этиш учун Афғонистон темир йўл бошқармаси “Мансор Фатеҳ” компаниясини билан шартнома имзолагани тўғрисида маълумот тарқатилган эди.
Афсуски, ушбу ташкилот 31 январга қадар Хайратон станциясида келишилган муддатда ишларни ташкиллиштиришга улгурмаган.
Бундан ташқари “Согдиана транс” ШК томонидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларни қўллаб қувватлаш мақсадида вақтинчалик автомобиль транспорти орқали юклар ташувини ташкиллаштиришда ёрдам беришига қарамай, қўшни давлат томони тадбиркорларга юкларни автомобиль транспорти орқали ташимаслик тўғрисида тавсия бераётгани хақида маълумотлар келмоқда.
Шу билан бирга, Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбариятининг илтимосига кўра кейинги хафта бошида Термиз шаҳрида Афғонистонга темир йўл орқали юкларни ташишни ташкил этиш, Хайратон станциясига етказиб бериш ва олиб чиқишни ташкил этиш бўйича “Согдиана транс” ШК ва Афғонистон темир йўл бошқармаси ўртасида янги шартнома имзоланиши режалаштирилмоқда.
Шартнома имзоланган кундан бошлаб Ғалаба – Хайратон темир йўли очилиши ҳақидаги янгиликларни маълум қиламиз, дейилади хабарда.

6 февраль куни соат 9.30 да матбуот залида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича бўлиб ўтадиган суд жараёни юзасидан брифинг ўтказилади.
Манзил: Бухоро шаҳри, Ҳофиз Таниш Бухорий кўчаси, 4 уй.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Манзил: Бухоро шаҳри, Ҳофиз Таниш Бухорий кўчаси, 4 уй.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Нукусдаги воқеаларда айбланган шахслардан бирининг ўлими юзасидан расмий муносабат
Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган шахслардан бири Пўлат Шамшетов кеча тонгда тергов ҳибсхонасида юрак хуружидан вафот этгани бўйича хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат бўйича Мустақил комиссия аъзолари жорий йилнинг 6 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюриб, ўлим ҳолати сабабларини, жумладан ҳибсхонадаги шароитлар, камера ёзувлари, дастлабки тиббий хулоса ва бошқа тегишли ҳужжатларни ўрганишади. Шунингдек, марҳум билан битта камерада бўлган шахслар ва тергов ҳибсхонаси ходимлари билан суҳбат ўтказилади.
Ўрганиш натижалари ҳақида жамоатчилик хабардор қилиниши маълум қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг собиқ бўлим бошлиғи, марҳум Пўлат Шамшетов одамларни оммавий тартибсизликларга чақиргани ва ўзи ҳам намойишларда фаол иштирок этгани учун 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Telegram|Facebook |Instagram |Медиабанк

📢 6 февраль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
〰️〰️〰️
📌 Мавзу: Тажриба тариқасида кўп қаватли уйларга энерго тежамкор базалт қопламаларини ўрнатиш ишлари
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📌 Мавзу: Давлат хизматлари соҳасидаги янгиликлар юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари