Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
📹 Кичкинтой Алан Президентга орзусини айтиб берди: «Тесла» заводининг бошлиғи бўлишни хоҳлайман» Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📍Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишди.

Янги марказда ўринлар сони олдинги 85 тадан 160 тага етказилган. Бемор бола ва унинг ота-онаси учун алоҳида шарт-шароитлар яратилган. Чет эллик консультантлар жалб этилиб, даволаш ва диагностика стандартлари янгиланди. Ўзак хужайралари трансплантацияси сони ошди.

Президентимиз марказда даволанаётган болалар ва уларнинг оналарига далда берди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“Бунёдкор” стадиони кассалари олдида фуқароларни тарқатиш учун ҳеч қандай куч ишлатиш ёки махсус воситалардан фойдаланилмаган

Айрим ижтимоий тармоқларда пойтахтимизда жойлашган “Бунёдкор” стадиони кассалари олдида Осиё чемпионатининг финал ўйинига чипта сотиб олиш учун келган фуқаролар акс эттирилган видеотасвир тарқатилган ва унда ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари тўғрисида турли фикрлар билдирилган.

Миллий гвардия ахборот хизмати маълум қилишича, чипта сотиб олиш мобайнида фуқароларимизнинг бир-бирини ҳурмат қилмаганликлари сабабли тирбандлик содир бўлган.

Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ходимлар жамоат тартибини сақланишини талаб қилган ва айрим фуқаролар тартибга чақирилган, лекин ҳеч қандай куч ишлатиш ёки махсус воситалардан фойдаланиш ҳолатлари бўлмаган.

Фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, тез орада улар тарқатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Photo
Президентнинг Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташрифи чоғида оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Репродуктив саломатлик маркази, Скрининг маркази, Акушерлик ва гинекология марказини бирлаштириб, янги марказ ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Бугун соат 10:00 да Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлиси бўлиб ўтади.

📌 Қўшма мажлисни Сиз «Ўзбекистон» ва «UzReport» телеканаллари ҳамда Конституциявий комиссиянинг Facebook'даги расмий саҳифасида тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Бугун соат 10:00 да Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлиси бўлиб ўтади. 📌 Қўшма мажлисни Сиз «Ўзбекистон» ва «UzReport» телеканаллари ҳамда Конституциявий комиссиянинг Facebook'даги расмий саҳифасида тўғридан-тўғри томоша қилишингиз…
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси:

📍«Конституциявий комиссия Олий Мажлиснинг иккита палатаси олдида ҳисобдор. Вақти-вақти билан ўз фаолияти тўғрисида ахборот бериб бориши керак. Бугун ўша регламентдаги қоида бўйича Комиссия бир ой давомида амалга оширган ишлари ҳақида маълумот беради.

✔️ Конституциявий комиссиянинг дастлабки тасдиқланган таркиби 46 кишидан — депутатлар, сенаторлар ва соҳанинг кўзга кўринган мутахассислари, яъни йиғма ахборот-таҳлил аъзоларидан иборат эди. Таклифларнинг жуда кўп қисми суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича келаётгани учун Жамоат хавфсизлиги университети ректори, юридик фанлар доктори, профессор Мирзаюсуф Ҳакимович Рустамбоев ҳам қўшма қарор билан Комиссия аъзолигига киритилди.

● Ўтган давр мобайнида Олий Мажлиснинг иккита палатаси Конституциявий комиссия фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб берди. Ташкилий-ҳуқуқий босқичда биринчи галда Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи тузилди. Уларнинг қошида 30 кишидан иборат алоҳида Аналитик гуруҳ ташкил этилди.

● Шунингдек, жаҳон амалиётида бўлмаган иш механизми яратилди — Таклифлар билан ишлаш гуруҳи таъсис этилди. 21 кишидан иборат бу гуруҳга Қонунчилик палатаси, Сенат девони ва Парламент институти ходимлари бириктирилиб, туну кун, 7 кун 24 соат тартибида фаолият юритди.

🔎 Конституциявий комиссия фаолиятини шаффоф ва очиқ ёритиш учун Матбуот хизмати йўлга қўйилди. Брифинглар, матбуот анжуманлари ўтказиш учун алоҳида хоналар ажратилди».

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисидан

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси: 📍«Конституциявий комиссия Олий Мажлиснинг иккита палатаси олдида ҳисобдор. Вақти-вақти билан ўз фаолияти тўғрисида ахборот бериб бориши керак. Бугун ўша регламентдаги қоида бўйича Комиссия бир ой давомида амалга…
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси:

📝 «Биз оммавий, анъанавий шаклда ҳам таклифларни қабул қилдик — хатлар орқали, газета, радио, телевидениеда билдирилган, маҳаллаларда ўтказилган ўрганишларда аҳоли томонидан айтилган таклифлар жамланди. Конституциявий комиссия раиси ўринбосари Қутбиддин Бурҳонов мана шу йўналишдаги ишлар тўғрисида мунтазам равишда Комиссияга ахборот бериб борди.

👨🏻‍💻 Қолаверса, ноанъанавий шаклда, яъни янги информацион технологияларни қўллаган ҳолда конституциявий ислоҳотларнинг муҳокамаси бошланди. Биринчи марта «Mening konstitutsiyam» онлайн платформаси ташкил этилди, Call-марказ, электрон почта очилди, махсус телеграм-бот ишга туширилди. Фуқароларимидан конституциявий ислоҳотларга муносабат билдиришни сўраб, 3 июнь, 8 июнь ва 15 июнь кунлари бутун Ўзбекистон аҳолисига, яъни 30 миллиондан ортиқ мобил алоқа эгаларига СМСлар жўнатилди.

📌 Бу ишларнинг ижобий натижасини келиб тушаётган таклифлар сони кескин ортганида кўриш мумкин. Илгари кунига 500 та атрофида таклиф келиб турган бўлса, аҳолини ахборот технологиялари воситалари орқали хабардор қилиш жараёнлари бошлангандан кейин кунига 5000-6000 та таклиф тушмоқда».

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисидан

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси:

〰️〰️〰️
📹 «Ташкилий-амалий тадбирлар босқичида биз Конституциявий комиссия ва унинг таркибий тузилмасига кирган гуруҳларнинг ишини ташкил этдик. Комиссия 4 та мажлис ўтказди. Биринчи мажлисда ким қаерда ишлашини келишиб олдик. Бундан ташқари ҳар бир ходимга Конституциявий комиссиянинг асосий вазифалари тушунтириб берилди».

〰️〰️〰️
📹 «Конституциявий комиссиянинг фаолияти матбуотда, электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Конституциявий комиссиянинг иккита мажлиси, айниқса Йиғма-ахборот таҳлил гуруҳи берган таклифларни умумлаштириш жараёни тўғридан-тўғри телевидениега, ижтимоий тармоқларга узатилди. Бу очиқлик халқимизнинг конституциявий ислоҳотларга бўлган муносабатини ва қизиқишини, фаоллигини янада оширишга хизмат қилди».

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисидан

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси: 〰️〰️〰️ 📹 «Ташкилий-амалий тадбирлар босқичида биз Конституциявий комиссия ва унинг таркибий тузилмасига кирган гуруҳларнинг ишини ташкил этдик. Комиссия 4 та мажлис ўтказди. Биринчи мажлисда ким қаерда ишлашини…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси:

📍«Конституцияга ўзгартириш киритиш юзасидан билдирилаётган таклифлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди, бунда биринчилик Тошкент шаҳрига тааллуқли бўлиб, 7 мингдан ортиқ таклиф берилаяпти.

● Қорақалпоғистон Республикасидаги аҳолимиз ҳам ниҳоятда фаоллик кўрсатишганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Улар 2 мингдан ортиқ таклиф берган.

● Фарғона, Қашқадарё, Жиззах ва Андижон вилоятларида 3 мингдан ортиқ таклиф келиб тушган.

✍️ Салкам 4 минг таклиф аноним келган. Лекин уларнинг орасида ҳам диққатга сазовор таклифлар бўлса, эътиборга олишга ҳаракат қилдик».

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисидан

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси: 📍«Конституцияга ўзгартириш киритиш юзасидан билдирилаётган таклифлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди, бунда биринчилик Тошкент шаҳрига тааллуқли бўлиб, 7 мингдан ортиқ таклиф берилаяпти. ● Қорақалпоғистон Республикасидаги…
🌎 Конституциявий ислоҳотлар халқаро ҳамжамиятни қизиқтирмоқда — ЕХҲТ Ўзбекистон Конституцияси бўйича таклифлар берди

Бу ҳақда Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисида Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов маълум қилди:

〰️〰️〰️
🇵🇱 «Мен хориждаги кўзга кўринган арбоблардан иккитасининг фикрини айтмоқчи эдим. Биринчиси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар ўз вақтида ўтказилаётганини, бу борада мамлакатни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуҳуқлари бўйича бюроси узоқ муддатли миссияси раҳбари Оуэн Мёрфи билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида учрашув бўлди. Мулоқот давомида хорижий делегация аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдиришди.

Шу ерда битта нарсани айтиб ўтиб кетай. ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси иккита таклифни илгари сурмоқда.

🔹Биринчиси, президентлик ёки депутатликка номзодларни кўрсатишда қўйилган талаблар — республика ҳудудида муайян муддат яшагани ҳамда тил билишига оид талабларни олиб ташлашимизни, бу чеклов эканини айтишмоқда.

🔹 Иккинчиси, муомала лаёқати чекланганларга, яъни ақли норасоларга ҳам сайлаш ҳуқуқини беришимизни сўрашмоқда.

Биз кейинги муҳокамаларимизда бу таклифларларга ҳам эътибор берсак жуда яхши бўларди».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🌎 Конституциявий ислоҳотлар халқаро ҳамжамиятни қизиқтирмоқда — ЕХҲТ Ўзбекистон Конституцияси бўйича таклифлар берди Бу ҳақда Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисида Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов маълум қилди: 〰️〰️〰️
❗️Давлат хизматига қабул қилинишда тенг ҳуқуқлилик, шахсга оид маълумотлар ҳимояси, меҳнат қилиш ва дам олиш вақтини аниқ белгилаш

Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Мирафзал Миракулов Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма мажлисида таклифлар мазмуни ҳақида тўхталиб ўтди:

🌐 «XXI аср — ахборот асри, деймиз. Ҳар кимнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғига кириш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эгалигини мустаҳкамлаш бўйича ҳам жуда кўплаб таклифлар келиб тушди.

💼 Шу билан бирга, фуқаролар сиёсий ҳуқуқларининг муҳим таркибий қисми сифатида фуқаролар давлат хизматига қабул қилинишида тенг ҳуқуққа эга эканликларини алоҳида қайд этиш кераклиги бўйича, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини алоҳида ёзиш кераклиги бўйича таклифлар олинди.

📈 Шунингдек, «Бу менинг Конституциям» платформасида меҳнат қилиш вақтини, дам олиш вақтини алоҳида ёзиб қўйиш бўйича масалага кўп овоз берилган».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Давлат хизматига қабул қилинишда тенг ҳуқуқлилик, шахсга оид маълумотлар ҳимояси, меҳнат қилиш ва дам олиш вақтини аниқ белгилаш Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Мирафзал Миракулов Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма мажлисида таклифлар мазмуни…
Мирафзал Мироқулов, Конституциявий комиссия ҳузуридаги Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари:

〰️〰️〰️
Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳининг вазифалари нималардан иборат:

● келиб тушган таклифларни умумлаштириш,

● таклифларнинг умумий мазмун-моҳияти ҳақида ахборотни ўз ичига олган маълумотномани тузиш,

● олимлар, мутахассислар, экспертларни жалб этган ҳолда, таклифларни кўриб чиқиб, мақсадга мувофиқлиги бўйича хулосаларни тақдим этиш. Бу ишлар ҳозирга қадар тўлиқ бажариб келинмоқда.

〰️〰️〰️
Таклифлар қандай мезонлар асосида сараланмоқда:

Таклифларни саралаш ва мақсадга мувофиқлигини белгилашда дастуруламал сифатида:

● Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида кўзланган мақсадларга уйғунлиги,

● Конституция куни муносабати билан Президент томонидан йўлланган байрам табригида кўрсатиб ўтилган 9 та йўналиш билан ҳамоҳанглиги,

● инсон, жамият, давлат устуворлигидаги кетма-кетликка риоя қилиниши,

● инсон қадри, ижтимоий давлат ғояларига мос келиши,

● миллий манфаатларимизга ва халқаро стандартларга жавоб бериши,

● жаҳон конституцияшунослигининг энг илғор ғояларини ўзида акс эттирганлиги мезон сифатида қабул қилинган.

(Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисидан)

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Мирафзал Мироқулов, Конституциявий комиссия ҳузуридаги Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари: 〰️〰️〰️ Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳининг вазифалари нималардан иборат: ● келиб тушган таклифларни умумлаштириш, ● таклифларнинг умумий мазмун-моҳияти ҳақида ахборотни…
Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисидан

〰️〰️〰️
📹 Алишер Қодиров, «Миллий тикланиш» ДП фракцияси раҳбари:

«Интернетдан фойдаланиш эркинлиги масаласининг Конституцияда ёзиб қўйилиши жуда кўп фуқаролар томонидан таклиф этилаяпти. Ахборот алмашиш ва тарқатиш тезлиги, умуман, сиёсий ҳаётда Интернет деган бир реаллик, ресурс пайдо бўлди.

Нафақат давлатлараро муносабатларда, балки фуқароларнинг ахборот олиш эркинлигини таъминлашда жиддий бир инструмент сифатида Конституцияда кўрсатилиши жуда жиддий ўзгариш деб эътироф этилаяпти».

〰️〰️〰️
📹 Наримов Умаров, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари:

«61-моддада давлат диний бирлашмалар фаолиятига аралашмаслиги, дин давлатдан ажратилгани тўғрисида яхши норма берилган.

Ҳозирги кунда яна 2 та яхши норма киритилаяпти. Яъни:

● барча диний ташкилотлар фаолиятининг эркинлигини давлат кафолатлаши,

● давлат конфессияларнинг тинч-тотув яшашининг кафили бўлиши.

Бу Ўзбекистон учун жуда тўғри ва муҳим».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк