Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.91K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
23 январдан барча мактабларда lll чорак бошланади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 23 январдан барча ҳудудларда lll чорак дарслари бошланишини маълум қилди. ❗️ Бунда иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар ҳолат яхшилангунига қадар ўқишни вақтинча…
❗️Тошкент шаҳридаги 57 та мактабда дарслар онлайн бошланади

Туманлар кесимида рўйхат:


Бектемир: 345, 346, 347, 348-сонли мактаблар;
Миробод: 83, 94-сонли мактаблар;
Мирзо Улуғбек: 54, 209-сонли мактаблар;
Олмазор: 1, 28-сонли мактаблар;
Сергели: 33, 68, 269, 352-сонли мактаблар;
Учтепа: 199, 251-сонли мактаблар;
Чилонзор: 79, 101, 114, 138, 162, 163, 168, 173, 178, 179, 181, 182, 183, 184, 188, 201, 202, 232, 270, 280, 281-сонли мактаблар ҳамда 4-сонли махсус мактаб-интернати;
Шайхонтоҳур: 19, 39, 59, 82, 85, 92, 132, 141, 167, 169, 180, 186-сонли мактаблар;
Юнусобод: 87, 259-сонли мактаблар;
Янгиҳаёт: 2, 3, 334-сонли мактаблар;
Яшнобод: 145-сонли мактаб ҳамда 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернет.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Наманган вилоятидаги 18 та мактабда дарслар онлайн бошланади

Шаҳар ва туманлар кесимида рўйхат:

Наманган шаҳри: 1, 7, 50- мактаблар;
Мингбулоқ: 4 ва 25-мактаблар;
Поп: 1-мактаб;
Норин: 1-мактаб ва 47-сонли махсус мактаб-интернат;
Чуст: 74-мактаб ва 42-сонли махсус мактаб-интернат;
Чортоқ: 16 ва 49-мактаблар;
Янгиқўрғон: 9, 10, 15, 42, 43-мактаблар;
Учқўрғон: 46-сонли махсус мактаб-интернат.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Жиззах вилоятидаги 31 та мактабда дарслар онлайн бошланади.

Шаҳар ва туманлар кесимида рўйхат:


Жиззах шаҳри: 16, 8, 2, 11, 12, 19-мактаблар ҳамда Нурли маскан 32-сонли мактаб-интернати;
Ш.Рашидов: 1, 3, 5, 13, 14, 15, 16, 23, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 35, 36, 38, 49, 55, 59-мактаблар;
Зарбдор: 1 ва 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📍Бухоро вилоятидаги мавжуд 530 та умумтаълим мактабларининг барчасида 23 январдан ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий тарзда бошланади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📍Сурхондарёда ҳам айрим мактабда дарслар онлайн бошланади

Ангор туманидаги «Нурли маскан» кўзи ожизлар мактаби;

Денов туманидаги 1, 3, 4, 5, 7, 8, 9, 10, 15, 16, 24, 28, 31, 34, 35, 44, 50, 53, 55, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 62, 63, 65, 71, 73, 74, 75, 76, 77, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84, 85, 94, 97, 98-сонли мактаблар, 2, 10, 11-ИДУМлар ва 67-СИМИ;

Жарқўрғон туманидаги 32-сонли мактаб;

Узун туманидаги 2, 4, 5, 12, 27, 28, 31, 36, 63, 64-сонли мактаб ва 61-ИДУМ;

Шўрчи туманидаги 125-сонли махсус мактаб;

Термиз шаҳридаги 12-,17-сонли мактаблар.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 23 январь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
Мавзу: Ўрмон хўжалиги соҳасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили
🔘 Вақти: 10:00
🔘 Иштирок этади: Отабек Ашуров, Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар
🔘 Вақти: 12:00
🔘 Иштирок этади: Обиджон Дилмуродов, Энергетика вазирлиги масъул ходими

〰️〰️〰️
Мавзу: Мактабгача таълим йўналишида 2022 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби
🔘 Вақти: 16:00
🔘 Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🛡Пенсия жамғармаси Коррупцияга қарши бошқарув тизими ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича мувофиқлик сертификатини қўлга киритди

➡️“CERT International” халқаро тренинг компанияси
томонидан ўтказилган сертификатлаштириш аудитидан сўнг Пенсия жамғармасининг коррупцияга қарши бошқарув тизими ушбу стандарт талабларига мувофиқлиги тасдиқланди. Компания вакили томонидан Пенсия жамғармасига мувофиқлик сертификати тақдим этилди.

➡️Шунингдек, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг 27 нафар ходими халқаро ISO 37001:2016 коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими менежери – ички аудитори йўналишида “CERT Academy Group” халқаро тренинг компанияси томонидан беш кунлик ўқув курсларида қатнашиб, махсус сертификатларни қўлга киритишди.

➡️Пенсия жамғармасининг мазкур ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлик сертификатига эга бўлиши Жамғарманинг барча кўринишдаги коррупцияга муросасиз муносабатда эканлигини билдириб, Жамғарма фаолиятини барқарорлаштиришда муҳим рол ўйнайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌿 Ўрмон хўжалиги соҳасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили

АОКАда Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Ашуров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Ўрмон хўжалигида қўшимча тармоқларни ривожлантириш ҳисобига ялпи даромад 290 млрд сўмни ташкил этди ва 10 мингта янги иш ўрни яратилди

АОКАда ўтказилган брифингда Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Ашуров соҳада 2022 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди:

🏞 Шунингдек, ўрмон фондининг фойдаланилмаётган 7 минг га ер майдони ўзлаштирилиб, оборотга киритилди, 2,3 минг га ер майдони жисмоний ва юридик шахсларга узоқ муддатга ижарага берилди.

🌳Жами 113 миллион дона тупроқ-иқлим шароитга мос турдаги манзарали, мевали дарахт ҳамда буталарнинг ниҳол ва кўчат етиштирилди.

🪴 Бундан ташқари, “Яшил ҳудуд” ДУК ва унинг ҳудудий корхоналари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари” ташкил этилиши бўйича амалий ишлар олиб борилди.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📶 Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар

АОКАда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини тиклади

21 январдан Туркманистон Ўзбекистонга кунига 4,8 млн куб метр газ етказиб беришни бошлаб, бугунги кунда бу кўрсаткични 12,6 млн куб метрга етказди.

Аста-секин етказиб беришнинг кунлик ҳажми 16 млн куб метргача ошади — кескин совуқ тушишидан олдин шунча газ етказиб берилган.

ЎзА

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔌 22 январь куни электр станциялар орқали 221 млн 500 минг кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, истеъмолчиларга 225 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилди

АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди:

Шунингдек, газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга 143 млн 800 минг куб метр табиий газ ва 600 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Истеъмолчиларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 5 минг 200 тонна маҳаллий кўмир ҳудудлардаги омборларига ортиб юборилди.

Электр тармоқларида олиб борилган таъмирлаш ишлари натижаси таъминотда авариявий ҳолатлар сонини 2 баробарга қисқартиришга эришилди.

Газ тармоқларида табиий газ босими кўтарилиши натижаси 1 кунда 5019 та хонадоннинг табиий газ таъминоти яхшиланди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қайси давлат хизматлари биринчи навбатда my.gov.uz орқали тўлиқ онлайн кўрсатилишига ўтиш керак?

Янги ташкил этилган Рақамлаштириш вазирлиги олдида давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган давлат хизматларини янада қулай қилиб, уйдан чиқмасдан туриб my.gov.uz портали ёки мобил иловаси орқали фойдалана олиш вазифаси белгиланган.

Албатта, бизнинг мутахассислар бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ўз режаларини белгилаб олишган, лекин жамоатчилик фикри бу жараёнда устуворликни белгилаш учун жуда муҳим ҳисобланади, дейди вазир Ш.Шерматов.

Марҳамат, ўз ҳаётингизда ёки тадбиркорлик фаолиятингизда қайси давлат хизматларидан фойдаланишда ортиқча оворагарчилик ва инсон омилига учраяпсизлар, шуларни изоҳларда ёзиб қолдирсангиз: bit.ly/3HlTKP8

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
10 104 та мактабдан 717 тасида III чорак онлайн шаклда бошланди

Бугун, 23 январдан Ўзбекистондаги барча мактабларда ўқиш жараёнлари бошланди. Синф хоналарда ҳаво ҳароратини меъёр даражасида сақлаш имконияти бўлмаган мактабларда ўқув жараёнлари вақтинча онлайн шаклда олиб борилади.

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, айни дамда 10 104 та мактабдан 9 387 тасида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда, 717 тасида онлайн шаклда бошланди.

Қуйидаги ҳаволаларда ҳудудлар кесимида ўқув жараёнлари масофавий ҳамда анъанавий шаклда ташкил этилган мактаблар рўйхати келтирилган:

Қорақалпоғистон Республикаси;
Андижон вилояти;
Бухоро вилояти;
Фарғона вилояти;
Жиззах вилояти;
Хоразм вилояти;
Наманган вилояти;
Навоий вилояти;
Қашқадарё вилояти;
Самарқанд вилояти;
Сирдарё вилояти;
Сурхондарё вилояти;
Тошкент вилояти;
Тошкент шаҳри.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 “Янги Ўзбекистон” университетида ўқишга ҳужжатлар қабули давом этади!

‼️Эндиликда техникум, лицей ва мактабларнинг битирувчи синф ўқувчилари ҳозироқ университетга ўқишга ҳужжат топшириб, муддатидан аввал талаба бўлиш имконига эга.

🗣 2023/2024 ўқув йилидан бакалавр босқичида қуйидаги йўналишларда таълим олишингиз мумкин:

Кимё ва материалшунослик муҳандислиги
Механика муҳандислиги
Электроника муҳандислиги
Дастурий таъминот муҳандислиги
Кибер хавфсизлик
Сунъий интеллект ва робототехника
Амалий математика
Иқтисодиёт ва маълумотлар таҳлили
Педагогика
Саноат бошқаруви

🗂 Имтиҳонларни ўз хоҳишингизга кўра, феврал, май ёки август ойида топширишингиз мумкин.

➡️ Мазкур ҳавола орқали ўқишга ариза топширинг

☎️ Савол ва мурожаатлар учун: +998712024111

📱 Telegram-Bot
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣 Мактабгача таълим йўналишида 2022 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби

АОКАда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими Мавлуда Асқархўжаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ аҳолига кўллар устидаги музларда учмасликни тавсия этди

Ўзбекистондаги кўлларнинг муз қопламалари қалин бўлмагани сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори. Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига кўллар устидаги музларда учмасликни тавсия этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🗣 Мактабгача таълим йўналишида 2022 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби АОКАда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими Мавлуда Асқархўжаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📈 2022 йилда 1 811 та (219 та давлат, 1 346 та оилавий, 169 та ДХШ асосидаги нодавлат, 77 та хусусий) боғчалар фаолияти йўлга қўйилиши натижасида болаларнинг мактабгача таълим билан қамрови 4,6 фоизга оширилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими Мавлуда Асқархўжаева маълум қилди:

🔹🔹🔹🔹
Бугунги кунда республикада жами 29 420 та мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг 6 589 таси давлат ва 22 822 таси нодавлат (833 та хусусий, 20 676 та оилавий ва ДХШ асосидаги 1 313 та нодавлат МТТ) мактабгача таълим ташкилотларидир.

Мактабгача ёшдаги 2,9 млн. нафар болалардан 2,1 млн. нафари ёки 71,8% болалар мактабгача таълимга қамраб олинган бўлса, уларнинг 647 655 нафарини 6 ёшли болаларни ташкил этмоқда.

Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган жами раҳбар ва педагоглар сони 151 746 нафарни ташкил этиб, олий маълумотли педагоглар сони 51 554 нафарни (33,8%) ташкил этди.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир маслаҳатчиси лавозимидан озод қилинди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Мехриддин Хайдаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаментининг бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Судлар томонидан 2022 йилда кўриб чиқилган фуқаролик ишлари ва иқтисодий ишлар юзасидан ахборот

Олий суд ахборот хизмати маълум қилишича, 2022 йил давомида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 1,5 трлн. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 301 597 та суд буйруғи чиқарилди.

Шунингдек, 562 304 та фуқаролик ишлари кўриб чиқилиб, уларнинг 429 223 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 46 569 таси бўйича талабларни қаноатлантиришдан рад қилинган, 78 737 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 7 775 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.

2022 йил давомида судлар томонидан биринчи инстанцияда 277 865 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шундан даъвогарлар фойдасига 16,2 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.

Ўтган даврда энг кўп иқтисодий ишлар Тошкент шаҳар, Тошкент, Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд ва Наманган вилоятлари иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк