Расмий хабарлар I Официальные новости
27.6K subscribers
32K photos
7.23K videos
53 files
30.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📹 Президент ташаббуси билан 2023 йил юртимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилинди

📹 Президент Шавкат Мирзиёев ихчам, самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш вақти келганини таъкидлади

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📍2023 йилда ҳам сув таъминоти яхши 100 минг гектар қўшимча экин майдонлари аҳолига ажратилади Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар қатъий давом эттирилади. Шу йилнинг ўзида 100 минг гектар экин ерини аҳолига деҳқончилик қилиш учун бўлиб берилди. Бунинг ҳисобидан…
Келгуси йилдан туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб 5 та тоифага ажратилади

Президентимиз иқтисодий ислоҳотлар қатъий давом эттирилиб, ички имкониятлар тўлиқ сафарбар қилиниб, хусусий сектор янада қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

Биринчи навбатда, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, барча туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантириш бўйича янгича ёндашувлар жорий этилади.

Келгуси йилдан туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб 5 та тоифага ажратилади.

Тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун солиқ ставкалари ҳар хил бўлади.

Бизнесга солиқ юкини камайтириш
бўйича ишлар давом эттирилади. Жумладан, 1 январдан қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш ҳисобига тадбиркорлар ихтиёрида йилига камида 14 триллион сўм маблағ қолади. Илғор тажрибалар асосида солиқ ва божхона маъмурчилиги жиддий ислоҳ қилинади.

〰️〰️〰️
Келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади

"Халқимиз ҳам, тадбиркор ва инвесторлар ҳам, биздан долзарб масала бўлган энергетика соҳасида аниқ ечимлар кутаётгани сир эмас", — деди Президент.

Иқтисодиётимиз барқарор ривожланиши учун энергетика соҳасига 25-30 миллиард доллар инвестиция керак. Бунга фақатгина хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали эришиш мумкин.

Шу боис, сўнгги уч йилда соҳага 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди.

Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилади. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди.

Келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади.

Аҳоли хонадонларида эса қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Келгуси йилдан туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб 5 та тоифага ажратилади Президентимиз иқтисодий ислоҳотлар қатъий давом эттирилиб, ички имкониятлар тўлиқ сафарбар қилиниб, хусусий сектор янада қўллаб-қувватланишини…
✍️ Газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастур қабул қилинади

"Уй, ишхона, боғча, мактаб ва кўчаларда одамларимизга энергиянинг қадрига етиш, уни тежашни ўргатиш керак. Қонунларимизда ҳам бу масалаларни мустаҳкамлаш зарур", — деди Президент.

Давлатимиз раҳбари газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастур қабул қилинишини таъкидлади.

Бунда, янги технологияларни жорий этиб, илк бор чуқур қатламларда (6 километрдан кўп) газ қазиб чиқариш ишлари бошланади.

Жумладан, Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторлар жалб қилинади.

❗️Газ қазиб чиқаришга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади, самарасиз ишлаётган корхоналар бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
✍️ Газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастур қабул қилинади "Уй, ишхона, боғча, мактаб ва кўчаларда одамларимизга энергиянинг қадрига етиш, уни тежашни ўргатиш керак. Қонунларимизда ҳам бу масалаларни мустаҳкамлаш…
Иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитларни янада яхшилаш устувор йўналиш бўлади.

💰 Келаси йили қарийб 30 миллиард доллар сармоя жалб қилинади, шундан 25 миллиард доллар хусусий инвестициялар бўлади.

Жумладан, умумий қиймати 8 миллиард долларлик 300 дан зиёд лойиҳани ишга туширамиз ва яна 40 та янги йирик лойиҳа бошланади. Мисол учун:

“Ёшлик” мис конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи якунига етказилиб, 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикаси ишга тушади;

● Олмалиқда 4-мисни бойитиш фабрикаси ва Мис эритиш заводи лойиҳалари бошланади;

Навоийдаги Пистали конида 4 миллион тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуасининг қурилиши якунланади.

〰️〰️〰️
❗️Келаси йили “катта хусусийлаштириш” бошланади, 1 мингга яқин корхона савдога чиқарилади

"Менинг катта ниятим — юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин. Одамларимиз ўз омонатларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин.

Шунинг учун, топшириқ бердим. Кейинги йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банкларимизни акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади.

Бу чинакам халқ IPOси бўлишига ишонаман", —
деди Президент.

🌐 Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича асосий музокараларни якунлаб, ички қонунчиликни мослаштириш, янги стандартларни жорий этиш ишлари жадаллаштирилади.

📈 Умуман, 2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган).

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитларни янада яхшилаш устувор йўналиш бўлади. 💰 Келаси йили қарийб 30 миллиард доллар сармоя жалб қилинади, шундан 25 миллиард доллар хусусий инвестициялар бўлади. Жумладан, умумий…
✔️ Дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсат изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Бундан кейин ҳам асосий эътиборимиз Марказий Осиёдаги барча қўшни мамлакатлар ва дунёдаги стратегик шерикларимиз бўлган давлатлар, халқаро ташкилотлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилади.

Миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини ошириш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади.

📌 "Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз",деди Президент.

Қадимий ва бетакрор тарихимизни, айниқса, ғоят оғир шароитда илм-маърифат, инсон эркинлиги, халқ озодлиги, Ватанга, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадид боболаримиз фаолиятини янада чуқур ўрганишимиз лозимлиги қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
✔️ Дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсат изчил давом эттирилиши таъкидланди. Бундан кейин ҳам асосий эътиборимиз Марказий Осиёдаги барча қўшни мамлакатлар ва дунёдаги стратегик шерикларимиз бўлган…
Президент Мурожаатномага якун ясар экан, унда айтилган вазифаларни дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда амалга ошириш осон бўлмаслигини қайд этди.

"Лекин биз ўтган даврда катта билим ва тажриба тўпладик. Энг муҳими, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз тобора ортиб бормоқда.

Шу боис, қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз.

Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз", —
деди давлатимиз раҳбари.

Президент сўзининг якунида йиғилганларни, бутун халқимизни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбидан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, файзу барака, оилавий бахт тилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💳 Фуқароларга давлат пенсияларини фақат паспорт ёки ID-картаси орқали тайинлаш

АОКАда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Камолиддин Ҳожибеков иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📹 Мактабларда таълим сифати тубдан оширилади, бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш амалиёти барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади

📹 Давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳасида кутилаётган янгиланишларни белгилаб берди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📱Иш стажи ва иш хақи тўғрисидаги маълумотлар рақамлаштирилган фуқароларга фақат паспорт ёки ID-карта билан давлат пенсияси тайинланиши мумкин

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Камолиддин Ҳожибеков маълум қилди.

💻 Маълумотлар тўлиқ ёки қисман рақамлаштирилган, меҳнат фаолиятини давом эттираётган фуқаролар иш жойида кадрлар бўлимига мурожаат қилиб, меҳнат дафтарчаси ҳамда диплом маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишни талаб қилишингиз ҳамда тўғри киритилганлиги бўйича текшириб чиқишингиз сўралади.

💻 Меҳнат фаолиятини тугатган фуқаролар
исталган Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиши ҳамда меҳнат дафтарчасидаги маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. (Ушбу хизмат бепул амалга оширилади).

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 Бизнесда — коррупцияга қарши курашиш

АОКАда Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Бобур Ибодуллаев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришнинг янги, тоифалаштирилган тизими жорий қилинади

📹 Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖20 та назорат қилувчи органнинг 817 нафар мансабдор шахси тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказишда махсус гувохнома олиш учун аттестациядан ўтказилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Бобур Ибодуллаев маълум қилди.

✍️ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси томонидан “Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш Хартияси”си қабул қилинди.

Хартияга қўшилган тадбиркор ўз-ўзидан “Мен ҳалол фаолият юритаман”, деган вазифани ўз зиммасига олади. Ҳозирги вақтда 300га яқин тадбиркорлик субъекти Хартия аъзолигига қабул қилинди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣 Узрли сабабларга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

🗄Президентнинг 279-сонли қарори 7-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий Ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.

📱Ҳудудий ишчи гуруҳлар 2022 йилнинг 20 декабридан 2023 йилнинг 20 январ кунига қадар (ўша куни ҳам) фаолият кўрсатади.

Юқоридаги қарорга асосан фуқаролар қуйидаги узрли сабабларга кўра ҳудудий ишчи гуруҳларига ариза топширишлари мумкин:

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун;

давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

📂 Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);

талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);

паспорт нусхаси;

юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

‼️ Ўқишни қайта тиклаш бўйича (кўчириб тиклаш бундан мустасно) аризалар талабанинг четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъи назар бевосита ўзи таҳсил олган ОТМга тақдим этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM