Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Баҳор ойида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат билан таъминлаш учун қарийб 627 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти жамғарилган

АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева Республикада озиқ-овқат маҳсулоти таъминоти ва хавфсизлигини таъминлаш йўналашидаги ишлар борасида маълумот берди.

🥔Белгиланган тиббий меъёрга (52,6 кг) кўра, аҳолининг картошкага 1 йиллик эҳтиёжи 1,9 млн тоннани ташкил этади. Жорий йилда 90 минг тонна картошка импорт қилинади.

🌀Тошкент шаҳридаги 12 та асосий деҳқон бозорида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари жорий йил 1 майга қадар давом этади.

▫️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Дин ишлари бўйича қўмита раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Махсудов Давронбек Рустамович
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Махсудов Давронбек Рустамович 2004-2012 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходими, 2012-2018 йиллар - Тошкент ислом университети илмий котиби, магистратура бўлими бошлиги, Исломшунослик кафедраси мудири, 2018-2020 йиллар - Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедраси мудири ҳамда ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси биринчи проректори ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йилда Республикада қандай ҳунармандчилик фестиваллари ўтказилади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ҳунарманд" уюшмаси ахборот хизмат раҳбари Нилуфар Ҳотамова бу ҳақда батафсил маълумот берди.

📌Қўқон шаҳрида II Халқаро Ҳунармандчилик фестивали. Ушбу фестивалга иқтидорли ҳунарманд ва истеъдодли ёшларни танлаб олиш мақсадида икки босқичдан иборат “Мен Қўқонга бораман” шиори остида кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилади;

📌бу йилдан эътиборан ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси;

📌Халқаро Зардўзлик ва заргарлик фестивали;

📌Бухоро шаҳрида “Ипак ва зираворлар” анъанавий халқаро фестивали;

📌Мустақиллик байрами арафасида Сайилгоҳ кўчасида «Тошкент сувенирлари» кўргазма-ярмаркаси

📌«Ёш ҳунармандлар» фестивали;

📌Февраль ойида ўтказиладиган “Ҳикматлар олами” II халқаро ҳаттотлик фестивали шулар жумласидандир.

▫️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасининг саноат ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

🔶 Автомобил бензини – 1,1 млн. тонна
🔶 Кўмир – 5,1 млн. тонна
🔶 Нефт – 774 минг тонна
🔶 Газ конденцати – 1,3 млн. тонна
🔶 Енгил автомобил – 236 667 дона
🔶 Автобус – 1003 дона
🔶 Юк автомобиллари – 3979 дона
🔶 Трактор – 213 дона
🔶 Автомобил двигателлари – 160,4 минг дона

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
✍️ Халқ таълими вазири таълим сифатини юксалтиришга оид асосий йўналишлар ва стратегик мақсадлар ҳақида фикр билдирди:

〰️〰️〰️
Вазирлик ахборот хизмати вазир Бахтиёр Саидовнинг мулоҳазаларини тақдим этди:

«Жорий йилнинг 28 январь куни давлатимиз раҳбари мактаб таълимини ривожлантириш масалаларига бағишланган мамлакатимиз келажаги учун юксак аҳамиятга молик йиғилиш ўтказди. Йиғилишда муҳим қарорлар қабул қилингани ва кўплаб вазифалар белгилаб берилгани бугун халқ таълим тизимининг давлат сиёсати даражасидаги асосий масалаларидан бири эканлигини ифодалади. Қайд этиш жоизки, мактаблар инфратузилмасини яхшилаш, қурилиш ишларини олиб бориш Халқ таълими вазирлиги зиммасидан ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгани бизга барча эътиборни таълим-тарбияга, мактабда таълим сифатини оширишга қаратиш учун яна бир имкониятлар эшигини очиб берди. Зеро, келажак авлоднинг таълим-тарбияси пойдевори айнан мактаб саналади.

Таълим сифатини юксалтиришда иккита асосий йўналиш мавжуд. Биринчиси — ўқитувчиларнинг билим савияси, касб маҳоратини ошириш. Давлатимиз Раҳбари эндиликда юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш, маҳоратли педагоглар тажрибасидан самарали фойдаланиб, уларнинг ўқитиш методикасини оммалаштириш каби вазифаларни илгари сурди. Президентимиз ўқитувчи билимли бўлмаса келажак авлодга ҳеч нарса бера олмаслигини куюниб қайд этар экан, бугун айрим педагоглар сифатли дарс ўтишга эмас, кўпроқ соат олишга интилишини алоҳида қайд этиб ўтди. Дарҳақиқат, шундай, афсуски, бугун ўқитувчиларни болаларнинг таълим олиши эмас, кўпроқ ўз манфаати қайғуга солади, гўё. Шу сабабли, ҳар биримизга таълимга бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқиш вазифаси топширилди. Шу билан бирга халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга барча вазирлик ва идоралар бирдек масъул экани алоҳида таъкидланди. Эндиликда мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилиши ва уларга шахсан Президентимизнинг ўзи раҳбарлик қилиши соҳада кескин бурилиш кутилаётганидан дарак беради.

Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, бой тажрибага эга педагоглар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган Халқ таълими вазирининг махсус жамғармаси ўқитувчиларнинг иш фаолиятини янада ривожлантириш учун ўзига хос мотивация беради.

Иккинчи асосий йўналиш — ўқувчилар учун замонавий дарсликлар яратиш. Давлатимиз раҳбари томонидан яна бир муҳим топшириқ бўлдики, унда дарсликларни янгилаш кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Айни вақтда янги авлод дарсликларини илғор тажрибалар асосида тўлиқ янгилаш учун Англия, Франция, Германия каби давлатлардан қирққа яқин халқаро экспертлар жалб қилинган. Мазкур дарсликлар ўқувчиларнинг назарий билимларини ошириб, фикрлашга чорлайдиган методикалар сирасига киради.

Келгуси беш йилда 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилиши юзасидан берилган топшириқ ҳам таълимда амалга оширилиши кутилаётган туб ислоҳотлардан бири. Нега айнан 1 млн. 200 нафар ўқувчи ўрни? Бу дегани — яқин беш йилликда аҳоли сони ўсиши билан бир қаторда мактаб ўқувчиларининг сони ҳам ўсади. 2025 йилга бориб, ўқувчи сони 7 млн. дан кўпроқни ташкил этади. Табиийки, мактабларда шунча ўқувчи ўрни ҳам бўлиши керак. Шуларни инобатга олган ҳолда, ҳурматли Президентимиз 2022 йилнинг ўзида 527 та янги ва таъмирталаб мактабни реконструкция қилиш йўли билан керакли ўқувчи ўрни яратилишини режага киритиш бўйича топшириқ берди.

Бир сўз билан айтганда, мактаб таълимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш учун улкан ислоҳотлар сари дадил қадам қўйилди. Галдаги марра ушбу қадамларни жадал суратларда босиб ўтиш. Зеро, давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, ушбу ислоҳотлар — Ватанимиз келажаги ва бу йўлда шошқалоқлик қилиш ярамайди. Шундай экан, мазкур масъулиятли йўлда барчамиз стратегик мақсадларни тўғри белгилаб олишимиз лозим».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌 «Кўпчилик томошабин бўлиб қолмоқда» — Президент экологик муаммоларга бефарқликни танқид қилди

Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди:

〰️〰️〰️
«Ҳаммангиз яхши биласиз, халқимиз азалдан табиатни муқаддас деб билган. Тупроқни, сувни, ҳавони, остонасини пок сақлашга интилган. Халқимизда «Бирни кессанг, ўнни эк» деган доно мақол ҳам бежиз айтилмаган.

Оилада янги фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экилган. Афсуски, мана шу эзгу одатлар бугун деярли йўқолиб кетди. Одамларимиз ҳатто эшиги ва ҳовлиси атрофини тозалашдан, дарахт, гул, кўчат экиб, саранжом-саришта қилиб қўйишдан эринадиган бўлиб қолди.

Нега бу масалада ОАВ орқали ҳамда маҳаллаларда бонг урилмаяпти? Қани маҳалла фаоллари, нуронийларимиз ва жамоатчилигимиз? Афсуски, кўпчилик томошабин бўлиб қолмоқда», — деди давлатимиз раҳбари.

〰️〰️〰️
📌 «Энг муҳим масала — аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур.

Бугун кўчага ёки исталган жойга қаранг. Ҳамма жойда одамлар ташлаб кетган чиқиндиларни кўрасиз.

Биз она юртимизни муқаддас деймиз. Агар шу юрт, шу тупроқ биз учун муқаддас бўлса, нима учун уни тоза-озода сақламаймиз?» — дея мавзуни давом эттирди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#матбуот_анжумани

📡 Давлат органлари, иқтисодиёт тармоқлари, фуқароларни гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш ва ушбу фаолиятни молиялаштириш тартиби белгиланмоқда

Бу ҳақда АОКАда «Ўзгидромет» Марказ бош директори ўринбосари Ибратжон Каримов, Вазирлар Маҳкамаси мутасадди ходими Дониёр Турғунов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Хўжаева иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

Батафсил
_____________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️781 та маҳаллада 30 йилдан буён чиқиндини олиб чиқиш масаласи ҳал этилмаганПрезидент

Йиғилишда дунёда қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори аҳоли жон бошига ҳар йили 1 фоизга ортиб бораётгани, мамлакатимизда сўнгги йилларда иқтисодий ўсиш, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиши натижасида ўсиш 2 фоизни ташкил этиб, йиллик ҳосил бўлаётган маиший чиқиндилар миқдори 7 миллион тоннага етгани айтилди.

Лекин, ушбу чиқиндиларни йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш аҳволи қониқарли эмас, деди давлатимиз раҳбари.

Мисол учун, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси Андижонда – 45 фоиз, Бухорода – 43 фоиз, Навоий ва Наманганда – 36 фоизни ташкил этиб, яхши натижа кўрсатилмоқда. Аксинча, Қорақалпоғистон – 10 фоиз, Фарғона ва Қашқадарё – 20 фоиз билан қолган ҳудудлардан орқада.

Сабаби - ушбу ҳудудларда маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш кластерлари фаолияти ҳали тизимли йўлга қўйилмаган.

Шунингдек, чиқиндиларни олиб чиқиш қамрови 90 фоизга етган бўлсада (2017 йилда атиги 25 фоиз эди), 781 та маҳаллада 30 йилдан буён чиқиндини олиб чиқиш масаласи ҳал этилмагани танқид қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌳 “Долзарб 40 кунлик”да 85 миллион дона дарахт кўчатлари экилган

"Ўтган йили ноябрь ойида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини бошлаб, 200 миллионта дарахт кўчати экишни режа қилиб олдик.

Куз мавсумининг “долзарб 40 кунлигида” 85 миллион дона дарахт кўчатлари экилди.

Кўплаб ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари, маҳаллалар, аҳоли, фермер-деҳқонлар, умуман кенг жамоатчилик жонбозлик кўрсатиб, катта ишларни амалга оширган бўлса-да, айрим ҳудудлардаги ишларда пала-партишликка, сусткашликка йўл қўйилган.

Мисол учун, Избоскан, Улуғнор, Арнасой, Пахтакор, Наманган, Уйчи, Деҳқонобод, Пастдарғом, Оқолтин, Мирзаобод, Пайариқ, Бўстонлиқ, Чиноз, Янгиҳаёт, Юнусобод туманларида ишлар суст ташкил қилинган.

Юнусободда куз мавсумида 20 мингдан зиёд дарахт кўчатлари экиш режаси 43 фоизга бажарилган", деди Президент.

Экология қўмитасининг раҳбариятига ишларни янги ёндашув асосида ташкил этишга топшириқ берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📉 Чиқиндини қайта ишлашга қодир кластерларга бир қатор солиқлар ставкаси 1% этиб белгиланади

Президент жорий йилда маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, хусусий сектор улушини 50 фоизга етказиш вазифасини қўйди. Бунинг учун:

✔️ импорт қилинадиган махсус техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона божидан 3 йилга озод этилади;

✔️ саралаш ва қайта ишлаш техникаси хариди учун 5 йилгача имтиёзли кредитлар ажратилади ва қайта молиялаштириш ставкасидан ошган қисми қоплаб берилади;

✔️ чиқиндини қайта ишлашга қодир кластерларга ер, мол-мулк ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади;

✔️кластерларни ташкил этиш тартиби қайта кўриб чиқилади, уларга ўз ҳудудидаги чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини камида 40 фоизга олиб чиқиш талаби қўйилади;

✔️ 1 мартга қадар 51 туман ва шаҳарда хусусий шерикчилик асосида жами 38 та корхона ташкил этиш бўйича танловлар бошланади, йил якунига қадар ушбу ҳудудлар учун 500 та махсус транспорт харид қилинади;

✔️ 1 октябрга қадар ижтимоий муассасалар ва бозорларга 8 мингта, келгуси йил 1 майга қадар 11 мингта контейнер ўрнатилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Маиший чиқиндилар учун тўловларнинг янгича тизими жорий этилади.

Йиғилишда Тошкент шаҳридаги “Махсустранс” корхонасининг трансформация жараёнларини якунлаб, унинг негизида хусусий шерикчилик корхонасини ташкил этиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, маиший чиқиндига тўлов йиғишнинг амалдаги тизими самарасиз эканлиги таъкидланиб, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда маиший чиқиндиларга тўловларни ундиришнинг мутлақо янги тизимини яратиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, органик, қурилиш, тиббиёт чиқиндиларини йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизация қилишнинг хавфсиз тизимини яратиш керак. Шу муносабат билан 1 июлга қадар чиқинди корхоналари негизида ҳар бир вилоятда 1 тадан тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш марказини ташкил этиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Мобиль экопатруллар фаолияти йўлга қўйилади

Йиғилишда
вилоят ҳокимлари маҳаллий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали “Яшил макон” лойиҳаси бўйича ўз фикр ва режалари тўғрисида ҳалққа маълумот беришлари лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

"Бу тадбирлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши, ҳар бир туман ва шаҳар, маҳалла, кўча, давлат ташкилотлари, олийгоҳлар, мактаблар, корхоналаргача кириб бориши зарур", деди давлатимиз раҳбари. Шунингдек:

- ҳокимликларга - дарахтларни парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича тизим яратиш;

- Ҳисоб палатасига - ҳақиқий экилган кўчатлар ва уларни парвариш қилишни тизимини назорат қилиб бориш;

- Экоқўмита, ИИВ, Миллий гвардия ва вилоят ҳокимларига - мобиль экопатруллар фаолиятини йўлга қўйиш;

- вилоят ҳокимлари ва тегишли идораларга - аукционда сотувда турган 35 мингта ер участкаларини хатловдан ўтказиб, улардаги кўп йиллик ва қимматбаҳо дарахтлар реестрини шакллантириш вазифалари қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиаба
Тараққиёт стратегияси:

2022-2026 йилларда 8 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларининг электр таъминоти яхшиланади

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ ушбу соҳани келгусида янада ривожлантириш кўзда тутилган.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида республика ҳудудларида қарийб 80 минг километр магистрал ва тақсимловчи электр узатиш тармоқлари, 20 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари ҳамда 200 дан зиёд подстанциялар қурилади ва янгиланади.

Бунинг натижасида республика бўйича 8 300 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларининг электр энергияси таъминоти яхшиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиаба
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌀"Dori-Darmon" акционерлик компаниясида 2021 йил давомида мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар баёноти

Telegram | Facebook | Instagram | Медиаба
📊 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича жорий йилдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги инфографикада.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк