Расмий хабарлар I Официальные новости
99.2K subscribers
33.8K photos
7.97K videos
53 files
31.8K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💧 HYDROSEEDING — сув пуркаш йўли билан янгича усулда гул экиш

👉 Юқори сифатда кўриш: https://bit.ly/3w1sr6O
———
💧 HYDROSEEDING — посадка цветов по-новому методу путем опрыскивания водой

👉 Смотреть в хорошем качестве: https://bit.ly/3w1sr6O

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
👍8👎1
Ичкиликбозлик ҳар 10 сонияда бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ичкиликбозликнинг ҳалокатли оқибатларига доир ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, ушбу хавфли иллат туфайли дунёда ҳар йили 3 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда. Бу ҳар 10 сонияда бир киши ичкиликбозлик қурбонига айланаётганидан далолат беради.

Бошқача айтганда, жаҳонда содир бўлаётган бевақт ўлимларнинг тахминан 5 фоизи спиртли ичимликларга ружу қўйиш натижасида келиб чиқмоқда. Энг ачинарлиси, ана шу аянчли қисмат эгаларининг қарийб 14 фоизини 20-39 ёш оралиғидаги инсонлар ташкил этяпти.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, мамлакатимизда ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликлар рекламаси тақиқланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:

- Ш.М.Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонларига бориб, ҳолидан хабар олди;
- Президент
ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш ўтказди;
- Давлат раҳбарининг ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига қилган ташрифи тафсилотлари;
- Сув танқислиги муаммоси - келажакда бизни нима кутмоқда;
- Ҳафта хулосаси учун мулоҳаза
- "Биз мустақил мамлакатмиз, биз энди бошқача халқмиз".

Кўрсатувни бугун, 14 май куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 15 май куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍16👎1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи мамлакат Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍10👏4🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг кундалик турмуш тарзи, қизиқишлари ҳамда келажакдаги орзу ва мақсадлари билан танишиш мақсадида 21-Меҳрибонлик уйида бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ШҲТ туризм форуми бўлиб ўтади
https://uzbektourism.uz/news/view?id=2205

В Ташкенте состоится туристический форум ШОС
https://uzbektourism.uz/ru/news/view?id=2205

SCO tourism forum is going to be held in Tashkent
https://uzbektourism.uz/en/news/view?id=2205


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
👍71👎1
Ўзбeкистонда чигирткалар ҳужуми хавфига қарши чоралар мунтазам олиб борилади

Ўзбекистон шароитида зарарли чигирткалар хавфини бартараф этиш юзасидан ҳар йили кузги ва баҳорги кузатув назорат ишлари олиб борилади, кимёвий кураш тадбирлари режалаштирилади ва уларни ўз вақтида ташкил этиш чоралари кўрилади.

Ўзбекистонда Африка чигирткалари босиб кетиши хавфи тўғрисида хабарлар кузатилмаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍13
📸 Республика ҳудудида жорий йилнинг апрель ойида ишга туширилган онлайн режимида ишловчи фоторадарлар ва интеллектуал режимида ишловчи камералар тўғрисида маълумот

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍15👎2
15 май - Халқаро оила куни

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👏125👍1
❗️Кеча юртимизнинг 2 та ҳудудида 14 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 14 май
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238802 (+14) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌7 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236974 (+28) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍13🤔1
Бугундан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови тикланади

15 май куни 647/648-сонли Нукус–Бейнеу–Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади.

16 майдан бошлаб эса Олма-ота-2–Тошкент–Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли (“Тулпар-Талго”) поезд қатнови йўлга қўйилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍19👏6
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Қашқадарё вилоятининг Қамаши ва Деҳқонобод туманларида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍15
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари 13 май куни вафот этган Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этади.

Ташриф доирасида куни кеча БАА Олий кенгаши томонидан мамлакат Президенти этиб сайланган Абу Даби амири Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍20👏1
"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ ўзининг 90 йиллигини нишонлади

Шу муносабат билан ташкил этилган байрам тадбири доирасида ОАВ вакиллари учун пресс-тур, корхона тассаруфидаги техникаларнинг намойиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Хуршид Рахматуллаев иштирок этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍16👎3