Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқаро пресс-клуб “Конституциявий ислоҳотлар” мавзуидаги ўзининг навбатдаги сессиясини ташкил этди.

📌 С
ессия давомида янги Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар, уларнинг қонуний асослари экспертлар томонидан таҳлил қилинди.

🎥 Такрорий эфирни сиз бугун, 16 июнь 14:00 да “Менинг юртим", соат 18:00 - "Севимли" ва "Ренессанс", соат 22:30 да - "УзРепорт" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
«Сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетди», — ИИВ

Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

🔎 Ўзбекистонда 25 млн. нафардан ортиқ интернет фойдаланувчилари мавжуд. Ўтказилган таҳлил натижалари бугунги кунда мамлакатимизда кибержиноятчиликни ўсиш тенденцияси кузатилаётганлигидан далолат бермоқда.

❗️Сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетган. Жумладан, кибержиноятчиликнинг бир қатор турлари содир бўлаётганлиги кузатилмоқда.

👉 фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган СМС-хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ютуқни бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириш;

👉 шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиш (кибертовламачилик);

👉 ижтимоий тармоқда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, ҳақорат, суицид ҳолатлари (кибербуллинг) ва бошқалар.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
☑️ Вояга етмаган шахсни муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

▪️360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▪️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▪️2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
▪️5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#биласизми

✔️ Зўравонлик хатти-ҳаракатларини амалга оширишга ундайдиган ахборот маҳсулоти болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланади.

✔️Шафқатсизлик, жисмоний ва руҳий зўравонлик акс этган ахборот маҳсулотлари ёшга оид тоифаси белгиси (0+, 7+, 12+, 16+) билан маркировка қилинади.

✔️Шахснинг тасвирига бўлган ҳуқуқи узвий ва дахлсиздир. Шахсни идентификация қилиш имконини берадиган унинг тасвири айрим ҳолларда фақат шахснинг розилиги билан тарқатилади.

✔️ ОАВдан уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш мақсадида фойдаланилишига йўл қўйилмайди.

✔️ Веб-сайт (саҳифа) ёки ахборот ресурснинг эгаси мазкур ахборот аниқланган тақдирда, дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

❗️Қонунчиликни бузган шахс БҲМнинг 400 бараваригача миқдорда (120 млн.сўм) жаримага тортилади.

Такроран содир этилганда:

● БҲМнинг 600 бараваригача миқдорда жарима;
● 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
● 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Расмий хабарлар
2022-2023 ўқув йили учун қабул параметрлари тақсимоти тасдиқланди

2022/2023 ўқув йилида ОТМ бакалавриатининг кундузги, сиртқи, кечки, масофавий таълим шакллари бўйича ҳамда ОТМ магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари:

▫️кундузги юклаб олиш;

▫️сиртқи юклаб олиш;

▫️кечки юклаб олиш;

▫️масофавий юклаб олиш;

▫️магистратура – юклаб олиш.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Халқаро конференцияда Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этишмоқда

Жорий йилнинг 16-17-июн кунлари Рим (Италия) шаҳрида БМТ Европа Иқтисодий ташкилоти комиссиясининг “Барча ёшдагилар учун дунё: бирдамлик ва ҳаёт давомида имкониятлар учун кучларни бирлаштириш” мавзусидаги халқаро конференциясида Ўзбекистон Републикаси Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакиллари ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори Абдулазиз Хайдаров – делегация раҳбари сифатида иштирок этишмоқда.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇮🇹 «Ўзбеккосмос» агентлиги ва Италиянинг «Planetek» компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Мулоқот давомида компаниянинг «In-SAR» радар технологиялари асосида инфратузилма иншоотларини мониторинг қилиш ҳамда булутли технологияларга асосланган «Ritikus» платформаси билан яқиндан танишилди.

Ўзбекистон ҳудудида сув омборларини мониторинг қилиш бўйича синов лойиҳасини амалга оширишда ўзбек мутахассислари учун тренинглар ташкил этиш келишиб олинди.

Батафсил
〰️〰️〰️

🇵🇹«Ўзбеккосмос» агентлиги ҳамда Португалия космик агентлиги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ҳозирги кунда Португалия 2 та юқори аниқликдаги Ерни кузатиш сунъий йўлдошларига эга бўлиб, улардан фойдаланган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлиги, сув танқислиги, табиий бойликларни бошқариш, ер ресурсларидан фойдаланиш, океан ифлосланишини мониторинг қилиш каби йўланишларда муаммоларни ҳал этилмоқда.

Учрашув якуни бўйича Португалия космик агентлиги билан Ерни масофадан зондлаш бўйича илмий кўникмаларни орттириш мақсадида тренинглар ташкил этиш, қатор йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Англашув меморандуми ишлаб чиқиш келишиб олинди.

Батафсил
〰️〰️〰️

🇫🇷 «Ўзбеккосмос» агентлиги мутасаддилари Франциянинг «Preligens» компанияси вакиллари билан учрашди

Мулоқот давомида Агентлик вакиллари компания томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда 9 хилдаги сув, ҳаво ва қуруқлик объектларини аниқлаш имконига эга дастурий таъминот билан танишди.

Батафсил
〰️〰️〰️

🇷🇸 «Ўзбеккосмос» агентлиги ва Сербиянинг «Vekom Geo» компанияси вакиллари мулоқот ўтказди

Компания 30 йиллик фаолияти давомида амалга оширган лойиҳалари, жумладан, геология соҳасида геоахборот ва космик маъломотларни қўллаш, мамлакатнинг ортофото хариталари, глобал сунъий йўлдошли навигация соҳасидаги лойиҳалари, 3Д моделларни яратиш, учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш, миллий геоахборот маълумотлари инфратузилмаси каби йўналишлардаги лойиҳалар ҳақида маълумот тақдим этилди.

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 17 июнь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу: Деҳқон бозорларининг санитария-техник ҳолати бўйича ўтказилган текширувлар ва кўрилган чоралар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу: 2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул жараёнларини ташкил этиш тартиби
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу: Анъанавий каратэ-до спорт тури бўйича Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро мусобақалар ва ўқув-йиғин семинарлари тўғрисида
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Спортни ривожлантириш вазирлиги, Анъанавий каратэ-до федерацияси раҳбарияти, Халқаро спорт усталари
〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📈 Коронавирус: кеча 7 та ҳудудда яна 59 кишида касаллик аниқланди (45 нафари Тошкент шаҳрида)

ССВ ахборот хизмати:

● 16 июндаги янги ҳолатларнинг 2 таси — Андижон, 1 таси — Бухоро, 2 таси — Самарқанд, 4 таси — Сурхондарё, 1 таси — Фарғона, 4 таси — Тошкент вилоятида қайд этилган.

Кеча 37 нафар бемор соғайди (жами — 237 549 та). Касалланганлар — 239 435 та.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Айни пайтда Марказий Осиё халқаро институтида ШҲТ Хартиясининг 20 йиллигига бағишланган «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: Марказий Осиёдан Евроосиёгача» мавзусида конференция бошланди.

Анжуман Марказий Осиё халқаро институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

📍Халқаро конференцияда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари, ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси котибияти ва Ижроия қўмитаси ходимлари, Марказий Осиё давлатлари, Россия, Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Беларус, Озарбайжон таҳлил тузилмаларининг етакчи экспертлари ҳамда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🛒 Деҳқон бозорларининг санитария-техник ҳолати бўйича ўтказилган текширувлар ва кўрилган чоралар

АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Янги ўқув йили учун россиялик муаллифлар билан ҳамкорликда 2-11-синф Рус тили дарсликлари яратилди

Рус тили дарсликларида фанни хорижий тил сифатида ўқитишга, 4 та тил кўникмасини шакллантиришга урғу берилди. Кўплаб расмлардан фойдаланилди, ҳар бир синф дарслигига 2 тадан лойиҳа иши, 7 та тилдаги луғат ҳам киритилди.

Бугун, 17-июн куни россиялик ҳамда ўзбекистонлик муаллифлар иштирокида ўқитувчилар учун мазкур дарсликларнинг тақдимоти ўтказилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🛒 Деҳқон бозорларининг санитария-техник ҳолати бўйича ўтказилган текширувлар ва кўрилган чоралар АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

61 та деҳқон бозорида санитария қоидалари ва гигиена нормативларга риоя этилмагани аниқланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди:

〰️〰️〰️
● 73 нафар мансабдор ва жавобгар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, ҳудудий судларга юборилди.

● Гўшт, сут, қандолат, салат ва нон маҳсулотларини савдо расталаридан ташқарида, аравачаларда, махсус кийимларсиз, тиббий кўрикдан ўтмасдан, санитария қоидаларига зид равишда савдо қилаётган 158 нафар фуқарога маъмурий баённома тузилиб, ўрнатилган тартибда жаримага тортилди.

● Сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган, яроқлилик муддати ўтган, органолептик кўрсаткичлари бўйича нормаларга жавоб бермайдиган 440198,5 кг. озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси тақиқланиб, ўрнатилган тартибда браковка қилинди.

📄 Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔘2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул жараёнларини ташкил этиш тартиби

АОКАда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда янгидан барпо этилган Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида яратилган шароитлар билан танишади.

Шунингдек, давлат раҳбари онкогематологик ёрдам соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижалар, оналик ва болалик муҳофазасини янада такомиллаштириш ҳамда тиббиёт ходимлари билан ўтказилган мулоқотда берилган топшириқлар ижросининг бориши юзасидан йиғилиш ўтказади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши

🎤 Одил Тожиев, Комиссия матбуот хизмати раҳбари:

Конституциявий комиссия фаолияти ва конституциявий ислоҳотларни тарғиб қилиш бўйича тасдиқланган медиа-режа асосида шу кунга қадар амалга оширилган ишлар:

📺 Давлат ва нодавлат каналларида шу кунга қадар 1445 та лавҳа, махсус кўрсатувлар тасвирга олиниб эфирга узатилди.

📻 Давлат ва нодавлат радиоканалларда жами 656 та махсус эшиттириш эфирга узатилди.

🗞 Босма нашрларда 150 дан ортиқ мақолалар эълон қилинди.

👨🏻‍💻 Интернет нашрларда ислоҳотларга оид 6234 та материаллар эълон қилинди.

📹 Махсус платформада 50 дан ортиқ репортаж ва видеороликлар матбуот хизмати томонидан тайёрланиб эълон қилинди.

📲 3 марта давлат тили ва рус тилида мамлакатимизнинг 30 млн мобил алоқа абонентларига СМСлар, ҳар ҳафтада бир маротаба жами 180 млн СМС йўлланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк