Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
​​«Қишлоқ қурилиш банк» хайрли ташаббусга ўз ҳиссасини қўшди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари, кўплаб тадбиркорларимиз ва фуқароларимиз шундай оғир кунларда одамийлик, саховат, меҳр-шафқат фазилатларини намоён қилиб, савобли ташаббусларни амалга оширмоқда.
"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ тизимида фаолият кўрсатаётган 3000 дан ортиқ ходимлар ҳам бу хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.

Хусусан, банк ходимларининг бир кунлик иш ҳақи Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида ташкил қилинган “Меҳр-шафқат ва саломатлик жамоат фонди”га ўтказиб берилди.

Банк жамоаси шундай синовли кунларда халқимиз билан якдиллигини билдириб, ўз мижозларини ва тадбиркорларни хайрли ишларда фаол иштирок этишга чақиради.

Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ЯҚИН КУНЛАРДА ЯНА ЎН НАФАРГА ЯҚИН БЕМОР БУТУНЛАЙ СОҒАЙИШИ КУТИЛМОҚДА”

Вирусология илмий-тешириш институти клиникаси шифокорлари коронавирус инфекциясига қарши қандай курашмоқда? Ушбу инфекцияга чалинган беморларга қандай даволаш муолажалари кўрсатилмоқда? Айни пайтда беморларнинг аҳволи қандай ва яқин кунларда уларнинг яна қанчаси бутунлай соғайиб кетиши кутилмоқда?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳайё Асилова билан уюштирилган видоемулоқотда юқоридаги саволларга жавоб олинди.

Бу ҳақда қуйидаги видеолавҳада батафсил танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


@ssvmatbuotkotibi
#ЭСЛАТМА

Адлия вазирлиги Республикамизда жорий қилинган карантин вақтида ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича зарур тушунтиришлар ва маслаҳатлар олиш учун уйингиздан чиқишингиз шарт эмаслигини эслатиб ўтади❗️

👉Бунинг учун “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотига мурожаатларингизни масофадан туриб юборишингиз, шунингдек, муассасанинг ҳуқуқий ахборот портали (https://advice.uz/) ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали зарур маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.⠀

👉Маълумот ва ахборотлар олиш учун:

Расмий ҳуқуқий ахборот портали:

www.advice.uz

Telegramдаги расмий саҳифаси: t.iss.one/advice_uz

Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси:

fb.com/adviceuz

Instagram тармоғидаги расмий саҳифаси: instagram.com/madadnnt


Саволларингизни йўллаш учун👇:

www.advice.uz ҳуқуқий ахборот порталидаги онлайн маслаҳатчи;

Telegram-bot: @Madadnnt_bot;


Мурожаатларингизни қолдириш учун👇:

[email protected] электрон манзили;

Уйда қолинг ва “Мадад” ННТ билан доимий алоқада бўлинг❗️

Ўзингизни қизиқтирган саволларга тезкорлик билан уйдан чиқмаган ҳолда жавоб олинг❗️

Telegram
Advice.uz (e-maslahat.uz) huquqiy axborot portali
"Мадад" ННТ раҳнамолиги остида

Бизнинг сайтимиз: advice.uz
(e-maslahat.uz)

"Мадад" ННТ ижтимоий тармоқларда
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

"Мадад" ННТ Адлия вазирлиги томонидан берилган 900-сон 📃гувоҳнома асосида фаолият олиб боради.

Telegram
Advice.uz (e-maslahat.uz) huquqiy axborot portali
"Мадад" ННТ раҳнамолиги остида

Бизнинг сайтимиз: advice.uz
(e-maslahat.uz)

"Мадад" ННТ ижтимоий тармоқларда
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

"Мадад" ННТ Адлия вазирлиги томонидан берилган 900-сон 📃гувоҳнома асосида фаолият олиб боради.
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
O‘zbekiston yuk tashuvchi transport vositalarini Gruziya-Turkiya chegarasi orqali o‘tkazishning tiklangani to‘g‘risida

Gruziya-Turkiya chegarasida O‘zbekiston yuk tashuvchi transport vositalarining qolib ketgani haqida qator OAV va ijtimoiy tarmoqlarda xabar tarqalgani munosabati bilan ma’lum qilamizki, koronavirus tarqalishini kamaytirish borasida ko‘rilayotgan shoshilinch choralar sababli Turkiya hududiga milliy yuk tashuvchilarimizning kirishi cheklangan edi.

Turkiya va Gruziyaning mas’ul vazirlik va idoralari bilan olib borilgan muzokaralar natijasida mazkur masala ijobiy hal qilindi. Turkiya tomonidan olingan ma’lumotga ko‘ra o‘zbekistonlik avtotashuvchilar Turkiya hududiga O‘zbekistondan chiqqan kunlaridan boshlab 14 kunlik muddat tugaganidan keyin kiritiladi.

Turkiya Bojxona idorasi va Savdo vazirligi 2020-yil 30-mart kechasidan boshlab O‘zbekiston yuk tashuvchi transport vositalarini kiritish tiklanganligini tasdiqladi. Bugunga qadar Gruziya-Turkiya chegarasini 50 dan ortiq yuk transportlari kesib o‘tdi.

O‘zbekistonning Anqara va Boku shaharlaridagi elchixonalari vaziyatni nazoratga olgan, davlatlararo chegarada 14 kunlik muddat tugashini kutayotgan o‘zbekistonlik haydovchilar bilan aloqada bo‘lib turibdi.

Xorijiy davlatlar hududida bo‘lib turgan O‘zbekiston fuqarolariga zarur holatlarda mamlakatimizning chet eldagi elchixonalari va konsullik muassasalari huzurida tashkil etilgan operativ shtablarga murojaat qilishlari mumkinligini eslatib o‘tamiz.

https://mfa.uz/uz/press/news/2020/04/23925/
https://t.iss.one/uzbekmfa
#ДИҚҚАТ-ДИҚҚАТ

Автомобилларга махсус рухсатнома кутаётганлар ЭЪТИБОРИГА


⚡️Махсус рухсатнома олиш учун электрон сўровнома тўлдирилишида мурожаатчининг фаолият турини белгиланган тартибга номувофиқлигини автоматик тарзда аниқлаш ва бундай ҳолатларда рухсатнома берилишини рад этиш функцияси ишга туширилди.

Айнан ушбу функция ёрдамида 2 соат ичида 50 мингга яқин электрон сўровномаларга тизим томонидан рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномалар шакллантирилди.

❗️Аризангизни рад этилганлиги ёки кўриб чиқилаётганлиги ҳақидаги маълумотни Давлат хизматлари Марказида эмас, балки ⚡️фақат my.gov.uz порталида билишингиз мумкин.

❗️Карантин қоидаларини бузиб Марказга беҳудага бормаслигингизни сўраймиз.

Ўзингизни ва яқинларингизни асранг! Карантин талабларига риоя этинг! Уйда қолинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Digital.uz
❗️Homiylik xayriyalarni muvofiqlashtirish markazining faoliyati uchun qisqa “1197” raqami tashkil etildi 📞

Batafsil: 👉 https://mitc.uz/uz/news/view/1300


📌 Ijtimoiy tarmoqlarimizga obuna bo'ling!

Telegram|Twitter|Facebook|Instagram|Youtube

🔹🔹🔹

❗️Организован короткий номер 1197 для Центра координации спонсорской деятельности 📞

Подробно: 👉 https://mitc.uz/ru/news/view/1300


📌 Подписывайтесь на наши социальные сети!

Telegram|Twitter|Facebook|Instagram|Youtube
Forwarded from Digital.uz
IT-Parkдан — карантин вақтида Online Open Sessions янги қизиқарли лойиҳа! 🌱👨‍💻

Mazkur loiyha onlayn tarzda o‘tkazilayotgan videokonferensiya bo‘lib, unga O‘zbekiston, Hindiston, Rossiya va boshqa davlatlardan taniqli va nufuzli IT-mutaxassislar hamda mahalliy startapchilar jalb qilingan. 🇺🇿🇮🇳🇷🇺

Batafsil: 👉 https://mitc.uz/uz/news/view/1299

📌 Ijtimoiy tarmoqlarimizga obuna bo'ling!

Telegram|Twitter|Facebook|Instagram|Youtube

🔹🔹🔹

В период карантина — новый интересный проект от IT-Park: Online Open Sessions! 🌱👨‍💻

Новый проект IT-Park — это онлайн-видеоконференция с участием авторитетных и известных IT-специалистов из Узбекистана, Индии, России и других стран, а также отечественных стартаперов.🇺🇿🇮🇳🇷🇺

Подробно: 👉 https://mitc.uz/ru/news/view/1299

📌 Подписывайтесь на наши социальные сети!

Telegram|Twitter|Facebook|Instagram|Youtube
Москвада чартер рейслари ташкил этилишини кутаётган ватандошларга барча шароитлар яратилган

Жорий йил 31 март куни Россиянинг қатор оммавий ахборот воситаларида «Домодедово» (Москва) халқаро аэропортидан чартер рейсларида уйларига қайтишни истаган 300 га яқин Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирининг чиқариб юборилгани тўғрисидаги хабарлар чоп этилди.

❗️Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси «Домодедово» ва «Жуковский» аэропортларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тўпланиши фактини рад этди.

Дипломатик ваколатхонага кўра, «Внуково» ва «Шереметьево» аэропортларида бўлган ватандошларнинг аксарияти чартер рейсларида Ўзбекистонга олиб кетилган.

✔️ Москвада яшашга имкони бўлмаган 160 га яқин ўзбекистонликлар навбатдаги чартер рейслари ташкил этилгунга қадар ҳостел (ётоқхона)га жойлаштирилган. Юртдошларимизга яшаш учун барча шароит яратилган. Хусусан, ватандошларимизга кунига 3 маҳал иссиқ овқат ташкил этилган, улар билан доимий алоқа ўрнатилган.

«Дунё» АА
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#УйдаҚолинг
#ОставайтесьДома

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Давлат солиқ хизмати органлари онлайн хизматларни таклиф этади.

"Солиқ-сервис" ДУК нинг ☎️(71) 202-32-32 ҳамда 1198 рақамларига қўнғироқ қилиб ёки расмий сайти орқали уйингиздан чиқмаган ҳолда солиқ мажбуриятларингизни масофадан амалга оширинг.

👍 Ҳаммаси сиз ўйлагандан анча осон!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 8 тага ошиб, 181 нафарни ташкил этмоқда.

---------------------------------------------------

На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией увеличилось на 8 и составляет 181.
---------------------------------------------------

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шундай оғир кунларда соғлиғини, ҳаётини гаровга қўйиб, Ватан, халқ учун хизматга бел боғлаган инсонларга таъзим қиламиз!
__

Мы преклоняемся перед теми, кто рискуя здоровьем, жизнью, встал на путь служения Родине и народу в эти трудные для всех дни!

#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz
😷 Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

🔷Соғайганлар сони 4 нафарга ошиб, 12 кишига етди. Яна ўнга яқин беморга жавоб берилиши кутилмоқда.

🔷Жами ҳолатлар – 181та (+9). Шундан икки киши вафот этган.

🔷Ёши 65дан юқори фуқароларга уйидан чиқиш тақиқланди. «Ўзини яккалаш» ҳаёт тарзига ўтилмоқда.

🔷Карантин чоралари иқтисодиётда ўз аксини топа бошлади – инфляция бир ойда 1,3 фоизга тезлашди. Ҳукумат ОТБдан 1 млрд доллар сўради.

🔷Молия вазирлигининг бир нечта ходимидан олинган тест шубҳали натижа берди. Пайариқ туман ҳокими карантинда.

🔷Якка тартибдаги хайрия акциялари тўхтатилди. Тошкентга кўчиб келган Алишер Усмонов Ўзбекистонга 20 млн доллар ажратди.

🔷Биринчи босқичда ишлаган шифокорлар 25 млн сўмдан олишди, 4 мингдан ортиқ тиббиёт ходими ишлаш истагини билдирган.

🔷Карантин қоидасини бузган ҳайдовчиларнинг машинаси карантин тугагандан кейин қайтариб берилади. Карантин эса охирги бемор шифохонага ётқизилганидан 14 кун ўтиб бекор қилиниши мумкин.

🔷Рухсатномасиз ҳайдовчиларни аниқлаш учун рейдлар ўтказилмоқда. Стикерсиз бошқа вилоятга ҳатто жанозада қатнашиш учун ҳам бориб бўлмайди.

🔷Ўзбекистон расмийлари «энг яхши» ва «энг ёмон» сценарийлар ҳақида ҳозирча гапиришмади. Оксфордда эса эпидемиянинг Ўзбекистон учун мўлжалланган 4 хил сценарийсини тузиб чиқишди.

Коронавирусга доир тезкор хабарлар👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAADu1wCT0ydkxt0SnOQф
​​#Коронавирус

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича
2020 йил 2 апрел соат 08.00 ҳолатига
дунёдаги вазият


2 апрел 08.00 ҳолатига дунёнинг 203 давлатида жами 935 840 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 194 286 нафари соғайган, 47 241 нафари вафот этган, 35 478 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.

Охирги бир сутка давомида (01.04.2020) 76 872та янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, 4 890 нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этди.

Касаллик энг кўп қайд этилган давлатлар

АҚШ:
Касалланганлар – 215 003 (+26 473)
Соғайиб кетганлар – 8 878
Вафот этганлар – 5 102 (+1 049)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5 005


Италия:
Касалланганлар – 110 574 (+4 782)
Соғайиб кетганлар – 16 847
Вафот этганлар – 13 155 (+727)
Оғир аҳволдаги беморлар – 4 035


Испания:
Касалланганлар – 104 118 (+8 195)
Соғайиб кетганлар – 22 647
Вафот этганлар – 9 387 (+923)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5 872


Хитой:
Касалланганлар – 81 554 (+36)
Соғайиб кетганлар – 76 238
Вафот этганлар – 3 312 (+7)
Оғир аҳволдаги беморлар – 466


Германия:
Касалланганлар – 77 981 (+6 173)
Соғайиб кетганлар – 18 700
Вафот этганлар – 931 (+156)
Оғир аҳволдаги беморлар – 3 408


Қўшни республикаларда:

Қозоғистон:
Касалланганлар – 380 (+37)
Соғайиб кетганлар – 26
Вафот этганлар – 3 (+1)
Оғир аҳволдаги беморлар – 6


Қирғизистон:
Касалланганлар – 111 (+4)
Соғайиб кетганлар – 3
Оғир аҳволдаги беморлар – 3


Агентлик матбуот котиби

Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 187 нафарни ташкил этмоқда.

---------------------------------------------------

На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией увеличилось на 6 и составляет 187.
---------------------------------------------------

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Forwarded from Feruza Madrakhimova
10-11 синф ўқувчилари учун янгилик!

Давлат тест маркази томонидан тест топшириқлари очиқлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган E-SINOV тизимидан текин фойдаланиш дастури ишга туширилди.

Эндиликда ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун тайёргарлик кўраётган абитуриентлар ва хоҳловчилар E-SINOV тизимидан ҳеч қандай тўловларсиз фойдаланишлари, шунингдек, “Тест топшириқлари тўплами 2019”да нашр этилган тест топшириқлари базасидан ҳар бир фан бўйича шакллантирилган вариантларни ечиш орқали ўз билимларини мунтазам синаб боришлари мумкин.

Йўриқнома|Тестдан ўтиш боти

Мазкур хизматдан @dtmxizmatbot телеграм бот орқали фойдаланиш мумкин.

👉@fmadraximova👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир хушхабар. Ўзбекистон тиббиёти давоси ҳамон номаълум дардни саноқли кунларда енгишга қодирлигини кўрсатмоқда. Фидойи шифокорларимиз миссиясининг навбатдаги ғалабаси: коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиздан яна 4 нафари бутунлай соғайди.

Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилган дастур орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
#Хушхабар

AsiaMoney журнали томонидан ўтказилган “2020 йилнинг энг яхши банки” (Best bank awards 2020) танловида Ўзсаноатқурилишбанк “Энг яхши маҳаллий банк” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Нашр экспертлари Банкни мамлакатдаги энг йирик кредит муассаса сифатида қайд этиб, сўнгги 12 ойдаги фаолиятини таҳлил қилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жорий йил 1 февраль ҳолатига берган маълумотларига кўра, активлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,4 фоизга ўсиб, 35,4 трлн. сўмни ташкил қилганлигини қайд этган.

Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш имкониятлари жуда кенг. Аммо, Ўзсаноатқурилишбанк каби кредит ташкилотлари кўмаги билан ушбу жараёнлар янада жадаллашиши шубҳасиздир”, дейилади хабарда.

Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
@b_bozorov
Forwarded from Times.uz
АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❗️Аҳоли томонидан иммунитети нисбатан паст бўлган аҳоли тоифалари — кексалар ва нуронийлар, ногиронлар, якка ёлғиз яшовчи фуқароларнинг хонадонларига турли ҳомийлар, волонтерлар томонидан хайрия маҳсулотлари киритиб берилаётгани карантин талабларига хилоф эмасми?

«Уларни ўзимиз зарарлаб қўйиш эҳтимолимиз кафолатланганми? Қош қўяман деб кўз чиқариб қўймаймизми? Олиб борилаётган маҳсулотлар карантин талаблари даражасида етказилаяптими?» деган мазмунда ташвишли мурожаатлар жуда кўп бўлмоқда.

Кейинги 5 кунда Вазирликка келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиб кўрдик — 494 та шу мазмунда мурожаат бўлган.

Ҳақиқатда, оилаларни, одамларни, айниқса, хонадонимиз фаришталари — догўйларимизни асрашимиз керак.

✔️ Бундан ташқари, айрим хонадонларга устма-уст ёрдам берилгани ҳолда, айрим хонадонлар эътибордан четда қолаётгани ҳақида ҳам 200 га яқин норозилик мурожаатлари бўлди.

🔰 Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда, энг муҳими — коронавирус хавфидан аҳолини максимал даражада ҳимоялаш учун карантин талабларини кучайтириш — энг тўғри йўл ҳисобланди.

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилди. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилди.

Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
ТАВБА ДАРЧАСИ

Ниқобларга ўранди дунё,
Юракларларда хавотир, даҳшат.
Тўхтаб қолди ҳаёт ҳам гўё,
Кўздан қочди уйқу, ҳаловат.

Жаҳонни зир титратар вирус,
У ажратмас шоҳу гадони...
Чўкка тушиб не-не худосиз,
Эсга олди бирдан худони.

Бас, шикоят қилма, эй одам
Дўқ урма «Ҳой, қотил вирус!» деб.
Тушармиди бошингга бу ғам,
Иймонингга берганингда зеб?!

Буюкман, деб кўтардинг ғавғо,
Ҳақман дебон келтирдинг куфр...
Бир заррача келмади ҳатто,
Сен тўплаган қудрат, тафаккур!

Ҳайкалтошга қилдинг саждалар,
Тиландинг ўт, ҳайвондан имдод.
Қиёматдан келган муждалар,
Кўзларингни очмади наҳот!

Наҳот сенга бўлмади сабоқ
Нуҳ дунёсин чўктирган тўфон?!
Тур тоғида Мусо чеккан оҳ,
Ё Лут қавмин босган тошбўрон!

Бало Ҳақдан берухсат келмас,
Тавба қилсанг топарсан тўзим.
Ёд этмасанг сен Оллоҳни, бас,
Оллоҳ сенга эслатар Ўзин!

Уйингда қол,
жамла оиланг,
Меҳрингни бер муштоқларингга.
Кўксингдаги виждон - ойинанг,
Бир қараб қўй гуноҳларингга!

Гарчанд бугун дарвозалар берк,
Масжид, Каъба... ёпиқ барчаси.
Истиғфорга йўл очиқ валек
Очиқ ҳали тавба дарчаси!

Ичкари кир, сўра куч, мадад,
Тилан, элан - тавбанг қил исбот.
Шафқат қилса Худойим шояд,
Шояд дунё бўлса яна шод!

2020 йил 27 март.

Зоҳиджон Олов


Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.iss.one/yozuvchilar_uz
https://t.iss.one/YUR_Matbuot_kotibi
“Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгаришлар нималардан иборат?

Микромолиялаштиришни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2020 йил 17 март куни Президент томонидан “Микромолиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун имзоланди.

Қонунга мувофиқ, “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг
4, 5 ва 6-моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, қонуннинг:

🔹4-моддасида, микрокредит қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 300 миллион сўм миқдоридан ошмайдиган мутлақ қийматда берилиши;

🔹5-моддасида, микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига 50 миллион сўмдан ошмайдиган мутлақ қийматда берилиши;

🔹6-моддасида, микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 600 миллион сўмдан ошмайдиган мутлақ қийматда берилиши белгиланди.

Мазкур қонун республикада аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг микромолиявий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, тўлов қобилиятини ошириш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар ҳажмининг ошишига ёрдам беради.

#cавол_жавоб