Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#ҳуқуқбузарлик

Жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар иши судда кўрилмоқда

Фарғона вилояти Қува туманида жамоат жойида ниқобсиз юрган шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Маълум қилинишича, тумандаги Саноатчилар МФЙ манзилида яшовчи фуқаро “Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиб” 25 март куни соат 14:00ларда Қува туман марказида ниқобсиз юрганлиги аниқланган.

Батафсил ўқиш учун👉https://kun.uz/news/2020/03/25/jamoat-joylarida-niqobsiz-yurganlar-ishi-sudda-korilmoqda

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Forwarded from Xorazm24/7official (Karriev Shonazar)
Ижтиомий тармоқларда Хоразм вилоятида картошканинг бир килограмми 5000 сўмдан сотилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Айни дамда биз ушбу ҳолатни ўрганиш учун Урганч Марказий деҳқон бозорига келдик ва картошканинг бир килогаммини 3200-3500 сўмдан сотилаётганини маълум қиламиз. Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш масъул ташкилотлар раҳбарлари томонидан доимий назоратда.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ваҳима тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар! Сизлардан айни карантин даврида ортиқча ваҳимага берилмасдан, фақат расмий ахборотларга таянишингизни сўраймиз. Санитария-гигена талабларига қатъий амал қилинг.
Forwarded from Digital.uz
26 mart kunidan “Indiyskoye kino”, “Dom Kino”, “Disney”, “Euronews” va “Discovery channel” telekanallari ochiq rejimda tarqatilmoqda.
O‘zbekiston Respublikasida koronavirus infeksiyasi tarqalishining oldini olish hamda bundan aholiga, korxonalarga va tadbirkorlik sub’ektlariga salbiy ta’sirni kamaytirish bo‘yicha hukumat darajasida qator choralar ko‘rilmoqda.
Shundan kelib chiqib, karantin sharoitida uyda yoki izolyatsiyada bo‘lganlarga qo‘shimcha qulayliklar yaratish maqsadida Axborot faoliyati va ma’lumotlar uzatishni takomillashtirish va samaradorligini oshirish bo‘yicha idoralararo muvofiqlashtirish komissiyasi topshirig‘iga muvofiq, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi tomonidan mamlakatda koronavirus bilan bog‘liq epidemiologik vaziyat barqaror holatga kelgunga qadar “Indiyskoye kino”, “Dom Kino”, “Disney”, “Euronews” va “Discovery channel” telekanallari ochiq rejimda tarqatiladi.

Тelegram kanalga ulanish/Присоединиться к телеграм каналу➡️📲https://t.iss.one/mitcuz
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаров иштирокида брифинг

7-Савол. МИБ ҳозирги шароитда ўз фаолиятнини қандай ташкил қилмоқда?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Бўз-сув каналига чиқинди ташлаган шахслар жавобгарликка тортилди

23.03.2020 йилда фуқаро У.А. (1964 й.т.) ўзи истиқомат қиладиган Юнусобод тумани, Оқтепа маҳалласи, Бўз-сув кўчасидаги уйнинг “Бўз-сув” канали қирғоғига туташган орқа томонини кенгайтириш ва боғ ташкил қилиш мақсадида, ҳайдовчи Ф.М.дан (1988 й.т.) канал қирғоқларини тўлдириб беришни сўраган.

Ўз навбатида, давлат рақами 01 129 RBA “HOWO” русумли юк машинаси хайдовчиси Ф.М. ва давлат рақами 01 X 615 SA “ЗИЛ” русумли юк машинаси хайдовчиси М.Х.лар томонидан қурилиш чиқиндилари юк машиналарида олиб келиниб, “Бўз-сув” канали қирғоқларига тўкилган ва сув ифлослантирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.А., Ф.М. ва М.Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 72-моддаси (Сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва
91-моддаси (Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш)
билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 1.115.000 сўмдан жами 3.345.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарлар томонидан содир этган ҳуқуқбузарлиги оқибати бартараф этилиб, “Бўз-сув” канали қирғоғи ҳуқуқбузарлар томонидан ташланган чиқиндилардан тозаланди.

Бош прокуратура атроф-муҳит муҳофазаси, айниқса, оби-ҳаёт - сувларни ифлослантиришга қаратилган ҳаракатларнинг олдини олишда барча юртдошларимиз масъул эканини эслатиб, бу борадаги барчани огоҳликка чиқаради. Акс ҳолда, бундан хатти-ҳаракатлар жиноий жавобгарликкача бўлган ҳуқуқий чоралар қўллашга сабаб бўлиши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таиланддан 257 нафар Ўзбекистон фуқаролари Фарғонага олиб келинди ва карантинга олинди
#қилмиш_қидирмиш

АДАШГАНЛАР НАИНКИ ЎЗЛАРИ ЗАВОЛ ТОПДИ, БАЛКИ БОШҚАЛАРНИ ҲАМ ЧОҲГА ТОРТИШГА УРИНИШГАНДИ

Ҳеч кимга сир эмас, бугун дунё жамоатчилигини қаттиқ ташвишга солаётган иллатлардан бири — гиёҳвандлик балосидир. Гиёҳвандлик ва гиёҳфурушлик аталмиш иллат иродаси, иймон-эътиқоди заиф кимсалар онгини тезда забт этиб олади. Оқибатда эса, улар бу машъум оғунинг қулига айланади. Инсон табиатидаги бу янглиғ заифлик гиёҳфурушлик йў­ли билан бойишни кўзлаган ким­саларга, айниқса, қўл келди. Ва «дори»га ружу қўйиб, унга «банди» бўлганлар беихтиёр гиёҳфурушларнинг қулига айланишади. Албатта, барча замонларда ҳам бу жирканч қилмишга қўл уриб, ўзгалар ҳаётини заҳарлаш, одамларни унинг қулига айлантиришга қаратилган ҳа­ракатлар қат­тиқ қораланган.

Батафсил ўқиш учун👉https://sud.uz/adashganlar/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Forwarded from Uzpharmagency (Lochinbek Erkinovich)
#Видео
«Ниқоблар илгари тиббий буюм ҳисобида бўлгани туфайли уларни реализация қилиш солиқ объекти ҳисобланмаган. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, тиббий ниқоблар фақат аптека эмас, бошқа савдо шохобчаларида ҳам сотилмоқда. Эндиликда ниқоблар нархи ошиб кетмаслиги учун, уларнинг ҚҚСдан озод этилгани сақлаб қолинди» - Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров

#uydaqoling

Манба:
Kun.uz

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
Forwarded from Times.uz
Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифингни қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/oP_YBos1MSE

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#MustaqilTahsilOl #vahimasizkarantin #kitobuz #edumarketuz #birgamiz #uydaqoling #uzkhanacademy #onlinemaktab #uzedu #kundalik #eduportal

Таътил пайтида билим олинг! Электрон таълим манбааларидан фойдаланинг!

www.uzedu.uz
www.online-maktab.uz
www.edumarket.uz
uz.khanacademy.org
www.kitob.uz
www.kundalik.com
www.eduportal.uz

Халқ таълими вазирлиги Олимпиада ғолиби ва икки карра Осиё чемпиони Хасанбой Дусматовга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Авазбек Ҳожиматов иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг "Узрепорт" телеканали орқали эфирга узатилмоқда. Уни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/aCVxQ6CJPyQ
Э Ъ Л О Н !

2020 йил 27 март куни соат 06:00дан бошлаб, Самарқанд шаҳрига барча ҳудудлардан кириш ҳар қандай транспорт воситалари (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) учун тўхтатилади.

Самарқанд шаҳрига киришдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда, шунингдек, Самарқанд шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, Самарқанд шаҳрида жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини олиб бораётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулотда комиссиясининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Шу билан бир қаторда, 27 март куни соат 06:00дан бошлаб Самарқанд шаҳри ҳудудида трамвай ва автобуслар ҳаракати тўхтатилади.
Бирдамликда тиббий маданиятга амал қиламиз

Маълумки, COVID-19 коронавирус инфекцияси туфайли мамлакатимизда карантин эълон қилинган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан вазирлик биносига кириб келадиган хар бир инсонни дезинфекция тўсиғи орқали ўтиб, қўлларини дезинфекция қилинган ҳолда киритиш қоидаси жорий қилинган.
@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани телефон орқали мулоқот қилдилар.
Президентлар Наврўз айёми муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.
Давлатимиз раҳбари Ашраф Ғанини Афғонистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади.
Мулоқот чоғида минтақада янги турдаги коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ жорий вазият ва кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Афганистана Мухаммад Ашраф Гани провели телефонный разговор.
Главы государств обменялись теплыми поздравлениями по случаю праздника Навруз.
Лидер Узбекистана также поздравил Ашрафа Гани с избранием на пост Президента Афганистана.
В ходе беседы обсуждены текущая ситуация и принимаемые меры в связи с распространением коронавирусной инфекции нового типа в регионе.

#Mirziyoyev #muloqot #Afgoniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган коронавирус профилактикаси штабининг COVID-19 вирусини тарқалишини олдини олиш ва жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича Namangan Koronavirus Info канали ишга туширилди.

https://t.iss.one/namkoronavirusinfo
Наманган вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганлиги билан боғлиқ расмий баёнот

Наманган вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Наманган вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганлиги билан боғлиқ хабар юзасидан қуйидагиларни расман маълум қилади:

Вилоят Ички ишлар бошқармаси орқали берилган маълумотга асосан коронавирус инфекцияси тарқалган ҳудудлардан келган, яъни коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар билан мулоқотда бўлганлиги аниқланган 30 нафар Наманган вилоятида яшовчи фуқаролар 2020 йил 24 март куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига карантин кузатуви учун ётқизилди ва барча фуқаролардан вирусология лабораториясига текширув учун намуналар олинди.

Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораторияси таҳлил натижаларига кўра, Наманган шаҳрида яшовчи 1 нафар фуқародан олинган намуналарда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

Олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар жараёнида 1995 йилда туғилган ушбу фуқаро 2020 йил 12 март куни Истамбул-Тошкент ТК-1368 рейси билан Ўзбекистонга келган ҳамда 24 мартгача уй шароитида тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кузатувга олинганлиги маълум бўлди. Ушбу фуқаро тадбиркорлик учун Туркия давлатига бориб қайтганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда ушбу фуқаро билан оилавий ва яқин мулоқотда бўлган 11 нафар фуқаролар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилиб карантин кузатувига олинди, шунингдек у билан иккиламчи мулоқотда бўлган 43 нафар фуқаролар махсус жиҳозланган изоляторларга жойлаштирилди. Ҳозирда уларнинг соғлиги малакали мутахассислар томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Юқоридаги 54 нафар фуқаролардан вирусологик текширув учун намуналар олинди, ҳозирда лаборатория таҳлиллари давом эттирилмоқда.
Ушбу фуқаро билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари! Сизларга телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар орқали короновирус тарқалишининг олдини олиш бўйича доимий тавсиялар бериб борилмоқда, биз сизлардан тиббиёт ходимлари томонидан берилаётган маслаҳатларга, тавсияларга амал қилишингизни, зарурат бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмасликни, ўзингиз ва оила аъзоларингизда касалликнинг биронта аломати сезилганда хонадонингизга 103 телефон орқали тез тиббий ёрдам шифокорларини чақиришингизни сўраймиз.

Давлатали Қосимов,
Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ўринбосари
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Коронавирус билан касалланганларга хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳам хизмат кўрсатади

“Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4649-сон, 26.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга, истисно тариқасида, 2020 йил 1 сентябрга қадар тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва нодавлат тиббиёт ташкилоти ўртасида тузиладиган шартномага кўра амалга оширилади.

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, истисно тариқасида, танлов (тендер) ўтказмасдан аниқланади.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларининг коронавирус билан касалланганларга тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлари Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, заруратга кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан келишган ҳолда уларнинг лаборатор-диагностика хизматларидан фойдаланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot