Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Биласизми

🔹Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аралашиши мумкинми?

▫️Ҳокимликлар кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.

🔹Кўп квартирали уйни бошқариш, унинг бошқарув усулини белгилаш тартиби қандай?

▫️Кўп квартирали уйни бошқариш, бошқарув усулини белгилаш уй-жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан ҳал этилади.

▫️Умумий йиғилиш қуйидаги ваколатларга эга:

банклардан кредит олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
кўп квартирали уйларнинг бошқариш органлари фаолиятини назорат қилиш;
кўп квартирали уйлар бошқариш органларининг ҳисобот бериш тартибини белгилаш.

☑️ Бошқариш усулини танлаш тўғрисида мулкдорлар ўртасида келишувга эришилмаганда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий бўлинмаси 3 ойда бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини белгилайди.

🔘 Бошқариш усули умумий йиғилишнинг қарори асосида исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин.

❗️ Умумий йиғилишнинг бошқарув усулини танлаш тўғрисидаги қарори мазкур кўп квартирали уйдаги барча мулкдорлар учун мажбурий.

🔹Кўп квартирали уйни ширкатлар бошқариши мумкинми?

▫️Ҳа, мумкин. Ширкат уй-жойлар мулкдорларининг ташаббусига кўра ташкил этилади ва ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.

➡️ Ширкатни ташкил этиш тўғрисидаги қарор ҳар бир кўп квартирали уйдаги барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг 50%дан кўпи ҳозир бўлган жойлар мулкдорларининг таъсис йиғилишида қабул қилинади.

📌 Ширкат раиси ваколати тугатилганда, 3 иш кунида раис кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини, қолдиқ пул маблағларини, ширкат муҳрини ва ширкатни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, раис мажбуриятларини зиммасига олган шахсга топшириши шарт.

🔹Кўп квартирали уйларни бошқаришга ҳокимликлар ғайриқонуний аралашганда уй-жой мулкдорларининг қандай ҳуқуқлари мавжуд ёки улар қаерга мурожаат қилишлари мумкин?

▫️Бундай ҳолатда маъмурий судларга мурожаат қилиш мумкин. Манфаатдор шахслар маъмурий органнинг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли.

▫️Манфаатдор шахс ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан 3 ой ичида судга мурожаат қилиши мумкин.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#биласизми

Ўзбекистонда зўравонлик ва терроризмга қарши курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган.

Хусусан, миллий қонунчилигимизга кўра, ОАВ, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали зўравонлик ва терроризм ғояларини тарғиб қилиш тақиқланади. Шу жумладан, блогерлар ҳам ўз саҳифасидан зўравонлик ва терроризмни тарғиб қилиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт.

Қуйидаги инфографикаларда зўравонлик ва терроризм ғояларини тарғиб этишга қарши чоралар ва бунинг ҳуқуқий асослари ўз аксини топган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#биласизми

❗️Интернет тармоғида содир этилган ҳар қандай жиноят жазосиз қолмайди

Ахборот қонунчилигига кўра, баъзида, айримлар учун арзимасдек туюлган ёлғон ахборот тарқатиш ҳам ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва бунинг учун тегишли жавобгарликлар кўзда тутилган.

Хусусан, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, веб-сайт эгаси, шу жумладан блогер саҳифага ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

Қонун талаблари бажарилмаган тақдирда, махсус ваколатли орган томонидан сайт фаолияти чекланиши мумкин!

👉 Батафсил — #инфографикада

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#биласизми

✔️ Зўравонлик хатти-ҳаракатларини амалга оширишга ундайдиган ахборот маҳсулоти болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланади.

✔️Шафқатсизлик, жисмоний ва руҳий зўравонлик акс этган ахборот маҳсулотлари ёшга оид тоифаси белгиси (0+, 7+, 12+, 16+) билан маркировка қилинади.

✔️Шахснинг тасвирига бўлган ҳуқуқи узвий ва дахлсиздир. Шахсни идентификация қилиш имконини берадиган унинг тасвири айрим ҳолларда фақат шахснинг розилиги билан тарқатилади.

✔️ ОАВдан уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш мақсадида фойдаланилишига йўл қўйилмайди.

✔️ Веб-сайт (саҳифа) ёки ахборот ресурснинг эгаси мазкур ахборот аниқланган тақдирда, дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

❗️Қонунчиликни бузган шахс БҲМнинг 400 бараваригача миқдорда (120 млн.сўм) жаримага тортилади.

Такроран содир этилганда:

● БҲМнинг 600 бараваригача миқдорда жарима;
● 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
● 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Расмий хабарлар