Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги "Уйдаги юлдузлар" танловини эълон қилди.

#Biz_koronavirusni_yengamiz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@madaniyatvazirligi
#ахборот

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ АХБОРОТИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 22 мартдаги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб) сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилиши, 25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилиши белгиланган эди.

Батафсил ўқиш учун👉 https://telegra.ph/%D0%8EZBEKISTON-RESPUBLIKASI-OLIJ-SUDI-MATBUOT-HIZMATINING-AHBOROTI-03-27

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Forwarded from Times.uz
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари Ҳасан Аҳмедов иштирокида брифинг ўтказмоқда.

Брифингдан парча:

❗️18 мартдан бошлаб, маҳалла фуқаролар йиғини биноларида аҳолини тўплаб пенсия тарқатмасдан, пенсия ва нафақа пуллари аҳоли уйларига етказиб берилмоқда.

❗️2020 йил 26 март ҳолатига 2 трлн. 103,1 млрд. сўмлик ёки 98 фоиз пенсия маблағлари нақд пул шаклда тарқатиб берилди ва 405 мингга яқин пенсионерларга 252,8 млрд. сўм банк карталари орқали тўланди.

❗️Кейинги апрель ойида ҳам пенсия ва нафақа пуллари барча фуқароларнинг яшаш уйларига нақд шаклда етказиб берилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича икки мамлакатда кўрилаётган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорликка доир ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова.
Были обсуждены актуальные аспекты двустороннего сотрудничества, в том числе принимаемые в странах первоочередные меры по недопущению распространения коронавирусной инфекции.
Главы двух государств также обменялись мнениями по вопросам регионального взаимодействия и международной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кириш-чиқишни таъқиқлаш бўйича расмий хабар!

Қашқадарё вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида махсус комиссия қарорига кўра, жорий йил 27 март куни, тунги соат 00:00 дан бошлаб, Қарши шаҳрига кириш-чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади.

Вилоят ва шаҳарга кириш-чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга нисбатан тадбиқ этилмайди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимлар рўйхат ва вилоят ЙПХ махсус рухсатномаси асосида вилоят бўйлаб ҳаракатланиши мумкин.

Шу билан бир қаторда, 28 март куни соат 06:00дан бошлаб Қарши шаҳри ҳудудида барча қатновлар (йўловчи ташувчи, онлайн хизмат кўрсатувчи автомашиналар, автобус ва микроавтобуслар) ҳаракати тўхтатилади. Корхоналарнинг озиқ-овқатларни хонадонларга етказиб бериш автомашиналари ҳаракатланиши мумкин.

Ҳар бир туман (шаҳар)лар ҳудудларига кириш-чиқишни назоратга олиш ва автомашиналарни дизенфекция қилиш чораларни кўриш мақсадида вақтинчалик маскан (пост)лар фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, зарур ҳолларда вилоят аҳолисининг бошқа вилоятлар ҳудудига чиқиши ва кириши (пиёда ёки автомашинада)га юқори даражада чекловлар ўрнатилади. Зарурат бўлмаганда вилоят ҳудудидан чиқишингизни тавсия этмаймиз.

Вилоят ва шаҳар ҳудудига киришга қўйилган чекловларга ва карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирамиз!

Азиз қашқадарёликлар, Сизларни яна бир бора карантин даврида тартиб-интизом ва амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга ҳамда зарурат бўлмаса уйда қолишга чақирамиз!

Барча саъйи-ҳаракатларимиз – аҳоли саломатлиги ва осойишталиги учун! Уйда қолинг!

Аҳрор Содиқов, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари. 75 221-09-99.
Вилоят штаби: 75 221-04-77, 75 221-51-71.
👉 @qashqadaryopress
Forwarded from Muslim.uz
Коронавирус касаллиги мавжуд бўлган маййитни дафн этиш тўғрисида
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/19505

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Олим Саидов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда Ички ишлар вазирлигининг баёноти ўқиб эшиттирилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳридаги "Ҳазрати Лангар" жоме масжиди имом ноиби Нуруллоҳ Маҳкамов: Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи, Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

Ҳурматли юртдошлар! Халқимиз орасида бу оддий гриппмиш, ниқоб тақмаса ҳам бўларкан, бўлаётган ишларнинг барчаси касаллик атрофидаги шов-шувлар каби фикрлар юрипти. Минг афсуски, бу фикрларни тиббиёт ходимлари ҳам айтаётган бўлишлари мумкин.
Коронавирус қўзғатувчиси нимага қодирлигини кўрсатди. Дунёнинг 175 та давлатида 531 минг касаллик ҳолати қайд этилди.
Вазият қанчалик оғир ва жиддий эканлигини ҳар биримиз ҳис қилмоғимиз зарур.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from UZAGROINSPEKSIYA XABARLARI (Холида Шодиева)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй шароитида антисептик тайёрлаш
Бизнинг расмий саҳифаларимиз👇

Web l Facebook l Instagram| Telegram|
Постда қолди бугун дадам

Эл бошига тушмасин ғам,
Садоқати дардга малҳам,
Ҳаловатдан кечиб бу дам,
Постда қолди бугун дадам.

На шарафу на шон учун,
Соғлом ҳар бир инсон учун,
Фароғатдан кечиб бу дам,
Постда қолди бугун дадам.

Ватан учун қалқон бўлиб,
Тинчлик учун посбон бўлиб,
Тўғри йўлга босиб қадам,
Постда қолди бугун дадам.

Постда қолсин, майли дадам,
Бироқ сиз ҳам беринг ёрдам,
Сиз улардан ҳикмат олинг,
Ёрдамингиз уйда қолинг!

Раъно Собитова

https://t.iss.one/postdarasmiy/
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН 83 НАФАР ФУҚАРОДАН 23 НАФАРИ ХОРИЖДА БЎЛГАН, 60 НАФАРИ ЭСА УЛАР БИЛАН МУЛОҚОТДА БЎЛГАНИ УЧУН ЮҚТИРИБ ОЛГАН


Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари 83 тани ташкил этмоқда. Улардан 35 нафари эркак, 48 нафари эса аёллар. Шундан 5 нафари вояга етмаган болалардир.

Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 5 нафар, 10-19 ёшгача – 2 нафар, 20-29 ёшгача – 24 нафар, 30-39 ёшгача – 17 нафар, 40-49 ёшгача – 16 нафар, 50-59 ёшгача – 11 нафар, 60-69 ёшгача – 7 нафар ҳамда 70 – 79 ёшгача бўлганлар ҳам 1 нафарни (миокард инфарктдан вафот этган бемор) ташкил этмоқда.

Ҳозирга қадар Франция, Туркия, БАА, Россия, Саудия Арабистони ҳамда Швейцария давлатларида бўлиб қайтган 23 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, 60 нафар фуқаро эса улар билан яқин мулоқотда бўлгани учун юқтириб олишган.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 6 нафари Фарғона, 5 нафари Наманган ва 3 нафари эса Андижон вилоятларидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Шу йилнинг 22 март куни Истанбул–Бухоро чартер рейсида юртимизга олиб келиниб, карантинга олинган фуқаролар орасидан пойтахтлик, Тошкент ва Андижон вилоятидан 3 нафар кишида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланганди. Айни пайтда ушбу беморлар Бухоро вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада даволанишмоқда. Қолган беморлар эса пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан барча беморларга стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


@ssvmatbuotkotibi
​​Министерство здравоохранения:
ИЗ 83 БОЛЬНЫХ, ЗАРАЗИВШИХСЯ КОРОНАВИРУСНОЙ ИНФЕКЦИЕЙ, 23 ПОБЫВАЛИ ЗА ГРАНИЦЕЙ, А 60 ЧЕЛОВЕК ЗАРАЗИЛИСЬ ПОТОМУ, ЧТО БЫЛИ В КОНТАКТЕ С НИМИ


Согласно последним данным, в стране количество случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 83. Из них 35 мужчин и 48 женщин. Также 5 из них несовершеннолетние.

С точки зрения возраста, среди больных 0-9 лет 5 человек, 10-19 лет – 2, 20-29 лет – 24, 30-39 лет – 17, 40-49 лет – 16, 50-59 лет – 11, 60-69 лет – 7, 70-79 – 1 (эта пациентка сегодня умерла от инфаркта миокарда).
До сегодняшнего дня коронавирусная инфекция выявлена у 23 граждан, которые побывали во Франции, Турции, ОАЭ, России, Саудовской Аравии и Швейцарии, а 60 заразились COVID-19 потому, что были в контакте с ними.

В данное время 3, 6 и 5 больных, заразившихся коронавирусной инфекцией, лечатся соответственно в Андижанской, Ферганской и Наманганской областных инфекционных больницах. Среди граждан, привезенных 22 марта нынешнего года чартерным рейсом Стамбул–Бухара и взятых на карантин, у троих (из столицы, Ташкентской и Андижанской областей) выявили COVID-19. В данное время они лечатся в инфекционной больнице Бухарской области. Остальные больные находятся в расположенной в столице клинике Научно исследовательского института вирусологии. Все пациенты получают лечение согласно стандартам.

Напоминаем, что Министерство здравоохранения в сотрудничестве с соответствующими министерствами и ведомствами проводит эпидемиологическое расследование и принимает все профилактические меры для предотвращения распространения коронавирусной инфекции.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.


@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
Тиббиёт ниқобларни ишлаб чиқариш бўйича бозори ҳолати

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан амалга оширилган дастлабки ўрганиш натижасига кўра, бугунги кунда республикамизда шахсий ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқарувчи 89 та корхоналар (иловада келтирилган) фаолият юритаётганлиги ва уларнинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 1,77 млн. донани ташкил этиши маълум бўлди.
Мазкур ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган шахсий ҳимоя воситаларининг улгуржи нархи фойдаланилган ҳом ашёдан келиб чиқиб, ҳусусан, спандбон асосидаги ниқоблар 800 – 2100 сўм, докадан тайёрланган ниқоблар 1000–1500 сўм, трикотаж матосидан тайёрланган ниқоблар 1500–1700 сўм миқдорида шакллантирилган.

https://antimon.gov.uz/uzb/tibbiyot-niqoblarni-ishlab-chiqarish-bo-yicha-bozori-holati
Давлат божхона хизмати органлари ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб берди.
Forwarded from Gazetalar sharhi
ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРНИ НОҚОНУНИЙ ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР

Тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаронинг соғлиғи ҳақидаги ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар шифокор сири ҳисобланади. Бу каби сирларни ҳам фуқаронинг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилмайди. Бироқ қонунда айрим истисно ҳолатлар ҳам бор. Масалан, юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаронинг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилади. Аммо бунда ҳам бундай маълумотлар ошкор қилиниши мумкин бўлган шахслар доирасигагина берилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

«Маҳалла» газетасининг 2020 йил 13-сонида Адлия вазирлиги матбуот котиби — вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Севара ЎРИНБОЕВАнинг шу ҳақдаги материали чоп этилди.

https://t.iss.one/gazetalar_sharhi

UYDA QOLING!!!! 🙏🙏🙏
#янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ АХБОРОТИ

Шу кунга қадар, жиноят ишлари бўйича Бухоро, Денов туман ва Чирчиқ шаҳар судлари чиқарган ажримларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,257-1-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича жами 3 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Соат 17:00да АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Абидов иштирокида онлайн брифинг ўтказилади.

Брифинг "УзРепорт" ва "Ўзбекистон 24" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Дин ишлари бўйича қўмита: бирга курашамиз, бирга енгамиз. Унутманг, бу йўлда Сиз ҳам биз билан биргасиз! Шундай экан, уйда қолинг!

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67