Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.74K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди коменданти, генерал-майор Рустам Жўраевнинг брифинги

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

Учрашувда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва натижадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Маслаҳатчи Чакрабарти бундан буён ҳам янги ўсиш нуқталарини топиш ва рўёбга чиқаришда Ўзбекистон Ҳукуматига кўмаклашишга бор саъй-ҳаракатини йўналтиришга тайёрлигини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📊 Ўзбекистоннинг 2022 йил II чорагидаги энг фаол банклари аниқланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг 31 та тижорат банки учун «Банк фаоллик индекси»ни ишлаб чиқди. Марказ мазкур индексга асосан, ҳар чоракда банклар рейтинги янгилаб бормоқда.

📈 Энг катта ўсишни «Миллий банк» ва «Инфинбанк» кўрсатиб, улар мос равишда 4 ва 3 поғонага кўтарилди.

🔎 17 та йирик банклар учун тузилган ТОП-3 ликни «Капитал банк», «Траст банк» ва «Ҳамкор банк» эгаллади.

📉 «Ипотекабанк» кучли учликдан тушиб кетди ва «Ўзсаноатқурилишбанк» умумий рейтингда энг катта пасайишни кўрсатди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇺🇿🇹🇷 2022 йи 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норовнинг Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

▪️Суҳбат аввалида М.Чавушўғли Ўзбекистон томонидан Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, хавфсизлик ва жамоат осойишталигини таъминлаш, ушбу ҳудуднинг барқарор ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган қатъий чора-тадбирларни Туркия қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Икки ва кўп томонлама шаклдаги режалаштирилган тадбирларнининг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди. Шу жумладан, Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилаётган ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул идоралар раҳбарлари даражасидаги «Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия» уч томонлама учрашувига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 5 июль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

📍Брифинг

● Мавзу:
Йод танқислиги касалликлари бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 59,5 миллион дозадан ошди.

🔺4 июль мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 201 740 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 9 479 нафарни,

2-босқич эмланганлар 13 865 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 055 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 167 341 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 59 553 703 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 20 659 236 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 16 994 895 нафарни,

3-босқич эмланганлар 9 924 335 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 11 975 237 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Тошкент вилояти (43 374 доза),
🔹Андижон вилояти (23 427 доза),
🔹Наманган вилояти (18 111 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 96,3 фоизни ташкил қилмоқда.

🔺12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 1 704 464 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 907 898 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 693 902 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 102 664 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠Коронавирус кўрсаткичи яна пасайди — 74 кишида инфекция аниқланди

😷2022 йил 4 июль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241196 нафарни ташкил этмоқда.

📍Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Қорақалпоғистон, 4 нафари Андижон, 5 нафари Бухоро, 7 нафари Жиззах, 2 нафари Қашқадарё, 4 нафари Навоий, 4 нафари Наманган, 6 нафари Самарқанд, 4 нафари Сирдарё, 5 нафари Сурхондарё, 4 нафари Фарғона, 7 нафари Хоразм, 3 нафари Тошкент вилояти, 14 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 62 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238292 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистонлик таэквондочи қиз илк бор жаҳон рейтинги пешқадамига айланди

Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унда Чарос Қаюмова -53 кг вазнда 126.84 балл билан аёллар тасниф жадвалида пешқадам бўлган биринчи Ўзбекистонлик таэквондочи қизга айланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
АҚШ фуқаролари Регистонда никоҳдан ўтди

Жорий йилнинг 4-июл куни Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида АҚШ фуқаролари Маршалл Маер ва Эбру Саннинг никоҳ маросими бўлиб ўтди. Уларнинг никоҳи Самарқанд шаҳар Никоҳ уйи томонидан тантанали қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекча Википедияда мақолалар сони 150 мингтадан ошди

Май ойидаги «WikiStipendiya» лойиҳаси бошлангандан бери 3 июль ҳолатига кўра, ўзбекча Wikipedia`да яратилган мақолалар сони 150 000 тага етди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Ўзбекча Wikipedia айни пайтда 150 082 та мақола билан барча тиллардаги Wikipedia`лар орасида 58 ўринда бормоқда. Бунга қадар эса хаттоки ўлик тиллардан ҳам пастроқ, 62 ўринда бўлган.

«Вики-стипендия» лойиҳаси ишга тушгач, аввал ўзбекча Википедияда мавжуд бўлмаган жуда кўплаб мақоалалар жойланди. Масалан, «Янги Ўзбекистон боғи», «Заковат» интеллектуал ўйини, Самарқанд нони, Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова ҳақидаги мақолалар шулар жумласидандир.

Маълумот учун, лойиҳада иштирок этиш учун @Wikistipendiya_bot орқали рўйхатдан ўтиш ва Википедияда ўзбек тилидаги мақолаларни бойитишда фаол иштирок этиш мумкин. Лойиҳа АОКА, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбек тилида сўзлашувчи викимедиачилар фойдаланувчи гуруҳи билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган.

Мақолалар яратиш бўйича WikiStipendiya марафони 2022 йилнинг 12 декабрига қадар давом этади. Унда рўйхатдан ўтган ҳар қандай иштирокчи қатнашиши мумкин. Ғолиблар бир марталик стипендия билан тақдирланади:

1-ўринга — 50 000 000 сўм;
2-ўринга — 40 000 000 сўм;
3-ўринга — 30 000 000 сўм;
4−8-ўринларнинг ҳар бирига — 20 000 000 сўмдан;
9−18-ўринларнинг ҳар бирига — 10 000 000 сўмдан;

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🧂Йод танқислиги касалликлари бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар

АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🧂Йод танқислиги касалликлари бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг барча ҳудудида йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга чалиниш мумкин — аҳоли рационида йод танқислиги мавжуд

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

📈 Йод танқислиги касалликлари - патологик ҳолат бўлиб, қалқонсимон безнинг дисфункцияси билан боғлиқ ҳолда организмда йоднинг етарли даражада истеъмол қилинмаслиги билан боғлиқ жараён ҳисобланади.

❗️Йод танқислигига қарши кўп йиллик кураш олиб борилаётганига қарамасдан, ҳанузгача дунёнинг кўплаб мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам йод танқислиги муаммоси тўлиқ ҳал этилмаган.

♻️ Ҳозирга келиб, Ўзбекистон шароитида аҳолиси йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга чалиниш хавфи бўлмаган ҳудуд йўқ, негаки республиканинг шу кунгача ўрганилган барча ҳудудларида аҳоли рационида йод танқислиги мавжудлиги кузатилган.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔘Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар

АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк